Мундарижа I боб. “Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 10


Фермерликни ривожлантиришда истиқболли йўналишлар



Download 2,2 Mb.
bet37/185
Sana29.09.2022
Hajmi2,2 Mb.
#850844
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   185
Bog'liq
111 кўп тармоқ фермер хўж ташкил

3.5.Фермерликни ривожлантиришда истиқболли йўналишлар


Мустақиллик йилларида қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш бўйича муҳим ишлар амалга оширилди. Ишлаб чиқаришга илғор техника ва технологияларни жорий этиш ишлари йилдан-йилга жадаллашиб, чекланган ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги юксалиб борди. Амалга оширилган туб иқтисодий ислоҳотлар ва таркибий ўзгаришлар натижасида ўтган 2000-2017 йиллар оралиғида қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотининг ўртача йиллик ўсиш суръатлари ошиб бориш динамикасига эга бўлди. Хусусан, бу кўрсаткич ўтган йилларга нисбатан ҳисоблаганда 2000-2017 йилларда ўртача 6.5 %дан юқори бўлди ва 2017 йилда 7 % га тенг бўлди. Кейинги йилларда мамлакат ялпи ички маҳсулотида қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти салмоғининг камайиб бориш тенденцияси кузатилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра 2000 йилда ялпи ички маҳсулот таркибида қишлоқ хўжалигининг салмоғи 30,1% га тенг бўлган бўлса,2017- йилда бу кўрсаткич 16,6 % гача пасайган. Бу ҳолат мамлакатимизда саноатнинг индустриал тармоқлари ҳамда хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чуқур таркибий ўзгаришлар натижалари билан изоҳланади.
Иктисодий ислохотлар жараёнида, мулк муносабатлари тубдан ўзгартирилиб, ҳамма кайта тузилмалар хусусий характерга эга бўлган бир шароитга келтирилмай, мос равишда ижтимоий меҳнат таксимоти амалга оширилмаса, ишлаб чиқаришнинг иктисодий самарадорлиги кўтарилмайди ва қишлоқхўжалиги олдига қўйилган улкан вазифалар тўлиқ бажарилмайди.
Кенг маънода ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш - бу ижтимоий меҳнат таксимотидир. Ихтисослаштириш мамлакат худудида кайси маҳсулотни етиштириш табиий–иктисодий ва экологик жихатдан кулай эканлигини кўрсатиб беради. Шунинг учун ҳам ишлаб чиқаришни жойлаштириш билан уни ихтисослаштириш бир-бирлари билан узвий боғлангандир.
Ишлаб чиқаришни жойлаштириш – бу қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш максадида мамлакат туманларининг табиий – иқтисодий ва экологик омилларини ҳисобга олган ҳолда, уларда у ёки бу турдаги қишлоқ хўжалик экини ёки чорва моллари турини ҳамда уларга кўрсатиладиган хизматни мос ҳолда жойлаштиришдир.
Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини жойлаштириш ижтимоий меҳнат таксимотини миқдор томондан кўрсатиб, мамлакат ҳудудларида жойлашган хар бир хўжалик, туман, вилоят, кайси турдаги қишлоқ хўжалик экинларини экишини, чорва моллар турини сақлашни ва уларга мос бўлган хизматни кўрсатишини аниқлаб беради. Ихтисослаштиришни тўғри йўлга қўйиш ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг мухим шартидир. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини ихтисослаштириш фермер хўжаликларини олдида турган асосий вазифаларни тўлиқ бажарилиши яъни, ишлаб чиқаришга илгор, экологик тоза агротехника, зооветеринария, техникавий хизмат, органиқ ва минерал ўғитлар ҳамда ўсимликларни ва чорвани химоя қилиш воситаларини, фан ютуқлари, илгорлар иш тажрибасини жорий этиб, улардан унумли фойдаланиб, меҳнат ва маблагларни кам сарфлаган ҳолда қишлоқ хўжалигига яроқли хар бир гектар ер ва шартли бош мол ҳисобига дехкончилик ва чорвачилик маҳсулотларини мумкин кадар тез ва барқарор кўпайтиришни таъминлайди.
Ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш ва жойлаштириш бўйича иш олиб борганда куйидаги тамойилларга катъий амал қилиш лозим: ихтисослаштириш ва жойлаштиришда мунтазамлик ва баркарорлик; хўжалик иқтисодини ва ишлаб чиқариш тузилмаларини ҳисобга олган холда, ташқилий мулк шаклини ва ишлаб чиқариш йўналишини танлашга илмий ёндошиш; корхоналарнинг бир-бири билан ихтиёрий ҳамкорлик ва иктисодий мустакиллигини саклаш; корхоналар ишлаб чиқариш фаолиятини бошқаришни ташкил қилишда, ижтимоий меҳнат таксимотини амалга оширишда ва меҳнат ресурсларидан фойдаланишда демократик тамойилларга амал қилиш;иш бажарувчиларнинг меҳнат унумдорлигини ўстирганлиги учун моддий манфаатдорлигини таъминлаш дан иборат бўлади.
Қишлоқ хўжалик корхоналарида ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш ва жойлаштиришга куйидаги омиллар ўз таъсирини ўтказади:бозор талабини ҳисобга олиш; ишлаб чиқариш ресурсларидан унумли ва тўла фойдаланиш; ишлаб чиқаришни истеъмолчиларга яқинлаштириш;хар бир иктисодий туманни ўзида ишлаб чиқарилган маҳсулотлари ҳисобига, ўз талабини кондириш;республика, вилоят ва туманларда меҳнат тақсимотини ҳисобга олиш ва меҳнат бозорини ташкил этишдан иборат..
Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини жойлаштиришда куйидаги омилларга эътибор бериш лозим: йирик саноат марказлари ва шахарлар талабини ҳисобга олиш; қишлоқ хўжалик маҳсулотлари характерига, тез бузилиш, ташиш қийинчилиги, транспорт харакати ва хоказоларга; маҳсулот етиштириш учун сарфланадиган хом ашё характерига; сут, қатиқ, ёг ва бошка маҳсулотлар етиштириш учун озикани чорва молларига яқинлаштиришга; транспорт воситалари ҳамда йўллар холатига; маҳсулотларни кайта ишлаш, саклаш ва сотувчи корхоналарни жойлашишига ва ривожланиш даражасига; минтақа аҳолиси, унинг меҳнатга яроқли кисми, меҳнат малакаси, касби ва бўш иш ўринларининг мавжудлигига ҳисога олиниб амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сонли “2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосан кишлоқ хўжалик экинлари майдонларини кенгайтириш йўллари 3.5.1жадвалда белглаб берилган.
3.5.1-жадвалда 2016-2020 йилларда республикада деҳқончилик қилинадиган майдонларнинг стратегик таркибий тузилмаси, ҳосилдорлиги ва олинадиган ялпи маҳсулоти ҳажми берилган. Бунда,бошоқли дон етиштириш ҳажми 1 195,0 минг тоннага, картошка 931,0, сабзавот 3 002,2, мевалар 648,6 ва узум 273,9 минг тоннага кўпайтириш кўзда тутилган.
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида биргина 2017 йилнинг ўзида пахта экин майдонларини 49 минг гектарга ва ғалла майдонларини 10 минг гектарга қисқартириш ҳисобига қисқартирилган экин майдонларининг 8,1 минг гектарига картошка, 27,2 минг гектарига сабзавот, 5,9 минг гектарига интенсив боғ, 2,9 минг гектарига токзор, - 10,9 минг гектарига озуқа экинлари ва 4 минг гектарига мойли экинларни жойлаштириш кўзда тутилган. Бу тадбирлар натижасида паст рентабелли экин майдонларида пахта ва ғалла етиштиришдан кўриладиган зарарни 80 млрд. сўмга қисқартириш, қўшимча 1 млн. тоннага яқин мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ҳудудларда 48,5 мингдан ортиқ янги иш ўринларини ташкил қилиш натижасида ушбу экин майдонларида банд бўлган аҳоли сонини 75,6 мингга етказиш, мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажмини 2 баробар ошириш имкони яратилади.
3.5.2-жадвалда 2018 йилда қишлоқ хўжалигида пахта ва ғалла майдонлардан 140 500 гектар қисқартирилиши кўзда тутилган. Шунинг 15 центенердан кам ҳосил берадиган 99 371 гектар пахта майдонлари қисқартирилиши режалаштирилган. Бу майдонларгатурли экспортбоп экинларни: сабзавот, боғ ва узум экинларинижойлаштириб, экин қатор ораларигакундалик ҳаёт учун зарур бўлган экинлар экиш режалаштирилган. 



Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish