Мундарижа кириш


Ўзбекистон Республикаси давлат рамзларининг қабул қилиниши



Download 237,26 Kb.
bet14/28
Sana22.02.2022
Hajmi237,26 Kb.
#91004
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   28
Bog'liq
Тарих қўлланма

Ўзбекистон Республикаси давлат рамзларининг қабул қилиниши.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат Байроғи тўғрисида, республика гербининг нусхаси ва Давлат мадҳиясининг мусиқий баёни ҳақида махсус қарор қабул қилинди. Унда Конститутция комиссиясининг эксперт гуруҳига Давлат байроғининг вариантлари устида ишлашни давом эттириш, Олий Кенгашнинг тегишли қўмиталарига Конститутция комиссияси ижодий гуруҳи билан ҳамкорликда Давлат байроғи, мадҳияси ҳақида қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиб, навбатдаги сессияга тақдим этиш топширилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991-йил 18-ноябрида бўлиб ўтган VIII сессияси "Ўзбекистон Республикасининг Давлат Байроғи тўғрисида" қонун қабул қилди. Ўзбекистон Республикасининг Давлат Байроғи улуғ аждодларимизнинг ақида ва маслакларига мос келувчи, миллат табиати ва халқимиз руҳиятидан келиб чиқиб, унинг миллий ва маънавий жиҳатларини ҳам ўзида акс эттирмоғи керак эди. Мамлакатимиз давлат байроғи юртимизнинг ўтмиши, бугунги куни ва келажагининг ёрқин рамзи бўлиб қолди. 1992-йил 2-июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Х сессиясида "Ўзбекистон Республикасининг давлат герби" тўғрисида қонун қабул қилинди. Давлат гербидаги ҳар бир белги чуқур маънога эга. Герб рангли тасвирда бўлиб, хумо қуши кумуш рангда, қуёш, бошоқлар, пахта чаноғи ва "Ўзбекистон" деган ёзувлар тилла рангда, ғўза шохлари, барглари ва водийлар яшил рангда, тоғлар ҳаво рангида, чаноқдаги пахта, дарёлар, ярим ой ва юлдуз оқ рангда. Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тасвирланган лента тўрт хил рангда берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992-йил 10-декабрида бўлиб ўтган ХI сессиясида "Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида"ги қонун қабул қилинди. Сессияда шоир Абдулла Орипов ва бастакор Мутал Бурхонов томонидан тайёрланган мадҳия нусхаси тасдиқланди. Мустақил Ўзбекистон Республикасининг Асосий қонуни 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг XII чақириқ XI сессиясида қабул қилинди. Мустақиллик Конституцияси муқаддима, олти бўлим, 26 боб, 128 моддадан иборат бўлди. Биринчи бўлимда Конституциянинг асосий принциплари баён этилиб, унда Давлат суверенитети, халқ ҳокимиятчилиги, Конституция ва қонуннинг устунлиги, ташқи сиёсатнинг бош йўналишлари ўз ифодасини топди. Асосий қонуннинг Иккинчи бўлими 35 моддадан иборат бўлиб, Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчларига бағишланган. Бунда, Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари бир хил ҳуқуқ ва эркинликларига эга эканлиги, Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида ягона фуқаролик ўрнатилганлиги, фуқароларнинг шахсий ҳуқуқлари ва эркинликлари, виждон эркинлиги ва унинг кафолатланиши ёритилган. Инсоннинг давлат ва жамият ишларини бошқаришга бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали қатнашишлари, сиёсий партиялар ва ҳаракатларга қўшилиш ҳуқуқлари таққослаб кўрсатилган. Асосий қонунда фуқароларнинг мулкдор бўлиши, меҳнат қилиш, нафақа олиш, ўз вақтида дам олиш, малакали тиббий хизматдан фойдаланиш, билим олиш ҳуқуқларига эга эканлиги аниқ қилиб баён этилган ва бу ҳуқуқлари ва эркинликлари давлат томонидан таъминланади деб таққослаб қўйилган. Барча фуқаролар Конституцияда белгилаб қўйилган бурчларни чунончи, қонунларга риоя қилиш, халқимизнинг тарихий, маънавий меросларини авайлаб сақлаш, атроф табиий муҳитни асраш, солиқлар ва маҳаллий йиғимларни ўз вақтида тўлаш, Ватанни ҳимоя қилиш каби бурчлари мажбурий эканлиги таъкидланган.
2010 йилга келиб Ўзбекистон Республикаси Конститутсиясига:
-Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловларда энг кўп депутатлик ўрнини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партиялар томонидан таклиф этилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти тақдим этилган Бош вазир лавозимига номзодни кўриб чиққанидан кейин ўн кун муддат ичида уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун таклиф этади.
-Бош вазир номзоди унинг учун тегишлича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг ярмидан кўпи томонидан овоз берилган тақдирда тасдиқланган ҳисобланади.
-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари Бош вазир тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
-Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ўртасида зиддиятлар доимий тус олган ҳолда Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан бир қисми томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига расман киритилган таклиф бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлиси муҳокамасига Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш ҳақидаги масала киритилади.
-Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми тегишлича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми овоз берган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади.
-Бундай ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Бош вазирини лавозимидан озод этиш бўйича қарор қабул қилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бутун таркиби Бош вазир билан бирга истеъфога чиқади.
-Янги Бош вазир номзоди Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги барча сиёсий партиялар фраксиялари билан тегишли маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига кўриб чиқиш ва тасдиқлашга тақдим қилиш учун таклиф этилади.
-Олий Мажлис томонидан Бош вазир лавозимига номзод икки марта рад этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазир вазифасини бажарувчини тайинлайди ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисини тарқатиб юборади каби Ўзбекистон Республикаси Конститутсиясининг 98-моддасига киритилаётган ўзгартишларнинг мазмун-моҳияти шундан иборатки, уларга кўра, Бош вазир лавозимига номзод кўрсатиш ва уни тасдиқлашнинг янада демократик принсипларини ифодалайдиган янги тартиби ўрнатилмоқда. Шунингдек, Конститутсияга киритилаётган бу ўзгартишларга биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотумини билдириш ҳуқуқи берилмоқда. Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколатига тааллуқли масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколатлари доирасидан чиқарилмоқда

Download 237,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish