МУНДАРИЖА
КИРИШ
АСОСИЙ ҚИСМИ
A.Қодирий адабиёт гулшанинг чинори
Фелетон ҳақида
A.Қодирий “Фелетонлар қироли”
ХУЛОСА
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
КИРИШ
АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ (асосий тахаллуслари: Қодирий, Жулқунбой) (1894.4.10-Тошкент-1938.10.4) — 20-аср янги ўзбек адабиётининг улкан намояндаси, ўзбек романчилигининг асосчиси; 20-йиллардаги муҳим ижтимоий-маданий жараёнларнинг фаол иштирокчиси. Боғбон оиласида туғилган. Отаси Қодирбобо (1820-1924) хон, беклар қўлида сарбозлик қилган, рус босқини пайтида (1865) Тошкент мудофаасида қатнашган.
Абдулла Қодирийнинг 1917 йил Октабр тўнтаришидан кейинги фаолияти асосан матбуот билан боғланган. Унинг 1919-25 йиллар оралиғида ёзган мақолалари сони 300 атрофида. Абдулла Қодирийнинг публицистик чиқишлари аввало ўша даврнинг тарихий ҳужжати, замонасининг солномаси. 20-йиллар ўрталарида ёзилган "Калвак Маҳзумнинг хотира дафтаридан", "Тошпўлат тажанг нима дейдир?"сатирик ҳикоялар туркумида ёзувчи кулгуси "Характер кулгуси" даражасига кўтарилди. Муаллиф бунда ҳаётдаги, одамлар табиатидаги муайян салбий ҳодисаларни соф мафкуравий нуқтаи назардан туриб, нуқул бирёқлама қоралаш, фош етиш йўлидан бормай, характер ва ҳодисаларни холис туриб, мураккаблиги, зиддиятлари билан кўрсатишга жазм етади.
Абдулла Қодирий шўро ҳокимиятининг дастлабки йилларида қизғин журналистик фаолияти билан баробар ўзбек адабиётидаги биринчи roman — "Ўтган кунлар"ни яратди (1919-20). Романдан боблар 1922 йил "Инқилоб" журналида еълон етилди. 1924-26 йиллари ҳар бир бўлими алоҳида-алоҳида китоб ҳолида босилди. "Ўтган кунлар" яратилган давр ўзбек халқи учун миллатнинг ерки, озодлиги, мустақиллиги, жаҳондаги ўрни масаласи ҳаёт-мамот аҳамиятига молик еди.
Отаси бошидан ўтган саргузаштлар Абдулла Қодирийнинг қатор асарлари, хусусан тарихий романларининг юзага келишида муҳим рол ўйнаган. Абдулла Қодирий мусулмон мактабида (1904— 06), рус-тузем мактабида (1908-12), Абулқосим Шайх мадрасасида (1916— 17) таълим олди; Москвадаги адабиёт курсида (1925-26) ўқиди. Ёшлигиданоқ қадимий Шарқ маданияти ва адабиёти руҳида тарбия топган; араб, форс ва рус тилларини ўрганган. Жаҳон адабиётини ихлос билан мутолаа қилган.
Оиласи камбағаллашганлиги сабабли болаликдан мустақил меҳнат қила бошлади, турли касбларни егаллади, маҳаллий савдогарларга котиблик ва гумашталик қилди (1907-15). 1917 йил Октабр давлат тўнтаришидан сўнг ески шаҳар озиқа қўмитасининг саркотиби (1918), "Озиқ ишлари" газетасининг муҳаррири (1919), касабалар шўросининг саркотиби (1920), "Муштум" журнали ташкилотчиларидан ва tahrir ҳайъати аъзоси (1923-26). Абдулла Қодирий ижодий фаолиятининг бошланиши 1910 - йилларнинг ўрталарига тўғри келади. "Садои Туркистон" газетасининг 1914 йил 1 апрел сонида Абдулла Қодирий имзоси билан "Янги masjid ва мактаб" сарлавҳали хабар босилади. Бу бўлажак адибнинг матбуотдаги дастлабки чиқиши еди.
Орадан кўп ўтмай, унинг "Тўй", "Аҳволимиз", "Миллатимга", "Фикр айлагил" каби шеърлари, "Бахциз куёв" драмаси, "Жувонбоз" ҳикояси чоп етилади (1914-15). Абдулла Қодирий ижодининг дастлабки намуналари бўлган бу асарлар миллатпарварлик, маърифатпарварлик руҳида ёзилган бўлиб, жадидчилик ғоялари билан суғорилгандир. Муаллиф унда халқнинг забун ҳолатидан куйиб сўзлайди, миллатни уйғонишга даъват етади, фикрлашга чорлайди. Абдулла Қодирийнинг "Улоқда" ҳикояси (1916) аввалги асарлари билан тенглаштириб бўлмайдиган даражада юқори бўлиб, 20-аср тонгидаги ўзбек реалистик адабиётининг чўққиси, реалистик ҳикоянинг енг яхши намунаси ҳисобланади.
Абдулла ижодий фаолиятининг бошланиши ҳам ўша даврга тўғри келади. "Шу миёналарда, — деб еслайди А.Қодирий, — бозор воситаси билан татарларда чиқадиғон газеталарни ўқиб, дунёда газета деган гап борлиғига имон келтирдим. 1913-йилда ўзбекча "Садойи Туркистон", "Самарқанд", "Оина" газеталари чиқа бошлағоч, менда шуларга гап ёзиб юриш фикри уйғонди". "Садойи Туркистон" газетасининг 1914-йил 1-апрел сонида "Янги masjid ва мактаб" сарлавҳали хабари босилган. Бу хабар остига Абдулла Қодирий деб имзо чекилган. Шу тарзда матбуотда Абдулла Қодирий номи пайдо бўлди. Орадан кўп ўтмай шу ном остида "Миллатимга", "Аҳволимиз" шеърлари, "Бахциз куёв" драмаси, "Жувонбоз" ҳикояси чиқди. Бу асарлар Қодирийнинг ижодидаги дастлабки изланишлар бўлиб, улар ўша даврнинг тараққийпарвар ҳаракати – жадидчилик ғоялари билан суғорилган, жадид адабиёти таъсири остида ёзилган еди. Бу асарларда Қодирий қолоқ одатларни танқид остига олади, халқни ўзлигини англашга, янгиликка даъват етади.
Ёзувчининг "Жувонбоз" асари бевосита Беҳбудийнинг "Падаркуш" драмасига тақлидан ёзилган. Ҳикояда ўқишни ташлаб бузуқ, шалтоқ йўлларга кириб кетган бойвачча отасининг мол-мулкини совуради, синдиради; ота-онани доғда қолдириб, охири жиноятга қўл уради, қамалади. "Бахциз куёв"да еса муаллиф қолоқ одатлардан бири – ҳашаматли тўй ортиқча сарф-харажатлар ва уларнинг кўнгилсиз оқибатлари масаласини кўтаради. Амакисининг маслаҳати билан Солиҳ исмли етим йигит катта қарз кўтариб дабдабали тўй қилиб, бой хонадон қизига уйланади. Вақтида қарзини узолмай гаровга қўйилган ҳовли-жойидан ажралиш олдида шармандаликдан ўзини-ўзи ўлдиради.
Қодирийнинг октабр инқилобидан кейинги фаолияти асосан матбуот билан боғланган. 1919-йили "Озиқ ишлари" газетасига муҳаррир бўлиб тайинланди; сўнгра "Рўста" газетасига мухбир, "Иштирокиюн" ва "Қизил байроқ" газеталарида ходим, "Инқилоб", "Коммунист йўлдоши" мажмуаларида саркотиб ва ходим бўлиб ишлайди.
Қодирий ҳам матбуот ходими, ҳам журналист-публицист, ҳажвий ёзувчи сифатида Ўзбекистонда янги типдаги совет матбуотининг туғилиши ва шаклланишида бениҳоят катта хизмат қилди. Айниқса, "Муштум" журналининг ташкил топишида ва оёққа туришида катта жонбозлик кўрсатди.
Қодирий матбуот, журналистика соҳасидаги билими ва малакасини ошириш мақсадида 1924-1925-йиллар орасида Москвадаги олий журналистика институтида таълим олади. Москвада ўқиган кезларида ҳам республика матбуоти билан алоқасини узмайди.
Қодирий 1919-1925-йиллар орасида матбуотда юзлаб мақола, ҳажвиялари билан қатнашади. Бу асарларни у ҳар хил – Қодирий, Жулқунбой, Калвак Маҳзум, Тошпўлат, Овсар, Думбул, Шиғой деган имзо-тахаллуслар билан еълон қилган.
Қодирий публицистикасининг мавзу-мундарижаси, муаммолар доираси кенг. Улар орасида ҳаётдаги муҳим тадбирларни, янгиликларни олқишлаб, қўллаб-қувватловчи, тарғиб-ташвиқ етувчи ("Матбуот куни", "Отам ва Bolshevik", "1918-йил ёдгори", Ғирвонлик Маллабой ака"сингари"), ҳаётдаги хилма-хил иллатларни фош етувчи мақолалар ҳамда бир туркум адабий-танқидий ишларни учратамиз. Қодирийнинг "Бизда театр ишининг бориши", "Равот қасгқирлари", "Ўтган кунлар" ва "Ўтган кунлар танқиди устида баъзи изоҳлар" мақолалари 20-йиллар ўзбек танқидчилигининг енг яхши намуналаридандир. Уларда реалистик адабиётнинг жиддий масалалари – ҳаққонийлик, миллийлик, бадиий шакл ҳақида муҳим фикрлар илгари сурилган.
Абдулла Қодирий 1894-йил 10-апрелда боғбон оиласида дунёга келди. "Бошида бой оилада туғилдимми ёки камбағал оиладами, албатта, билмадим, – деб ёзади А.Қодирий, – аммо ёшим 7-8га етгач, қорним ошга тўймоғонидан, устим тузукроқ кийим кўрмаганидан аниқ билдимки, беш жоннинг томоғи фақат 80 ёшли бир чол отамнинг меҳнатидан, 1300 саржин боғнинг ёзда етиштириб берадиган ҳосилидан келар екан. Агар баҳор ёмон келиб, бог ъ мевалари офатга учраб қолса, биз ҳам очлиққа дуч келиб, қиши билан жоврашиб чиқар еканмиз".
Абдулла болалигидаёқ зеҳни ўткир, ўқиш-ўрганишга меҳр-иштиёқи баланд бўлган. Аммо оиладаги моддий муҳтожлик туфайли бир оз кечикиб, 9-10 ёшларида мактабга боради. Икки-уч йил ески мактабда ўқигач, 12 yoshida уни оиладаги ниҳоятда қашшоқлик важидан бир бойга хизматчиликка берадилар. Хўжайин савдогар kishi бўлиб, ўрисча ёзув-чизувни биладиган одамга муҳтож еди. Абдулланинг зеҳнини, ўқишга иштиёқини сезган савдогар уни рус-тузем мактабига юборади. Ҳам ўқиш, ҳам ўқишдан кейин хўжайин қўлида ишлаш Абдулла учун оғирлик қилади, мактабга яхши билим ололмайди. Бу ҳол икки давом етади. Сўнг бунга чидолмай, ота-онасига ёлвориб ўз уйига қайтиб келади, шу ерда туриб ўқишга қатнайди. Ўқишдан бўш вақтларида акаси ёнига кириб тоқичилик ҳунарини ўрганади. Икки-уч йил шу тоқичилик ва бог ъ ишлари билан банд бўлади. Болаликда егаллаган бу ҳунарларни, айниқса, боғдорчиликни у бир умр тарк етолмайди.
Абдулла рус-тузем мактабини 1912-йил муваффақият билан тугатди. Бу мактабда ўқиш, болалигиданоқ рус тилини егаллаш бўлғувчи ёзувчи ижодий тақдирида муҳим касб етди, рус ва жаҳон адабиёти, маданияти билан танишуви учун бевосита йўл очиб берди. Икки йил ўтгач, Абдулла Тошкентдаги Абулқосим мадрасасига ўқишга кирди. Мадрасадаги қисқа таълим унинг ислом илми, араб ва форс тилларини егаллаши, кейинчалик бу соҳаларни мустақил ўзлаштириш учун замин ҳозирлади.
Абдулла 1912-йили Расулмуҳаммадбой отлиқ савдогарга приказчик бўлиб ишга кирди. Бу савдогар бой инсофли, очиқкўнгил, мулла, зиёлиларни ҳурмат қиладиган kishi еди. Бу одам хонадонида яшаб, унинг савдо дўконида ишлаб, Абдулла замонасининг кўп илғор, зиёли кишилари билан танишади. 1914-йили бойнинг катта қизи Раҳбаройга уйланади. Абдулланинг бундан кейинги ҳам тотув, ҳам серташвиш ҳаёти, фаолияти умр йўлдоши Раҳбарой, у кейинчалик бирин-кетин инъом етган икки ўғил, икки қиз – Нафиза, Ҳабибулла, Адиба, Маъсудлар билан кечди.
Қодирий публицистикасининг мавзу-мундарижаси, муаммолар доираси кенг. Улар орасида ҳаётдаги муҳим тадбирларни, янгиликларни олқишлаб, қўллаб-қувватловчи, тарғиб-ташвиқ етувчи ("Матбуот куни", "Отам ва Bolshevik", "1918-йил ёдгори", Ғирвонлик Маллабой ака"сингари"), ҳаётдаги хилма-хил иллатларни фош етувчи мақолалар ҳамда бир туркум адабий-танқидий ишларни учратамиз. Қодирийнинг "Бизда театр ишининг бориши", "Равот қасгқирлари", "Ўтган кунлар" ва "Ўтган кунлар танқиди устида баъзи изоҳлар" мақолалари 20-йиллар ўзбек танқидчилигининг енг яхши намуналаридандир. Уларда реалистик адабиётнинг жиддий масалалари – ҳаққонийлик, миллийлик, бадиий шакл ҳақида муҳим фикрлар илгари сурилган.
Қодирий октабр инқилоби туфайли сўз еркинлиги, жасорат олдик, деб қувонган еди. Енди бор овоз билан ҳақиқатни айтиш, ёзишга чоғланади. У инқилобни, янги ҳаётни олқишлаш, ҳимоя қилиш билан баробар бу ҳаёт йўлидаги хилма-хил тўсиқларни фош етишга, шўро воқеалигига хос зиддиятларни, сиёсатдаги хато ва камчиликларни холис туриб кўрсатишга жазм етди. У янги ҳаёт йўлидаги тўсиқлар фақат синфий душманлар – бой, домла-имом, руҳонийлар қаршилигидан иборат емаслигини биларди. Янги дунё қурувчилари онги, хатти-ҳаракати, ўзи ички зиддиятларга, қарама-қаршиликларга тўла еди. Қатор мақолаларида, ҳажвияларида адиб мана шу зиддият, камчиликларни кўрсатишга ҳаракат қилди. Аммо унинг бу интилишлари бирин-кетин зарбага учрай бошлади. 1926-йилда "Муштум" журналида босилган "Йиғинди гаплар" ҳажвиясида ҳаётдаги камчиликлар, ҳукумат кишилари ҳақидаги беозор кулги, ҳазил учун аксил-инқилобий ҳаракат қилганликда айбланиб қамоққа олинади. Қодирий ўзига қўйилган асоссиз айбларни қатъиян рад етади. Қамоқхонада ноҳақликка норозилик сифатида очлик еълон қилади. Узоқ давом етган терговда, ниҳоят, судда мардона туриб туҳматчи, пасткаш кимсаларни аёвсиз фош етади, сиёсий айблар ва дағдағалардан асло чўчимай, ҳеч иккиланмай фақат ҳақиқатни айтади, қатъий туриб ўз шаънини ҳимоя қилади. "Мен тўғрилик орқасида бош кеца "их" дейдирган йигит емасман" дейди.
Абдулла Қодирийнинг 1917 й. Октябр тўнтаришидан кейинги фаолияти асосан матбуот билан боғланган. Унинг 1919—25 й.лар оралиғида ёзган мақолалари сони 300 атрофида. Адибнинг публицистик чиқишлари аввало ўша даврнинг тарихий ҳужжати, замонасининг солномасидир. 20-й.лар ўрталарида ёзилган «Калвак Маҳзумнинг хотира дафтаридан», «Тошпўлат тажанг нима дейдир?» сатирик ҳикоялар туркумида ёзувчи кулгуси «ҳарактер кулгуси» даражасига кўтарилди. Муаллиф бунда ҳаётдаги, одамлар табиатидаги муайян салбий ҳодисаларни соф мафкуравий нуқтаи назардан туриб, нуқул бирёқлама қоралаш, фош этиш йўлидан бормай, ҳарактер ва ҳодисаларни холис туриб, мураккаблиги, зиддиятлари билан кўрсатишга жазм этади.
Замонавий матбуотимиз тарихи, хусусан, «Муштум» журналининг ташкил топиши ва фелъетон жанрининг шаклланиш жараёнларини ҳам Абдулла Қодирийнинг номи билан боғлаймиз.
Фелетон деб дастлабки даврда матбуотда берилган ижтимоий-сиёсий, адабий-танқидий мавзудаги қизиқарли ва алоҳида ажратиб кўрсатилган material ларга айтилган. "Туркистон вилоятининг газети"да босилган айрим адабий мавзудаги материаллар, жумладан, шоир Маҳтумқули ва Огаҳий ҳақидаги мақолалар мазкур рукн остида берилган. Кейинчалик, жамият тараққий етиши билан бу рукнда ижтимоий хаётда учрайдиган нуқсон ва камчиликларни кулги танқиди остига олувчи материаллар чоп етила бошлаган.
Фелетон ҳажвий публицистиканинг алоҳида жанри бўлиб, ижтимоий ҳаётда муҳим ўрин тутади. Мазкур жанрнинг асосий вазифаси жамият ҳаётининг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий-маънавий томонларини қамраб олган ҳолда ўзида акс еттириш, мазкур соҳаларда учрайдиган камчилик, нуқсон, ижтимоий иллатларни фош етиш, бу камчилик ва нуқсонларнинг тугатилишига еришиш, бинобарин, жамият ҳаётининг тараққиётига ижобий таъсир курсатишдан иборат. Фелетоннинг танқидий мақола ва бошқа жанрларга оид материаллардан фарқи — унинг ҳажвий публицистика қонуниятларига асосланиши, яъни ижтимоий кулги, сатира ва юмор воситаларига таянишидадир. Ижтимоий кулгининг хил ва кўринишлари турлича бўлиб, улар орасида киноя, пичинг , ҳазил, енгил кулги кабилар билан бир қаторда заҳархандали кулги, ижтимоий масхаралаш, гротеск (атайлаб бўрттирилган кулги) каби ҳажв воситалари ҳам мавжуд. Фелетонда ижтимоий кулгининг ана шу серқирра усулларидан кенг фойдаланилади.
F. ўз олдига қўйган мақсад ва вазифасига кўра 2 хил — маълум фактга асосланган ва умумий Ф. булиши мумкин. Маълум фактга асосланган Ф.да ҳаётдан олинган аниқ фактлар, муайян одамларнинг ижтимоий нуқсонлари, фаолиятларидаги камчиликлари кўрсатилади (Фурқатнинг "Ҳинд найрангбози Ёркентда", Абдулла Қодирийнинг "Тошкент бойлари" ва бошқалар). Умумий Ф. еса ҳаётдаги бирор ижтимоий иллат, нуқсон ва муаммолар ҳақида бўлиб, унда мазкур масалалар ҳажвий мушоҳада етилади ва танқид қилинади (Абдулла Қодирийнинг "Калвак маҳзумнинг хотира дафтаридан", Абдулла Қаҳҳорнинг "Қуюшқон" ва бошқалар).
F. ёзилиш услуби жиҳатидан ҳикояф., публицистик Ф., Ф.шарҳ, Ф. тақриз, Ф.лар туркуми кабиларга булинади. Буларнинг ҳар бирида F.ga хос умумий хусусиятлар билан биргаликда алоҳида тасвирий услуб, ижодий юналиш мавжуд. F. жанрининг Ф.репортаж, Ф.суҳбат, Ф.кундалик ва бошқа шакллари ҳам бор. F. насрий бўлиши билан бирликда шеърий ҳам бўлиши мумкин. Шеърий Ф. бадиий адабиётнинг муҳим тури булган ҳажвий шеърият талабларига жавоб бериши, шунингдек, ўзида публицистик хусусият ҳам касб етиши, хаётда учрайдиган ва ижтимоий аҳамиятга ега бўлган иллатларни кулги, танқид остига олиши лозим. Мас, Ғафур Ғуломнинг 30-йилларда яратилган "Қултиқланган калла тўғрисида қофияли ваъз" ҳажвий шеъри ўзбек хажвий публицистикасида яратилган биринчи шеърий Ф. бўлган.
Ҳажвий публицистиканинг енг мураккаб ва мукаммал асарларидан бири — Ф.лар туркумидир. Бундай бадиийпублицистик асарлар бир неча Ф.лардан ташкил топади. F.лар туркуми ҳам ижтимоий ҳаётнинг енг муҳим масалаларига, кўзга кўринарли иллат ва нуқсонларини фош етишга бағишланади ва бир ёки бир неча муаллифлар томонидан ёзилиши мумкин. Бундай ҳажвийпублицистик асар фелетончидан ҳаётни чуқур кузатишни, катта ҳажвийпублицистик маҳоратни талаб қилади. Маълум бир ҳажвий тип билан боғланган Ф.лар туркуми ҳажвий публицистиканинг енг мураккаб асарларидандир. Бундай Ф.лар туркумига Абдулла Крдирийнинг "Калвак махзумнинг хотира дафтаридан", "Тошпўлат тажанг нима дейдир?"каби асарлари мисол бўла олади. Моҳир фелетончи тўқима образлар — Калвак махзум ва Тошпўлат тажанг образлари орқали ўз даврининг ижтимоий иллатларини очиб ташлаган. Ҳажвий публицистиканинг бу ижодий анъанаси ҳозирги ўзбек ҳажвий матбуотида ҳам қўлланиб келмокда.
Жаҳон матбуоти тарихида Ф. жанри муҳим ўрин тутиб келган. Ўзбекистонда хам мазкур жанрнинг тарихи узок, замонларга бориб тақалади. Ҳали матбуот вужудга келмасдан илгари мазкур жанрнинг функсияларини ёзма ҳажвий адабиёт бажариб келганлиги маълум. Алишер Навоийнинг ҳаётдаги ижтимоий адолацизлик, зулмзалолат ва бошқа иллатларга қарши қаратилган асарларини бу жанрнинг ўша даврдаги кўринишлари, дейиш мумкин. Кейинги даврларда ижод қилган Турди Фароғий, Махмур, Муқимий, Завқий ва бошқаларнинг ўз давридаги мухим ижтимоий иллатларни фош етган ҳажвларини мазкур жанрнинг ёрқин намуналари, дейиш мумкин. Узбекистонда дастлабки матбуот нашрлари пайдо бўлиши билан Ф. жанри матбуот жанри сифатида иш кўра бошлади ва тез суратлар билан тараққий етди. Айниқса, 20-асрнинг бошларида майдонга келган жадид матбуоти саҳифаларидан Ф. жанри кенг ўрин олди ва ривожланди. Мазкур жанрнинг вужудга келиши ва тараққий етишида Hamza, Тавалло, Чўлпон ва бошқа катта хизмат қилдилар. A. Қодирий 20-йилларнинг моҳир Ф. чиси сифатида самарали ижод қилди. Ўзбек ҳажви усталари Абдулла Қаҳҳор, Ғафур Ғулом ҳам мазкур жанрнинг ривожига салмоқли ҳисса қўшдилар.
Ўзбекистонда 90-йиллардан публицистиканинг бошқа жанрлари қаторида Ф. жанри ҳам кенг ривожланди, унинг бир қатор янги турлари, жумладан, радиофелетон, телефелетонлар вужудга келди.Абдулла Қодирий ҳақиқатан ҳам “фельетонлар қироли” эди, унинг ҳажвларини ўқиган ақл-идрокли, виждонли ўқувчи ёзувчининг сўзларидан, у тасвирлаган қизиқ воқеалардан, образлар ва типларнинг антиқа хатти-ҳаракатларидан ҳам кулар, ҳам жамият, миллатнинг бу қадар қолоқ, жоҳил бўлиб қолаётганлигига ачиниб, хўрлиги келиб йиғлар эди…
Халқимизнинг атоқли адиби, ўткир қалам соҳиби Абдулла Қодирий ҳажвий публицистика соҳасида ҳам самарали ижод қилди. У том маънода нафақат ўзбек романчилигининг, балки ўзбек ҳажвий публицистикасининг ҳам асосчиси эди десак, муболаға қилмаган бўламиз. Замондошлари моҳир ҳажвчига “фельетонлар қироли”, “кулдириб йиғлатувчи ва йиғлатиб кулдирувчи” деб бежиз ном бермаган эдилар.
Маълумки, Абдулла Қодирийнинг ҳажвий публицистика соҳасидаги ижодий фаолияти ўтган асрнинг йигирманчи йилларида яққол намоён бўлди. Илғор тараққийпарварлик ғоялари таъсирида ижтимоий-ижодий камолга етган адиб ўтган аср бошида вужудга келган жадид матбуоти саҳифаларида ўзининг илк фельетонлари, ҳажвий шеърлари билан қатнашиб, бу асарларида оддий халқ оммасининг фикр-туйғулари, орзу-умидларини ифодалади ва жамият тараққиётига тўсқинлик қилувчи ижтимоий иллатларни қоралади. 1917 йил октябрь ўзгариши Туркистон халқига ҳам ҳақиқий озодлик ва рўшнолик олиб келишига умид қилган соддадил ёзувчи янги тузум матбуотида фаол иштирок этди, ўткир фельетонлар ва бошқа ҳажвий асарлар ёзди. Бу соҳада анчагина тажрибага эга бўлган адибга марказий ҳажв журнали — “Муштум”ни ташкил этишдай масъулиятли иш ишониб топширилгани бежиз эмас эди. Унинг публицист-ҳажвчи сифатидаги фаолияти ана шу матбуот нашрида ёрқин намоён бўлди. У ҳажв журналининг ижтимоий иллатларни фош этишда, ҳақиқат ва эзгулик учун курашда муҳим восита бўлиши мумкинлигига астойдил ишонган эди. Шу боисдан у журналнинг биринчи сонида босилган дастурий ҳажвий бош мақолада “Бу муштум зўрлик муштуми эмас, ҳақлик муштумидир, бу муштум золимлар муштуми эмас, мазлумлар муштумидир”, деб ёзган эди. Журнал саҳифаларида ёзувчининг юзга яқин фельетонлари ва бир неча фельетонлар туркумлари босилиб чиққан. Адиб ўз ҳажвий асарларини Авсар, Бойқуш, Дўлта махзум, Думбул ўғли, Думбулдевона, Жулқунбой, Жиртакчи, Жарқин, Жиян, Индамас эшон, Йўловчи, Карнайчи, Калвак махзумнинг жияни, Лакаланг махзум, Мулла Нишонбой, Совринбой, Чин дўст, Чирманда ботир, Шоший, Шилғой, Шапалақ махзум ва бошқа тахаллус ва яширин имзолар билан ёзар эди. Булар орасида Жулқунбой тахаллуси жуда оммалашган бўлиб, кўпчилик ўқувчилар адибни шу ном билан билишарди.
Томчида қуёш акс этгани сингари А.Қодирийнинг ҳажвий асарларида эндигина шаклланиб келаётган ўзбек ҳажвий публицистикасининг барча ғоявий-бадиий хусусиятлари тўла намоён бўлган эди. Зеро, ўзбек ҳажвий публицистикасининг ижтимоий-ижодий талаблари, ғоявий-бадиий тамойиллари ва бошқа назарий-амалий асослари Абдулла Қодирий томонидан ишлаб чиқилган эди. Жумладан, у “Муштум”нинг расмий муҳаррири саналган ва ҳажвий журналнинг вазифасини камчиликларни фош этишдангина иборат деб тушунган журналист Ғози Юнус билан қилган мунозарасида (“Қизил Ўзбекистон” газетаси, 1925 йил, август) ҳажвий публицистиканинг бош вазифаси ижтимоий иллатларни ҳажвий кулги — сатира ва юмор қонуниятлари асосида фош этиши лозимлигини таъкидлайди.
Абдулла Қодирий ҳажвий публицистиканинг энг кичик жанри – ҳажвий лавҳаларнинг ҳам моҳир устаси эди. Масалан, у “Саломнома” деб номланган асарида халқ оғзаки ижодининг ўзига хос миллий шакли — келин салом усулини қўллайди ҳамда “қозондай салла бўлса ҳам — бўш калла” мутаассибларни, “минглаб фойда қилса ҳам, саккиз кунлаб тўй бериб, аммо мактаб очай деб ҳиммат қилмайдиган савдогар-бойлар”ни киноя билан танқид қилиб ўтади. Ҳажвчининг журналнинг дастлабки сонларида босилган “Нима қаёққа кетади?”, “Биз ким ва нималардан қўрқамиз?” каби асарлари ҳам юқоридаги сингари қисқа лавҳалардан иборат бўлиб, уларда ҳам ҳаётдаги ижтимоий иллатларга умумий-ҳажвий шарҳ бериб ўтилади. Адибнинг “Ит уруштириш ишлари”, “Дарди йўқ — кесак, ишқи йўқ — эшак”, “Шўх байтал” каби кичик фельетонларида ҳам ўша даврнинг айрим нохуш одатлари қаламга олинади. У “Ит уруштириш ишлари”да эски, бемаъни одатлар устидан кулса, “Шўх байтал” фельетонида муайян шахс — ўша даврда Тошкентда машҳур бўлган Ўктамхон яллачининг фаҳш ишлари, айрим пулдор бойваччаларнинг бузуқликлари фош қилинади. Ёзувчи танфурушликнинг чиркин моҳиятини заҳархандали кулги билан очиб ташлайди:
“Битта-битта бўлиб етишган шўх машрабимизни субҳ-шом, балки ал-алдавом дуойи жонини қилиб ётқон:
— оқ саллалик анбиёлар ва азиз-авлиёлар ҳақи-ҳурмати,
шўх байтални деб молидан, жонидан кечган, энг охирда уйидаги хотинини қўйган бойлар ва бойваччалар ҳурмати, т-с-с деймиз, туя кўрдингми, йўқ, деймиз…”
Юқоридаги фельетонда ёзувчи кулгининг нафрат қўзғатувчи киноя туридан фойдаланган бўлса “Дарди йўқ — кесак, ишқи йўқ — эшак” фельетонида жаҳолат ва қолоқликни танқид қилар экан, “калникига ош-га!” — дейилса, айиқ, маймун ўйнатганини кўриш учун “гур-гур” югурадиган, аммо “чет эллардаги ўқигувчи ёшларимиз фойдасиға театру қўйилади!” дейилганда эса “ини-ини”га уриб кетувчи “танбал, ҳамиятсиз” кишилар устидан ачиниб кулади, уларни санъат, маърифат даргоҳларига чорлайди.
Ёзувчининг публицистик ҳажвий асарлари орасида “Келинни келганда кўр, сепини ёйганда кўр” деб номланувчи фельетони алоҳида ўрин тутади. Унда ўша даврда жонланиб қолган савдогарларнинг “сахийлик”ларига ишонган лақмалар устидан кулишда киноявий халқ мақол ва маталларидан усталик билан фойдаланилади:
“Кўчага ташлаб қўйилган пул, текин офтобга чиққан мушук, юк ташийман деган шалоқ арава… мана шундай ўнгу-терс сўзларга ҳар ким ишонса — ебдур номаъқул бузоқнинг гўштини; ичибдур Иванов бойнинг чиройлик қобоғига (кабак — майхона- М.Х.) кириб, бир дюжина пивосини! ”
Айниқса, ҳаётдаги ижтимоий иллатларни тасвирлашда ёзувчи ҳажвий бўёқни аямайди. У Москвага олди-сотди учун келган “судратма чопон, ёпма салла”, “маҳсининг қўнжиға ҳавсала билан тиқилғон кенг қавл иштон” кийган, “белбоққа қистирилган кир ёвлиқ”ли ҳамюртларини кўрганда “егани оғзида, ютгани бўғзида” қолишини айтиб, бундай маданиятсиз шахсларга ўта заҳархандали кулгини рўпара қилади:
“Бошни чулғаб олган салла билан ер супуриб юрган тўн остида биласизми қанақа лаш-луш бор? Эшакка тескари минган дангалдор таассуб!”
Ҳажвчи “Маслагу мақсаддан шаъмаи изҳор” фельетонида ўткир киноя кулгисини қўллайди. Бу фельетонда ҳам даврнинг муҳим ижтимоий мавзуси — ҳар қандай ғоя ва маслакни сотиб пул-мол тўплаш, қўш-қўш иморатлар солиш ҳолларини танқид қилади.
“Дўстларимдан биттаси икки минг червонесга тушуриб, шоҳона иморат қилғон экан, ўтган куни фотиҳага бориб келдим. Нафсиламбириға қарағанда, Тошкентда ўзининг олий бинолар солиши билан машҳур бўлган Тўхтажонбой ва Орифхўжа эшонларни бир чўқишда қочиратурғон бино бўлибдир. Ҳордиқ чиқорғандан сўнг “кўча тарафга исириқ боғлаб қўй, меҳмонхонангдан ошна-оғайнингни узма, дастирхонингни кал-кўрдан аяма”, дедим. Ошномнинг яхши ният билан қурғон иморатини баъзи маорифсираган муттаҳамлар “мактаб учун мувофиқ бино бўлибдир, от айланиб қозиғини топар”, деб шивир-шивир қилар эканлар…
Абдулла Қодирийнинг ўзбек ҳажвий публицистикаси хазинаси ва ривожига қўшган буюк ҳиссаларидан бири шундаки, у ижтимоий-ижодий соҳанинг энг мукаммал жанри — маълум тип билан боғланган фельетонлар туркумини ва уларда тўла маънодаги ҳажвий типларни яратди. Бу адибнинг “Калвак махзумнинг хотира дафтаридан” ва “Тошпўлат тажанг нима дейдир?” асарларидир. Ҳар икки асар ҳам ўзбек ҳажвий публицистикаси ва ҳажвий адабиётида мислсиз янгилик бўлди.
Шуни айтиб ўтиш лозимки, мазкур асарларнинг қайси жанрга мансублиги хусусида ўзбек адабиётшунослигида турлича фикрлар билдирилган. Айрим адабиётшунослар бу асарларни ҳажвий ҳикоялар деб ҳисоблашса, уларни ҳажвий қисса дегувчилар ҳам бўлди. Шуни айтиш керакки, мазкур асарларда ҳажвий ҳикоя ва қисса элементлари мавжуд. Аммо уларда бош масала ўша давр ижтимоий иллатларини фош этишдан иборат бўлиб, бу вазифа ўзига хос ҳажвий образ — ҳажвий типлар орқали амалга оширилади. Ушбу ижтимоий-ижодий ҳодиса эса асосан, ҳажвий публицистикага тегишлидир. Шу боисдан уларни ҳажвий публицистик асарлар қаторига киритиш тўғри бўлади. Ҳажвий публицистикада фельетонларнинг йирик кўринишлари сифатида унинг туркумлари ҳам мавжуд бўлиб, улар маълум бир мавзу билан боғланган фельетонлар туркумлари (бунга адибнинг юқорида кўриб ўтганимиз — “Эшонларимиз”, “Тошкент бойлари” каби фельетонлар туркумлари), маълум бир шакл билан боғланган фельетонлар туркумлари (“Масковдан хатлар”) кабилар мисол бўла олади. Маълум бир тип билан боғланган фельетонлар туркумларида эса ижтимоий иллатлар ҳаётдан олинган яхлит ҳажвий образ — типлар орқали амалга оширилади. “Калвак махзумнинг хотира дафтаридан”, “Тошпўлат тажанг нима дейдир?” каби асарлар эса фельетонлар туркумининг худди ана шу турига хосдир.
“Калвак махзумнинг хотира дафтаридан” фельетонлар туркуми йигирмага яқин фельетонлардан иборат бўлиб, “Калвак махзумнинг хотира дафтаридан”, “Калвак махзумдан”, “Калвак махзумнинг идорамизга очиқ хати”, “Одамзоднинг ақли етмайдир”, “Қишлоққа юзингни ўгир баъчимаъни?”, “Дардисар”, “Бачтур замона дучор шудем?”, “Қаводиул умаро”, “Ҳой, худой урғонлар!..” каби ва бошқа сарлавҳалар билан “Муштум” журналининг 1923- 26 йиллардаги йигирмадан ортиқ сонида босилган. Туркум ундаги асосий персонаж — Калвак махзум (тўла номи — Домла мабужур мулақаб ба Калвак махзум ибн Мулла Салимсоқ охун мударриси марҳум Шоший Нақшбандий)нинг таржимаи ҳоли, унинг саргузаштлари ҳамда махзумнинг ўша даврнинг турли ижтимоий масалаларига доир “Маслаҳат хат”ларидан ташкил топган.
Туркум асосий персонаж тилидан баён қилинади. Муаллиф фельетонда Калвакнинг кимлигини айтишга шошилмайди, унинг ўзига сўз беради:
“Эй боши бўш донолар, эй қовоқ кийган диндошлар, вой мусулмони комиллар!
Замона охир бўлди, кўп беҳуда ишлар чиқди. Шарорат пешаларининг ишлари авж олиб, бизнингдек фақирлар хор бўлди. Кийимлар қисқариб, сочлар узайди, эркаклар хотун, хотунлар эркак қиёфасига кирдилар. Барчадан ақл кетди, ҳама гумроҳ: борар йўлидан, қилар ишидан адашди, уламога ҳурмат, ёшларга шафқат, ўғлонларга муҳаббат йўқ. Бас, буларнинг барчаси охир замон аломатлари бўлмай нима бўлсин?”
Бошида икки чораклик салла, қўлида юз битталик тасбиҳ, кўчама-кўча, гузарма-гузар кезиб, “охирзамон ишлари”ни кузатиб, хаёлан айюҳаннос солиб юрган шахс — Калвак махзумдир. У ҳар қадамда дуч келган воқеага аралашади, ўзича “шарҳ”лайди: “мишиқ-тупуғи оқғон болаларнинг ярим белдан лой кечиб, ит уруштириш билан машғул”ликларини кўриб “зиёда завқи келади”, ҳаммаҳалла йигитни милиция кийимида кўриб, уни “чўқинғон”га чиқаради, ва ҳоказо. Вужуди нодонлик ва жаҳолат билан қопланган бу калтабин ва калтафаҳм шахс ҳаётдаги ҳар бир янгиликни кўриб, ақли етмайди, шу сабабли даҳшатга тушади, “замона охир бўлди”, деб айюҳаннос солади. Ёзувчи бу образни ривожлантириб боради, унинг янги-янги қирраларини очади, масалан, махзум янги очилган бир кутубхонага кириб қолади, аммо бу ерда илмий, тарихий китоблар сақланишини эшитиб, жазаваси тутиб кетади: “Шул вақт беҳад қаҳру ғазабим келиб кетди, ҳар бир туким бир ханжари обдор бўлди, бир наъраи раъдивор тортуб, мусулмонларни йўлдан оздурмоқда бўлғон шул жадид китобларни ағдариш-тўнтариш қилуб кўчага чиқоруб ташлагим келди”. (Турган гапки, табиатан қўрқоқ Калвак махзум бу гапларини амалга оширолмайди, балки у меъровлигидан ўша кутубхонада кавушини йўқотиб, уйига сарпойчан кетади…)
Ҳаётни чуқур билган моҳир қалам эгаси Абдулла Қодирий иккинчи бир ҳажвий тип — Тошпўлат тажанг образини ҳам яратди. Бу ҳажвий тип билан боғланувчи ва “Тошпўлат тажанг нима дейдир? (Чапанилар майдонидан)” деб номланган ўндан ортиқ қисмдан иборат бўлган бу фельетонлар туркуми “Муштум”нинг 1924-26 йиллардаги бир неча ва “Қизил Ўзбекистон” газетасининг шу йилларда чиққан қатор сонларида босилган бўлиб, ўз даврида ўқувчилар томонидан қизғин кутиб олинган эди. Адиб мазкур асарида ўша даврдаги яна бир ижтимоий табақа — жаҳолат ва қолоқлик муҳити яратган чапанилар, безорилар тоифасининг ҳаётини қаламга олади ва бу гуруҳга хос бўлган ички қарама-қаршиликларни ҳаётий тасвирлаш орқали улар устидан халқ назари билан кулади.
Ўз таъбири билан айтганда, “чой чақасини ундан-мундан қилиб, таралласини тортиб юрган” чапани Тошпўлат тажанг ҳаёт воқеаларини ўз қаричи билан ўлчайди, ўзича “мулоҳаза” юритади. У янги очилган мактабларни “афанди мактаби” деб масхара қилади, аэропландан ўз варрагини устун қўяди, бошқалар устидан кулмоқчи бўлади, аммо беихтиёр, ўзи кулгига қолади. Ўқувчи онгсиз, довдироқ Тошпўлат тажанг устидан мириқиб кулади ва бу кулги даврга мос келмай қолган тоифа устидан ижтимоий кулгига айланади.
ХУЛОСА
Хулоса қилиб айтганда, Абдулла Қодирийнинг йигирманчи йилларнинг бошида яратган ҳажвий публицистик асарлари ўзбек ҳажвиётининг такомилига катта ҳисса қўшди, уни янги шаклий жанрлар, ижтимоий кулги турларидан фойдаланиш ва ҳажвий образлар, типлар яратиш билан бойитди. Абдулла Қодирий ўзбек ҳажв сўзида чинакам янги омилкор сифатида иш кўрди, турли ижодий кашфиётлари билан уни юқори даражага олиб чиқди. Ҳа, адиб ҳақиқатан ҳам “фельетонлар қироли” эди, унинг ҳажвларини ўқиган ақл-идрокли, виждонли ўқувчи ёзувчининг сўзларидан, у тасвирлаган қизиқ воқеалардан, образлар ва типларнинг антиқа хатти-ҳаракатларидан ҳам кулар, ҳам жамият, миллатнинг бу қадар қолоқ, жоҳил бўлиб қолаётганлигига ачиниб, хўрлиги келиб йиғлар эди…
Абдулла Қодирий ижодининг муҳим хислати-тарихий бурилишлар даврида халқ ичида бўлаётган катта ходисалар тасвирига мурожаат етишидир. Бу хислат, айниқса унинг йирик тарихий прозасида яққол кўринади. 1922 йилда парчалари босилиб, 1926 йил бошларида нашрдан чиққан "Ўтган кунлар" romani яқин ўтмишнинг енг оғир, енг қора кунлари бўлган "Хон замонларига" бағишланган еди. "Ўтган кунлар" ҳам мазмун, ҳам шакл, ҳам услуб жиҳатидан бутун Ўрта Осиё халқлари адабиётида том маънода новатор бўлиб, катта ижтимоий қизиқиш туғдирди.
Машҳур шарқшунос Е. Е.Бертелс "Ўтган кунлар" муносабати билан "Европа romani, инглиз romani, рус romani билан бир қаторда ўзбек романининг яратилганлиги" ни ёзган еди. Улкан қозоқ ёзувчиси, ўзбек адабиётининг кўзга кўринган намоёндаси Мухтор Авезов фикрича, "Ўтган кунлар" romani билан Абдулла Қодирий 20-йилларда "Шарқнинг енг улкан ёзувчиси бўлиб қолган еди".
Абдулла Қодирий онгли равишда новаторлик йўли билан борди ва изланишлари самарали бўлди. У ўзбек романчилик мактабини яратди.
"Модомики биз янги даврга оёқ қўйдик, - деб ёзган еди у ўша романга сўз бошисида-бас, ҳар йўсинда ҳам янги даврнинг янгиликлари кетидан ергашамиз ва шунга ўхшаш достончилик, романчилик ва ҳикоячиликларда ҳам янги асарлар яратишга, халқимизни шу замоннинг "Тоҳир ва Зуҳра" лари, "Чор дарвеш" лари, "Фарҳод ва Ширин" лари, "Баҳромгўр" лари билан таништиришга ўзимизда мажбурият ҳис етамиз". Ёзувчининг фикрича "Ўтган кунлар" romani "янги замон романчилиги билан танишув йўлида кичкина бир тажриба, яна тўғрироғи, бир ҳавас" еди. Аммо ўзбек адабиётида тўнғич roman бўлган-"Ўтган кунлар" бир миллий адабиётда ҳозирги замон маъносидаги етук адабиётимизнинг ғалабасигина бўлиб қолмай, бутун ўзбек мумтоз адабиётидан абадий ўрин олди. "Ўтган кунлар" да ўзбеклар ва бошқа Ўрта Осиё халқлари ҳаётининг ХIХ аср биринчи ярмидаги манзараси ёритилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |