92
томонидан истеъмол қилинадиган электр энергияси харажатларини қоплаш учун
3 128,3 трлн. сўм,
насос станцияларида энергия самарадор насослар ва
электродвигателларни сотиб олиш учун
53,2 млрд. сўм
ва
энергия тежамкор
қурилмалар сотиб олиш учун
30,7 млрд. сўм
маблағлар ажратиш кўзда
тутилмоқда.
Натижада қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш учун 59,6 млрд.куб метр сув
билан таъминлаш учун 7,0 млрд. кв/соат электр энергияси истеъмол қилинади.
Бунинг натижасида
1,0 млн. гектар пахта
,
1,4 млн. гектар
бошоқли дон ва
бошқа қишлоқ хўжалиги экин майдонлари ўз вақтида суғорилишининг
молиялаштирилиши таъминланади.
Геология-қидирув
ишларини бажариш учун
2 295,4 млрд. сўм
миқдорида
бюджет маблағлари ажратилиши назарда тутилган бўлиб, бу 2019
йилги
тасдиқланган параметрларга нисбатан қарийб
4 баробарга
кўпдир.
Ушбу маблағлар асосан минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва
қайта тиклаш давлат дастурини амалга ошириш учун 2020 йилда геология-
қидирув ишларини молиялаштиришга
Давлат бюджетидан
658,9 млрд. сўм
маблағ кўзда тутилган.
Геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитасининг моддий-техника
базасини мустаҳкамлаш учун
155,4 млрд. сўм
маблағ ажратиш кўзда тутилган
бўлиб, ушбу маблағларга
пармалаш, кон қазувчи ва геофизика-геодезия,
лаборатория-майдалаш ва бошқа ускуналар харид қилинади.
Транспорт ва туризм соҳаси.
Ўзбекистон Республикасида туризмни янада ривожлантириш мақсадида
республика ҳудудида янги меҳмонхоналарни қуриш ва жиҳозлашда инвесторлар
харажатларининг бир қисмини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш
харажатларига 2020 йилги бюджет лойиҳасида
200,0 млрд. сўм
маблағ кўзда
тутилган.
Шунингдек, туризм фаолияти субъектлари ва авиаташувчиларнинг хорижий
мамлакатлардан Ўзбекистонга чартер рейсларини ташкил қилиш бўйича
харажатларининг бир қисмини Давлат бюджетидан қоплаш учун
2,3 млрд. сўм
маблағ режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, транспорт соҳасини янада ривожлантириш учун қуйидаги
харажатлар ҳам кўзда тутилган:
чипталарни имтиёзли тарифлар бўйича сотишдан
тушган даромадларни
қоплашга –
194,2 млрд. сўм
;
20 та “Vario LF” трамвай вагонларини, 200 та “Mercedes-Benz Connecto Low
Floor”, 110 та “MAN” русумли автобусларини сотиб олиш учун ажратилган
кредитларни қайтаришга –
90,0 млрд. сўм
;
Тошкент метросида пенсия ёшидаги йўловчиларга соат 10:00 дан 16:00 гача
бепул хизмат кўрсатилиши сабабли йўқотилган даромадларни қоплашга –
35,8 млрд. сўм
;
93
“Тошкент шаҳри Навоий кўчасида меҳмонхона мажмуаси қурилиши” (Hyatt
Regency) лойиҳаси доирасидаги кредитларни қайтаришга –
Do'stlaringiz bilan baham: