МУНДАРИЖА
КИРИШ
I боб. Пул-кредит сиёсатининг назарий – услубий асослари ..............
1.1. Пул-кредит сиёсати тугрисидаги кейнсча ва монетар ёндашув.
1.2. Пул-кредит сиёсатининг мазмуни, максади ва воситалари
1.3. Пул-кредит сиёсатини амалга оширишда мажбурий заҳиралар сиёсатинг ўрни
II-БОБ. Иктисодиётни либераллаштириш даврида пул-кредит сиёсатини...........................................
2.1. Коронавирус пандемияси даврида пул-кредит сиёсатининг хукукий – институционал асосларини такомиллаштириш................................................................
2.2. 2022-2023 йилларда пул-кредит сиёсатининг асосий йуналишлари....
ХУЛОСА.........................................................................................................
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ........................
КИРИШ
Мавзусининг долзарблиги. Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг бош мақсади – юртимизда бозор муносабатлари тамойилларини тўлиққарор топишидан иборатдир. Бунга эришиш учун авваламбор барқарор пул-кредит сиёсати амалга оширилиши лозим. Бунга эришиш учун эса, бевосита миллий валютанинг барқарорлигига эришиш мухим ахамият касб этади. Марказий банкнинг бош максади – миллий валютани барқарорлигини таъминлаш ва шу оркали мамлакатхудудидаги нархларнинг тенглигини саклаб колиш хисобланади.
• Юкоридаги максадларга эришиш учун эса, бевосита Марказий банкнинг инструментларидан фойдаланиш масалаларини чуқур таҳлил қилиш зарурдир. Ҳар қандай мамлакат иқтисодиётининг таянадиган асосий устунлардан бири бўлиб молиявий жиҳатдан мустаҳкам ва барқарор фаолият кўрсатувчи банк тизими ҳисобланади. Банк тизимини барқарорлиги валютани тартибга солиш механизмини оқилона ва самарали юритилишига боғлиқдир. Бу ўтган йилга қараганда 39 фоиз кўпдир. Сўнгги беш йилда кичик бизнесни кредитлаш ҳажми қарийб 5 баробар кўпайди. Банк тизимидаги ислоҳотлар иқтисодиётимизнинг барқарор ўсиш суръатларини таъминлашда энг муҳим омил бўлди. Бунинг натижасида тижорат банкларининг жами капитали 25 фоизга ошди. Банк тизимининг мустаҳкамланиши 2014-йилда Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасини 12 фоиздан 10 фоизга, тижорат банкларининг кредитлар бўйича фоиз ставкасини ҳам шунга мос равишда камайтириш учун зарур имкониятлар туғдирди. Банклар томонидан фақат ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва технологик янгилаш дастурларини молиялаштиришга йўналтирилган кредитлар ҳажми 2013-йилга нисбатан 1,2 баробар, айланма маблағларни тўлдириш учун
Ажратилган кредитлар эса 1,3-мартадан зиёд ошди.”
Иқтисодиётни янада эркинлаштириш шароитида Марказий банкнинг ҳукуматнинг расмий пул-кредит институти сифатидаги мавқеи ошиб боради.Бу ўз навбатида, Марказий банкнинг самарали ва окилона фаолият юритишига, ушбу мавқеига эришишига, кўп жиҳатдан пул-кредит сиёсатининг самарали олиб борилишига боғлиқдир.
Зеро, пул-кредит сиёсатини самарали юритиш учун аввало миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш зарур. Шунингдек, экспорт салохиятни ошириш, бу оркали валюта тушумларини купайтириш ҳозирги кундаги муҳим ва долзарб масалалардан бири бўлиб турибди. Шу сабабли, Марказий банкнинг мавкеини янада ошириш, унинг барча пул-кредит инструментларини ривожлантириш орқали иқтисодиётни барқарорлигини ошириш имконини беради.
Диссертация ишининг объекти ва предмети. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти ва пул-кредит сиёсати магистрлик диссертациясининг объекти ҳисобланади.
Предмети бўлиб эса Республика Марказий банкининг олиб бораётган пул-кредит ва валюта сиёсати ҳисобланади.
Тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари. Тадқиқотнинг асосий мақсади пул-кредит сиёсати инструментлари орқали уни самарадорлигини ошириш масалаларини иқтисодий мазмунини очиб бериш, миллий валюта барқарорлигини таъминлаш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Ушбу мақсадни амалга ошириш учун қуйидагилар магистрлик диссертацияси ишининг вазифалари сифатида белгиланди:
Иқтисодиётни пул-кредит инструментлари орқали тартибга солишнинг назарий ва иқтисодий асосларини ўрганиш;
Ўзбекистонда иқтисодиётни пул-кредит инструментлари орқали тартибга солишнинг ҳуқуқий асосларини ўрганиш таҳлил қилиш;
Иқтисодиётни пул-кредит инструментлари орқали тартибга солишнинг амалий таҳлили;
Валюта сиёсати ва унинг асосий шаклларини иқтисодиётни барқарор ривожланишида таҳлил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш йулларини ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги шундан иборатки, илмий изланишда Марказий банкнинг мавқеини ошириш, пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш, пул массасасини тартибга солиш муаммолари ва уларни ечиш йуллари оптимал ёндошув остида таҳлил этилган, жумладан:
-марказий банкнинг пул-кредит ва валюта сиёсатини такомиллаштиришнинг истиқболли йўналишлари назарий ва амалий жиҳатларини яхлит тадқиқ қилинди. Бунинг асосида иқтисодиётни пул-кредит инструментлари орқали тартибга солиш борасида бир қатор таклифлар ишлаб чиқилди;
-республика банк тизимида депозитлар учун берилаётган фоиз ставкаларини ўртача тортилганини хисоблаш учун ЛИБОР каби фоиз ставкасини амалиётга қўллаш зарурияти асослаб берилди;
- миллий валютани барқарорлигини таъминлаш учун экспорт салохиятини янада ошириш. Бунинг учун экспорт килувчи фирма ва ташкилотларга имтиёзлар доирасини янада кенгайтириш имкониятлари очиб берилди.
Тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари. Ўзбекистон Республикасида пул-кредит сиёсатини амалга ошириш йўналишларини белгилаш, мамлакатда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ўсишни таъминлаш борасида монетар сийсат самарадорлигини ошириш йўналишларини тавсия қилиш.
Мавзу бўйича адабиётлар таҳлили. Иқтисодиётни пул-кредит инструментлари орқали тартибга солишмасалаларининг айрим назарий, услубий, амалий йуналишлари бир қатор хорижлик иқтисодчи олимлар ва мутахассисларнинг илмий изланишларида ўз аксини топган. Жумладан, Г.Н.Бурлак С.Р.Моисеев, Д.Джеффри, Т.Д.Валовая, А.Н.Буренин, С.М.Борисов, Э.А.Баринов, А.М.Калчакеева, ва бошқалар томонидан ўрганиб чиқилган.
Республикамиз иқтисодчи олимлари ва мутахассисларидан Н.Х.Жумаев, А.В.Ваҳобов, Э.А.Хошимов,Ш.З.Абдуллаевава бошқалар томонидан ўрганиб чиқилган.
Тадқиқотнинг назарий ва услубий асоси бўлиб чет эл ва мамлакатимиз иқтисодчиларининг пул-кредит муносабатларини тартибга солиш муаммоларига бағишланган ишлари ҳисобланади. Тадқиқот жараёнида Марказий банк, банк тизими, пул муомаласи, валюта-кредит вабанк фаолиятига оид илмий монографиялар, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент Фармонлари, шунингдек, Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатлари ва бошқа материалларидан, даврий матбуот материалларидан фойдаланилди.
Тадқиқотнинг услубий асоси бўлиб иқтисодий ҳодисаларни ўзаро боғлиқликда ва алоқада ўрганишни назарда тутувчи билишнинг диалектик усули ҳисобланади. Ишни тайёрлаш жараёнида тадқиқотнинг мантиқий ва таққослама таҳлил, маълумотларни гуруҳлаш йўли билан статистик қайта ишлаш усули, молиявий кўрсатгичларни ҳисоблаш услубларидан фойдаланилди.
Тадқиқот натижаларининг илмий-назарий ва амалий аҳамияти. Тадқиқотнинг амалий аҳамияти шундан иборатки, илмий янгилик элементлари яхлит характерга эга ва республика иқтисодиёти ривожланишининг ҳозирги босқичида Марказий банкнинг пул-кредит ва валюта сиёсатининг ички ва ташқи мақсадларигаэришиш амалиётида қўлланилиши ва мазкур механизмнинг такомиллашувига кўмаклашиши мумкин. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, диссертацияда ишлаб чиқилган хулоса ва таклифларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг пул-кредит ва валюта сиёсатининг таъсирчанлигини оширишда қўлланилиши мумкин.
Ишнинг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, муаммонинг ўрганилганлик даражаси, тадқиқотнинг мақсади, вазифалари, объекти ва предмети, илмий янгилиги ўз аксини топган.
I боб. Пул-кредит сиёсатининг назарий – услубий асослари .
Макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлашни давлатнинг иқтисодий сиёсатини амалга ошириш эришилади. Шундай экан, монетар сиёсатга, ўз навбатида давлатнинг иқтисодий сиёсатининг муҳим йўналиши деб қаралади.
Шу сабабли, монетар сиёсатга “иқтисодий сиёсатнинг, иш билан бандлилик ва баҳоларнинг барқарорлигини, иқтисодий ўсишни ва ташқи тўловлар баланслилиги каби мақсадларга пул масссаси, фоиз ставкасининг даражаси ва таркиби, ҳамда бошқа кўрсаткичлари орқали пул тизимини назорат қилиш ёрдамида эришишга йўналтирилган, бир қисми“ деб таъриф берилади.
Республикамиз иқтисодиётини юксалтиришда ишлаб чиқариш соҳаларини янада ривожлантириш билан бир қаторда бозор инфратузилмасида таркибий ўзгаришларни олиб бориш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Ушбу тизимда молиявий тизимнинг муҳим таркибий қисмларидан бири саналган банк тармоғи ҳам муҳим ўрин тутиб, мустақиллик йилларида жаҳон талабларига мос келадиган янгича шаклдаги банк тизими шакллантирилди. Хусусан, республикамизда икки поғонали, яъни юқори поғонада бош мақсади миллий валютада – сўмнинг барқарорлигини таъминлаш ҳисобланган Марказий банк ва қуйи поғонасида бевосита иқтисодиёт субъектларига хизмат кўрсатувчи тижорат банкларидан иборат банк тизими ташкил топди.Марказий банкнинг асосий мақсади бўлиб миллий валюта курсини барқарор ҳолатда сақлаш ва шу орқали мамлакат ҳудудида баҳолар барқарорлигини таъминлаш ҳисобланади. Бугунги кунда ҳар қандай давлатнинг молия-кредит тизимида энг асосий ва муҳим ўринни расмий пул-кредит сиёсатини юргизувчи – Марказий банк эгаллайди. Ўз навбатида пул-кредит сиёсати бюджет сиёсати билан биргаликда иқтисодиётни бутун мамлакат миқёсида тартибга солишнинг асоси бўлиб ҳисобланади. Марказий банк фаолиятида пул-кредит сиёсатининг асосий воситаларини эгалламасдан туриб, бозор иқтисодиётини монетар сиёсат орқали самарали тартибга солиш мумкин эмас.
Иқтисодиётни пул-кредит воситалари орқали тартибга солиш воситалари ниҳоятда турли-тумандир. Шу нарса характерлики, ҳозиргача пул-кредит воситаларининг туркумланиши борасида ягона бир йўналиш мавжуд эмас. Лекин, шу билан бирга кўпчилик олимлар қуйида келтирилган воситаларни асосий пул-кредит сиёсати инструментлари сифатида қайд этадилар. Бизҳам, фақат умумий ва аниқ характердаги инструментлар хусусида фикр юритишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг пул-кредит сиёсатини амалга оширишда қуйидаги инструментлардан фойдаланилади:
Мажбурий резервлар сиёсати;
Ҳисоб ставкалари сиёсати;
Очиқ бозордаги операциялар сиёсати;
Валюта сиёсати ва шу кабилар.
Марказий банкнинг эмиссион монополияси деярли барча давлатларда фақатгина банкноталар ва баъзи ҳолларда тангалар чиқаришда қонун бўйича белгиланган.
Ривожланган мамлакатларнинг марказий банклари кўп ҳолларда фақат пулни зарб этиш билан эмас, балки унинг дизайни, банкноталар ҳимоясини ҳамда бошқа техник масалаларни кўриб чиқади. Банкноталар банкларга номинал бўйича сотилади, аммо баъзи ҳолларда Марказий банк қўшимча хизматлар кўрсатгани учун комиссион ҳақ олади. Масалан, Норвегия Марказий банки автомат аппаратларда ишлатишга ярайдиган банкноталарни етказиб бергани учун (шу жумладан, махсус қадоқланган тангалар учун) қўшимча ҳақ олади.
Марказий банк учун банкноталар товар сифатида баҳолангани туфайли давлат пулнинг номинали билан унга кетган сарф-харажатлар ўртасидаги фарқдан фойда олади, бу эса, банкнинг асосий ресурс (пассив)ларини ташкил этади. Бундай даромад нақд пул массасининг кичиклигини эътиборга олсак, кўпгина давлатларда катта суммани ташкил этмайди.
Банкноталар (қоғоз пуллар) вақти-вақти билан инфляция таъсирига учраши мумкин. Табиийки, бу ҳол муомаладаги нақд пуллар сезиларли бўлган мамлакатларга хосдир. Агар банкноталарнинг бир қисми Марказий банкка қайтмаса (тезаврация), давлат қўшимча муомала воситаларини муомалага чиқаради, бу эса инфляция жараёнининг кучайишига туртки бўлиб хизмат қилади. Марказий банкнинг пул-кредит сиёсатини тартибга солиш юзасидан мавжуд тартибларига мувофиқ, тижорат банклари мажбурий резервларни Марказий банкда сақлашади. Марказий банк пул-кредит сиёсатини юргизувчи орган бўлиб ҳисобланади, у эса валюта курсига, фоиз ставкаларига, банк тизимининг умум ликвидлилик ҳажмига ва табиийки бутун иқтисодиётга таъсир ўтказиш учун йўналтирилади. Бу вазифаларни ечишда иқтисодиётни барқарор ўсишини ҳамда ишсизлик ва инфляцияни камайишини таъминлаш мақсади ётади. Марказий банк одатда устав бўйича пул муомаласини ва миллий валюта курси барқарорлигини таъминлашга жавобгар, шу мақсадда ўз сиёсатини бошқа давлат органларининг сиёсати билан мослаштиришга ҳаракат қилади. Пул-кредит сиёсати бутун иқтисодий сиёсатнинг энг асосий элементи бўлиб ҳисобланади ва кўпинча унинг моҳияти Марказий банкнинг мустақиллиги билан белгиланади. Пул-кредит сиёсатининг асосий жиҳатларидан бири бўлиб – пул-кредит ва валюта сиёсатининг бирлиги ҳисобланади. Марказий банк миллий пул бирлигининг ички барқарорлигини таъминлашда тўхтамаслигининг асосий сабаби валюта сотиб олиши ва сотишини бевосита банк тизимининг ликвидлилигида намоён бўлиши ва унинг эмиссия билан боғлиқлигидир. «Тор» ва «кенг» пул-кредит сиёсати мавжуд. «Тор» сиёсатда валюта бозорида интервенция, ҳисоб ставкаси ва қисқа муддатли фоиз ставкасига таъсир ўтказувчи бошқа инструментлар ёрдамида валюта курсининг мақбуллигига эришиш тушунилади. «Кенг» сиёсатда муомаладаги пул массасига таъсир этиш орқали инфляцияга қарши кураш тушунилади. Пул-кредит сиёсатининг халқаро жиҳатлари ўзгача муаммони вужудга келтиради, яъни булар валюта курси, резервлар, тўлов баланси масалаларидир. Пул-кредит сиёсати бюджет ва солиқ сиёсатидан, шу жумладан, давлат бюджетини молиялаштиришдан жуда аниқ ажратилган бўлиши шарт. Марказий банк, аввало, давлат ва банклар ўртасида иқтисодиёт орқали воситачи вазифасини ўтайди. Шундай муассаса сифатида у пул ва кредит оқимини қонунда рухсат этилган воситалар ёрдамида тартибга солади. Инструментлар қуйидаги туркумларга бўлинади: қисқа ва ўзоқ муддатли, бевосита ва билвосита, умумий ва танловли, бозор ва нобозор. Айтиб ўтилганлардан кўриниб турибдики, давлат бозор стихиясини кучли воситалар ёрдамида тартибга солувчи кучга эга, бироқ у бозор қонунларига қарши чиқмайди, балки аксинча унинг барқарорлигини таъминлашга ҳаракат қилади. Бу ерда кўрсатилган ёки кўрсатилмаган пул-кредит сиёсатининг инструментлари ҳоҳ “қиммат” (рестриктив) сиёсат ёки “арзон” пуллар сиёсати бўлмасин, фақат бу сиёсатни фискаль сиёсат ва қонунчилик билан боғлиқ бўлгандагина самарали деб ҳисоблаш мумкин. Масалан, марказлашган кредит режаси амал қилса, корхоналар операциясидан аҳоли операциялари ажратилган бўлса, давлат бюджет дефицитини эмиссия ёки Марказий банкдан ресурсларни тортиб олиш билан молиялаштириш мавжуд бўлса, у ҳолда мажбурий резервлар тизимини киритиш мантиққа тўғри келмайди.
Шу ўринда иқтисодиётнинг реал секторини маблағлар билан таъминлаш, инвестицион жараёнларни янада тезлаштириш, корхоналарни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва модернизациялаш, тўловларни тезкор амалга оширишда банк тизимининг ўзига хос ўрни борлигини эътироф этиш зарур.
Пул-кредит сиёсатининг асосий жиҳатларидан бири бўлиб – пул-кредит ва валюта сиёсатининг бирлиги ҳисобланади. Марказий банк миллий пул бирлигининг ички барқарорлигини таъминлашда тўхтамаслигининг асосий сабаби валюта сотиб олиши ва сотишини бевосита банк тизимининг ликвидлилигида намоён бўлиши ва унинг эмиссия билан боғлиқлигидир.
«Тор» ва «кенг» пул-кредит сиёсати мавжуд. «Тор» сиёсатда валюта бозорида интервенция, ҳисоб ставкаси ва қисқа муддатли фоиз ставкасига таъсир ўтказувчи бошқа инструментлар ёрдамида валюта курсининг мақбуллигига эришиш тушунилади. «Кенг» сиёсатда муомаладаги пул массасига таъсир этиш орқали инфляцияга қарши кураш тушунилади.
Пул-кредит сиёсатининг халқаро жиҳатлари ўзгача муаммони вужудга келтиради, яъни булар валюта курси, резервлар, тўлов баланси масалаларидир. Пул-кредит сиёсати бюджет ва солиқ сиёсатидан, шу жумладан, давлат бюджетини молиялаштиришдан жуда аниқ ажратилган бўлиши шарт.
Марказий банк, аввало, давлат ва банклар ўртасидаиқтисодиёт орқали воситачи вазифасини ўтайди. Шундай муассаса сифатида у пул ва кредит оқимини қонунда рухсат этилган воситалар ёрдамида тартибга солади.Инструментлар қуйидаги туркумларга бўлинади: қисқа ва ўзоқ муддатли, бевосита ва билвосита, умумий ва танловли, бозор ва нобозор. Айтиб ўтилганлардан кўриниб турибдики, давлат бозор стихиясини кучли воситалар ёрдамида тартибга солувчи кучга эга, бироқ у бозор қонунларига қарши чиқмайди, балки аксинча унинг барқарорлигини таъминлашга ҳаракат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |