3. Монопол шароитда нарх белгилаш ва монопол ҳокимияти кўрсаткичи
Биз кўрдикки, монопол бозорда нарх чекли даромаддан юқори бўлади .
Чекли даромад ни қуйидагича ўзгартириб ёзамиз:
. (1)
- бу қўшимча бир бирлик маҳсулот ишлаб чиқариш натижасида олинган қўшимча даромад бўлиб, у икки хусусиятга эга. (1)- тенгликни қуйидагича ёзиш мумкин:
(2)
1) Бир бирлик қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариб , уни нархда сотганимизда нархга тенг бўлган даромад оламиз;
2) Монопол фирма маҳсулотига бўлган талаб чизиғи пастга ётиқ бўлгани учун қўшимча бир бирлик маҳсулот ишлаб чиқариб, уни сотилиши, нархни кичик миқдорга камайтиради ( - қўшимча бирлик маҳсулот ишлаб чиқариб сотиш натижасида нарх қанча миқдорга камайишини кўрсатади) ва бу барча сотилган маҳсулотдан тушган даромадни камайтиради (яъни - даромаднинг ўзгариши).
Демак, (3)
ва бу ерда талаб чизиғи манфий ётиқликка эга бўлгани учун чекли даромад нарх дан кичик бўлиши керак (нима учун деганда манфий).
Энди чекли даромад билан талаб чизиғи ётиқлиги ўртасидаги боғлиқликни чекли даромад билан нархга кўра талаб эластиклиги коэффициенти ўртасидаги боғлиқликка айлантирамиз. Маълумки, талабнинг нархга кўра эластиклик коэффициенти
, бундан ,
бу муносабатни чекли даромад тенгламаси (3) га қўйсак қуйидагини оламиз
. (4)
(4)- тенглама чекли даромадни ҳар қандай ишлаб чиқариш ҳажмида товар нархидан ва талабнинг нархга кўра эластиклигидан боғлиқ эканлигини кўрсатади. Иккинчидан, эканлигини ҳам кўрсатади.
Фирманинг мақсади фойдани максималлаштириш бўлгани учун биз чекли даромадни чекли харажатга тенглаштириб ёзамиз: , ёки .
Ушбу формула монопол нарх белгилашда «Бош бармоқ» қоидаси номи билан юритилади (эсдан чиқармаслик керак , демак (5)-ифоданинг ўнг томони ҳар доим мусбат). (5)-тенгламанинг чап томонидаги ифода нархнинг чекли харажатдан қанчалик юқори эканлигини, нархга нисбатан фоиз ҳисобида кўрсатади ва бу фарқ тескари олинган манфий эластиклик коэффициентига тенг.
(5) тенгликни нархга боғлиқ ҳолда ҳам ёзиш мумкин: .
Масалан эластиклик бўлганда ва чекли харажат бўлганда, маҳсулот нархи сўм бўлади.
Рақобатлашган бозорда бўлганини кўрган эдик. Монополист нархни чекли харажатдан юқори белгилайди ва бу фарқ миқдор бўйича талаб эластиклигига тескари пропорционал бўлади (5). (5)-тенгламадан шундай хулоса келиб чиқадики, агар талабнинг нарх бўйича эластиклиги қанча юқори бўлса, маҳсулот нархи шунча чекли харажатга (га) яқинлашади. Нарх қанчалик чекли харажатга яқин бўлса, монопол бозор рақобатлашган бозорга шунчалик яқин бўлади. Демак, талаб юқори даражада эластик бўлса, монополист оладиган қўшимча фойда шунча кичик бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |