Мундарижа Кириш Лойиҳавий молиялаштириш тушунчаси, унинг мазмунмоҳияти ва аҳамияти Йирик инвестиция лойиҳаларини лойиҳавий молиялаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари


-расм. Инвестицион лойиҳанинг асосий элементлари ва йўналишлари6



Download 136,96 Kb.
bet3/6
Sana19.02.2022
Hajmi136,96 Kb.
#458006
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Loyihalarni moliyalashtirish Kurs iwi

1-расм. Инвестицион лойиҳанинг асосий элементлари ва йўналишлари6
Инвестицион лойиҳа уч томонлама чекланган бўлиб, муайян иқтисодиётда, ҳудудда, белгиланган вақт билан чекланади. Мазкур ҳудудда белгиланган вақтда лойиҳа амалга оширилса, у ўзининг мақсадига эришиш кучига эгадир. Ўзга ҳудудда ўзга вақтда у ўзининг мақсадига эриша олмайди. Инвестицион лойиҳалар яна бир томондан чекланиши, яъни унга сафарбар этиладиган ресурслар қиймати (сари хом-ашё, меҳнат ва молиявий ресурслари қиймати) ўзгариб боради. Юқоридагилардан келиб чиқиб, инвестиция лойиҳасини 2-расм асосида таснифлаш мумкин.
Инвестицион лойиҳалар, аввало, устувор тармоқларга, яъни нефт ва химия саноати, транспорт, энергетика, ер ости қазилма бойликларини ишлаб чиқаришга, қурилиш, телекоммуникация тармоқларига, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ва уларни кенг қайта ишлашга, туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилиши лозим. Мазкур тармоқлардаги инвестиция лойиҳаларини самарали амалга ошириш қулай инвестиция муҳитини шакллантиришни тақозо этади.
Қулай инвестиция муҳити инвесторнинг у ёки бу давлат иқтисодиётига маблағ сарфлаш учун шарт-шароитларнинг қулайлигини, яъни сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий шароитларнинг яратилганлигини баҳолашдаги барча ҳисоб-китоблар мажмуасини ўз ичига олади.

2-расм. Инвестиция лойиҳасининг таснифланиши7
Миллий иқтисодиётни ривожлантиришда инвестиция лойиҳаларини муваффақиятли амалга оширишнинг аҳамияти қуйидагилар билан изоҳланади: биринчидан, импорт ўрнини босувчи товар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва бунинг учун хорижий инвестицияларни иқтисодиётнинг устувор тармоқларига йўналтириш ва пировардида аҳолининг меъёрдаги турмуш даражасини таъминлашимконини яратади; иккинчидан, хорижий инвестицияларни ишлаб чиқаришга замонавий техника ва технологияларни жорий этиб, экспортга мўлжалланган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ривожлантиради; учинчидан, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни жадаллаштириш орқали ўсиб бораётган аҳолини иш жойлари билан таъминлайди; тўртинчидан, табиий ресурсларни қайта ишловчи корхоналарни барпо этишга кўмаклашади; бешинчидан корхоналарнинг эскирган ишлаб чиқариш қувватларини, моддийтехник базасини янгилайди ва техник қайта қуроллантиради.
Демак, иқтисодиётга киритилаётган инвестициялар миқдори ва унинг динамикаси мамлакатдаги иқтисодий ўсиш суръатларини белгиловчи асосий омиллардан бири ҳисобланади.
Макроиқтисодий сиёсатнинг муҳим йўналиши ҳам инвестиция сиёсати ҳисобланади. Сўнгги йилларда йилларда иқтисодиётда фаол амалга оширилаётган тузилмавий ўзгаришлар ва модернизациялаш жараёни инвестицион фаолликни таъминлади.
Инвестиция ва инвестиция лойиҳаларининг аҳамиятидан келиб чиқиб, уларни молиялаштириш учун манбалар қидириб топиш, жалб қилиш ҳамда молиялаштиришни муайян шаклда тўғри ташкил этиш лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилишида муҳим аҳамият касб этади. Инвестицияларни лойиҳавий молиялаштириш ана шундай муваффақиятни таъминловчи самарали молиялаштириш шаклларидан бири сифатида, асосан, йирик инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда бир манбадан маблағларнинг етишмовчилиги юзага келганда, юқори рисклар мавжуд шароитда лойиҳаларни молиялаштиришнинг муҳим воситаси ҳисобланади.
Лойиҳавий молиялаштириш мазмунини ёритишда баъзи иқтисодчи-олимларнинг фикр-мулоҳазаларни ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Россиялик иқтисодчи-олим И.Мазурнинг «Управление проектами» китобида: «лойиҳавий молиялаштириш - бу инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида молиявий ресурсларни кредит кўринишида тақдим этишдир», деб таъриф берилган. Бу ерда, кредит қарз олувчига нисбатан ҳеч қандай регрессиз, чекланган ёки тўлиқ регрессли бўлиши мумкин, деб ёзилган. Д.Мoрозов асарларида «лойиҳавий молиялаштириш - бу лойиҳани турли шаклларда кредитлашдир, бунда кредитларнинг қайтарилиши таъминоти лойиҳадан келадиган даромадлардир», деган фикр илгари сурилган.
Ўзбекистонлик иқтисодчи-олим Д.Ғозибековнинг мулоҳазаларига кўра, «лойиҳавий молиялаштириш ўзининг мураккаб молиявий муносабатлари билан (синдикатлаштирилган кредит ёки қарз беришда кўп томонларнинг қатнашиши) кредиторга моддий кафолатлар бериш, лойиҳалар эвазига ишлаб чиқарилган маҳсулотларни харид қилиш бўйича узоқ муддатли шартномалар асосида молиялаштиришдир». Бундан ташқари, Д.Ғозибеков асарларида лойиҳага киритилган қарз маблағларининг қопланиши манбаи лойиҳа ишга тушганидан сўнг олинадиган даромадлар ҳисобланиши таъкидлаб ўтилган.
Бозор иқтисодиёти шароитида инвестицияларни лойиҳавий молиялаштириш - молиялаштиришнинг энг тараққий этган замонавий шаклларидандир. Шундай экан, лойиҳавий молиялаштиришнинг мазмуни нима? Унга қандай таъриф бериш мумкин? Масалан, Дойче банк (Германия)нинг таркибий молиялаштириш бошқармаси ходимларининг фикрича, лойиҳавий молиялаштириш - лойиҳа бўйича асосий воситаларни сотиб олишни, ташкил этишни ёки қурилишни молиялаштириш бўлиб, унда кредитор асосан қуйидагиларга эътибор беради:
кредитни қайтариш манбаси сифатида, лойиҳани татбиқ этиш натижаси бўйича олинадиган соф пул оқимига (маблағларнинг қайтиш даражасига);
лойиҳани молиялаштириш учун берилган кредитнинг хавфсиз қайтишини таъминлайдиган манбасига, яъни мижознинг қобилиятига гаров, кафолат ва бошқа таъминотларга».
Лойиҳавий молиялаштириш мазмуни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг йўриқномаларида қуйидагича изоҳланади: «лойиҳавий молиялаштириш - бу банк томонидан кредитни бериш, баҳолаш ва мониторингини олиб бориш жараёни бўлиб, бунда кредит ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларининг нормал ишлаши учун қурилиш, қайта таъмирлаш ёки техник қайта қуроллантириш, шу жумладан, асбоб-ускунани сотиб олиш ёки асосий фондларни ташкил этиш ҳамда ишчи капитални сотиб олишга йўналтирилади».
Лойиҳани амалга ошириш орқали кўрилган қўшимча даромад кредитни қайтаришнинг асосий манбаи бўлиб ҳисобланади. Агарда лойиҳани амалга ошириш орқали қўшимча даромад олинмаса ёки лойиҳа бўйича ишлаб чиқаришни модернизациялаш орқали иқтисодга эришилмаса, бундай молиялаштиришни лойиҳавий молиялаштириш, деб бўлмади, у бизнес-режа асосида амалга ошириладиган молиялаштириш ҳисобланади.
Лойиҳавий молиялаштириш - бу регрессиз ёки қарздорга бўлган кредитнинг чегараланган регрессида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун мақсадли кредитлаш бўлиб, бунда қарз олувчининг тўлов мажбуриятларини таъминоти сифатида, инвестиция фаолияти давомида тўпланган (инвестиция лойиҳасига алоқадор активлар ҳам киради) пул маблағлари ҳисобланади.
Лойиҳавий молиялаштиришда кредитни қайтаришнинг манбаи бўлиб, лойиҳани амалга ошириш натижасида олинган даромад (фойда) ҳисобланади. Тижорат ёки инвестиция кредитида эса кредитнинг қайтариш манбаси бўлиб, қарздорнинг умумий фаолиятидан олган доромади бўлиши мумкин. Кредитни қайтаришнинг асосий манбаи лойиҳани ҳаётга татбиқ этишдан олинган соф фойда ва пул оқимлари ҳисобланади.
Лойиҳавий молиялаштиришда аниқ бир соф таъминотнинг ўзи бўлмайди. Аммо бу лойиҳавий молиялаштиришда кредит бўйича таъминот талаб этилмайди, дегани эмас. Лойиҳавий молиялаштиришда аниқ бир гаровнинг бўлмаслиги лойиҳаларни йирик миқдорда маблағ жалб этиши керакли кафолат ёки гаровни йиғиш имкониятини бермайди.
Лойиҳавий молиялаштириш - бу банк томонидан кредитни бериш, баҳолаш ва мониторингини олиб бориш жараёни бўлиб, бунда кредит ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларининг нормал ишлаши учун қурилиш, қайта таъмирлаш ёки техник қайта қуроллантириш, шу жумладан, асбоб-ускунани сотиб олиш ёки асосий фондларни ташкил этиш ҳамда ишчи капитални сотиб олишга йўналтирилади.
Лойиҳавий молиялаштириш - бу инвестиция лойиҳаларини кредитлаштиришнинг бир тури бўлиб, кредитор бу лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ рискларни қисман ёки тўлиқ ўз зиммасига олади. Агар банкларнинг оддий кредит операцияларида, энг аввало, қарздорнинг кредитга қобилиятлилигини ўрганишга, унинг молиявий ва иқтисодий ҳолатини, барқарорлигини, шунингдек, гаров сифатида фойдаланадиган мол-мулкларни баҳолашга асосий аҳамият берилса, лойиҳавий молиялаштиришда эса лойиҳавий таҳлилга асосий эътибор қаратилади.
Шундай қилиб, лойиҳавий молиялаштиришнинг мазмун-моҳияти ва ўзига хос хусусиятларини умумлаштириб, қуйидагиларни қайд этишимиз мумкин:

  • лойиҳавий молиялаштиришнинг асосий тури бу - синдикатлашган кредитлаш бўлиб, унда турли инвестор ва кредиторлар ўз риски ва маблағлари билан иштирок этади;

  • лойиҳавий молиялаштириш объекти бўлиб, аниқ мақсадни кўзлаган, иқтисодий ва молиявий жиҳатдан самарали бўлиши

  • режалаштирилган лойиҳалар ҳисобланади;

  • лойиҳавий молиялаштиришда рисклар молиялаштирувчилар ўртасида тақсимланади ва асосий эътибор рискларни

  • минималлаштириш мақсадига қаратилади;

  • лойиҳавий молиялаштиришда кредитни қайтаришнинг манбаси бўлиб, лойиҳани амалга ошириш натижасида олинган даромад ҳисобланади ва кредитнинг таъминланганлиги нуқтаи назардан лойиҳавий молиялаштириш бошқа молиялаштириш турларидан фарқ қилади;

  • лойиҳавий молиялаштиришда энг асосий жараён лойиҳа ҳужжатларининг техник-иқтисодий, молиявий, экологик таҳлили ҳисобланиб, унинг қанчалик чуқур ва савияли ўтказилиши лойиҳанинг келгусидаги истиқболини белгилаб беради.




  1. Download 136,96 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish