Мундарижа I боб. “Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 10


Замонавий лойиҳаларда қурилаётган иссиқхоналарда сабзавот етиштиришни ташкил этиш ва бошқариш



Download 2,2 Mb.
bet116/185
Sana29.09.2022
Hajmi2,2 Mb.
#850844
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   185
Bog'liq
111 кўп тармоқ фермер хўж ташкил

10.3.Замонавий лойиҳаларда қурилаётган иссиқхоналарда сабзавот етиштиришни ташкил этиш ва бошқариш


Парник ва теплица хўжалигини ташкил қилишдан асосий мақсад далада эртаги сабзавот етиштириш учун юқори сифатли кўчат тайёрлаш ва аҳолини йил бўйи янги сабзавот билан цитрус мевалари ва гуллар билан таъминлаб туришдан иборатдир.
Сабзавотнинг илмий асосланган йиллик меъёрлари уларни йил бўйи истеъмол этишни тақозо этади. Бунга очиқ ва ҳимояланган тупроқдаги сабзавотчиликни бир-бирига уйғунлаштириб бориш йўли билангина эришиш мумкин. Кеч куз, қиш ва эрта баҳор ойларида аҳолини сабзавот билан таъминлашда теплица сабзавотчилиги жуда муҳим аҳамиятга эгадир.
Ҳозирги вақтда теплица сабзавотчилиги кенг кўламда ривож топмоқда. Айни пайтда дунёда қарийб 150 минг гектар қишки ойна ва плёнкали теплицалар мавжуддир. Шулардан плёнка ёпиладигани 50 минг гектарга боради.
Мамлакатимизда ички кенглиги 6,4. метрга борадиган голландча теплицаларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Теплицанинг бу хили жуда тежамли бўлиб, қилинган харажатлар тез қопланиб кетади. Уч гектарлик икки корпус ўрнига бир гектарлик,6 та корпус қурилаяпти.
1995 йилда мамлакатимизда ҳаммасибўлиб 7960 гектар экин экиладиган иссиқхоналар бор эди. Шундан чуқурлаштирилган парниклар 2855 гектарни, теплицалар эса 2165 гектарни ташкил қиларди. Асосан кўчат етиштириш билан шуғулланиларди. 2005 йилда экин ўстириладиган иншоотлар 14000 гектардан ошди. Шу йиллар мобайнида теплица сабзавотчилигининг таркиби ҳам ўзгарди: барча хилдаги теплицалар 50 фоиздан кўпроғини, кичик ҳажмли плёнкали теплицалар 40 фоизни, парниклар 10 фоизни ташкил қилади. Бундан ташқари бизда тоннель усулида плёнка ёпиб сабзавот ўстириладиганмайдонлар ҳам кўпаймоқда 10.3.1 жадвал.
10.3.1- жадвал.
2018 йилда Республикада фаолият юритаётган иссиқхоналар майдони ва сони.

Ҳудудлар

Жами иссиқ-хоналар сони

Майдони, га



Шундан

Замонавий

Шундан

2018 йилда
етишти-рилган маҳсулот

Шундан

Ойнали

Плёнкали

Гидропоника усулида

Сони

Майдони, га

Сони

Майдони, га

Сони

Майдони, га

Сони

Майдони, га

Сабзавот

Цитрусли

Бошқа экин

Қорақалпоғистон
Республикаси

328

56

1

2

300

23,1

19

18,8

8

11,6

1119

1115

4

0

Андижон
вилояти

4650

548,6

1

1

4639

514,6

5

16,5

5

16,5

3670

1558

885

1227

Бухоро вилояти

794

1304,0

0

0

397

652,0

397

652

0

0

32926

31296

978

652

Жиззах вилояти

91

46,2

1

0,6

82

37,6

4

4

4

4

1350

983

352

14,9

Қашқадарё
вилояти

227

185,8

0

0

222

178,1

3

4,5

2

3

9304

9012

292

0

Навоий вилояти

179

268,4

2

3,3

94

122,4

79

126,7

4

16

31591

15938

754

14899

Наманган
вилояти

2739

209,3

0

0

2734

203,0

5

6,3

0

0

6348

4489

1531

328,4

Самарқанд
вилояти

267

311,4

0

0

123

138,2

123

138,2

21

35

9345

9323

22

0

Сурхондарё
вилояти

6740

859,0

0

0

6736

839

2

10

2

10

21376

16772

4605

0

Сирдарё вилояти

166

83,0

0

0

3014

42,0

1135

30,95

1

10

39048

17544

6790

14713,9

Тошкент вилояти

682

1737,3

0

0

422

1011,4

251

666,9

9

59

18819

17487

1028

304,2

Фарғона вилояти

2766

639,7

0

0

2756

624,7

5

7,5

5

7,5

297846

223384

62548

11914

Хоразм вилояти

213

264,9

0

0

188

236,9

12

13,5

13

14,5

2185

1042

6

1137,12

Жами:

23826

6513,1

5,0

6,9

21707

4623,1

2040

1695,8

74

187,3

474928

349944

79793

45190,5

10.3.1-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, жами иссиқхоналар сони 23826 та бўлиб, уларнинг эгаллаб турган экин майдони 6513,1 гектардир. Шундан: плекка билан қопланганни ташкил этадииссиқхоналар сони 2107 та,


Саноат усулидаги йирик теплица комбинатларини қуриш борасида хорижда катта тажриба тўпланган. Чунончи, Москвада 54 гектарлик теплица комбинати қурилган, ҳозир унинг майдони кенгайтирилиб 120 гектарга етказилган. Ленинград областида («Лето» фирмаси), Балтика бўйида ва бошқа МДҲ давлатларда йирик теплица комплекслари қурилиб ишга туширилган. Симферополда, Кисловодскда майдони 20—30 гектаргача борадиган йирик теплица комбинатлари қурилган.
АҚШ, Ғарбий Европа, Исроил, Япония ва бошқа давлатларда янги технологиялар ва томчилатиб суғориш технологиялари асосида теплицалар ўта ривожланган.
Ёруғликни яхши ўтказадиган тиниқ плёнкаларнинг яратилиши теплица сабзавотчилиги ривожланишида катта аҳамиятга эга бўлмоқда. Плёнкалардан қуёш нури юқори даражада ўтиши туфайли куз-қиш-баҳор мавсумларида сабзавотдан анча мўл ҳосил олиш имконияти туғилади.
Республикамизда ҳозирги вақтгача қишки теплицалар асосан шаҳарлар теварагида ҳамда марказий ва шимолий зоналарда қурилиб келинмоқда. Бироқ бунда иссиқхоналарда бодринг ва помидор етиштиришда ўзига хос мавсумийлик рўй беради Ўрта зонада қишки теплицаларда помидор декабр ўртасидан апрелнинг учинчи ўн кунлигигача, яъни тўрт ойдан зиёд, бодринг эса ноябрнинг ўрталаридан февралнинг охиригача, яъни қарийиб уч ой мева тугмайди. Иситиш мавсуми қисқа (3—3,5 ой) бўладиган Ўзбекистонда бодринг ва помидорни теплицаларда йил бўйи ўстириш мумкин.
Узлуксиз экин экиш имконияти—Ўзбекистондаги теплица сабзавотчилигининг катта афзаллигидир. Республикамизда помидор августдан бошлаб сентябр ўрталаригача, бодринг эса сентябр охирида экилади. Экиш ишлари келгуси йил июн ойи ўрталаригача олиб борилади. Бунда ҳар квадрат метрдан 14—16 кг помидор, 20—25 кг бодринг олинади.
Ўзбекистондаги парник ва теплицаларда сабзавот етиштиришнинг ўртача йиллик миқдори 2005 йилда аҳоли жон бошига 5,0 кг га етди. Келгусида буни 9,5 кг га етказиш вазифаси қўйилган. қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ислоҳотлар даврида парник-теплица хўжалиги ва плёнка остида сабзавот етиштиришни янада .ривожлантиришга катта аҳамият берилмоқда.
Ўзбекистонда ойнаванд теплицалар майдони 200 гектардан ошди, плёнка остида сабзавот етиштириш кенг ривожланмоқда. Республикада плёнка остида 2000 йилда 590 гектар, 2001 йилда 1056 гектар, 2002 йилда 1315гектар, 2005 йилда 1500 гектар майдонда сабзавот етиштирилди.
Сўнгги йилларда ёпиқ жойларда сабзавот етиштириш ривожланиб бормоқда, теплица ва парниклар бевосита истеъмолчилар яшайдиган йирик шаҳарлар атрофига қурилиб, саноатдаги ортиқча иссиқликлардан фойдаланилмоқда.

10.4.Очиқ ваҳимояланган майдондасабзавотчилигини ривожлантириш йўллари


Ҳимояқилинган жой деб, экин экиладиган майдонда сунъий ва табиий иқлим ҳосил қилиниб жиҳозланган куз, қиш, эрта баҳорда сабзавот етиштириладиган иншотга айтилади. Уларга иссиқхона, парник, иситиладиган ва иситилмайдиган тупроқ жойлари киради.
Ҳимоя қилинган жойда сабзавотчиликни вазифаси – сабзавотларни очиқ далада етиштириб бўлмаган вақтда етиштириш, очиқ ерда сабзавотларни ўстириш учун сифатли кўчат етиштириш, ва ҳ.к.
Ҳимоя қилинган жойда сабзавотчиликни тармоғи деҳқончиликнинг муҳим қисми ҳисобланади. Уни ривожлантириш учун ҳаражат сарфлашга тўғри келади.
Шу билан бирга ҳимоя қилинган жойда сабзавотчиликни ташкил этиб юқори самарадорликка эришиш мумкин. Ҳимоя қилинган жойда сабзавотчилик ташкил этилса хўжаликдаги меҳнат ресурсларидан йил давомида фойдаланиш мумкин. Лекин бу ҳозирги даврга келиб тармоқ ишлаб чиқариш ҳажми ва техник талабларига унчалик жавоб бермайди. Тошкент туманида ҳар бир кишига 0,4м2 ҳимоя жойидаги сабзавотчилик тўғри келади, лекин етиштирилган сабзавот маҳсулоти йилига ўртача бир кишига 3кг дан тўғри келади, меъёр бўйича 10кг бўлиши лозим.
Аҳолини қиш мавсумида янги сабзавотлар билан узлуксиз таъминлаш учун ҳар бир кишига 1м3 ёпиқ жойда сабзавотчилик ташкил этиш лозим ва ҳосилдорлигини доимий ошириб бориш мақсадга мувофиқдир.
Ҳимоя қилинган сабзавотчиликни алмашлаб экиладиган майдонда, йўлга, савдо расталарига яқин жойда жанубга салгина эгилган (10% га ча) ҳолда жойлаштирилгани мақсадга мувофиқ. Улар омборхоналардан, аҳоли яшаш ҳудудларидан 300-500м узоқликда жойлаштирилиши лозим. Одатда шимол томонига хизмат иншоотлари ва иссиқхоналар жойлаштирилса, жануб томонига парниклар ва иситиладиган тупроқда сабзавот экиладиган иншоотлар қурилади. Ҳимоя қилинган жой эрта баҳорги ариқ суви билан суғорилмайди, шунингдек сизот сув ер сатқидан 2м чуқурликда бўлиши лозим. Ҳимояланган ер иншоотининг ташқи қисмини ўраш учун материалларнинг турлари кўрсатилиб лойиҳага киритилади. Ҳимоя жойида экин экиладиган иншоотлар доимий ишлайдиган ва сабзавотларни барча мавсумда етиштирадиган ва баҳорги кўчат билан таъминлайдиган турларга бўлинади. Доимий ишлайдиган иншоотлар қишки иссиқхона тарзида қурилади, мавсумийлари баҳорги иссиқхона ва парниклар шунингдектупроқни иситиб экин экиладиган вақтинча жойлар ҳисобланади. Ҳозир мавсумий иншоотларни қуриш авж олган. Масалан Зангота туманихўжаликларининг 80% дан ошиғида мавсумий иншоотлар қуриб фойдаланилмоқда. Мавсумий иншоотларни 60% ини парниклар ташкил этади. Бошқа хўжаликларда иситилган плёнкада вақтинча ёпилган ерда сабзавот етиштирилмоқда. Ҳимояланган жойда экин иншоотларини энг мақбули бу иссиқхонадир. Иссиқхоналарда қулай иқлим шароити яратилсайил давомида узлуксиз сабзавот маҳсулотлари етиштириш мумкин. Сабзавотларни яхши парваришлаш учун, қишда техник иситиш, баҳорда – техник, биологик иситиш ва қуёш нурида иситишга мослаштирилган иссиқхоналар қуриш лозим.
Ишлаб чиқариш йўналиши бўйича иссиқхоналар 3 гуруҳга бўлинади: сабзавотлар, кўчат ва аралаш маҳсулотлар. Баҳорги иссиқхоналар аралаш йўналишга мослаштирилиб қурилади. Кўпчилик хўжаликларда иссиқхоналар, яъни стационар иншоотлар (бир жойда жойлашган) қурилган. Улар йўлакли, ярим йўлакли ва блоксимон турда қурилади. қишги иссиқхона кавланган ерда ойнаванд шаклида қурилиши лозим. Иссиқхонанинг ташқи қисмини ўраш материали тури бўйича плёнкали ва ойнаванд иссиқхона деб аталади. қишги иссиқхоналар ойнаванд шаклда қурилса, баҳорги иссиқхона плёнка билан ёпилган бўлади. Иссиқхоналарга сарфланадиган харажат 1м2га ҳисобланиб аниқланади. Баҳорги иссиқхона қурилишига нисбатан қишги иссиқхона қурилишига кўп харажат сарфланади. Масалан қишги иссиқхонанинг пойдевори темир бетон ва деворининг ярми ғиштдан қурилиши ва техник иситиш тизимида ишлайди. Баҳорги иссиқхона бетон пойдеворига темир тўсинлар билан плёнка ёпилиб биологик иситиш тизимида ишлаши мумкин. Баҳорги иссиқхона қурилишига масалан – 1400 сўм сарфланадиган бўлса қишги иссиқхона қурилишига тахминан 755,0 сўм сарфланиши мумкин. қибрай туманида 1м2 иссиқхона қурилишига, баҳорги иссиқхоналарда 4-5, ойнаванд, қуёш нури билан иситиладиган иссиқхона 10-14, техник иситиладиган иссиқхона 6-7 минг сўм, қишги ойнаванд иссиқхона қурилишига 10-15 минг сўм сарфланади. Кўпчилик хўжаликларнинг иссиқхоналарида суғориш ва озиқлантириш ишлари автоматлаштирилмаган. Тупроқга ишлов беришдан ташқари ишларнинг барчаси қўлда бажарилади. Шунинг учун ҳам иссиқхоналарда сабзавот етиштириш учун меҳнат сарфи кўп бўлиб, харажат даражаси ҳам ошиб боради.
Тошкент тумани Охунбобоев фермерлар уюшмасига қарашли хўжаликларда ҳимоя қилинган жойларда сабзавот етиштириш яхши ташкил этилган. Шунингдек 1м2 ерга 1,5 – 2 киши-соат сарфланади шу билан бирга ушбу хўжаликлар сабзавотлардан юқори ҳосил олишга эришган. Бу хўжаликларда қишги иссиқхонанинг 1м2 экин майдонидан 19,6 кг, баҳорги иссиқхонанинг 1м2 экин майдонидан 13,4 кг маҳсулот олишга эришилган.
Ҳимоя қилинган жойда сабзавотчиликни жадал ривожлантириш учун иссиқхона хўжалигидан самарали фойдаланиш лозим, бунинг учун йил давомида иссиқхонада сабзавотларни навбатма-навбат алмашлаб экишни ташкил этиш мақсадга мувофиқдир 10.4.1 жадвал.
Иссиқхоналарда экинларни алмашлаб экиш натижасида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ошиши, ишчи қучи ва ресурслардан самарали фойдаланиш, шунингдек капитал қўйилма самарадорлиги ошган ҳолда сабзавотчиликнинг рентабеллик даражаси ҳам ошиши мумкин.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish