Бешинчидан, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг молиявий-иқтисодий барқарорлигини таъминлаш, уларнинг тайёрлов, қайта ишлаш, таъминот ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан ўзаро муносабатларида замонавий бозор меҳанизмларини жорий этиш. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларнинг ерларини суғориш учун доимий равишда етарли миқдорлардаги сув билан таъминлаш, агрофирмалар, тайёрлов ташкилотларининг фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар қабул қилинади;
Олтинчидан, “Томорқа – қўшимча даромад манбаи!” шиорини қишлоқ аҳолиси орасида кенг тарғиб қилиш ҳамда ер эгаларининг кундалик фаолиятига сингдириш. Хусусан, оммавий ахборот воситаларида туркум телекўрсатувлар, радио эшиттиришлар ва босма матбуотда чиқишлар, деҳқончилик маданиятини юксалтиришга қаратилган конференциялар, давра суҳбатлари ва семинар-тренинглар ташкил этилади. Жойларда эса кенг тушунтириш ишлари олиб борилади;
Еттинчидан, ер эгаларининг билим ва тажрибаларини ошириш, уларни зарур маълумот ва ахборотлар билан таъминлаш тизимини ривожлантириш, соҳага замонавий технологияларни кенг жорий этиш, фермер хўжаликларининг меҳнат муносабатларини ташкил этиш бўйича фаолиятини такомиллаштириш.
Фермер, деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ва томорқа ер эгаларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш юзасидан бир қатор амалий чоралар кўрилади, шу жумладан қишлоқ хўжалигига ихтисослашган таълим муассасалари қошида қисқа муддатли ўқув кўрслари ташкил этилади.
4.4.Кўп тармоқли фермер хўжалигифаолиятини ривожлантиришнинг асосий тамойиллари, усуллари ва тизим қўрсаткичлари.
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелдаги “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонунлари қабул қилиниши билан фермер хўжалигимақоми, уларнинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти ва ташқилий-иқтисодий асослари, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъекти сифатидаги умумий ва фарқли томонларини аниқ белгилаб берилди.
Фермер хўжалигининг иқтисодий негизини ишлаб чиқариш воситаларига (ер бундан мустасно) ва ўз меҳнати натижаларига мулкий эгалик ташкил этади ва у тадбиркорлик эркинлиги, оила ҳамда шахснингўз моддий фаровонлиги йўлида меҳнат қилишига таянади. Мустақил хўжалик юритиш субъекти сифатида у мулкчиликнинг бошқа шаклларидаги хўжаликлар билан тенг ҳуқуқларга эга ишлаб чиқариш бирлиги ҳисобланади11.
Ҳозирги кунда ушбу йўналишда фермер хўжаликларининг самарали фаолият кўрсатишининг ташқилий, ҳуқуқий ва иқтисодий асослари яратилди ва маълум даражада ижобий ютуқларга эришилди. Республикамизда қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган аграр иқтисодий сиёсат энг аввало: тармоқ ишлаб чиқаришида таркибий ўзгаришларни амалга ошириш; давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш орқали кўп мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларини тенг шароитда фаолият кўрсатишларига ҳуқуқий ва иқтисодий пойдеворини яратиш; хўжаликни иқтисодий мустақиллик ва эркин фаолият кўрсатишини таъминлаш; маҳсулот ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, тайёрлаб сотиш ва хизмат кўрсатиш жараёнларида кооперация ҳамда агросервис хизмати тизимини ривожлантириш; хўжалик, ташкилот ва корхоналар ўртасида моддий-техника таъминоти, молиявий ва иқтисодий ўзаро муносабатларни такомиллаштириш каби йўналишларни ўз ичига олади.
Фермер хўжаликларини мустақил бозор субъекти сифатида янги иқтисодий субъект бўлганлиги сабабли, уларни ташкил этилиши, фаолият кўрсатиши ва ривожланиши хўжалик юридик шаклига мос равишда қуйидаги тамойиллардан иборат:
Фаолият давомида барча шерикларни эркин танлаш ва улар бирга мустақил ўзаро муносабат ўрнатиш; Фермер хўжалиги фаолиятини юритиш учун ер участкаларини 50 йилгача, лекин 30 йилдан кам бўлмаган муддатга тулиқ ижарага бериш йўли билан бирктириш; Барча ишлаб чиқариш воситалари турар жойи, техника, чорва моллари каби қишлоқ хўжалиги ҳамда бошқа фаолиятлар учун зарур бўлган воситаларга мустақил эгалик қилиш; Ишлаб чиқариш таркибини мустақил белгилаш ва маҳсулотни сотиш ҳамда олинган даромаддан фойдаланишда тўлиқ эркинлик; Давлат йўли билан молия-иқтисодий ва бошқа тартибда қўллаб-қувватлаш; Хўжаликни мустақил бошқариш ва унинг фаолияти учун тўлиқ жавобгарлик; Аъзоларнинг юқори ҳосил ва маҳсулдорликка эришиш ҳамда пировард натижа учун ўзаро ҳамкорликда меҳнат қилиш. Қўп тармоқли фермер хўжалиги мустақил хўжалик юритиш субъекти сифатида ўзига хос бўлган маълум бир тамойилларга таянади:Фермер хўжалиги ихтиёрийлик асосида тузилади, яъни, фермер хўжалиги аъзолари ўз хоҳишлари, манфаатлари ва имкониятларидан келиб чиқиб хўжаликни ташкил этадилар. Қисқача қилиб айтганда фермерлар тўлиқ танлов ва тадбиркорлик эркинлигига таянадилар.Фермер хўжалигида мулк эгалиги ҳуқуқи алоҳида хусусиятга эга. Фермер хўжалигидаги мол-мулк шу хўжалик аъзоларининг хусусий мулки бўлганлиги туфайли, улар бу мулкни яхши сақланиши ва кўпайиб боришидан манфаатдордирлар. Бу эса фермерларда мулкдан оқилона фойдаланиш кўникмасини ҳосил қилади. Ер майдонининг 50 йилгача муддат билан ижарага, ижара муддатида ижара ҳуқуқини мерос қилиб қолдириш биланберилиши эса ер ресурсларидан унумли фойдаланиш, тупроқ таркиби ва ҳосилдорлигини муттасил ошириб боришга рағбат яратади.Фермер алоҳидастатусга эга шахс сифатида юзага чиқади, яъни бунда ўз меҳнати билан ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этувчи меҳнаткаш, юқори фойда олишни кўзлаб ўз мол-мулкини таваккалчилик асосида ишлаб чиқаришга жалб этган тадбиркор ва маълум бир интелектуал қобилиятга эга бўлган бошқарувчи бир шахс тимсолида мужассамланади.Фермер хўжалигида меҳнатнинг характери ҳам ўзига хос хусусият касб этади. Аграр ишлаб чиқаришнинг доимий равишда жонли организмлар билан боғлиқ ҳолда юритилиши, бу соҳада ишлаб чиқаришга ҳақиқий жавобгарлик ҳисси билан ёндашувчи, унинг натижаларидан бевосита манфаатдор шахслар меҳнат қилиши лозимлигини кўрсатади. Фермер фақат унинг ўзи ва оиласининг фаровонлигини таъминлашга йўналтирилган эркин, ижодий меҳнатдагина ўзининг қобилиятлари ва маҳоратини тўлалигича намоён эта олади.Фермер хўжалигини асосини жамиятининг бошланғич бўғини - оила ташкил этади. Оилавий хўжаликда ўзгача ижтимоий ва маънавий муҳит мавжуд бўлиб, бу ерда ҳар бир шахснинг манфаати бутун оила манфаати билан қўшилиб кетади. Бунда меҳнат жамоаси вакилларининг бир-бирига бўлган ишончи юқорилиги сабабли, ҳар бир кишиумумийоила фаровонлиги йўлида виждонан ва сифатли маҳнат қилади, меҳнат ва унинг натижаларини қадрлашга ўрганади, ўзаро ёрдам ва шахсий жавобгарлик хислатларига мослашади12.
Фермер хўжалиги ўзига хос маънавий ва аҳлоқий қадриятлар давомчиси ҳамдир. Фермернинг оилавий турмушида ўзи яшаётган ердаги маҳаллий аҳолининг урф - одатлари, маънавий қадриятлари бевосита ўз ифодасини топади. Хўжалик юритишнинг бу шакли ўзига хос меҳнат ва тарбия мактаби ҳам бўлиб, бунда минглаб йиллардан бери аждодларимиз томонидан тўпланган меҳнат тажрибалари ва кўникмалари, ерга ва табиатга муҳаббат ҳисси ҳамда энг яхши миллий анъаналар мустаҳкамланиб авлоддан-авлодга ўтказиб борилади.Фермер хўжалиги қисман бозорга йўналтирилган майда товар хўжалиги сифатида бозор конъюктурасига тез мослашувчан бўлади. Бундай хўжаликлар бозор ҳолатидаги озгина ўзгаришни ҳам тезда илғаб, бозордаги истеъмолчилар талабига мос таклиф билан чиқишга интилади. Фермернинг маҳсулотига ўрнатиладиган баҳо бозорда, харидорлар томонидан ўрнатилиши туфайли, унинг учун маҳсулот сифатини харидорлар дидига мослашдан бошқа илож қолмайди. Бу ҳолатлар бир томондан аҳолини зарур маҳсулотлар билан ўз вақтида, керакли миқдорда ва сифатда таъминлаш имконини яратса, иккинчи томондан бозорлар мўл-кўлчилиги шароитида баҳоларнинг аста-секин арзонлашиб боришига сабаб бўлади. Фермер хўжалиги республикамиз қишлоқ хўжалигида ривожланиб бораётган тадбиркорлик шаклларидан бири сифатида қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш самарадорлгини оширишга имкон берувчи кучли рағбатлардан биридир. Бозор иқтисодиёти шароитида айнан шу хусусий тадбиркорлик фаолиятини жонлантириш орқали ишлаб чиқаришда юксак натижаларга эришиш мўлжалланган.Фермер хўжаликлари аграр соҳада янги уклад сифатида шаклланиб бориши бир томондан ҳақиқий мулк эгалигининг вужудга келишига имкон яратса, иккинчи томондан мулкчиликнинг бошқа турларига асосланган корхоналар билан маълум даражада рақобат кўраши муҳитини яратишга йўл очади.
Do'stlaringiz bilan baham: |