Мундарижа I боб. “Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 10


Фермер хўжалигига агросервис хизмати кўрсатиш тизими ва уни шакллантириш зарурияти



Download 2,2 Mb.
bet40/185
Sana29.09.2022
Hajmi2,2 Mb.
#850844
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   185
Bog'liq
111 кўп тармоқ фермер хўж ташкил

3.6. Фермер хўжалигига агросервис хизмати кўрсатиш тизими ва уни шакллантириш зарурияти
Фермер хўжаликларини ривожлантиришда агросервис хизмати кўрсатишфаолиятидан самарали фойдаланиш эвазига юқори натижаларга эришиш мумкин. Агросервис хизмати кўрсатишгақишлоқ хўжалиги ишлари бўйича хизмат кўрсатувчи тармоқлар мажмуаси бўлиб уларгатранспорт, моддий-техника таъминоти, сув билан таъминлаш,ўғит ва кимёвий воситаларбилан, техник хизмат кўрсатиш, маҳсулотларнисақлаш,ва бошқаларни ўз ичига олади.
Агросаноат мажмуи ишлаб чиқаришининг пировард натижалари фақат қишлоқ хўжалигининг ривожланиш даражасига эмас, балки унинг хизмат кўрсатиш тармоқларига ҳам боғлиқдир.
Ишлаб чиқариш ҳажми ўсиши билан қишлоқ хўжалигида моддий – техника ресуслари, керакли хом ашё ва ёрдамчи материаллардан фойдаланиш ҳажми ҳам ошади. Хўжаликларнинг электроэнергия, транспорт, алоқа воситаларига, маҳсулотни сақлаш жойларига талаб ошади.
Қишлоқ хўжалигини ривожланиш жараёнида таъмирлаш натижасида– техник ҳизматига, моддий–техника таъминоти ташкилотларига, мухандислик, зооветеринария, агрокимё хизмати ва бошқа хизматларга боғлиқлик даражаси ўсади. Бу жараёндан самарали фойдаланишни ва истеъмолчига етказиб беришни таъминлайдиган ташкилот ва тармоқларнинг ривожланиши ҳам муҳим аҳамият касб этади. У ишлаб чиқариш, технологик, иқтисодий ва ташқилий алоқалар жараёнида вужудга келадиган реализация орқали АСМ нинг самарали ишлашини таъминлайди. Агросервис жамият ишлаб чиқариш кучларининг бўлинмас қисми ҳисобланади. У корхонанинг самарали фаолиятини таминлайди ва АСМнинг пировард маҳсулоти миқдоран кўп ва сифати юқори бўлишга йўналтирилган бўлади.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотининг ялпи ишлаб чиқарилиши охир оқибатда тармоқнинг ишлаб чиқариш фондлари, айланма маблағлари, меҳнат ресуслари билан таъминланганлик даражаси билан бирга хизмат қилувчи ишлаб чиқаришнинг ривожланганлик даражасига боғлиқ.
Улар орасида агрокимё, зооветеринария, консалтинг хизматларига катта эътибор берилади. Агросервис қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини интентенсивлаштириш ва самарадорлиги ўсишининг муҳим омили ҳисобланади. Хомашё, материал ва тайёр маҳсулотнинг ўз вақтида олиб келиниши хўжалик айланмасида бўлган ресурс ҳажмини белгилайди.
Агросервис ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва қишлоқ хўжалигининг асосий маҳсулотлари сифатини юқори бўлиши учун шарт-шароитлар яратишга йўналтирилган. Мустақил равишда пировард маҳсулотни ишлаб чиқармайдиган тармоқ ва хизматлар маълум миқдорда бутун ишлаб чиқариш самарадорилигига таъсир этади.Агросервистаркибига кирадиган тармоқлар ишлаб чиқариш жараёнига бир хилда таъсир кўрсатмайди ва жамият ишлаб чиқаришида ўзига хос ўрин эгаллайди. Шу туфайли агросервис тармоқларини асосий кўрсаткичлари бўйича таснифлаш муҳим амалий аҳамиятга эга.
Тармоқ хусусиятлари бўйича агросервис - кўпгина тармоқларига хизмат қилишга йўналтирилган бўлиб тармоқ ичида эса конкрет тармоқнинг ишлашига ёрдам беради.
Функционал йўналтирилганлиги бўйича АСМ агросервис иккита соҳани кўриш мумкин. Бевосита қишлоқ хўжалигига хизмат қилувчи соҳа ҳамда пировард маҳсулот истеъмолчига етиб боришини таъминлайдиган соҳа. Биринчи соҳа машина таъминоти тармоғи, транспорт мелиоратив, сув таъминоти ташкилотлари агрономия, ветеринария, ахборот хизматлари, моддий-техника таъминоти электрлаштириш тизимларидан, иккинчи соҳа эса маҳсулотни тайёрлаш, ташиш, сақлаш ташкилотларидан иборатдир.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини индустрлаштириш ва ихтисослаштиришнинг ривожланиб бориши натижасида қишлоқ хўжалик корхоналарида моддий ресурслар билан таъминланиш, техникани таъмирлаш ва унга хизмат кўрсатиш, ўғит солиш, мелиорация ишларини бажариш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ташиш, сақлаш ва қайта ишлаш бўйича кенг тармоқлар вужудга келди. Фермерхўжалиги тармоғига кўп қиррали хизматларфаолиятини ривожлантириш бозор иқтисодиётига мос муаммоларни ҳал этишда кенг имкониятлар очиб бермоқда. Булар жумласига:

  • тупроқ унумдорлигини ошириш;

  • селекция ишларини ташкил этишни тубдан яхшилаш;

  • ҳар бир экин ўз табиатига мос равишда тегишли агротехнологияга амал қилишни талаб этади;

  • қишлоқ хўжалигини меҳанизациялаш ва кимёлаштириш муаммоларини кўриб чиқиш.

Маълумки, фермер хўжаликларига агротехник хизмат кўрсатишни яхшилаш, қишлоқ ҳўжалиги техникасидан фойдаланиш самарасини ошириш мақсадида, республикада машина-трактор парклари тузилди. Ҳозирча бу парклар қишлоқ хўжа-лиги ишлаб чиқаришида самарадорликни оширишга сезиларли таъсир кўрсатадиган қудратли кучга айлангани йўқ.
Шунинг учун ҳам, машина-трактор парклари тизимининг фаолиятини янада такомиллаштириш талаб этилади. Рақобат муҳитини вужудга келтириш учун ҳар бир туманда бир неча хўжаликка хизмат кўрсатадиган парклар тузиш мақсадга мувофиқдир. Жумладан, давлатга қарашли бўлма-ган мулк шакли асосида ҳам шундай парклар тузиш керак. Жаҳонннинг кўплаб мамлакатларида амал қилинаётган лизинг бўйича қишлоққа техника келтириш тизимини ҳам етарли даражада ривожлантириш талаб этилаяпти.
Маҳсулот етиштиришда самарадорликни ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш лозим. Қишлоқ хўжалик тармоғига хизмат кўрсатувчи инфратузилмалар фаолиятини сифат даражасини оширишда уларнинг амалга ошираётган хизматларини янада такомиллаштириш зарур. Хизматлар бозоридаги агросервисқуйидагилардан иборат: агрокимё хизмати; селекция хизматлари; уруғчилик; МТП хизматлари; ёқилғи-мойлаш материаллари ва эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш; транспорт хизматлари; ускуналар лизинги; Маҳсулот етиштириш самардорлигини ошириш масалаларини ҳал этишда ерларни ирригациялаш ва мелиорациялаш муҳим аҳамиятга эга, бинобарин, ерларнинг унумдор бўлиши ва экинларнинг мўл ҳосил бериши кўп жиҳатдан ана шу омилларга ҳам боғлиқ.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish