8-расм. Оилавий корхоналар сонининг ўсиш динамикаси, бирликда.
Иқтисодий фаолият турлари кесимида фаолият кўрсатаётган оилавий корхоналарниг 2019 йил 1 январь ҳолатига энг кўпи саноат ҳамда яшаш ва овқатланиш хизматлари, энг ками эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш, ахборот ва алоқа каби фаолият турлари ҳиссасига тўғри келади. 2018 йилнинг январь - декабрь ойларида жами 16673 та корхоналар ва ташкилотлар фаолиятини тугатган. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан - 9802 тага камайган.
9-расм. Янги ташкил этилган ва тугатилган корхоналар ва ташкилотлар динамикаси, бирликда
Агарда тугатилган корхоналарнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича
қарайдиган бўлсак, 28,0 % ёки 4662 таси савдо , 18,0 % ёки 3006 таси саноат, 10,0 % ёки 1666 таси қурилиш, 9,8 % ёки 1627 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 7,1 % ёки 1184 таси яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар, 4,5 % ёки 752 таси ташиш ва сақлаш, 2,6 % ёки 429 таси ахборот ва алоқа, 1,2 % ёки 197 таси соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш ҳамда 18,8 % ёки 3150 таси бошқа фаолият турлари ҳиссаларига тўғри келади.
Шундан кўриниб турибдики, тугатилган корхоналарнинг асосий қисми саноат ва савдо фаолият турларига тўғри келади. Шунингдек, энг кам улуши эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш ҳамда ахборот ва алоқа фаолият турларига тўғри келган.
транспорт хизматлари;
умумий овқатлантириш;
чакана савдо бозорларида йирик корхоналар монополиясига барҳам берилди. Яъни бу соҳаларда тўлиқ рақобат муҳити яратилди.
Алоқа хизматлари бозорида нарх соҳасида жиддий рақобат кузатилмоқда. Бунда ўзаро рақобатлашувчилар сифатида симли алоқа ва уяли алоқа хизматлари чиқмоқда.
Иқтисодиётда хусусий сектор ва тадбиркорликнинг жадал ривожланиши учун шарт-шароитларни яратиш орқали бозорда уларнинг сонини кескин кўпайтириш йўли билан монополист корхоналарнинг бозордаги мавқеини чеклаш борасидаги муаммолар:
маҳаллий ҳокимият органлари томонидан ер майдонларини ажратишда тўсиқлар, қишлоқ билан шаҳар ҳудудларида ер майдонлари ажратишдаги тўлов (ставкалари)да дифференциаллашган ёндашувнинг мавжуд эмаслиги;
архитектура-режалаш топшириғини (арт) ишлаб чиқишга кетадиган харажатларнинг юқорилиги;
экологик экспертиза хулосасини олиш бўйича белгиланган ставкаларнинг юқорилиги ва шартларини мураккаблиги;
турар жой бинолари нотурар жой биноларига ўтказиш жараёнининг мураккаблиги;
кичик корхоналарнинг инновацион фаолиятини рағбатлантириш мақсадида венчур фондларининг мавжуд эмаслиги;
кредит олишда кафолатлаш механизми ёки фондини мажвуд эмаслиги;
кичик корхоналар учун саноат ҳудудларини яратиш бўйича ишларнинг сустлиги;
Ҳозирги кунда айрим хўжалик юритувчи субъектлар алоҳида солиқ ва божхона имтиёзлари ва енгилликларидан фойдаланиб келмоқдалар. Бу бошқа хўжалик юритувчи субъектлар учун тенг бўлмаган шароит яратиб, рақобат муҳитини яратилишига тўсқинлик қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 02.05.2005 йилдаги ПҚ-66 – сонли Қарорида белгилаб қўйилган бўлсада, монополияга қарши давлат органининг аввалдан хулосасини ёки тегишли экспертизадан ўтказмасдан айрим хўжалик юритувчи субъектларга имтиёз ва преференциялар тақдим этилмоқда;
Амалдаги монополияга қарши қонунчилик ҳозирги кунда бозордаги ҳолат билан ҳамоҳанг эмас, жумладан:
молия бозорларидаги рақобат муносабатларини тартибга солмайди;
рақобатга қарши картель келишув ва битимлари, шунингдек келишилган ҳаракатларини аниқлаш механизми мавжуд эмаслиги. мисол учун, биржа савдоларида брокер ва бошқа иштирокчилар ўртасидаги келишувлар ва битимлар цемент нархларини асоссиз ошишига олиб келмоқда.
биржа савдоларини ривожланиши билан бозор иштирокчиларига тенг шароитларни яратиш, айниқса тадбиркорлик субъектларининг моддий-техника ресурсларини эркин сотиб олишларига қулай шарт-шароит яратиш кўламиини кенгайтириш мақсадида монополия ва юқори ликвидли маҳсулотларнинг (биржа) оммавий бозор савдоси тизими такомиллаштирилди ва бу соҳага боғлиқ бўлган кўпгина муаммолар ўз ечимини топди.
Do'stlaringiz bilan baham: |