Мундарижа I боб. “Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 10



Download 2,2 Mb.
bet41/185
Sana29.09.2022
Hajmi2,2 Mb.
#850844
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   185
Bog'liq
111 кўп тармоқ фермер хўж ташкил

Кимёлаштириш тупроқ унумдорлигига бевосита таъсир этади ва пахтачиликда самарадорликни оширишнинг муҳим хизмат турларидан бири бўлиб ҳисобланади. Деҳқончиликникимёлаштириш энг аввало экинлардан юқори ва барқарор ҳосил олишни таъминлашда минерал ўғитлардан фойдаланишни, етиштирилган ҳосилни қишлоқ хўжалиги зараркунандалари ҳамда экинларни касалликлардан ҳимоя қилишда турли пестицидлардан фойдаланишни кўзда тутади ва ҳоказо.
Агар меҳанизациялаштириш ва қишлоқ хўжалигини интенсивлаштиришнинг бошқа омиллари, дала ишларини энг қулай агротехник муддатларда ўтказиш, меҳнат сарфини камайтириш, вақтнинг беҳуда кетишини бартараф этиш каби бошқа кўпгина тадбирлар орқали ҳосилдорликни ва меҳнат унумдорлигини оширишга билвосита таъсир этса, кимё воситалари эса экинларга тўғридан-тўғри ва муттасил таъсир кўрсатиб, ҳосилни кўпайтиришга ёрдам беради.
Минерал ўғитларнинг аҳамияти фақат экинлар ҳосилдорлигини оширишдангина иборат бўлиб қолмай балки, ўсимликларда кечадиган биологик жараёнларда бевосита қатнашиб, ҳосил миқдорини оширишдан ташқари унинг сифатини ҳам яхшилайди: техник экинлар уруғларида мой фоизини кўпайтиради, ғўзанинг сувсизликка чидамлилигини ошириб, пахта толаси хоссаларини яхшилайди ва етилишини тезлаштиради. Минерал ўғитлар ҳосилдорликни оширишнинг ҳал қилувчи омили ҳисобланади ва бу ерда экинларни сифатли парвариш қилиш ҳам, яхши навлардан фойдаланиш ҳам, деҳқончиликнинг янги тизимини қўллаш ҳам унинг ўрнини боса олмайди.
Тупроқлар асосий озиқ элементларига нисбатан ҳар хилда талабчан бўлади, уларда кўпинча азотга нисбатан танқислик юқори бўлади. Шунинг учун ҳам экинларнинг, Айниқса пахтанинг ҳосилдорлиги экин майдонларида тупроқ таркибида азот элементларинингкўп ёки озлигига боғлиқ бўлади. Демак, экин майдонларининг азот билан таъминланишиниташкил этиш оқилона деҳқончиликнинг энг биринчи даражали вазифасидир.
Кейинги йилларда республика қишлоқ хўжалигида минерал ва органиқ ўғитлардан самарали фойдаланиш анча яхшиланди. Бу эса пахтачиликда самарадорликни оширишга бир мунча ижобий таъсирини кўрсатмоқда. Деҳқончилик маданиятининг ошганлиги, ўғитлардан илмий тавсиялар ва агротехник картограммалар асосида фойдаланилаётганлиги билан боғлиқдир.
Минерал ўғитлар самарадорлигининг паст даражада бўлишига ерларга солинаётган азот, фосфор ва калий ўғитларининг ўзаро мувофиқ нисбатларда бўлишига риоя қилинмаслиги, калий ва микроўғитлар ролига баҳо берилмаслиги ва агротехника қоидаларига риоя қилинмаслиги сабаб бўлиши мумкин.
Минерал ўғитларни ерларга агрохимкартограммалар асосида энг мувофиқ муддатларда ва илмий асосланган миқдорларда солиб бориш вашу орқали уларнинг самарадорлигини янада оширишга эришиш соҳасида ҳали жуда катта вазифалар турибди. Бунинг учун тупроқларда озиқ моддалари балансини тадқиқ қилиш даражасини янада кўтариш, агрохимик районлаштириш соҳасидаги ишларни охирига етказиш, агрокимё лабораториялар тармоғини ташкил этиш ва уларни малакали кадрлар билан таъминлаш, экинларга солинадиган ўғитларнинг меъёрлари ва муддатларини тупроқ типлари ва ўсимликларнинг ўсиш фазаларига нисбатан белгилаб чиқилиши зарур.
Республикамиз қишлоқ хўжалигида минерал ўғитлар билан бир қаторда, ҳар хил зарарли ҳашоротлар ва касалликлардан ҳимоя қилувчи турли хил кимёвий воситалар (инсектицидлар, фунгицидлар, гербицидлар), ўсимликларнинг ўсиши ва ҳосил беришини тезлаштирувчи препаратлар ва шу билан бирга пахта терими олдидан ғўзаларнинг баргини тўкиш учун дефолиантлар, ўсимлик тупларини қуритиш учун десикатнлардан ҳам фойдаланилади. Пахтачилик тармоғида кимёвоситаларидан фойдаланишнинг аҳамияти беқиёсдир.
Кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги фани илғор тажрибалар асосида ғўза зараркунадалари ва касалликларига қарши кўрашнинг мажмуавий тадбирлари ишлаб чиқилди. Бу ғўза пайкалларини мунтазам равишда кузатиб бориш, шунингдек агротехника, профилактика чораларини ўз ичига олади. Ҳозирги вақтда барча хўжаликлар юқори малакали мутахассисларга эга бўлиб, улар ўз фаолиятларини агрокимё хизмати кўрсатиш муассасаларининг ишлари билан боғлиқ ҳолда ташкил этадилар.
Маҳсулот етиштириш самарадорлигини ошириш имкониятлари агрокимё хизматининг сифати билан ҳам белгиланади. Бу ўсимликларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ бўлган барча ишларни мажмуавий тарзда амалга оширишни, ҳар бир хўжаликнинг мавжуд конкрет шароитларини ҳисобга олган ҳолда тавсия этилган чора-тадбирларни ўз вақтида ўтказилишини тақозо этади.
Ҳозирги замон аграр сиёсатида энг зарур марказий йўналишлардан бири қишлоқ хўжалигининг индустриал салоҳиятни мустаҳкамлаш, бу тармоқда барча меҳнат жараёнларини тўлиқ меҳанизациялаштириш, маҳсулот етиштиришда саноат технологиясини қўллаш ҳисобланади. Қишлоқда кучли моддий-техника базасини ташкил этгандан сўнггина, оз ишловчи кучи ёрдамида кўпроқ маҳсулот етиштириш имкониятини яратиш мумкин.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини инновацин технологиялар асосида ривожлантириш мамлакат Президентининг бош дастурларида қайд этилган бўлиб, соҳани ривожлантиришда турли имтиёзлар бериб келинмоқда. Мустақилликдан кейин қишлоқ хўжалик соҳани ривожлантириш учун трактор, комбайн ва автотранспорт воситалари билан таъминлаш, барча энг муҳим экинларга мажмуавий меҳанизация ёрдамида ишлов беришни йўлга қўйиш чораларини кўради.
Кейинги йилларда қишлоқ ҳўжалиги тармоғига хизмат кўрсатувчи машина-трактор паркларида сон ва сифат жиҳатдан сезиларли ўзгаришлар рўй берди. Қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчилар фаолияти йилдан-йилга такомиллашиб бормоқда.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish