91
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи корхоналарнинг ғалла
ўриш ва пахта териш техникасидан ташқари, республикада ишлаб чиқарилган
барча турдаги тракторлар, ғалла ва пахта сеялкалари, шунингдек, уч ёки
ундан
ортиқ омоч корпусларини харид қилиш учун кредит ва лизинг шартномалари
бўйича фоиз харажатлари тижорат банклари ва лизинг компаниялари томонидан
белгиланган фоиз ставкасининг 10 фоизлик пункти миқдорида Ўзбекистон
Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қопланадиган қисми харажатларига
60,0 млрд. сўм
йўналтирилмоқда.
Шунингдек, қишлоқ хўжалигида узумчиликни
янада ривожлантириш
мақсадида яратилган янги узум плантацияларида 1 гектар узум экилган майдонга
томчилатиб суғориш технологиясини жорий этишни давлат томонидан қўллаб
қувватлашга 2020 йилги бюджет лойиҳасида
40,0 млрд. сўм
кўзда тутилган.
Шу билан бирга, фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини
юритилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари кенгашининг туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузурида Фермер хўжаликларида бухгалтерия
ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказларини сақлаш харажатларига 2020 йилги
бюджет лойиҳасида
100,0 млрд. сўм
маблағ кўзда тутилган.
Ветеринария хизматларини молиялаштириш ва
эпизоотик хавфсизликни
таъминлаш учун 2020 йилги бюджет лойиҳасида
244,1 млрд. сўм
маблағ кўзда
тутилган.
Шу жумладан, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат
қўмитаси ва унинг тизим ташкилотларининг хизматчиларига 20 ва 40 фоизли
устамалар бериш учун Давлат бюджетидан 2020 йилда қўшимча
17,0 млрд. сўм
маблағ ажратиш режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, ҳайвонларнинг саломатлигини таъминлаш ва касаллигини
даволаш, юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида вакцина
сотиб олиш харажатлари ҳажми
111,5 млрд. сўм
ни ташкил этиши кутилмоқда.
Ўзбекистон ҳудудида карантиндаги зарарли
организмлар кириб келиши ва
тарқалишининг олдини олиш, шунингдек, ўсимликлар ва
мева-сабзавот
маҳсулотларини экспорт қилиш учун қулай шароит яратиш учун қўшимча чора-
тадбирларни амалга ошириш мақсадида ўсимликларни ҳимоя қилиш
харажатлари учун
120,0 млрд. сўм
ажратиш кўзда тутилмоқда.
Натижада 26,3 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерларига чигирткаларга қарши
кимёвий ишлов бериш, шунингдек, қизил капалакни қириш ва бутунлай йўқ
қилиш бўйича профилактика чора-тадбирлари мақсадида 18,16
минг гектар ер
ҳудудлари ва 38,31 минг дона тут дарахтига ишлов бериш бўйича қўшимча чора-
тадбирлар молиялаштирилади.
Сув хўжалиги
2020 йилда Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги сув хўжалиги
ташкилотларини сақлаш учун
Do'stlaringiz bilan baham: