Мундарижа кириш асосий кисм


Оилада болани мактабга тайёрлашда кун тартибининг ахамияти



Download 132,5 Kb.
bet7/8
Sana21.02.2022
Hajmi132,5 Kb.
#65647
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ЗАЙНИТДИН АКА

Оилада болани мактабга тайёрлашда кун тартибининг ахамияти
Олти ёшли болаларни мактаб фаолиятидаги кун тартиби жуда мураккаб вазифа бўлиб, айрим ота-оналар бу масъулиятни айниқса бола хаёти ва мактабгача ёшдан ўтиш даврида мухимлигини хис килмайди.
Уқиш даврини биринчи йили 1-синф ўқувчиларига катта талаб қўйилади. Бола мехнат тизимига тайёрланади, унда янги мажбурият ва масъулиятлар пайдо бўлади. Унга белгиланганданда кўпроқ харакатланиш тўғри келади.
Оила ташкил килиб берган барча кун тартиби ва махсус шуғулланиш хамда идрок этишга боғлик машғулот болани мактабда ўқишга яхши тайёрлаш мумкин.
Болалар учун тўғри ташкил этилган бир кунлик кун тартибини уни нафақат билимига балки соғлигини мустахкамлашга ёрдам беради.

Кун тартибини бирданига ўзгариши бола рухиятига катта таъсир кўрсатади.


Ота-оналарга кун тартибини тўғри ташкил қилиш учун биринчи жадвал ёрдам беради.

ОИЛАДА МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРНИНГ ТАШКИЛОТЧИЛИК ХУЛҚЛАРИНИ ТАРБИЯЛАШ.
Мактабга тайёрлов ёшида болаларга маданий сифатлар ўзаги сингдирилади. Мехнатсеварлик, хамкорликда иш бажариш хислатлари уйғона боради.
Бундай сифатларнинг ривожланиши ўз хулқи ва хис-хаяжонини бошқаришига, мехнат қилишини қатъий хохлаш ва ўрганишга ёрдам беради.
Ташкилотчилик ташқи кўринишда шахснинг сифати каби йиғинчоқлик, аниқлик, тартиблилик кўринишида намоён бўлади.Бу сифатларнинг ички кўриниши тиришқоқлик, ўз харакатларини режалаштиришни ўрганиш, ўз-ўзини назорат қилишни амалга ошириши билан белгиланади.
Бола хаётининг еттинчи йилида ташкилотчиликнинг ички ва ташқи кўриниши катталар кўрсатмасини аниқ бажаришда, мехнатни қатъий тартиб билан ва аниқ муддатида бажаришда, шунингдек, ўз ишини тўғри бахолай олиши ва камчиликларини тўғрилашга интилишида намоён бўлади.
Ташкилотчилик хулқини тарбиялаш фаолияти давомида амалга ошади. Катталар талаби бола хулқини йўлга солади, ташкиллаштиришга, тартибга ўргатади.
Доимий талаблар болани харакат тартибига, турли хил харакатларни алмашинувига ўргатади. 3 ёшли болакай ювингандан сўнг нонушта қилади, сўнг ўйнайди, ўйиндан сўнг сайрга чиқади.
Табиийки, мактабга тайёрлов ёшидагиларга ўзига яраша талаб қўйилади. Катталарнинг аниқ талабини бола томонидан бажарилиши катта тарбиявий ахамиятга эга, чунки у бирон нарсани ўз вақтида ва мажбурий бажариш зарурлиги билан чамбарчас боғлиқ.
Мактабга тайёрлов ёши охирида бола ўзига ёки жамоага баравар қўйилган катталар талабини бажарувчи бўлибгина қолмай, балки ўзига ва бошқа болаларга нисбатан талаблар қўя бошлайди.
Бу талаблар ўзига бахо беришда ва болалар қилмишига бахо беришида янада аниқ кўринади.
Бизнинг жамиятимизда инсонлар фаолияти жамоа хамкорлигига асосланган ва у болаликдан бошланади.(оилада, болалар МТМсидаги тенгдошлар жамоасида, мактабда, ва хоказо) шунинг учун мактабгача ёшдаги болаларга жамоада яшашни ўргатиш, бирга ўйин ўйнаш, мехнат қилиш, берилган топшириққа жавобгарлик билан қарашни тарбиялаш зарур.
Биргаликдаги фаолият келишилган харакатларни талаб қилади, умумий хис-хаяжон ва куйинчакликларни чақиради ва шу билан ташкилотчилик хулқини шакллантиради.
Мехнат қилишни хохлаш ва ўрганиш биринчи мустақил ўзи бажарадиган харакатларидан бошланади. Ҳар бир бола хаммага маълум «МЕН ЎЗИМ» деган сўзларни ишлатади, уларда ўзи мустақил нимадир бажаришга биринчи талаб акс этган. Болани мустақилликка интилишини хар томонлама рағбатлантириш керак. Оёқ кийимини болалар қўлига бўйсунмаса хам майли, бола уни ўзи кийсин.
Шундай хол бўладики, бир вақтда болаларда эмас, балки уларнинг ота-онасида боланинг бирон ишни тамомлашини кутишга сабрлари чидамайди. Ўғли ёки қизининг хохишига қарши улар болага ёрдам беришга ёки улар учун ўзлари бажаришга шошиладилар. Натижада уларнинг мустақил харакатга биринчи интилишлари сўнади. Келгусида мехнатга интилиш одатисиз болага қандай бўлиши хақида улар ўйламайдилар.
Вахоланки, айнан кичик боланинг мустақиллигида илк мехнатсеварлик туғилади. Маълумки, боланинг мустақилликка интилиши, ўз йўлида кўпгина қийинчиликларга учрайди, қайсики бу сифатларни ривожлантиришни қийинлаштиради. Қийинчиликларни енгиш болада қатъият, феъл-атворни шакллантиради.


ХУЛОСА
Оилаларни бир жамоага, иж­тимоий гуруҳ муассасасига ай­нан маҳалла бирлаштиради, жипс­лаштиради, уларда аҳиллик, ҳамжиҳатлик, ҳамкорлик, ҳам­дард­лик ҳис-туйғуларини шакл­лантиради, камол топтиради. Маҳалла жамиятнинг тиниқ кўз­гусидир. Дарҳақиқат, оиланинг ижтимоий-моддий ҳолати, ун­даги шарт-шароитларни ма­ҳал­ла, қўни-қўшни жуда яхши би­лади. Оиланинг яхши-ёмон кун­лари ҳам маҳалла аҳли билан ўта­ди.
Фуқаролар йиғинларининг ёшлар тарбияси бўйича ва­зи­фалари фарзандларимиз онгига ватанпарварлик, инсон­пар­вар­лик, миллий мафкура, анъана ва урф-одатлар руҳини синг­ди­риш, уларга замонавий касб-ҳу­нар ўргатишни ташкил этиш, ҳудудда турли спорт, ма­даний-маърифий тадбирларни ўтка­зиб, соғлом турмуш тарзи ва эко­логия маданиятини ошириш, улғайиб келаётган йигит-қиз­ларда на­му­нали оила соҳиби бў­лиш кў­ник­маларини шакл­лан­ти­риш, оила муқаддас­ли­гини ва уни мустаҳ­кам­лаш йўл-йўриқ­ла­рини тарғиб этиш­дан ибо­рат­дир. 
Таълим муассасаларида ҳар ойнинг муайян кунлари "Мактаб куни", "Ота-оналар куни" деб эълон қилинса ва бунда мактаб маъмуриятининг ота-оналар, "Камолот" ЁИҲ, "Маҳалла" хай­рия жамоат фондининг ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкор­лик­даги ишлари муҳокама этилса, мақсадга мувофиқ бўлади.
Ногирон болаларнинг махсус интернатларда таълим олишида ота-оналарнинг иштирокини кенгайтириш, қизларни эрта тур­мушга узатиш, балоғат ёши­га етмай она бўлишнинг салбий оқибатлари тўғрисида тушунча бериш ҳам таълим муасса­са­сининг вазифасига киради.
Шунингдек, ота-оналар учун ёшлар ўртасида қонунбузар­ликнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг олдини олиш йўл­лари, болалар касалликла­ри­нинг салбий оқибатлари, оила­даги муҳитнинг фарзанд кела­жагига таъсири хусусида ўқув семинарлари ташкил этиш ҳам оила-мактаб-маҳалла ҳамкор­лигини кучайтиради.


Download 132,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish