Ота-оналар мажлиси. Ота-оналар мажлисига МТМдаги хамма гурух болаларининг ота-оналари, параллел гурухлар ота-оналари ва битта гурух болаларининг ота-оналари таклиф этилиши мумкин.
Умумий мажлисда ота-оналарни мактабгача таълим ёшидаги болаларни хар томонлама ривожлантириш ва тарбиялаш вазифалари, шу йилги режалар, ота-оналар қўмитасининг фаолияти, оила тарбиясидаги илғор тажрибалар билан таништирилади. Бунда мажлисда мудира ёки методист-тарбиячи маърўза қилади, ота-оналар сўзга чиқишади, болалар гапиришади.
Булар таълим-тарбия ишидаги ютуқ ва камчиликларни аниқлаб олишга имкон беради, оила ва жамоатчилик алоқасини мустахкамлайди, ота-оналарнинг ўз боласининг тарбияси учун жавобгарлигини оширади, уларда МТМга қизиқиш уйғонади.
Гурухдаги ота-оналар мажлисида мазкур шдаги болаларнинг ота-оналари учун долзарб бўлган масалалар мухокама қилинади.
Масалан, умумий мажлис мавзуси «Болаларга ахлоқий тарбия беришда оиланинг роли» бўлса, ўрта гурухда ўтказиладиган мажлисда бу мавзу мураккаблаштирилиб, «Болаларда мехнатсеварликни тарбиялашда МТМ ва оиланинг биргаликдаги ишлари», «Болаларда катталарга хурматни тарбиялаш» ва хаказо бўлиши мумкин.
Ота-оналар учун тайёрланган маърўзани болалар ишини, тегишли мавзудаги кинофильм, диапозитивлар кўриш билан қўшиб олиб бориш мумкин. Болалар хаёти, фаолияти тўғрисидаги мисоллардан фойдаланганда ижобий материаллар кўпроқ бўлиши керак, салбий фактларни гапиришда эхтиёткорлик ва одоб доирасидан четга чиқмаслик, танқид қилинувчиларнинг номлари кўрсатилмаслиги лозим. Танқидий мулохазалар мажлисдан кейин якка тартибдаги сухбат орқали ота-оналарга етказилиши, бола тарбиясидаги хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ тавсиялар таклиф этилиши мумкин.
Йилнинг охирида ўтказиладиган гурух мажлисида ота-оналарга бир йил мобайнида амалга оширилган таълим-тарбия ишлари ва келгуси йилнинг режалари, хақида гапириб берилади. Бу мажлисда фаол ота-оналар хам хисоб берадилар ва фаолларнинг янги таркиби сайланади.
Ота-оналар бурчаги ва кўргазма ташкил этиш. Ота-оналар бурчаги уларни тарбияга оид янгиликлар ва педагогик масалалар билан таништириш мақсадида ташкил этилади. Уларга китоблар, журналлар, расмлар, болаларнинг ишлари, болалар овқатининг хиллари, боланинг уйидаги ва оиладаги кун тартиби, ота-оналар учун эслатмалар, эълонлар жойлаштирилади. Бурчак вақти-вақти билан тарбия вазифасига қараб ўзгартириб турилади.
Педагогик билимларни тарғиб қилиш бўйича ташкил этиладиган кўргазмалар кўпинча ота-оналар конференциялари, мажлислари, консультациялар олдидан ташкил этилади.
Унда халқ таълим тўғрисидаги қонун ва қарорлар, мактабгача таълим муассасалари тармоқлари ва ундаги тарбияланувчилар сонининг ўсишини кўрсатувчи диаграммалар, болалар билан олиб бориладиган таълим - тарбия жараёнлари, болалар хаётини акс эттирувчи тасвирлар, китоб ва ўйинчоқлар, болаларнинг ишлари ўрин олади. Ота-оналар бурчаги оила билан олиб бориладиган ишнинг кўргазмали усули, унинг дид билан безатилишига алохида эътибор берилиши керак. Бундан ташқари, ота-оналарга тарбия тўғрисидаги фильмлар намойиш этилади, булар кўпинча ота-оналарни қизиқтирадиган бахслар бошланишига сабабчи бўлади.
Ота-оналар учун очиқ кунлар ташкил этилиши хам мактабгача таълим муассасалари ишида мухим ўрин эгаллайди. Бундай кунларда ота-оналарга болаларнинг машғулотлари, мехнат, ўйин фаолиятлари, сайрлар ва болаларнинг жамоада ўларининг қандай тутушлари ва шунга ўхшашлар кўсатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |