6 Мавзу Ўзбекистонда демократик, фуқаролик жамияти асосларининг шаклланиши, амалга оширилган сиёсий ислоҳотлар.
7 Мавзу Иқтисодий ислоҳотлар, хусусий мулкчиликнинг шаклланиши. Ўзбекистонда бозор муносабатларининг ривожланиши.
Режа :
Ўзбекистонда Иқтисодиётни модернизация қилиш концепцияси. Ўзбекистон Республикасида бозор муносабатларининг шаклланиши, унинг йўналишлари, босқичлари ва хусусиятлари.
Бозор муносабатларига ўтишнинг ҳуқуқий асосларининг яратилиши. Иқтисодий ислоҳотларнинг беш тамойилини амалга оширилиш механизми. Бозор инфратузилмасининг шаклланиши, қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар, унинг вазифалари ва йўналишлари. Саноат, автомобилсозлик соҳасининг ривожланиши. Макроиқтисодиётни барқарорлаштиришга эришиш.
Жаҳон молиявий инқирозининг юзага келиш сабаблари, оқибатлари ва уни Ўзбекистонда бартараф этиш йўллари.
Мамлакат иқтисодиётининг модернизация ва диверсификация қилиниши, банк-молия тизимини мустаҳкамлаш борасидаги чора-тадбирлар. Солиқ тизимидаги ислоҳотлар.
Давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши Ўзбекистонда бозор муносабатларига ўтиш учун қулай шароит ва кенг имкониятлар яратди. Бизнинг диёримизда бозор муносабатлари янгилик эмас. Минг йиллар давомида аждодларимиз ҳунармандлар ишлаб чиқарган ажойиб маҳсулотларини, табиий бойликларини дунёнинг тўрт томонига олиб бориб савдогарлик қилган, мол алмашган. Ўзбекистонниг бой имкониятлари, геополитик шароитидан фойдаланиб, ўзимизнинг ижтимоийиқтисодий тараққиёт йўлимизни белгилаш дастлабки кунларнинг энг муҳим вазифаси бўлиб қолди. Ўзбекистон танлаган ислоҳот йўли ижтимоий йўналтирилган бозори иқтисодини шакллантиришга қаратилди. Бозор муносабатларига асосланган демократик жамият қуришнинг асосий йўналишлари Биринчи Президент И.А.Каримов томонидан ишлаб чиқилиб, дунёга ривожланган мамлакатларнинг йирик мутахассислари, давлат арбоблари томонидан тан олинди ва ўзининг ҳаётийлигини намойиш этмоқда. Бу тамойилларнинг асосий мазмуни қуйидагилардан иборат:
-иқтисод сиёсатдан устун туриб мафкуравий тазйиқларсиз, ўзига хос қонунларга мувофиқ ривожланмоғи керак;
-давлат бош ислоҳотчи ўрнида бўлиб, у ислоҳотларнинг устувор йўналишларини белгилаб бериши ва уларни изчиллик билан амалга ошириши лозим;
-бозор муносабатларига ўтиш қонун устуворлигини талаб қилади. Бутун халқ томонидан қабул қилинган Конституция ва қонунларга амал қилиниши шарт;
-бозор муносабатларини жорий этиш билан бир вақтда аҳолини ҳимоя қилишнинг кучли ижтимоий сиёсатни ўтказиш;
-ижтимоий ислоҳотларнинг ривожланиб бориши ва йўналишини белгилаб берувчи тамойиллардан бири бозор иқтисодиётига ўтиш эволюцион йўл билан, босқичмабосқич амалга оширилиши зарур. Янги иқтисодий муносабатларга ўтиш тамойиллари асосида ғоят масъулиятли ва мураккаб вазифа - иқтисодий ислоҳотлар стратегияси ишлаб чиқилди. Иқтисодий стратегиянинг бошланғич нуқтаси ижтимоийиқтисодий ўзгаришларнинг пировард мақсадини белгилаб олишдан иборатдир. Бу вазифа марказлаштирилган, маъмурий буйруқбозликка асосланган иқтисодиётни бозор муносабатларига, бир сифат ҳолатидан иккинчи сифат ҳолатига ўтказишдан иборатдир. Бозор муносабати бу жиҳатдан классик капиталистик ва социалистик иқтисодий тизимдан фарқ қилади. Бозор ислоҳотларини амалга ошириш дастурига кўра устувор вазифаларни босқичмабосқич, бирбирига боғлиқ ҳолда икки вазифани бир вақтда ҳал қилишга тўғри келди: маъмурий буйруқбозлик тизимининг оғир оқибатларини тугатиб, иқтисодни барқарорлаштириш ва бозор муносабатларининг негизини шакллантириш. Бу босқич жараёнида иқтисодий ислоҳотнинг ғоят муҳим йўналишлари Ўзбекистон Президенти томонидан белгилаб берилди:
- ўтиш жараёнининг ҳуқуқий асосларини шакллантириш, ислоҳотларнинг қонунийҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш;
- қишлоқ хўжалигида мулкчиликнинг янги шаклларини вужудга келтириш;
- ишлаб чиқаришнинг пасайиб боришига барҳам бериш.
Иқтисодий ислоҳотларни ҳуқуқий асословчи қонунқои-далар юридик ташкилотлар ва етук олимлар томонидан тайёрланди ва жаҳоннинг йирик мутахассислари томонидан қувватлаб, тан олинди.
Дастлабки вақтнинг ўзида иқтисодий муносабатларнинг ҳуқуқий негизини барпо этадиган 100 га яқин асосий қонун, ҳужжатлар қабул қилинди. Иқтисодий ислоҳот, тадбиркорлик ва чет эл инвестициялари бўйича Президент ҳузурида махсус Идоралараро кенгаш тузилди. Бозор муносабатларига ўтишнинг асосий шартларидан бири-мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш амалга оширилди. Бу билан давлат монополияси тугатилиб, маъмурий буйруқбозлик тизими бузилди ва бозор иқтисодиётига асос солинди, хусусий мулкдорларнинг кенг қатлами шакллантирилди ва хорижий сармоядан фойдаланиб, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш орқали аҳолининг турмуш даражаси яхшилана бошланди. Мулкни хусусийлаштириш ва кўп укладли иқтисодни шакллантириш Ўзбекистонда ўзига хос йўл билан биринчи босқичда-19921993 йиллари амалга оширилди.Бу даврда асоса маиший хизмат ва савдо корхоналари, транспорт ва қурилишнинг кичик корхоналари, давлат саноат ва маҳсулотни қайта ишлаш корхоналари мулк шаклини ўзгартирди. Булар мулкнинг ижара, жамоа ва акциядорлик шаклига айлантирилди. Уйжойлар кенг миқёсда хусусийлаштирилиб, аҳолининг айрим қисмига текин, бошқа қисмига эса арзон нархда хусусий мулк этиб берилди. Дастлабки даврнинг ўзида қишлоқ хўжалигида 7701 колхоз ва давлат хўжаликлари хусусийлаштирилди, жамоа ва ижара хўжаликларига айлантирилди. Лекин қишлоқда бу жараён секин ва қийинчиликлар билан амалга оширилди. Аграр соҳадаги бюрократик бошқарув тизимининг ҳар хил тўсиқлари қишлоқда ислоҳотларнинг боришига халақит берарди. Давлат мулкини хусусийлаштиришнинг иккинчи босқичи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994ил 21 январдаги «Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантиришнинг чоратадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида олиб борилди. Бу даврда очиқ шаклдаги акциядорлик жамият қуриш, корхоналар акциясини чиқариш, аукцион (ким ошди) савдоси орқали давлат мулкини шахсларга сотиш, қимматбаҳо қоғозларни чиқариш ва хусусийлаштиришни ёппасига олиб бориш учун шароит яратиш ишлари амалга оширилди. Алоқа, транспорт, геологияқидирув, ёқилғиэнергетика комплекслари хусусийлаштирилмади. Айрим соҳалари-кимё, олтин қазиш, пахта тозалаш, тоғкон саноатида 5% акция давлат ихтиёрида қоладиган бўлди. 1994 йил охиригача 54.000 корхона мулк шаклини ўзгартирди. Хусусан, 34% хусусий, 48 % акциядорлик, 16 %- жамоа, 1% ижара хўжалигига айланди. Натижада республикада нодавлат секторнинг иқтисоди-ётдаги улуши ортиб борди. Мазкур сектор 1995 йили саноат маҳсулотининг 44 фоизи, қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 97 фоизини ишлаб чиқарди. Барча капитал маблағнинг 44 фоизи ана шу нодавлат секторига тўғри келди. Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб, мамла-катда кичик бизнесни ривожлантириш давлат секторининг устувор йўналишларидан бири этиб қуйилган. Ўтган йиллар давомида шу соҳага тегишли ҳуқуқий асос яратилди, зарур меъёрий хужжатлар қабул қилинди, бозор инфратузилмаси ташкилотлари фаолияти йўлга қуйилди. Натижада 1999 йил бошида мамлакатда қарийб 190°000 та кичик хусусий корхоналар фаолият кўрсата бошлади. Уларнинг салкам 15°000 таси 1998 йили ишга тушган бўлса, 1999 йили уларнинг сони 16°579 тага кўпайди. Мамлакатда икки йўл билан мулкдор синф шакллана бошлади. Биринчидан, кичик корхоналар ва хусусий тадбиркорликни кенг ривожлантириш йўли билан, иккинчидан, пул маблағларини омонат кассалари ёки банкларга қуйиш, қим-матбаҳо қоғозлар чиқариш йўли билан. Собиқ СССР парчалаб юборилиши билан республикалар ва шаҳарлар ўртасидаги иқтисодий алоқалар узилди, оқибатда Ўзбекистоннинг бир қанча саноат корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқариш камайди, иқтисоднинг кўпгина муҳим соҳаларини қайта ёки янгидан қуриш керак бўлди. Жаҳон бозорида рақобатга бардош бера оладиган ва аҳолининг истеъмол талабларини қондирадиган маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил қилиш зарур эди. «Барқарорлаштириш сиёсати,-дейди. Президент И.А.Каримов,-энг аввало, бу макроиқтисодиётда мувозанатни сақлаш, ишлаб чиқаришнинг кескин даражада пасайишига ва оммавий ишсизликка йўл қўймасликдир». Бозор муносабатларига ўтиш даврида иқтисоднинг устувор, катта истиқболга эга бўлган тармоқлари ҳар томонлама рағбат-лантирилиб, шу орқали бутун иқтисодиёт таркибан қайта ташкил қилинди. Иқтисодий ўсиш иқтисодиётнинг барча соҳаларида ишлаб чиқариш билан қиёслаганда саноатда 106,5, қишлоқ хўжалигида 105,8, қурилишда 102,6, савдода 112,7, аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш соҳасида 121,3 фоизни ташкил этди. Халқ истеъмол молларини ишлаб чиқариш бир йилда 112 фоизга кўпайди. Бундай ўсишга, энг аввало, иқтисодиётда ўзлаштирилган капитал маблағ ҳажмининг ошгани (17 фоиз), замонавий технология билан жиҳозланган янги саноат объектлари қурилиши ва ишга туширилгани туфайли эришилди.
Ўзбекистоннинг мустақиллик давридаги иқтисодий ўсиши Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари иқтисодий аҳволи билан таққосланса, иқтисод фақат Ўзбекистондагина 90-йиллар бошидаги даражадан ошиб, бир текис ривожланмоқда. Бу ҳолатни жаҳоннинг кўп йирик ривожланган мамлакатларнинг давлат раҳбарлари, таниқли мутахасисилари тан олмоқда. 1998 йил айрим ривожланган мамлакатлардаги молиявий кризис, жаҳон бозорида Ўзбекистоннинг муҳим экспорт маҳсулотлари-пахта толаси, рангли металлар нархининг тушиб кетиши мамлакатимизнинг иқтисодий ва молиявий аҳволига таъсир қилмай қолмади. Шунга қарамасдан, Ўзбекистонда макроиқтисодий барқарорлик давом этди. Хусусан, 1998 йили ички ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 4,4 фоиз, шу жумладан, саноат ишлаб чиқариши 5,8 фоизига ортди. Истеъмол молларини ишлаб чиқариш 7,2 фоиз кўпайди. Аввалги йиллардаги каби қатъий молиякредит сиёсати амалга оширилди. Натижада инфляция даражасининг пасайишига олиб келди. Мамлакатимизнинг ёқилғи мустақиллигига эришиш сиёсати изчиллик билан амалга оширилди. Истиқлолга эришган Ўзбекистон тарихда илк бор 1995 йилда нефть мустақиллигига эришди. Мамлакат эндиликда нефть маҳсулотларига бўлган ўз ички эҳтиёжларини тўла қондирибгина қолмай, катта салоҳиятга эга бўлган истиқболли ва ишончли экспортёр сифатида жаҳон бозорига йўл олди. Ўзбекистонда нефть ва газ конденсатини ишлаб чиқариш 1990 йили 2,8 млн. тоннани ташкил қилган бўлса, 1997 йилларда бу кўрсатгич 7,9 млн.тоннага етди. Ва четга нефтьь маҳсулотларини сотиш имкониятига эга бўлди. Жумладан, 1997или 250 минг тонна бензин, 600 минг тонна дизел ёқилғиси, 450 минг тонна мазут, 100 минг тонна авиация керосини экспорт қилинди. Табиий газ ишлаб чиқариш 1990 йилги 40,8 млрд. кубометрдан 1998 йил салкам 54 млрд. кубометрга кўпайди. Аҳолини табиий газ билан таъминлаш юзасидан катта ютуқларга эришилди. Хусусан, мустақиллик арафасида шаҳар аҳолисининг 43 фоизи, қишлоқларда эса 17 фоизи табиий газ билан таъминланган бўлса, бу кўрсатгич 1997 йили 64 ва 48 фоизни ташкил қилди. Ўзбекистоннинг жаҳондаги кўплаб мамлакатлар билан ташқи иқтисодий алоқалари кенгайиб, мустаҳкамланиб бормоқда. Эндиликда жаҳоннинг 35 мамлакати билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида битим тузилганлиги ва бир қанча жаҳон банклари билан шартнома имзоланиши Ўзбекистоннинг халқаро савдо ва хорижий инвестициялардан унумли фойдаланиш учун зарур шартшароитларни яхшилади. Иккинчи жаҳон урушидан кейинги ҳолат шуни кўрсатадики, ҳозирги кунда ривожланган давлатларнинг ҳеч қайсиси ҳориж мамлакатларининг сармоясисиз, инвестициясисиз тараққий этмаган. Ўзбекистон ҳам ўзининг ижтимоийсиёсий ва иқтсодий барқарорлиги билан чет давлатларнинг инвестициясини ўзига тортмоқда. 1999 йил 1 январ ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 3592 қўшма корхона рўйхатга олинган. Ишлаб турган қўшма корхоналарнинг асосий қисми-1440 таси Тошкент шаҳрида, 107-Тошкент, 85-Самарқанд, 51-Андижон, 49-Фарғона ва Наманган вилоятларида жойлашган. Шулардан бири Ўзбекистон-Германия «Каолин» қўшма корхонаси 17 апрел 1999 йил ишга туширилди. Чет эл сармоялари айниқса нефть ва табиий газ тармоқларида катта ўрин тутади. Бу соҳаларга 1994 атиги 10 млн. доллар хорижий сармоя жалб қилинган бўлса, бу кўрсатгич 1995 йили -395, 1996 йили-546, 1997 йили-845, 1998 йили деярли, 1145 млн. доллардан ошди.
1998 йилги жаҳон иқтисодий кризиси шароитида республика раҳбари қайд этганидек, муҳим стратегик вазифани ҳал қилишига муваффақ бўлинди. Жаҳон бозорида олтин, пахта мис нархининг тушиб кетишига қармасдан мамлакатимизнинг олтин валютаси заҳираси ўтган йилги даражасида сақланиб қолди. Бу борада Навоий, Олмалиқ тоғметаллургия комбинатлари, «Зарафшон-Ньюмонт» қўшма корхонасининг ҳал қилувчи ролини кўрсатиш ўринлидир. Жаҳондаги энг йирик конлардан ҳисобланган қизилқумнинг олтин ва уран бойликлари эндиликда мамлакатимиз тараққиётига хизмат қилмоқда. Собиқ СССРнинг парчаланиб кетиши оқибатида Россия корхоналари ҳамда Ўзбекистон уран ва олтин қазиб олиш саноати ўртасидаги кооператив алоқаларнинг узилиши натижасида ҳарбий саноат комплексининг Навоий вилоятидаги 50 минг нафар инженер ва малакали ишчилари қийин аҳволда қолди. Ўзбекистон Президенти, йирик иқтисодчи мутахассис И.А.Каримов вазиятни ҳар томонлама ўйлаган ҳолда, Навоий тоғметаллургия комбинатини тиклаш ва ривожлантириш ишларини давлат зиммасига ўтказди. Комбинатни қайта қуриш мақсадида хориждан олинган қарздан тушган улуш ва фойдаларни беш йил давомида корхона ихтиёрида қолдирилди. Хорижий давлатлар корхоналари билан битим тузиш, қарз олиш, инвестициялардан фойдаланишда комбинатга тўла мустақиллик берилди. Ҳисобкитоблар, катта жамоанинг меҳнати ўз натижаларини берди. Беш йилдан кейин Мурунтовдан тонналаб олинган олтинлар давлатнинг валюта заҳирасини тўлдирди. Арзон ва сифатлари уран олиш ҳам йўлга қуйилди. Американинг Колорадо штатидаги «Ньюмонт» фирмаси билан Мурунтовда қўшма корхона қурилиши билан ишлар яна қизиб кетди. «Зарафшон-Ньюмонт» қўшма корхонасига фирма томонидан ажратилган 200 млн. доллар инвестиция икки йилда ўз натижаларини берди. Навоий тоғметаллургия комбинати олтин рудасини қазиб олишдан то заргарлик безакларини тайёрлай-диган жаҳонда тўла циклда ишлайдган ягона корхонага айланди. 1993 йилда ГФРдаги «Мерседес Бенц АГ» корпорацияси билан Хоразмда юк автомашинаси чиқариш учун шартнома тузилди. 1994 йили «Дўстлик» автомобиль заводида дастлабки 350 «Мерседес Бенц» юк автомобили ишлаб чиқилди. 1995 йили «Ўзавтосаноат» уюшмаси билан Туркиянинг машҳур «Кочхолдинг» компанияси ўртасида тузилган шартнома асосида Самарқанднинг Суғдиёна мавзесида қад кўтарган автобус заводи 1999 йил март ойидан ўзининг маҳсулотини бера бошлади. Президентнинг 1992 йил 28 январ фармонига мувофиқ «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси тузилди. 1993 йилдан бошлаб, авиакопмания замонавий А-310, БОИНГ-767, БОИНГ-757, RJ-85 самолётларига эга бўлди. 1991 йили Халқаро авиа йўли Деҳли ва Карачигача чўзилган бўлса, эндиликда Ўзбекистон самолётлари МДҲ ва АқШ маршрутлари йўналишида учмоқда. Иқтисодиётдаги барқарорлик Ўзбекистон ташқи савдо алоқаларида, экспорт ва импорт тузилмасида катта сифат ўзгаришига олиб келди: агар 1991 йилда экспорт таркибида пахта толасининг улуши 77,6 фоизни ташкил этган бўлса, 1998 йилда унинг улуши 38,6 фоизга тушди, 2000 йилда бу кўрсатгич 28 фоизга тушиши кутилмоқда. Экспортда ёқилғи ва саноат маҳсулотларининг улуши ортиб бормоқда. 1991 йилда хорижга сотилган товарларда машина ва жиҳозларнинг улуши 1 фоизга ҳам етмаган бўлса, 2000 йили бундай маҳсулотлар 23 фоизни ташкил қилиши мўлжалланмоқда.
Иқтисодий ислоҳотларнинг ҳал қилувчи бўғини сифатида қишлоқ хўжалигида туб ислоҳот ўтказиш, уни жадал ривожлантиришга алоҳида эътибор берилди. Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга оширишда энг устувор масала сифатида ерга мулкчилик масаласи ҳал қилинди. Ўзбекистон Республикасида суғориладиган ерларнинг камлигини ҳисобга олиб, хусусий мулк қилиб сотилиши мумкин эмаслиги, балки уни узоқ муддатли ижара шартлари билан топшириш мумкинлиги ҳуқуқий ҳужжатларда қайд этилди. «Ер тўғрисида»ги қонун қишлоқ хўжалигида иқтисодий муносабатларни қандай ташкил этиш шартлари кўрсатиб берилди. қишлоқ хўжалигида кўп укладли иқтисод вужудга келди. 1997 йили шахсий томорқа хўжалиги 3 млн. гектарни ташкил қилди. Томорқа хўжалигининг экин майдони 1989 йили 257 минг гектар бўлса, 1997 йил 599,7 минг гектарга кўпайди. 1996 йили шахсий ёрдамчи хўжаликларда 640 минг тонна гўшт, 2,968 минг тонна сут, 1,711 минг тонна сабзавот, 321 минг тонна мева, 307, минг тонна полиз, 338,1 минг тонна картошка, 729 млн. дона тухум етиштирилди. ғаллакорлар Ўзбекистоннинг ғалла мустақиллигига катта ҳисса қўшмоқда. Улар 1996 йили давлатга 2 млн. 100 минг тонна ғалла топширган бўлсалар, 1998 йили 4,6 млн. тонна ғалла ҳосили етиштирилди. Бундан 3,5 млн. тоннаси буғдой эди. ғаллакорларнинг ютуқлари ўзўзидан бўлгани йўқ. Пахта майдонларини қисқартириш эвазига дон экинлари майдони кенгайтирилиб, 1,5 млн. гектарга етказилди, пахта майдонлари билан тенглаштирилди. ғаллачиликнинг техника базаси мустаҳкамланди. 8159 та «Нива», «Дон», «Сибиряк» комбайнлари билан бир қаторда Американинг «Кейс» фирмасидан келтирилган 637 комбайн ғалла ўримйиғимида қатнашди. Ўзбекистон республикаси Олий Мажлисининг I-чақириқ X сессияси (декабр, 1997 йил) аграр ва иқтисодий муносабатларни тубдан ўзгартириш юзасидан қатор қонунлар қабул қилди. «Ер кодекси», «қишлоқ хўжалиги кооператив (ширкат хўжалиги) тўғрисида», «Деҳқон хўжалиги тўғрисида», «Ер кадастри тўғрисида»ги қонунлар қишлоқ хўжалигининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлади. 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунга мувофиқ, давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича 20 дан ортиқ махсус дастурлар ишлаб чиқилди. 1994 йил охиригача 54 минга яқин корхона ва обектлар давлат тасарруфидан чиқарилди. 2000-2005 йилларда жами 4600 та давлат корхона ва обектлари хусусий мулкдорларга сотилди. 2004 йил бошларида 1800 та акциядорлик жамиятлари фаолият кўрсатилган. Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш учун 1999 йил кичик бизнес корхоналарга Европа Тикланиш ва Тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки ва Германия тикланиш банкининг 200 млн долларлик маблағлари жалб этилди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича кўрилган чора тадбирлар натижасида 2014 йилда фермер ва дехқон хўжаликлар ни хисобга олмаганда уларнинг умумий сони 195 мингдан зиёдни ташкил этди. Аграр соҳада ҳам қатор ислохотлар амалга оширилди. Чунки республика ахолисининг 62 % қишлоқ жойларда яшайди. 2003 йил 24 мартда “ Қишлоқ хўжалигида ислохотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида”ги фармони эълон қилинади. 2003-2007 йилларда ширкат хўжаликлари тугатилиб уларнинг негизида фермер хўжаликлари ташкил этилди. 2007-2008 йилларда пахтачилик, сабзавотчилик, чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ташкил этилди. Мустақиллик йилларида иқтисодиётнинг муҳим тармоқларидан бири бўлган ёқилғи мустақиллиги ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бу даврда Кўкдумалоқ компрессор станцияси , Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи барпо этилди. 1996 йилга келиб, четдан нефт махсулотларини сотиб олиш тўхтади.
Машинасозлик саноати ҳам жадал ривожланди. 1992 йилда Жанубий Корея билан ҳамкорликда автомобил ишлаб чиқарувчи “UZ-DAEWOO” заводи ишга тушди. Завод 10 йил давомида ( 1996-2006) йилларда 571580 та автомобил ишлаб чиқарилди. Ўзбекистоннинг истиқболи машинасозлик саноати, айниқса унинг муҳим тармоғи-автомобилсозликнинг ривожланишига боғлиқ. 1992 йилнинг август ойида Жанубий Корея Республикаси билан Ўзбекистон ўртасида тузилган битим асосида «ЎзДЭУ авто» қўшма корхонаси ташкил этилди ва Асака шаҳрида енгил автомашиналар ишлаб чиқаришга киришилди. 1996 йилнинг март-июль ойларида «ЎзДЭУ» автокорхонаси «ТИКО», «ДАМАС» енгил автомашиналарини чиқара бошлади. 1999 йилнинг 1 июнига қадар, уч йил давомида 87 мингдан кўпроқ «НЕКСИЯ», 51 мингдан ортиқ «ТИКО», 40 мингдан кўпроқ «ДАМАС» автомашиналари ишлаб чиқарилди. Шу жумладан, 20 мингдан ортиқ автомобиль экспортга жўнатилди. Корхона 2004 йили тўла қувватни ўзлаштириб, ҳар йили турли русумдаги 200 минг автомобилни ишлаб чиқарадиган бўлди. Эндиликда «ДЭУ» корхонаси билан шартномага кўра бу машиналарнинг янги моделларини ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.2007 йилда “Ўзавтосаноат” уюшмаси билан АҚШнинг Женерал Моторс компанияси билан хамкорликда “GM Uzbekistan” қўшма корхонаси ташкил этилди. Бундан ташқари Тошкент Трактор заводи, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводи, Тошкент агрегат заводи каби йирик заводлар фаолият олиб бормоқда.
Самарқандда “ SamKochavto» заводи қурилди ва 1999 йил ишга туширилди.
Иқтисодий ислоҳотларнинг ютуқлари мамлакатда иқтисодий барқарорликни таъминламоқда
Do'stlaringiz bilan baham: |