II Боб. Фермерлик фаолиятини ташкил қилиш ва ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий базаси
Таянч иборалар: мулкий мунособатлар, мулк шакллари, хусусий мулк, манфаат,мулк тежамкорлиги, шахсий мулк, уюшма, жамоа мулки, мулкдор, фермер хўжалиги, ҳавзалар, шахобча, кўп тармоқли фермер хўжалиги, хусусияти, қўшимча тармоқ, қонун ҳужжатлар, фармон, дастур,ер майдони, ер учаскаси, шартли бош чарво, қонун, мажбурият,босқичлари, қарорлар.
2.1.Мулкий муносабатлар ҳамда уни тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари
Мулкчилик муносабатлари - жамиятдаги бойликларни ўзлаштириш хусусидаги иқтисодий муносабатлардир. Мулкчилик, биринчидан, инсон билан бойлик бўлган буюм ёки бошқа нарса ўртасидаги муносабат, иккинчидан, бойлик хусусида кишилар ўртасида юзага келадиган муносабатдир. Кишилар буюмларни ўзиники қилиб олгандагина ўзлаштиришлари мумкин, чунки жамиятда ўзганиқини ўзлаштириб бўлмайди. Бойликнинг ўзиники ёки ўзганиқи бўлиши кишиларни мулкдор ёки мулксиз қилиб, улар ўртасида маълум алоқаларни юзага келтиради.
Жамиятда кишиларнинг мулкий мақомига қараб, индивидуал, корпоратив-гуруҳий, умумдавлат ва миллий манфаатлар мавжуд. Уларнинг замирида хусусий, жамоа ва давлат, миллий мулк ётади. Бу манфаатларнинг ўз ифодаси мавжуд. Индивидуал (якка) манфаат мулк эгасининг шахсан ўзига теккан даромадда ифодаланади. Гуруҳий манфаат мулк эгаси бўлган жамоанинг ҳамжиҳатлик билан ўзлаштирадиган даромади орқали юзага чиқади. Умумдавлат манфаатини давлат бюджети даромадлари ифодалайди. Миллий манфаат-жамиятдаги миллий бойликнинг кўпайишини билдириб, индивидуал, гуруҳий ва умумдавлат манфаатларининг бирлигидан иборат. Манфаат иқтисодиёт амалиётида мулкдорнинг мақсадига айланади.
Манфаат мақсадга эришиш-мулкнинг ўз эгаси учун реализация этилиши (амалга ошиши)дир. Мулкнинг ҳарактери ва миқёсига қараб унинг реализацияси ҳар хил усуллар орқали юзага чиқади:
ўз мулкидан самарали фойдаланиб тадбиркорлик қилиш орқали фойда олиш;
ўз мулкини ижарага бериб (бунга лизинг ҳам киради), ижара ҳақи шаклида даромад олиш;
ўз мулкини қимматига сотиш ҳисобидан, яни чайқовчилик орқали даромад кўриш;
ўз мулкига таянган ҳолда меҳнати билан даромад топиш, ўз меҳнатига асосланган хўжалик юритиш йўли билан пул топиш;
пул шаклидаги ўз мулкини қарзга бериб, ундан фоиз(қарз ҳақи) ундириб олиш;
ёлланиб ишлаш орқали ўз мулки бўлган иш кучидан даромад топиш, яни иш ҳақи олиш.
Демак, ҳар хил иқтисодий алоқалар орқали мулк юзага чиқиб, ўз эгасига фойда келтиради. Айтилган усулларнинг мавжудлиги мулк фақат бир усул билан амалга ошади деган гап емас. Бу усуллар биргаликда қўлланиши мумкин. Масалан, йирик ер эгаси ернинг бир қисмида ўзи хўжалик юргазиб фойда олса, бошқа қисмини ижарага бериши, учинчи қисмини сотиб, тушган пулни банкка жойлаштириб, фоиз олиши ҳам мумкин. Фермер ўз ерида ўзи ишлаганида келган даромад, биринчидан, ерга бўлган мулкнинг, иккинчидан, ўз иш кучига ишлаш қобилиятига бўлган мулкнинг реализациясидир. Хуллас, мулк ҳар хил иқтисодий фаолият орқали ўз егасига фойда келтиради.
Мулкни ишга солиш ундан наф кутиш билан боғлиқ. Унинг муқобил (алтернатив) йўллари ҳам бўлади. Мулкни сақлаб қолиш ва кўпайтириш учун пулга ер, уй, қимматбаҳо буюмлар, антиквар нарсалар, акция, облигация сотиб олиш мумкин. Бу алтернатив усуллардан қайси бирини танлаш келадиган фойдага боғлиқ. Агар ер ёки уйниижарага беришдан тушадиган даромад акция келтирадиган даромаддан кўп бўлса, мулкдор шубҳасиз биринши йўлни танлайди. Мулк катта бўлса, унинг эгаси бирданига бир нечта алтернатив йўлларни танлаши мумкин, чунки бир соҳада ютқизса, бошқасидан ютиб чиқади.Шунинг учун фермер хўжаликлари кўп тармоқли фермер хўжаликларига ўтмоқда. Кишиларнинг ҳар бир ҳаракати уларнинг мулкчилик муносабатидан келиб чиқади. Ишчи ўз кучининг эгаси бўлганидан ёлланиб ишлайди, чунки унинг мулки иш ҳақи олиш имконини беради. Пул эгасининг акция, облигация, ер-сув, завод-фабрика сотиб олишдан мақсади ўз мулкидан келган даромадни ўзлаштириш ҳуқуқига эга бўлишдир. Кишилар ўз мулкига таяниб хатарли ишни бошлайдилар, таваккалига ё остидан, ё устидан деган қабилида ҳаракат қиладилар. Мулкнинг мавжудлиги иқтисодиётдаги хатти-ҳаракатни олдиндан белгилаб қўяди. Ўз-ўзидан маълумки, бировнинг мулкига таяниб таваккал қилиб бўлмайди. Агар пахта бировнинг мулки бўлмаганда ҳеч қачон нархни ошишини кутиб, уни сотмай туриш, яни хатарга бориш (чунки нарх пасайиб зарар , кўриш хавфи ҳам бор) мумкин бўлмас эди. Мулкдан ажралиш хўжасизликни келтириб чиқаради. Тежамкор одамни исроф қилишга ўргатиш учунуни мулкидан ажратиш керак. Ўзга мулкни ҳеч ким тежамайди. Мулк тежамкорликни юзага чиқаради. Ўз-ўзидан маълумки, мулкэгаси йўқ буюмга ҳеч кимнинг жони ачимайди. Буюмнинг ўзиники ёки ўзганиқи бўлиши унга бўлган муносабатни ўзгартиради, чунки ҳаражатни биров кўтариши ҳаммага ёқади. Агар мулк эгаси ўз моли қадрига етмай арзон сотса, уни ишлатувшчиҳам пули оз кетганидан уни қадрламайди.
Ҳар қандай иқтисодий тизимда кишиларнинг хатти-ҳаракати, бирор ишга киришиш ёки киришмаслиги уларнинг мулкий мақомига боғлиқ. Кишиларнинг бу ҳолати уларнинг мулкий ҳуқуқида ифода етилади. Мулкий ҳуқуқ-бойликни тасарруф ета билиш, ресурсларни ишлатишни назорат қилиш, ҳаражат, фойда-зарарни ўз зиммасига олиш ҳуқуқидир. Мулк йўқ жойда моддий ва меҳнат ресурсларни тежашга интилиш бўлмайди. Бойлик ўз эгасининг қўлида тўпланганда, у авайлаб ишлатилади. Табиий ресурсларнинг эгаси тайин бўлмаганда, улар талон-тарож қилинади. Табиий ресурслар корхонаниқи бўлмагани учун ҳам уларни:сув, ер, ҳавони заҳарлашдан тап тортмайдилар, Орол денгизи эгасиз қолганидан, ҳароб бўлди. Мулкий масулият мулкдорни ўз қадамини ўйлаб ташлашга ундайди, натижада унинг хатти-ҳаракатлари ўлчовли бўлади, чунки у масулиятни сезади. Жамият бойлигини сақлаш ва кўпайтириш учун ишбилармоннимулк эгасига айлантириш зарур. Бу мулкий муносабатларни эркинлаштириш, халқни миллий бойликнинг ҳақиқий эгасига айлантиради. Мулкдорларнинг кўпайиши ўз-ўзидан турли мулк шаклларини яратиб беради. Шулар жумласидан: Хусусий мулк, одатда ҳар қандай иқтисодиётнинг асоси ва ҳаракатлантирувчи қўши ҳисобланади. Бугунги кунда мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида хусусий мулк фаолияти кафолатлари учун барча ташқилий-ҳуқуқий асослар яратилгани учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 99,9 фоизи нодавлат мулкчилиги ҳиссасига тўғри келмоқда. Қишлоқ хўжалиги ерлари давлат мулки ҳисоблансада, амалда маҳсулот етиштирувчи деҳқоннинг мулкига айланди. Чунки, деҳқон хўжаликлари ердан умрбод эгалик қилиш ва меросга қолдириш ҳуқуқи билан фойдаланишса, фермер хўжаликлари эса узоқ муддатли ижара асосида (30 йилдан 50 йилгаша бўлган муддатга кейинчалик узайтириш имконияти билан) фойдаланиши деҳқонни ер эгасига айлантирмоқда. Бозор иқтисодиёти мулкчилик шаклларининг хилма-хил бўлишини талаб қилади, чунки товар муайян мулк обекти бўлгандагина олди-сотди қилинади. Ўзбекистон Республикаси Конститутциясида(2002й.) Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади, деб такидланади.
Қишлоқ хўжалиги ривожланишининг ҳозирги босқичида давлат мулкидан ташқари, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва таъминот соҳаларида ва деҳқоннинг уй хўжалиги, шахсий томорқа хўжалиги,якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан боғлиқ бўлган шахсий мулкини, ташқи иқтисодий муносабатлар соҳасидаги аралаш мулк ва хусусий мулк шаклларини ўз ичига олади. Ўзбекистон Республикасининг “Мулкчилик тўғрисида»ги (1990й.) қонунида мулкларнинг турлари қуйидагилар этибберилган: давлат мулки;жамоа мулки; хусусий мулк;шахсий мулк; аралаш мулк.
Do'stlaringiz bilan baham: |