3.2.1-жадвалдан кўриниб турибдики, Республикада 2008 йилда 217962 та фермер хўжалики фолият олиб борган бўлса,2017 йилга келиб бу кўрсаткич 160372 тага ошди. Бу фермер хўжаликларининг асосий фаолияти турли соҳаларга ихтисослаштирилди. Масалан: 2008 йилда 145016 та фермер хўжалиги пахта ва ғаллачилик ихтисослашган бўлиб уларнинг сони 2017 йилга 39691 тага, сабзавотчилик-полизчиликда 7668-6480та, боғдорчилик-узумчиликда 4491-16683та, чорвачиликда 12929-6974та, бошқа йўналишларда 7368-6602та фермер хўжаликлари фаолият олиб бормоқда.Натижада ихтисослашганфермер хўжаликларидаернинг табиий унумдорлигини ошириш учуналмашлаб экиш тизими йўлга қўйилади. Боғдорчилик ва узумчилик соҳаси билан Фарғона, Самарканд ва Қашқадарё вилоятлари шуғулланган бўлса эндиликда бошқа худудларда ҳам ривожланиш бўлади.
2008-2011 йилларда қишлоқ хўжалигида кескин ўзгаришлар амалга оширилди. Собиқ совет тизимидан қолган совхоз ва колхозлар тўлиқ тугатилиб, йирикихтисослашган фермермер хўжаликлари ташкил қилинди.
2017 йилда фермер хўжаликлари сони160 мингдан ортиқ бўлибунинг экин майдони 3580 501 гектарни ташкил қилди, ўртача бир фермерга 22.3 га майдони тўғри келмоқда. Шу жумладан пахта ва ғаллачилика ихтисослашган фермер хўжаликлари сони 53 862 тани, ер майдони эса 2 975 454 гектарни ташкил этди.
Тадбиркорлик субъектлари ҳамда қўшимча иш ўринларининг шаклланиши ва деҳқон ўзининг фаолиятидан келиб чиқиб деҳқончилик қилиш имкониятига эга бўлди.