Мундарижа кириш I боб. Пул-кредит сиёсатининг назарий – услубий асослари


Пул-кредит сиёсати тугрисидаги кейнсча ва монетар ёндашув



Download 68,68 Kb.
bet2/7
Sana21.07.2022
Hajmi68,68 Kb.
#834409
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
kursavoy ....docx 111

Пул-кредит сиёсати тугрисидаги кейнсча ва монетар ёндашув.

Кейнсчилик ва монетаризмда пул сиёсатининг ўзига хос


Хусусиятлари
Пул импульсларининг «узатиш механизми» талқини иқтисодий
Назариянинг асосий йўналишларида муҳим фарқларни аниқлайди:

  1. Анъанавий миқдорий назарияортиқча пул чиқариш таъсирини товарлар

Бозори билан чеклайди, бу ерда ортиқча тўлов воситаларининг пайдо бўлиши
Бевосита хўжалик агентлари харажатларини ошириш ва мос равишда
Товарлар нархининг ўсишига олиб келади.

  1. Кейнс назариясиасосий эътиборни товарлар бозоридан молиявий

Активлар бозорига ўтказди. Пул миқдорининг ўсиши бу бозорнинг «нархи»да

    • Фоиз ставкаларида намоён бўлади. Пулнинг таъсир даражаси бир қатор

Шартларга, биринчи навбатда фоиз бўйича инвестициялар эластиклигига
Боғлиқ бўлади. Самара ишлаб чиқаришнинг амалий ҳажми ўзгаришида ҳам,
Нарх ўзгаришида ҳам намоён бўлади.

  1. Монетаризм доктринасидабу икки концепция ўзига хос тарзда

Бирлаштирилган бўлиб, якуний хулоса миқдорий пул назариясига мойил
Бўлади. Пул миқдорининг ўзгариши ўз ортидан бутун портфель балансини
Қайта қуриш ҳамда фоиз даражасининг вақт бўйича ўзгаришлари ва
Харажатлар оқимининг кейинги ўзгаришларини олиб келади. Пул
Ўзгаришларининг асосий самараси нарх соҳасида намоён бўлади, чункиишлаб чиқариш (давлат томонидан аралашув бўлмаган шартларда) ишлаб
Чиқариш ресурслари мавжуд захирасига мос келувчи потенциал ҳажмга
Мойил бўлади. Пул оддий трансакцион қолдиқлар эмас, балки даромад оқими
Келтирадиган бойлик сифатида кўриб чиқилади. Пул таъсирининг бундан
Мураккаброқ йўли дастлабки «пул турткиси»дан кейинги узоқ муддатли
Корректировка даврида намоён бўлади ва иқтисодий сиёсат тавсиялари учун
Муҳим аҳамият касб этади.
Инфляция даражаси монетаристик адабиётларда марказий ўринлардан
Бирини эгаллаб, бунда нарх даражаси ва пул миқдори ўзгаришлари
Ўртасидаги боғлиқлик асосий иқтисодий қонуният сифатида кўриб чиқилади.
Фридман моделида ишчи кучи бозоридаги мувозанат муаммоси муҳим роль
Ўйнайди. У киритган «табиий» (мувозанатли) ишчизлик даражаси тушунчаси
Турли бозор деформациялари, меҳнат ресурсларига эҳтиёж ҳақида
Маълумотнинг йўқлигини ҳисобга олган ҳолда ишчи кучи бозорининг
Таркибий хусусиятлари билан қатъий белгиланган. Бу меъёр мутлоқ ўзгармас
Бўлмасдан, айрим ижтимоий гуруҳлар хулқ-атвори ва сиёсий йўналишга
Боғлиқ бўлади.
Кейнсчилар ва монетаристлар ўртасидаги асосий фарқ шундаки, улар
Давлатнинг хўжалик ҳаётидаги ролини турлича кўрадилар. Кейнсчилар
Иқтисодиёт рақобатли кучлар стихияли ҳаракати билан бартараф қилиниши
Мумкин бўлган стагнацияга сурункали тенденцияга эгалигидан келиб
Чиқадилар. Шунинг учун иқтисодий ўсишни рағбатлантириш учун фаол
Ҳукумат сиёсати талаб қилинади.
Монетаристлар замонавий давлат ўз зиммасига олаётган иқтисодий ва
Ижтимоий функцияларга кескин салбий муносабат билдирадилар. Улар учун
Бу иқтисодий беарорликнинг асосий сабабидир. Улар айниқса, даромадни
Тенглаштириш ва ижтимоий гуруҳлар ўртасидаги катта фарқни йўқотишга интилувчи «умум фаровонлик давлати» (welfare state) ғоясини қабул қила
Олмайдилар. Монетаристлар «коллективизм» тенденциясини рад этиб,
Рақобатли, монополиягача капитализм ютуқларининг ифодаси сифатида
«бозор воситасида индивидуумларнинг кўнгилли кооперацияси»ни унга
Қарши қўядилар. Фридманнинг таъкидлашича, айнан шундай тизим
Жамиятнинг ҳар бир аъзосига «шахсий эркинлик»ни кафолатлайди.
Монетаристлар ва кейнсчилар ўртасида давлатнинг хўжалик ҳаётидаги
Роли масаласи бўйича фикрлар қарама-қаршилиги якуний ҳисобда ҳукумат
Органлари томонидан конъюнктурага – пул-кредит сиёсати ва фискал
Сиёсатга таъсир этиш учун фойдаланиладиган макроиқтисодий назоратнинг
Икки асосий воситасини бир-бирига қарши қўйишда намоён бўлади.
Марказий банкнинг пул массаси ҳажмига таъсири билан боғлиқ биринчи
Сиёсат тури монетаристлар томонидан энг самарали ва товар-пул
Муносабатари тизимига органик кирадиган сиёсат сифатида баҳоланади.
Солиқ ставкаларини ўзгартириш ва давлат қарзларини бошқариш билан
Ифодаланувчи иккинчи сиёсат эса улар томонидан ҳукумат аппаратининг
Ўзбошимчалиги билан боғланади ва хўжалик ривожланиши учун
Самарадорлиги паст сифатида баҳоланади. Хўжалик механизмининг аниқ
Созлаш мумкин эмаслигини Фридман монетар ва фискал тадбирлар
Самарасининг намоён бўлишида узоқ ва тебранувчан вақт фарқининг
Мавжудлиги билан асослайди. Ҳукуматнинг хўжалик соҳасидаги ноқулай
Ҳолатларга (ифнляция, пасайиш, ишсизлик) доимий қаршилик кўрсатишга
Ҳаракатлари хўжаликларнинг ўзини-ўзи корректировкалашини
Қийинлаштириб, уларга ёлғон сигналлар беради холос. Шунинг учун
Ривожланиш барқарорлигини таъминлашнинг энг яхши йўли – жорий
Конъюнктурага боғлиқ бўлмаган «кўр қоида»дир. Бироқ фискал омиллар
Дискредитациясида энг муҳим ролни монетаристлар илгари сурган давлат
Харажатларини молиялаштириш жараёнида хусусий инвестицияларни сиқиб чиқариш самараси ўйнайдиБозор иқтисодиёти шароитида иқтисодиётни пул-кредит воситалари орқали

Тартибга солиш қонунчилик, ижро этиш ва назорат қилиш хусусиятидаги


Тадбирлар тизимидан иборат бўлади. Бунда иқтисодиётни пул-кредит воситалари орқали тартибга солишнинг Объектив имконияти иқтисодий ривожланиш, ишлаб чиқариш ва капитал Тўпланиши маълум даражага эришгандагина вужудга келади. Ҳозирги шароитда Иқтисодиётни пул-кредит воситалари орқали тартибга солиш такрор ишлаб Чиқариш жараёнига тегишли бир қатор вазифаларни ҳал қилишга қаратилгандир.Булар жумласига барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, иш билан бандликни Тартибга солиш, тармоқ ва минтақавий тузилмалардаги ижобий силжишларни Қўллаб-қувватлаш, экспортни рағбатлантириш кабиларни киритиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсатини амалга
Оширишда қуйидаги инструментлардан фойдаланади:
1. Мажбурий захиралар сиёсати;
2. Ҳисоб ставкалари сиёсати;
3. Очиқ бозордаги операциялар сиёсати;
4. Валюта сиёсати ва шу кабилар.
Мазкур усуллар жаҳон банклари амалиётида тан олинган асосий усуллар
Ҳисобланиб, уларнинг қўлланиши ҳар бир давлатда турлича бўлиши мумкин.
Масалан, АҚШ да кўпроқ очиқ бозордаги усуллар қўлланилса, Германияда
Кўпроқ мажбурий захиралар қўлланилади. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Марказий
Банкининг муомаладаги пул массасини тартибга солишда асосан мажбурий
Захиралар инструментидан фойдаланилмоқда.


    1. Download 68,68 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish