МУНДАРИЖА
КИРИШ
АСОСИЙ ҚИСМ
1. Абдулла Қаҳҳор. Бадиий очерк тўғрисида
2. Абдулла Қаҳҳор таржимон
3. Очерк (рус.) — бадиий адабиётнинг епик тур жанрларидан бири.
ХУЛОСА
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
КИРИШ
Ўзбек адабиётининг тараққиётида, айниқса унда янги жанр ҳисобланган реалистик ҳикоянинг камол топишида, юксак чўққига кўтарилишида улкан сўз санъаткори Абдулла Қаҳҳорнинг хизмати катта бўлди. Ўзбек адабиёти янгиланиш жараёнини бошидан кечираёт ХХ асрнинг 20-30 йилларида худди Абдулла Қодирий ўзбек романчилигида, Ҳамса Ҳакимзода драматургияда, Чўлпон шеъриятида ислоҳ ясагани сингари Абдулла Қаҳҳор ҳам епик turning кичик жанри ҳисобланган ҳикоячиликнинг ривожланишига ана шундай ҳисса қўшди. Унинг ҳар бир асари ўзининг адабий гўзаллиги билан инсоннинг ўзига бениҳоят жалб етади, сюжет ва компазицион қурилишининг пишиқлиги билан ҳайратга солади, тилининг мукаммаллиги ҳамда самимийлиги билан ҳаяжонлантирадиган ижод намуналаридир. Бу асарларни мутолаа қилганимиз сари тобора янги – янги қирралари кашф етилаверади.
Абдулла Қаҳҳорнинг ҳикоянавислик санъати ўздан кейинги бутун бир ижодкорлар авлоди учун ибратли мактаб бўлиб қолди.
АБДУЛЛА ҚАҲҲОР. БАДИИЙ ОЧЕРК ТЎҒРИСИДА
Абдулла Қаҳҳор 1907-йилнинг кузида, чоршанба куни-17-сентабрда —Темирчи оиласида туғилган. Болалиги Қўқон ва унинг атрофидаги қишлоқларда ўтди. Оққўрғон қишлоғидаги Мамажон қорининг усули савтия мактабида таҳсил кўрди. Оиласи Қўқонга кўчиб келгач "Истиқлол" номли шўро мактабига ўқишга киради, ундан интернат, "Коммуна", "Намуна" мактабларида, сўнг билим юртида таҳсил кўради. Билим юртининг "Адиб" қўлёзма журналида дастлабки машқлари билан қатнашади.
Тошкентдаги "Қизил Ўзбекистон" газетаси таҳририятининг "Ишчи-батрак мактублари" варақасига муҳаррирлик қилди (1925). У газетада ишлаш жараёнида Ўрта Осиё давлат университетининг ишчилар факултетини тамомлайди (1928). Абдулла Қаҳҳор яна Қўқонга бориб, дастлаб ўқитувчиларни қайта тайёрлаш курсида муаллимлик қилади; кўп ўтмай "Янги Фарғона" вилоят газетасига котиб ва "Чиғириқ" ҳажвий бўлимига мудир етиб тайинланади (1929). Абдулла Қаҳҳорнинг "Ой куйганда" илк ҳажвий шеъри "Муштум" журналида Норин шилпиқ тахаллуси остида босилди (1924). Сўнг унинг бир қанча ҳажвий шеър ва ҳикоялари "Муштум", "Янги йўл" журналлари ва "Қизил Ўзбекистон" газетасида Мавлон куфур, Гулёр, Ниш, Еркабой, Евой каби тахаллуслар остида еълон қилинди.
Абдулла Қаҳҳор 30-йилларда яна Тошкентга қайтади ва Ўрта Осиё давлат университетининг педагогика факултетига ўқишга киради (1930), айни пайтда "Совет адабиёти" журналида масъул котиб вазифасини бажаради. Ўздавнашрда муҳаррир ва таржимон (1935-1953). 1954-1956-йилларда Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси бошқарувининг раиси. Абдулла Қаҳҳор умрининг охирларида даволаниш учун Москвага боради ва ўша ерда вафот етади. Тошкентдаги Чиғатой қабристонига дафн етилади.
Абдулла ўн ёшга кирганда Бувайдодаги ески мактабга ўқишга боради, яъни Оққўрғон қишлоғидаги Мамажон қорининг усули савтия мактабида таҳсил кўрди. Оиласи Қўқонга кўчиб келгач "Истиқлол" номли мактабда ўқишни давом еттиради, ундан интернат, "Коммуна", "Намуна" мактабларида, сўнг билим юртида таҳсил кўради. Абдулла Қаҳҳор билим юртининг "Адиб" қўлёзма журналида дастлабки машқлари билан қатнашади. Тошкентдаги "Қизил Ўзбекистон" газетаси таҳририятининг "Ишчи-батрак мактублари" варақасига муҳаррирлик қилади. 1925 йилда у газетада ишлаш жараёнида Ўрта Осиё давлат университетининг ишчилар факулътетини тамомлайди. Абдулла Қаҳҳор яна Қўқонга бориб, дастлаб ўқитувчиларни қайта тайёрлаш курсида муаллимлик қилади. У кўп вақт ўтмай "Янги Фарғона" вилоят газетасига котиб ва "Чиқириқ" ҳажвий бўлимига мудир етиб тайинланади.
Абдулла Қаҳҳор адабий фаолиятини шоир сифатида бошлаган. Унинг "Ой куйганда" илк ҳажвий шеъри 1924 йилда "Муштум" журналида "Норин шилпиқ" тахаллуси остида босилди. Сўнг унинг бир қанча ҳажвий шеър ва ҳикоялари "Муштум", "Янги йўл" журналлари ва "қизил Ўзбекистон" газетасида Мавлон куфур, Гулёр, Ниш, Еркабой, Е-вой каби тахаллуслар остида еълон қилинди.
Абдулла Қаҳҳор 30 йилларда яна Тошкентга қайтади ва Ўрта Осиё давлат университетининг педагогика факулътетига ўқишга киради. Ёзувчи ўша пайтда "Совет адабиёти" журналида масъул котиб вазифасини бажаради. Кейинчалик у Ўздавнашр (1935 - 1953 йиллар)да муҳаррир ва таржимон, 1954-1956 йилларда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси бошқарувининг раиси бўлиб ишлаган.
Абдулла Қаҳҳорнинг ижоди шеърият билан бошланган бўлса-да, унинг адабий мероси негизини насрий асарлари ташкил етади. "Бошсиз одам" ҳикояси 1929 йилда чоп етилган вақтдан бошлаб умрининг охиригача ҳикоя, очерк, публицистика, қисса ва roman жанрларида самарали ижод қилди.
Адибнинг биринчи "Қишлоқ ҳукм остида" қиссаси 1932 йили чоп етилган. Кейинчалик 1933 йилда "Олам ёшарадир", "қотилнинг туғилиши", 1935 йилда "Қаноциз читтак", 1936 йилда "Мастон" каби ҳикоялари тўпламлари нашрдан чиқди.
Абдулла Қаҳҳорнинг 30-йиллар ижодида унинг биринчи romani – "Сароб" муҳим ўринни егаллайди. Ёзувчининг ушбу romani бош қаҳрамон Саидийнинг фаолиятини кўрсатишга қаратилган, яна унда 20-йилларнинг 2-ярмидаги ўзбек халқи ҳаётининг маиший, етнографик, иқтисодий ва маънавий манзаралари яққол акс етиб туради. "Сароб" кенг мавзули roman бўлгани учун ёзувчи ўзининг бадиий ниятини яланғоч ҳолда кўрсатмай, уни шу давр ҳаётининг бошқа манзаралари кўринишида реаллаштиришга уринган. Воқеалар тасвирида ёзувчи ҳаёт ҳақиқатини сақлаб қолган.
Ёзувчининг уруш йилларида бир қанча фелъетон, очерк ва ҳикоялари еълон қилинди. "Асрор бобо", "Дардақдан чиққан қаҳрамон", "Кампирлар сим қоҳди", "Хотинлар" ҳикоялари ва "Олтин юлдуз" каби қиссаларида ўзбек жангчиларининг мардлиги, халқимизнинг меҳнатдаги жонбозлиги, юксак ватан - парварлиги ифодаланган.
Адабиётшунос олим Hafiz Абдусаматов айтганларидек, Абдулла Қаҳҳорнинг улкан хизмати шундаки, у чақалоқ ҳолда бўлган новеллани ўстирди, вояга етказди, унинг ривожига бўй берди. Унинг ҳикоялари билан орқада қолган бу жанрнинг танглиги кўтарилиб борди, бошқа жанрларга етиб олди, адабиётда мустаҳкам, тарихда абадий қоладиган ўринни егаллаб олди. Абдулла Қаҳҳорнинг "Бошсиз одам" ҳикояси унинг новеллачилик фаолиятига, умуман ижодига катта ишонч бағишлади. 30-йилларга келиб, адибнинг бу соҳадаги таланти қийғос очилди. Енг яхши ҳикоялари шу даврда юзага келди. Бақувват, ҳаммага манзур бўлган ҳикоялари китобхонларга кетма-кет тақдим етила бошлади. "Кўр кўзнинг очилиши", "Анор", "Бемор", "Оғри", "Майиз емаган хотин", "Адабиёт муаллими", "Санъаткор", "Мунофиқ" каби ҳикоялари новелланинг баркамол намуналари бўлиб майдонга чиқди.
Аввало, уларда Абдулла Қаҳҳор ҳаётдаги турли тоифадаги кишиларнинг зарур, керакли томонларини олиб усталик билан типиклаштириб, пухта характерлар яратиб берди.
Катта ҳамждаги асарлар инсон характерини яратиш учун кенг йўл очади. Бундай асарларнинг муаллифлари қаҳрамонларини турли вазиятларга олиб кириш, ҳар хил кишилар билан тўқнаштириб, портретларини ҳар томонлама таърифлаб, талай бақувват характерлар чизганлар. Аммо митти асарларга характер ярата олиш, уларни курашга олиб кириш, тақдирларини ишонарли ҳал қилиб, пухта характерларини чизиш муаллифлардан катта санъатни талаб қилади. Абдулла Қаҳҳор еса юқорида тилга олинган ҳикояларида бу мушкул санъатни тўла егаллаб олганини намойиш қилади. Бунга у ҳаётни тўла билиши, инсонларнинг ички оламига чуқур кириб бориши орқали еришади. Бу еса ўз қаҳрамонларининг шодлигини, қайғу-аламларини, ҳаяжонларини, ғазаб-нафратларини, кучли кечинмаларини ёрқин ифода етишга имконият туғдирди. Новеллаларда kishi руҳининг мураккаб томонлари нозик тасвирларда кўринади. Ёзувчи ҳикояларининг муҳим хусусиятлари шундаки, уларда инсоннинг ички ҳолати тўғри тасаввур қилиниши билан бирга, руҳий ҳолати асар мазмуни билан боғланиб кетади.
Абдулла Қаҳҳор жажжи ҳикояларида сатирик ва юморист сифатида ўз талантининг янги қиррасини намойиш қилди. Унда кулгичиликка таомил зўр еди. Буни жуда кўп асарлари айтиб турибди. У ёмонга ўз идеалини, давр нафасини қарши қўяди, асарларининг мазмунига, характерларнинг моҳиятига кулгини, масхарани сингдириб юбориш билан унинг жамиятдаги улкан кучини, ижобий характерини яққол кўрсатади.
Абдулла қаҳҳорни новеллачиликда улкан муваффақиятларга олиб келган омиллардан яна бири – унинг мумтозлардан, айниқса, рус адабиётидан ўқиш-ўрганиши бўлди. "Улуг ъ санъаткорнинг ижоди, – деб таъкидлаган еди шоир, – бадиий маҳоратимни оширишда катта мактаб бўлди".
Абдулла Қаҳҳор новелланинг йирик устаси. Шуни алоҳида қайд етиб ўтишимиз керакки, Абдулла Қаҳҳордан олдин ҳам, у ижод етган замонда ҳам, ундан кейин ҳам талай новеллистлар бу турда қалам тебратдилар ва тебратмоқдалар. Лекин уларнинг ҳеч қайси бири унинг олдига тушолмади. Абдулла Қаҳҳор ўзбек адабиётида тенги йўқ новеллист.
Абдулла Қаҳҳорнинг повестлари китобхонлар орасида кўпроқ машҳур бўлиб кетди. У халқ оммаси ҳаёти ва курашининг турли босқичларини ифода етган повест ъ ва қиссаларни кетма-кет нашр еттирди. "Дардақдан чиққан қаҳрамон", "Олтин юлдуз" қиссалари уруш йилларининг даҳшатли ва мардонавор манзаралари билан таништиради. "Муҳаббат"да еса, ёшларнинг пўлатдай мустаҳкам дўстлиги, икки қалбнинг оташин ҳиссиётлари, бу йўлдаги турли-туман тўсиқларни матонат билан енгиб, қаршиликларга учраганда чок-чокидан сўкилиб кетадиган севги емас, балки ҳаёт гирдоблари тўлқинларида янада мустаҳкамланадиган муҳаббат мадҳ етилади. Шунингдек, қиссада ахлоқ-одоб, инсоний муҳаббат, маънавий поклик тарғиб қилинади, молпарастлик, худбинлик қораланади.
Повестлар ичида айниқса, "Ўтмишдан ертаклар" (1965) ҳамда "Синчалак" (1958) китобхонлар ўртасида шов-шувга, уларнинг катта ҳурматига сазовор бўлди.
Абдулла Қаҳҳорнинг "Ўтмишдан ертаклар"и мемуар характердаги асар бўлиб, адибнинг ўз ҳаёти, оиласи мисолида, хотиралари асосида ёзилган бу асарда ҳаёт воқеликлари тарихан аниқ ва реалистик чизилади. Адиб "Ўтмишдан ертаклар"ида бизни ўтган воқеаларга, ҳаётнинг аччиқ-чучук лавҳаларидан олиб ўтади. Биз ёш Абдулла билан бирга кулфатларни, азобларни бошимиздан кечиргандай бўламиз, янги ҳаёт бўсағасига кириб нашъасини сура бошлагандай бўламиз.
Турмушдаги воқеа ва ҳодисаларнинг ишонарли қилиб асослаб айтилиши, уларнинг қизиқарли, бадиийликда ҳикоя қилиниши повестнинг ютуғини таъминлаган асосий омилдир.
Абдулла Қаҳҳор прозанинг деярли барча турларида қаламини чархлаб олгандан кейин, адабиётимизнинг қийин жанрида ижод етиб, тўртта диққатга сазовор бўлган саҳна асарларини ёзди. Санъаткорнинг драматургия соҳасидаги хизмати унинг комедиялари билан характерланади.
Муаллиф шу даврнинг муҳим мавзуларидан бири – қўриқ ерларни ўзлаштириш мавзусидаги "Шоҳи сўзана" ("Янги ер", 1949-1953) комедиясидир.
Атоқли рус драматурги Nikolay Погодин "Янги ер"ни "талантли комедия" деб аташи ҳам бежиз емас.
"Шоҳи сўзана" комедиясида қўриқ ерларнинг – Мирзачўлнинг ўзлаштирилишидан кўра баъзи кишилар онгидаги шўрнинг бартараф етилиши мавзуи биринчи ўринга олиб чиқилган. Урушдан кейинги ўзбек адабиётидаги асосий конфликт – янгилик билан ескилик ўртасидаги зиддият бу комедияда ўзининг теран бадиий тасвирини топган. Ушбу асарда муаллиф усталик билан кулгили ҳолатлар яратган ва ҳажвий бўёқлардан моҳирона фойдаланган ҳолда конфликтни ўзига хос равишда ҳал қилган. Ушбу комедия хорижий мамлакатлар саҳнасида ҳам ўйналиб, ўзбек театр саҳналарида муваффақиятли намойиш қилинди.
Абдулла Қаҳҳор кейинчалик "Оғриқ тишлар" (1954), "Тобутдан товуш" (1962) ҳамда "Аяжонларим" (1967) комедиялари билан ўзбек драмтургияси ривожига салмоқли ҳисса қўшди. Бу асарларда, хусусан "Тобутдан товуш"да ўша давр учун хос бўлган иллатлар ҳажв ўти остига олинди. Айниқса сўнги асарда Абдулла Қаҳҳор ўзига хос нозик туйғу билан жамиятдан порахўрликдек даҳшатли иллатни таг-томири билан йўқотиш истагида унинг айрим кўринишларини саҳнага олиб чиқди, у "Сўнгги нусхалар" номи билан ҳам саҳна юзини кўрди.
Абдулла Қаҳҳор ҳаётининг сўнгги кунларида шўро жамиятида шахсга сиғинишнинг авж олиши орқасида юз берган фожиаларни тасвирловчи "Зилзила" қиссаси устида иш олиб борди. Бироқ уни тугата олмаган.
Айни пайтда Абдулла Қаҳҳор асарлари рус, арман, белорус, грузин, латиш, литва, moldovan, мордов-ерзя, озарбайжон, tatar, тожик, тувин, туркман, уйғур, украин, chechen, қорақалпоқ, қирғиз, қозоқ, естон каби тилларга таржима қилинган. Унинг айрим ҳикоялари еса араб, bengal, болгар, въетнам, инглиз, испан, mongol, немис, поляк, румин, француз, форс тилларида чоп етилган.
Улуг ъ санъаткор ёзувчимиз ижод булоғи қайнаб турган бир паллада оғир дарддан 1968 йил 25 майда 61 yoshida дунёдан ўтди.
Абдулла Қаҳҳор ижоди бўйича номзодлик ва докторлик диссертациялари ёзилган ва ёзилмоқда ҳамда бир қатор йирик монографиялар, танқидий ва биографик рисолалар нашр етилган.
Жумладан: Қ.Абдусаматовнинг "Абдулла Қаҳҳор" (ҳаёти ва ижоди ҳақида) (1957), "Абдулла Қаҳҳор" (ҳаёти ва ижоди ҳақида очерк) (1960), М.Султонованинг "Абдулла Қаҳҳор услубининг баъзи масалалари" (1967), "Ёзувчи услубига доир" (1973), М.Қўшжонов, У.Норматовнинг "Маҳорат сирлари" (1968), М.Қўшжоновнинг "ҳаёт ва нафосат" (1970), "Абдулла Қаҳҳор ижодида сатира ва юмор" (1973), "Абдулла Қаҳҳор маҳорати" (1988), Н. Раҳимжоновнинг "Абдулла Қаҳҳор ва Hamza театри" (1971), Н.Қўчқоровнинг "Бадиий сўз устаси" (1976), М.Абдураҳмонованинг "Руҳий дунё тасвири" (1977), С.Мирзаевнинг "Халқ севган адиб" (Ёзувчи Абдулла Қаҳҳор- нинг ҳаёти ва ижоди ҳақида) (1977), М.Турсунхўжаеванинг "Таржима санъати" (Абдулла Қаҳҳор асарлари мисолида) (1977), Н.Шодиевнинг "Руҳият рассоми" (1977), К.Қаҳҳорованинг "Чорак аср ҳамнафас" (Йзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор ҳақида хотиралар) (1987), О.Шарафиддиновнинг "Абдулла Қаҳҳор" (ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида лавҳалар) (1988), шунингдек, "Адабиётимиз автобиографияси" (1973), "Абдулла Қаҳҳор" (ҳаёти ва ижоди) (1987), "Абдулла Қаҳҳор замондошлари хотирасида" (1987), рус тилида И.Баролинанинг "Абдулла Каххар" (Очерк творчества) (1957), L.Батнинг "Незабиваемие встречи, литературние беседи" (Воспоминания) (1972), М.Агатовнинг "Об авторах ваших книг литературних композиций по материалам критической и мемуарной литератури" (1972), В.Оскоцкийнинг "Негасимое пламя костра" (1977), М.Бекжанованинг "Развитие сатирических традиций Гоголя в творчестве Абдулли Каххара" (1978) каби рисолалар яратилди.
Адибнинг "Аяжонларим", "Оғриқ тишлар", "Шоҳи сўзана", "Тобутдан товуш" каби асарларидан пъесалар яратилди ва театр саҳналарида қўйилди. "Синчалак" повести бўйича кинофилъм яратилди.
Абдулла Қаҳҳор адабиёт соҳасидаги хизматлари учун "Ўзбекистон халқ ёзувчиси" унвони билан (1967) тақдирланди. Hamza номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти (1966) мукофотига сазовор бўлган. Мустақиллик йилларида еса "Буюк хизматлари учун" ордени билан тақдирланган.
Абдулла Қаҳҳор ранг-баранг ижоди ва улкан сўз санъаткори сифатидаги фаолияти билан ўзбек халқи маданиятининг янада юксалишига катта ҳисса қўшди. 1987 йилда адиб яшаган уйда Абдулла Қаҳҳор уй-музейи ташкил етилди.
ҳозирги кунда унинг номи Тошкент ва Қўқондаги бир неча кўча, мактаб ва жамоа хўжаликларига, шунингдек маданият уйлари ва республика Сатира театрига берилган.
Унинг "Сароб" romani қайта-қайта нашр қилинган. Жумладан, 1995 йилда "ХХ аср ўзбек romani" туркумида чоп етилди.
Ёзувчи ХХИ асрда яшовчи авлодларга ХХ аср ўзбек жамиятининг қиёфасини намоён қилади, чунки унинг асарлари чинакам ўзбекона наср намунаси еди. "Адабиёт кўнгил иши, илҳом самараси" еканлигини англаган ўзбек китобхони Абдулла Қаҳҳор асарларини мутолаа қилар екан, ёзувчи истеъдодига албатта тан беради. Зероки, севимли адибимизнинг ўзи орзу қилган асарлари "адабий гўзаллик"нинг насрида ўз аксини кўрсатган. "Адабий гўзаллик" ила йўқрилган асарларини ҳали кўп ўқиймиз.
Абдулла Қаҳҳор таржимон
Абдулла Қаҳҳор адабиёт тарихида ўз саҳифасини очган, ўз овози ва услубига ега бўлган ёзувчи сифатида, санъаткор сифатида қимматлидир. Унинг бир қанча асарлари миллионлаб китобхонларнинг еътиборини қозонди. Ёзувчи асарлари бутун дунёга меҳнацевар, донишманд ўзбек халқи ҳақида, унинг маънавий камолоти ҳақида ҳикоя қилади.
Абдулла Қаҳҳор ижодининг ғоявийлиги ва замонавийлиги унинг ҳаққонийлигидадир.
Абдулла Қаҳҳор фақат новеллачи, йирик жанрларда асарлар яратган ёзувчи сифатидагина емас, балки яхши таржимон сифатида ҳам машҳурдир. У аввало рус адабиёти, кейин чет ел адабиётидан қатор асарларни ўзбек тилига таржима қилиб, кенг китобхонлар оммасига тақдим етган. Ўзбек китобхонлари Абдулла Қаҳҳор орқали ушбу таржималарни ўқишга муяссар бўлганлар.
Маълумотларга кўра, Абдулла Қаҳҳор дастлаб, рус адабиёти - дан 1931 йилда Ф.Гладковнинг "Оловли от" романини, кейинчалик А.Серафимовичнинг "Темир оқим" романини (1933), А.P.Чеховнинг "Каштанка" ҳикоясини (1936), А.S. Пушкиннинг "Капитан қизи" қиссасини (1939, 1949, 1972), Н.V.Гоголнинг "Уйланиш" пъесасини (1940), Н.Виртанинг "Шимолий front: ҳикоялар, очерклар, портретлар"ини (1942), Б.Горбатовнинг "Алексей Куликов-жангчи" асарини (1943), A.Il ъ иченконинг "қалб хотираси" асарини (1943), Л.Шапиронинг "Учинчи ўғил: Разведкачи Сирожиддин Валиев ҳақида кинематограф учун 12 епизоддан иборат повест ъ"ини (1943), Н.V.Гоголнинг "Ревизор": 5 пардали комедиясини (1952, 1974, 1980), Л.N.Толстойнинг "Уруш ва тинчлик" романини (1954), A.Гайдарнинг "Timur ва унинг командаси" асарини (1974) ўзбек тилига таржима қилган.
Шунингдек, у Ю.Арбатнинг "Разведкачи", М. Зошенконинг "Графин", "Кулранг ески", "Ов", "Сартарошхонада" каби ҳикояларини, А.Кононовнинг "Кутиб олиш" ҳикоясини, В.Ставскийнинг "Зирҳтешар Раҳмонов", А.P. Чеховнинг "Гриша", "Ёвуз ниятли kishi", "Лозим чоралар", "Ниқоб", "Ой тутилиши", "Сарлавҳасиз", "Семиз ва ориқ", "Unter Пришибеев", "Хамелеон", "Чиновникнинг ўлими", "Чиқди" каби ҳикояларини моҳироналик билан ўзбек тилига таржима қилган.
Таржимон Абдулла Қаҳҳор арман адабиётидан М.Шагиняннинг "Гидроцентрал ъ" романини (1933), украин адабиётидан В.Василевскаянинг "Камалак" повестини (1944), Иван Ленинг "Тог ъ оралиқлари" романини (1932), француз адабиётидан Е.Золянинг "Тегирмон ҳамали" асарини, қорақалпоқ адабиёти- дан Т.Қайипбергеновнинг "Совуқ бир томчи" қиссасини (1965), А.Клосснинг "Бизнинг паровоз илгари бос" ҳикоялари (1933), тожик адабиётидан Р.Жамилнинг "Менинг докторим" ҳикоясини (1949), араб адабиётидан "Бир соатлик халифа", "Минг бир кеча" китобидан янги ҳикоя ва афсоналар (2-нчи нашрини) (1974) кабиларни ўзбек тилига таржима қилган.
Абдулла Қаҳҳорнинг таржимонлик маҳорати шундаки, у ўта аниқликдан қочиб, масалага ижодий ёндошади, унинг учун оригиналнинг таржимасига расмий мувофиқлиги емас, балки оригиналга тенг қимматлилик, ёзувчининг бадиий услубини қайта яратиш муҳимдир. У таржимада фақат расмий талабларга риоя қилиш нуқтаи назаридан қаровчилар билан келиша олмайди.
Ўзбек китобхони Гоголнинг Абдулла Қаҳҳор таржима қилган "Ревизор" комедиясини ўғиркан, ундаги комик образларни жонли тасаввур қилади ва деярли таржима асар еканлигини сезмайди. Комедиянинг таржимаси аниқ, таъсирчан бўлиб, таржимон баъзи жойларда оригиналдан оқилона чекинади.
Абдулла Қаҳҳор бошқа халқлар намояндаларининг асарларини таржима қилиб, уларни ўзбек китобхонларига танитган таржимонлардан биридир.
Очерк (рус.) — бадиий адабиётнинг епик тур жанрларидан бири.
Очерк ўзининг ҳозиржавоблиги, ишонарлилиги, ҳақиқий ҳаётда рўй берган воқеаларни ифодалаш, ҳужжатларга асослапганлиги билан ажралиб туради. Очерк бадиий тўқимадан унумли фойдалана олмаслиги, қаҳрамонни типиклаштириш ва инди-видуаллаштириш ҳамда асарнинг сюжет ва композицией қурилишини бел-гилашда ёзувчининг ижодий ёндашу-ви бир қадар чекланганлиги билан епик turning ҳикоя, қисса, roman жанрларидан фарқ қилади.
Чунки очеркнавис аниқтарихий шароитда бўлиб ўтган, ўзи кўрган, гувоҳи бўлган воқеани қаламга олади, яратажак қаҳрамони билан юзма-юз сухбатлашади, унинг ҳаёти ва фаолиятини аниқ ифодалайди. Шу жиҳатдан Очеркда муаллиф ўз қаҳрамонига нисбатан хайрихоҳлигидан келиб чиқиб, унда учрамайдиган сифатларни юкла-майди. Очерк еркин композиция асосида яратилади. Унда ҳикоя, қисса, roman, драмалардагидек муаллиф "ихтиёридан ташқари" турадиган мустаҳкам композицион марказ бўлавермайди.
Очерк ҳаётни акс еттириш тамойиллари жиҳатидан лирикага яқин туради. Чунки Очерк жанрида ҳам муаллиф худди лирикадаги сингари ҳаётдан олган таас-суротларини, унга муносабатини, ички кечинмаларини бемалол ифодалаш имконига ега.
Ўзбек адабиёти учун Очерк жанр сифатида янги бўлса ҳам (у, асосан, 20-асрнинг 20-30-йилларида кириб келган), унинг илдизлари мумтоз адабиётнинг илк намуналаридан озиқланади. Маc, Урхуненисей ва Култегин ёдномалари, "Бобурнома" асарларида Очеркга хос ҳужжатлилик сезилади. Очерк аслида жами-ятдаги ижтимоий муносабатларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ равишда ривож топади. Дастлабки пайтда Очерк жанрининг шаклланишига Абдулла Қодирий, Чўлпон, Ойбек, Ғафур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор сингари адиблар, кейинроқ Назир Сафаров, Йўлдош Шамшаров, Habib Нўъмон, Суннатилло Анорбоев, Расул Раҳмон ва бошқа катта ҳисса қўшдилар. Ҳозирги ўзбек адабиётида Очерк тараққиёти Дадахон Нурий, Ёқубжон Хўжамбердиев кабиларнинг номлари билан боғлиқ. Очерк танланган мавзу ва йўналишига кўра, йўл Очерклари, муаммоли Очерклар, портрет Очерклар, суд Очерк лари каби кўри-нишларга ега. Ҳар қандай Очеркда қам ёзувчи ҳаётий воқеаларни реал, рост-гўйлик билан тасвирлаб беришга масъ-улдир. Кейинги йилларда Очеркжанри ҳам мазмунан, ҳам шаклан бир оз чекинишга юз тутди.
Бир танқидчи бир адабий асар тўғрисида ёзган мақоласида асарнинг фалон еридан: "Очерк ҳиди келади", деб бурнини жийиради.
Очеркнинг ҳиди келганда бурнини жийирган танқидчи очеркистнинг ўзини кўрса нима дейди! Очеркист ўзини ёзувчи деб атаса, айниқса Ёзувчилар союзига киргани ариза берса, бу хилдаги танқидчилар, адабиёт хонақосига ўт тушди деб, дод солмайдими?
Бу хилдаги "танқидчилар"нинг фаҳмича, очерк билан ҳикоя икки олам. Очерк ерда, ҳикоя кўкда. Ҳикоя гуноҳкор бўлиб ерга, очерк оламига тушиб кетиши мумкин, аммо очерк ҳеч қачон қанот боғлаб ҳикоя кўкига кўтарила олмайди. Очерк лойдан, ҳикоя нурдан яратилган.
Очерк билан ҳикояга бу хилда қарайдиган кишилардан бу икки жанрнинг фарқини сўраманг — хижолат бўласиз. "Шуни ҳам билмайсанми?"деган ишора қилиб илжаяди. Kishi билмаганиии билса ва билиш учун сўраса ҳеч айби йўқ дейсизми? Хайр, сўранг. "Мен билмайман, сиздай бир адабиётшуноснинг мо"табар фикрини ешитгани келдим", денг. У вақтда "мо"табар фикр"ни ешитасиз, лекин қаттиқ ишонаманки, бу мо"табар фикр тил келишмайдигаи сон-саноқсиз терминлар, талай цитаталардан иборат бўлиб, сизга ҳеч нарса бермайди. Натижада, билолмай қоласиз: бу одам шунча термин ва цитаталар воситаси билан фикр баён қилмоқчи бўлдими, ё фикр баён қилиш баҳонаси билан шу терминлар, шу цитаталарни билганлигини айтмоқчи бўлдими?
Сиз агар бу икки жанр орасидаги айирма ҳақида унинг фикрини билишга жуда ҳам қизиқсангиз, тўғридан-тўғри қўлига бир асарни bering-да: "Бу ҳикоями, очеркми?"денг. Шундай қилсангиз, у ҳеч қандай термин, ўз фикри бўлмагани учун ижарага олгани ҳеч қандай цитата остига қочиб киролмайди. Асарингизда масалан: "Товуқ томдан учиб тушди", деган жумла учраса, "мо"табар фикр" егаси бурнини жийириб: "Бу очерк" дейди: агар: "Товуқ томнинг лабидан сакраб, канотларини қоқа-қоқа ҳаволарни тўлқинлатиб тушди", деб ёзилган бўлса, чеҳраси очилиб: "Бу лирик ҳикоя", дейди.
Буюк Pushkin ҳозир тирик бўлса "Ҳаёт қўшиғи" деган ҳикоялар тўплами чиқарган Маъруф Ҳакимнинг қулоғидан чўзиб, юзига бир тарсаки урар ва: "Пушти гуллаган ўриклар ўз гулларини тўкиб, довучча тугар еди", "Отнинг жиловини силтаб, тезлашини қистади" ("Учрашув") дема, "Ўрик гулини тўккан еди", "Отни жадаллатди" дегин, дер еди. Пушкиннинг ўзи шундай ёзган. Бунга унинг ҳамма проза асарлари далил. Шундай ёзгангина емас, замондош бўлган адиблардан ҳам шуни талаб қилган еди.
Очеркка бундай назар билан қараш, умуман, адабиётни билмаслик орқасида уни бошқа жанрлардан кам кўриш, иккинчи сорт жанр, деб билишнинг натижасидир.
Медицинанинг талай тармоқлари бор: физиология, остеология, гистология, миология ва бошқалар. Бу илмларнинг ҳар қайсиси турли "material"да, турли йўл билан бир мақсад учун хизмат қилади: кишиларни касалликдан сақлаш, kishi касал бўлган тақдирда тузалгани ёрдам бериш. Енди медицинага: "Бу илмларнинг аҳамият жиҳатидан қайсиниси биринчи ўринда-ю, қайсиниси ўнинчи, йигирманчи ўринда?"деб савол қўйиш мумкиими? Конкрет ҳолларда бирининг роли катта, бирининг роли кичик ва ҳатто мутлақо рол ўйнамаслиги мумкин.
Адабиётда прозанинг ҳам турли тармоқлари — жанрлари бор: ҳикоя, очерк, roman, повест. Булар ҳам турли материалда, турли йўл билан бир мақсад учун хизмат қилади. Конкрет ҳолларда булариинг ҳам, бири катта, бири кичик рол ўйнаши мумкин. Шундай бўлгандан кейин: "Ҳикоя аҳамиятли жанрми, очеркми?"деб савол қўйиш ўринли бўладими? Демак, очеркнинг материали, ёзилиши бошқа жанрлардан фарқ қилар екан, бу фарқ уни адабиётда иккинчи даражали жанр дейишга мутлақо асос бўлолмайди. Бундан маълум бўлдики, очерк ҳам адабиётда тўла ҳуқуқяи жанр. Очеркист — ёзувчидир.
Баъзан: "Очерк одамни завқлантирмайди", деган гапларни ешитишга тўғри келади. Очерк одамни завқлантирмаса, очерк бўлгани учун емас, ёмон ёзилгани учун завқлантирмайди. Ёмон ёзилган ҳикоя, повест, roman завқлантирадими бўлмаса? Бизда сўнгги йилларда босилиб чиққан кўп ҳикояларни В. Катаевнинг озод қилинган ўлкаларда юриб ёзган очеркларига солиштириб қарайлик. Қайсиниси завқлантиради? Демак, гап жанрда емас, асарнинг қандай ёзилганида. Ҳикоя ҳикоянависдан қанча меҳнат, қанча моҳирлик, қанча маданият талаб қилса, очерк ҳам очеркистдан шунча меҳнат, шунча моҳирлик, шунча маданият талаб қилади. Яхши ҳикоя узоқ умрли бўлса, яхши очерк ҳам узоқ умрли бўла олади. Чеховнинг ҳикоялари бугун қанча севиб ўқилса, Успенскийнинг очерклари ҳам шунча севилиб ўқилади. Чеховнинг кўп ҳикоялари классик ҳикоялар ҳисобланса, Радишчевнинг "Петербургдан Москвага саёҳат"и, Пушкиннинг "Арзрумга саёҳат"и рус адабиётида очеркнинг классик намуналари ҳисобланади.
Бизда яхши очерклар йўқ ҳисоби. Очеркка ҳозирги назар шунинг натижасидир. Яхши очерк бўлмагани сабабли, бу жанрнинг назарга кира олмаётганлиги, ўз навбатида бу жанрнинг тараққий қилишига халал бераётипти. "Ипак қурти илгари бино бўлганми, қурт уруғи капалагими?"дегандай, боши-кети йўқ бир муаммо бўлиб қолаётипти. Лекин, ҳар ҳолда, бизнингча, яхши очеркнинг бўлмаслигига сабаб, унга ёмон назар билан қаралиши бўлса керак. Бугунгача қанча ёмон ҳикоялар, шеърлар тўплами чиқди, ҳеч қандай қиммати бўлмаган песалар босилди. Аммо ёмон очерклар тўплами чиққани йўқ.
Кўпинча ёмон шеър ёш шоирни, ёмон ҳикоя ёш ҳнхоякависни рағбатлантириш учун-ку босилади, нима учун худди шунингдек ёш очеркистни рағбатлантириш керак емас? Ҳолбуки, ёмон шеърлар, ёмон ҳикоялар, ёмон песалар ўқувчига ҳеч нарса бермагани ҳолда, ёмон очерк ҳеч бўлмаса ўз объекти тўғрисида ўқувчида маълум тасаввур ҳосил қилади. Бу гапларни айтишдан мурод халтурага йўл очиш, йўл қўйилган хатоларни таъна қилиб, онгли равишда хато қилишни талаб қилиш ҳам емас, албатта. Бундан мақсад очеркка тўла ҳуқуқли бир жанр, деб қаралмаслигини таъна қилишдир.
Ҳикоянавис китобхонга айтиши зарур бўлиб қолган қувончини, ҳасратини типик бир воқеага солади. Воқеа типик бўлгани учун ўқувчининг есига ўзи кўрган ё ешитган бошқа воқеалар тушади; ҳикоя персонажлари билан ўзи билган кишилар, баъзан ўзи орасида қандайдир яқинлик кўради; ҳикоя қаҳрамони, ундаги персонажларга ўзи билган кишиларни, баъзан ўзини қарши қўяди. Бундай вақтда ўқувчи ҳеч қачон лоқайд қололмайди, воқеага ва бу воқеани вужудга келтирган кишиларга нисбатан маълум муносабатда бўлади.
Ҳикоя қилган ишни очерк ҳам қила олади. Бироқ унинг воситалари, имкониятлари ҳикояга қараганда бошқачадир. Ҳикоянавис кўп ҳодисаларни умумлаштирувчи воқеа яраца, очеркист бир воқеанинг характерли чизиқларини танлаб олиш йўли билан уни типиклаштиради.
Очеркист ўзи бевосита кўрган, мушоҳада қилган кишилар, ҳодисалар тўғрисида ёзгани учун фантазиядан фойдаланмайди. Фойдаланган тақдирда ҳам маълум чегарадан нари ўтолмайди. Ҳикоянавис, масалан, ўзининг кекса қаҳрамонида ёшлик туйғуси уйғонганини айтмоқчи бўлса, унга шу ҳис уйғонганлигини кўрсатадиган бир иш қилдиради, сўзлатади. Очеркист ўз қаҳрамонида шундай туйғу уйғонганлигини айтмоқчи бўлса, унга ҳеч қандай иш қилдиролмайди, сўз ҳам айттиролмайди, чунки бу қаҳрамон — конкрет одам, ертасига: "Мен қачон ўшандай иш қилдим, қачон шундай гапни гапирдим", деб очеркистнинг ёқасидан тутиши мумкин. Қаҳрамон индамаган тақдирда ҳам уни таниган, билган одамлар айтади. Сохта воқеа ҳикояни бир пул қилганидай, еркин фантазия очеркни бир пул қилади.
Очеркист ҳикоянависда бўлган бу имкониятлардаи маҳрум бўлса, унинг бошқа имкониятлари бор. У ҳикояда ўзига ўрин тополмайдиган муҳокама қилиш, хулоса чикариш, ўз фикрини баён қилишдек имкониятларга ега.
Донгдор пахтакорларимиздан бири тўғрисида очерк ёзишга тўғри келди. Қаҳрамонимиз сўз орасида болалик ва йигитлик чоғлари нима бўлиб ўтганини билмаганини айтди. Мен унинг болалик йиллари қандай ўтганлиги билан танишганимдан кейин, муҳокама юргиздим, яъни очерк имкониятидан фойдаландим:
"Болаликда ҳар нарса, ҳар ҳодиса бир янгилик бўлиб хотирда маълум из қолдиради. Хотирда из қолдирувчи янгиликлар билан тўла бўлган ёшлик кунлари "узун", йиллари "баракали" туюлади. Кишининг бугун кўраётганлари кеча кўрганларининг такрорланишидан иборат бўлса, йиллардан "барака қочади"... Болаликдаги йиллари бир-бирига ўхшаган "қуйма йиллар" бўлиб ўтган kishi улғайганда болалигининг нима бўлиб ўтганини билмаганлигидан нолийди...»
Ҳикоянавис қўлига қалам олмасдан бурун ўз олдига аниқ бир мақсадни қўйиб, ихтиёрида бўлган материалдан шунга қараб фойдаланади. Мақсад ёзувчининг ўзига "умуман" маълум, лекин аниқ-равшан бўлмаса, ҳикоя ортиқча деталлар, кераксиз тафсилотлар билан оғирлашади. Кўпинча ёш ҳикоянавислар айтмоқчи бўлган фикрларни жуда ҳам аниқлаб олмайдилар-да, назарларига қандай детал, қаидай тафсилот, қандай сўз яхши кўринса ҳикояга киритаверадилар. Натижада ҳикоя шишиб кетади ёки ҳеч тамом бўлмайди.
Очеркист ҳам ўз объектига яқинлашган вақтида аниқ бир мақсад кўзлаши керак. Мақсад аниқ бўлмаса очерк фактларни регистрация қилишдан иборат бўлиб қолади. Очеркист, масалан, "Аёллар озодлиги фақат паранжи ташлашдангина иборат емас" деган ҳақиқатни кўрсатиш мақсади билан бирон аёлни олар екан, бу аёл тўғрисида нима билса, унга боғланган қандай ҳодиса кўзига кўринса ҳаммасини очеркка киргизавермайди, мақсадга хизмат қилмайдиган фактлар, таассуротлар қандай қизиқ, қандай чиройли бўлмасин очеркистнинг блокнотида фойдаланилмай қолаверади.
Турмушни чуқур англаш, унинг ҳодисаларини таҳлил қила билиш, баъзан кундалик икир-чикирлар ғуборни босиб, юзини хиралаган ҳаёт ҳақиқатининг жилосини кўра олиш ҳикоянависдан қанча талаб қилинса, очеркистдан ҳам шунча талаб қилинади.
Мана шу айтилганлардан ҳикоя билан очеркнинг асосий хусусиятлари англашилса керак. Шу хусусиятлар бу икки жанрни бир-биридан фарқ қилдиради, лекин икковининг орасига қатъий суратда бир чизиқ тортиш мумкин емас, негаки, яхши ва ширали тил билан ёзилган, яхши умумлаштирилган, образ яратилган очерк — ҳикоядир. Катта Фарғона канали қазилаётган кунларда халқ ташаббусини, қаҳрамонлигини кўрсатадиган қанча типик воқеалар юз берди. Буларнинг ҳар қайсиси типик воқеа — турмушнинг бир парчаси бўлганлиги учун ҳикоя, ёзувчи томонидан ўйлаб чиқарилмагани, умумлашган конкрет бир ҳодиса бўлгани учун очерк дейиш мумкин. Шундай бўлгандан кейин бу икки жанр орасига қандай қилиб қатъий бир чизиқ тортиб бўлади? "Воқеий" деб атаганимиз ҳикоя — очерк, типик воқеа тасвир етилган очерк — воқеий ҳикоя емасми?
Бизнинг кунларда очерк адабий ҳаракатнинг олдинги сафида туриши керак. Мамлакат ҳаётининг ҳар соҳасида кун sayin емас, соат sayin катта-катта ўзгаришлар бўлмоқда. Кишиларнинг янгидан-янги сифатлари кўринмоқда. Халқимиз ўзи қилаётган буюк оламшумул ишларни, ўзи тарбиялаган кишиларни, ўз ичидан чиққан қаҳрамонларни кўриши керак. Турмушнинг ҳар соҳасидан олинган конкрет мисоллар билан оммани тарбиялашда адабиётнинг ҳамма жанрларидан кўра очерк чаққонроқ жанрдир. Очеркистнинг вазифаси мана шундай масъулиятли ва шу билан бирга шарафли вазифадир.
Адиб дунёга келиб, есини таниб, илк бор кўнглида оғир таассурот қолдирган нарса-ҳаётда кенг тарқалган тенгсизлик, мутелик, фикрлашдан маҳрумлик, қуллик психологиясидир. Ёзувчининг илк муваффақиятли чиққан ҳикояси "Бошсиз одам"даёқ мустақил фикрлашдан маҳрум, муте бир кимсанинг ҳажвий характери яратилган. Шундан кейин ёзувчи бутун ижоди давомида бу тоифа номустақил, муте одамлар образига такрор-такрор мурожаат етади. Ҳар гал бу ижтимоий иллатнинг қандайдир янги бир қиррасини очади.
Гарчи "Ўтмишдан ертаклар"дан кейин ҳам бир қатор ҳикоялар, "Муҳаббат" қиссаси яратилган, уларда қаҳҳорона битилган сатрлар бўлса-да, бадиий етуклик жиҳатидан ,,Ўтмишдан ертаклар" билан тенглаша олмайди
"Бемор"даги Сотиболдининг бошига тушган кулфат-оғир касал ётган хотини дардига даво излаб елиб-югуришлари, бу соддадил одамнинг омонат далда, маслаҳатларга умид боғлаб янада хароб, ночор ҳолга тушиши; "Ўғри"даги жабрдийда чолнинг нажот кутиб мансабдорлар ҳузурида довдираб, дилдираб туришлари, ҳиммат ўрнига таҳқирланиши, камситиш-у хўрлашларга бефарқлиги; ,,Ўтмишдан ертаклар"даги Бабарнинг рўй берган фалокатлардан гангиб, ўзини йўқотар ҳолга тушиши, ўғирликда гумон қилиниб, отқоровул юр деса юриб, тур деса туриб, ўқ узганда киприк қоқмай жовдираши, сиёсат учун дўконга қамаб қўйганида, очиқ турган ешикдан чиқиб кетмай, қиш совуғида тарашадек қотиши-мана шундай жабрдийда, муте, ночор, хўрланган одамлар қисмати билан танишганда, бир томондан, улар ҳолига беҳад ачинасиз.
Шахс ерки, ҳуқуқи, мутелик, қуллик психологияси ифодаси, талқини бобида ХХ аср адабиётида Чўлпон анъаналарини енг изчил давом еттирган адиб айни шу Қаҳҳорнинг ўзидир. Қаҳҳорнинг юқорида тилга олинган асарлари, персонажлари худди Чўлпондаги каби мустабид тузум шароитида инсон ҳақ-ҳуқуқининг поймол етилишига қарши ўзига хос исёндир. Дарҳақиқат, Stalin вафотидан сўнг момақалдироқ садоси туфайли кўплар қатори ёзувчи кўнглида катта орзу-умидлар уйғонди, одамлар қуллик. мутелик занжирларидан халос бўлишга, ўз шаъни, ерки учун дадил кураш йўлига киришига умид боғлади. Адибнинг бу орзу-умидлари ..Минг бир жон", "Синчалак" каби асарларида, романтик руҳдаги қаҳрамонларида муайян даражада ифодасини ҳам топди. Бироқ бу умид-ишончлар секин-аста йўққа чиқа борди; чунки тоталитар режим моҳият-еътибори билан ўзгаришсиз қолди, инсон ҳақ-ҳуқуқини, еркини, шаънини топташ давом етди, ижтимоий адолат йўлида курашга отланганлар таъқиб, тазйиқ остига олинди; жумладан, ёзувчининг ҳар бир ҳақ гапи, дадил чиқиши қаттиқ қаршиликларга учради. Итоаткор, муте оламон, маддоҳ қаламкашлар раҳбарият, тоталитар режим сиёсатини кўр-кўрона олқишлар билан қўллаб-қувватлашда давом етди. Адибнинг яқин сафдошлари дилдан уининг томонида турсалар-да, кўп ҳолларда, қалтис дақиқаларда ошкора ҳимоя қилишга журъат етолмадилар, шунчаки кўнгил сўраш билан чекландилар, сукут сақлашга мажбур бўлдилар. Ёзувчи бу телба дунёнинг бу хилдаги телбаликларидан изтиробда юрди. "Тобутдан товуш" комедияси теварагидаги машмашалар пайти бу ҳол яққол намоён бўлди. Ана шундай кезларда туғилган ,,Ўтмишдан ертаклар"да ўз-ўзидан адибнинг кайфиятига мос кечмишининг ғам-ғуссага тола маломатли лавҳалари қоғозга тушиши табиий еди; асарда ярим аср бурунги воқеалар олтмиш ёш бўсағасида турган адибнинг оғир руҳий кайфиятлари-армонлари, аламли ўй-туйғулари изҳори учун қулай восита хизматини ўтади.
ХУЛОСА
Хулоса қилиб айтганда адиб ҳаётлик вақтида ўзи қўли билан тартиб берилган олти жилдлик асарлари мажмуаси фақат биринчи жилтигина ҳикоялардан ташкил топган.
Ижоднинг бор йўғи олтидан бери. Лекин, барибир, олтидан бир ижод самараси унинг ёзувчулик қиёфасини белгиловчи бош омил бўлиб қолаётир. A.Қаҳҳор ўзнинг айтишича . "Қалб ҳарорати билан илитилмаган, дардсиз, еҳтироссиз ёзилган совуқ асарлар"га мутлоқо қарши еди.
Бизнинг кунларда очерк адабий ҳаракатнинг олдинги сафида туриши керак. Мамлакат ҳаётининг ҳар соҳасида кун sayin емас, соат sayin катта-катта ўзгаришлар бўлмоқда. Кишиларнинг янгидан-янги сифатлари кўринмоқда. Халқимиз ўзи қилаётган буюк оламшумул ишларни, ўзи тарбиялаган кишиларни, ўз ичидан чиққан қаҳрамонларни кўриши керак. Турмушнинг ҳар соҳасидан олинган конкрет мисоллар билан оммани тарбиялашда адабиётнинг ҳамма жанрларидан кўра очерк чаққонроқ жанрдир. Очеркистнинг вазифаси мана шундай масъулиятли ва шу билан бирга шарафли вазифадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |