Мундарижа: Кириш. Қарз олувчининг қискача тарифиРеспубликадаги ва минтакадаги кўмир хом ашёси савдоси билан шуғулланувчи корхона ташкилотлар
Ғишт маҳсулотлари ишлаб чиқариш
5.2. Бозор ҳолати тахлили: Жамият томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга бугунги кунда талаб жуда катта, чунки бугунги кунда вилоятимизда катта қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Масалан, туманларда қолаверса Урганч шахарида хам янги колледжлар, эски мактабларни реконструкция қилиш ишлари, туманларнинг қишлоқ жойларида янги замонавий медицина пунктлари, туман (шахар) марказларида хам ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Бугунги кунда республикамиз ахолисининг кўпчилигини ёшлар ташкил қилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ёш оилаларга катта эътибор қаратилмоқда. Шуларга асосан хозирда вилоятимизда ёш оилалар учун кўп қаватли домлар қурилиш ишлари деярли барча туман (шахар)ларда амалга оширилмоқда. Шулар билан бир қаторда ёш оилаларга ўзларида мавжуд биноларни, яшаш жойларини реконструкция қилишга яъни капитал таъмирлашга хам республикамиз банклари томонидан кредит маблағлари ажратилмоқда. Булардан қўшимча жамият жойлашган туманга энг яқин 3 та туманда (яъни Боғот, Урганч ва Янгиариқ туманлари) ғишт ишлаб чиқариш корхоналари мавжудлиги, ахоли ва идора ташкилотларнинг ғишт маҳсулотига бўлган талаби ва ғишт маҳсулотлари нархлари юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Сўровнома натижаларига кўра бугунги кунда Боғот туманида 3 та, Урганч туманида 2 та ва Янгиариқ туманида 4 та ғишт ишлаб чиқариш корхонаси ўрганилиб ушбу корхоналарда 1 ғишт маҳсулоти нархи ўртача 175 – 180 сўмдан сотилаётгани маълум бўлди. Ушбу туманларнинг ғишт маҳсулотларига бўлган талабига келсак юқорида айтиб ўтилганидек ушбу туманларнинг барчасида ёш оилалар учун туман банклари томонидан ипотека кредити хисобига берилиши кўзда тутилган кўп қаватли домлар қурилиш ишлари яқин кунларда бошланиши режалаштирилган. Булардан ташқари 3 та туманнинг хеч бирида 2010 йил 4 чораги давомида тадбиркорлик субъектлари ва бошқа ташкилотлар томонидан янги ғишт ишлаб чиқариш линияси туманларга олиб келинмаган. Жамият ушбу ўрганиш ишларига асосан Замонавий ғишт ишлаб чиқариш линиясини Хонқа туманига олиб келиб сифатли ғишт маҳсулотини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш билан бир қаторда ғишт маҳсулоти нархини 160 сўмдан сотишни яъни бошқа ишлаб чиқариш корхоналарида мавжуд нархлардан 15-20 % арзон сотишни режалаштирган ва бозорда ўз ўрнини маҳсулотларнинг сифатини ошириш ва арзон нархларда сотиб топишни, бозорга киришни мақсад қилган. 5.2.1. Мижозлар. Жамиятнинг асосий мижозлари вилоятдаги ва тумандаги қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи корхона ташкилотлар ва юридик шахслар хисобланади. 5.2.2. Рақобатчилар. Жамиятнинг асосий рақобатчилари туманда хамда вилоятда жойлашган давлат ва хусусий ғишт ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар. 5.2.3. Бозор имкониятлари. Хоразм вилояти Узбекистон Республикасининг шимолий гарбида жойлашган. Ер майдони 6,1 минг кВ.км ни ташкил этади ва Узбекистон худудининг 1,4 фоизини эгаллайди. Фойдаланиладиган ер майдони 250,0 минг гектар. Вилоят ахолиси 1 370 минг киши, мехнат ресурслари сони 663 минг киши. Ахолининг 21,9 фоизи шахарда, 78,1 фоизи кишлокларда яшайди. Хоразм вилояти маъмурий худудий тузилиши буйича 10 та туман ва Урганч шахрига ажратилади. Булар уз навбатида: 101 кишлок фукаролар йигини, 612 ахоли пунктлари, 3 та шахар ва 7 та шахар типидаги шахарчаларга булинади. Вилоятда хозирги кунда 27 та йирик саноат корхоналари фаолият курсатаётган булиб, шундан 13 таси енгил саноат корхоналаридир. Автомобиль йулларининг узунлиги 2296 км, шундан каттик коплами йуллар 2218 кмни ташкил килади. Вилоятда асосан аграр соха ривожланган булиб, йилига 280-290 минг тонна яъни, республикада етиштирилаётган пахта хом-ашёсининг 7 фоизини ишлаб чикаради. Сунгги йилларда вилоятда енгил саноат ва озик-овкат махсулотлари ишлаб чикариш саноати жадал ривожланди. 2010 йилнинг 1 январ холатига вилоятда оптималлаштиришдан сунг 10276 та фермер хужаликлари фаолият курсатмокда. Уларга ажратилган жами ер майдони эса 242,3 минг гектарни ташкил килади. Бозор имкониятлари ушбу кўрсаткичлардан келиб чиқкан холда аникланди. 5.2.4. Корхонанинг бозорда ўз ўрнини топиши. Корхона вилоятдаги бошқа хизмат курсатувчи корхоналаридан фарқли равишда кўрсатиладиган хизматлар нархларни арзонлаштириб ва сифатини яхшилаш хамда мижозларга тулайдиган маблаги эвазига сифатли хизмат курсатиш орқали ўзининг доимий равишдаги мижозларига эга бўлишни ва бозорда ўз ўрнини топишни режалаштирган. 5.3.3. Сотиладиган махсулотларни бошка корхона ташкилотлардаги нархлар билан солиштирма тахлили. Download 444,5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |