4. ЛОЙИХАНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ҚОНУНИЙ ВА МЕЪЁРИЙ ҲУЖЖАТЛАР.
4.1. Лойихани амалга оширишда олиниши зарур бўлган лицензия ёки рухсатнома тури:
Жамият ушбу фаолиятни амалга ошириш учун Республикадаги амалдаги конунчиликга асосан тегишли равишда лицензиялар талаб килинмайдизарур булган лицензияларни олгандан кейин фаолият юритиши кўзланган.
Жамиятнинг асосий фаолият тури ғишт ишлаб чиқариш учун тегишли ташкилотлардан рухсат олинган.
Махаллий бозорни тахлил килиш буйича утказилган тадкикодлар шуни курсатадики, Хоразм вилояти буйича бугунги кунда қурилиш корхона ташкилотлар кўпайиб бораётгани ва давлатимиз томонидан қурилиш фаолиятига алоҳида эътибор қаратилаётгани боис ғишт маҳсулотларига булган талаб юкори даражада эканлигини курсатмокда. Булардан ташкари курилиш хизмати курсатишга талаб жуда катта булаётгани барчамизга маълум, чунки бугунги кунда вилоятимизда катта ободончилик ишлари олиб борилмокда. Жумладан туманларда ёш оилалар учун уй-жойлар курилиши, янги мактаб ва коллежлар курилиши, эски медицина пунктлари таъмирланиб янгилари курилаётгани буларга мисол була олади. Ушбу турдаги истеъмол товарларига булган талабни ва вилоят ахолиси сонини инобатга олган холда корхоан уз фаолиятини амалга ошириб келмокда.
Маълумки, хозирги бозор иктисодиётига утиш шароитида Республикамизда ахолининг турмуш даражасини яхшилаш, уларга кенг имкониятлар яратиш давр талаби булиб бормокда. Жамият хам айнан давр талабига мос ва бозор шароитини урганган холда корхона ташкилотларга кулайлик яратиш максадида улар учун зарур булган ғишт маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширишни уз зиммасига олган. Жамият бу борада купгина ишларини амалга оширишни режалаштирмокда. Ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш, истеъмолчиларни юкори сифатли хизмат курсатишга булган талабини кондириш, замонавий сервис сохасини ривожлантириш, замонавий технологиялар билан жихозланган холда намунали хизмат курсатиш асосий максад килиб олинган.
Жамият ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар нархини бошка ташкилотларда курсатиладиган хизматларга караганда 10-15% арзон булиши билан ажралиб туради.
Мавжуд хизмат курсатиш потенциалини мавжудлиги, малакали ишчи ходимларнинг етарлилиги, мижозларнинг минтакада мавжудлиги курсатилаётган хизмат таннархини нисбатан арзон булишини таъминлайди, бу эса уз навбатида олинадиган даромаднинг юкори булишига олиб келади. Бу эса уз навбатида жамиятда курсатиладиган хизматнинг бир маромда боришини, товар айланмасини купайишини, пировардида эса олинадиган даромаднинг юкори булишини таъминлайди. Корхона курсатилган хизмат нархини шартномалар асосида пул утказиш йули билан хамда накд пул билан хисоб-китоб килиш оркали вилоятдаги мавжуд талаб ва таклифдан келиб чиккан холда нарх белгилаш оркали фаолият курсатишни кузлаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |