3.2.Республикада фермерлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантиришнинг аҳамияти
Фермер хўжалигини ташкил этиш. Фермер хўжалигини юритиш истагини билдирган фуқаролар биринчи навбатда «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги қонунда белгилаб берилган тартибда узоқ муддатли ижарага ер участкаси ажратишни сўраб қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) бошқаруви номига ариза берадилар. Бунда аризаларни бериш ва кўриб чиқиш қишлоқ хўжалиги экинларини йиғиб олиш тугаган вақтга тўғри келиши мақсадга мувофиқдир.
Фуқаронинг аризаси ва умумий мажлис қарори фермер хўжалигининг бизнес-режаси билан бирга туман ҳокимига юборилади. Ушбу ҳужжатлар туман ҳокими томонидан беш кун муддатда ер участкаларини бериш масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясига хулоса бериш учун топширилади. Комиссия ўн беш кун муддатда ҳужжатлар билан танишиб чиқади ва бўлажак фермер билан суҳбат ўтказади ҳамда ижарага ер бериш мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги ҳақида хулосасини тайёрлайди. Хулосани юқоридаги ҳужжатлар билан бирга туман ҳокимига тақдим этади.
Туман ҳокими ўн беш кун муддатда тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиб, фермер хўжалиги юритиш учун фуқарога ер участкаси бериш тўғрисида қарор тайёрлайди. Туман ҳокимининг тавсияси билан вилоят ҳокимиятида тузилган комиссияга юборилади. Комиссия хулосасига асосан, туман ҳокими қарор чиқаради. Туман ҳокими қарор қабул қилингандан сўнг, ўн кун муддат ичида ҳокимиятнинг ер тузиш ва ердан фойдаланиш хизмати билан фермер хўжалиги бошлиғи ўртасида ер ижараси шартномаси тайёрланиб, имзоланиши лозим.
Шартнома имзолангандан сўнг, ўн кун муддатда туман бош ер тузувчиси ва ширкат хўжалиги вақили фермер учун ажратилган ерни кўрсатади ва уч нусхадаги далолатнома билан тасдиқлайди. Фермер хўжалиги туман ҳокимлигида давлат рўйхатидан ўтади. Бунинг учун Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 августдаги қарорига мувофиқ, ушбу тоифадаги хўжаликлар туман ҳокимлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:
ариза;
қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) умумий йиғилишининг ёки бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси олий бошқарув органи ёки иш берувчи (маъмурияти)нинг фермер хўжалигини ташкил этиш тўғрисидаги қарори;
нотариал тасдиқланган низомнинг иккита асл нусхаси;
давлат божи ёки рўйхатдан ўтиш тўлови тўланганлиги тўғрисида банк тўлов ҳужжати (энг кам иш ҳақининг беш баробари миқдорида);
ваколатли шаҳар (туман) ҳокимияти органлари томонидан берилган хўжалик номини тасдиқловчи ҳужжат;
ҳокимият қарори билан ташкил этилган танлов комиссиясининг ер участкаси бериш ҳақидаги қарори, ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг бизнес-режаси нусхалари;
муҳр ва штампнинг уч нусхадаги эскизи.
Фермер хўжалигини давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур ҳужжатлар бўлажак фермернинг ўзи ёки шартнома асосида туман ҳокимлигининг фермер хўжалигини давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги қарори ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарори ариза берувчи ариза берган кундан бошлаб (етти) иш кунида, туман ҳокимлигининг фермер хўжалигини давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги қарори билан бир пайтда қабул қилинади. Шундан сўнг, туман ҳокимлиги янги ташкил этилган фермерга «Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида»ги гувоҳнома ва туман ҳокимияти муҳри билан тасдиқланган «руйхатга олинган» белгисига эга таъсис ҳужжатларини ҳамда муҳр ва штамп тайёрлашга рухсатномани топширади.
Фермер хўжалиги ташкил этишнинг ушбу Қонунда белгиланган тартиби бузилган ёки хўжаликнинг устави қонунга мувофиқ бўлмаган тақдирда фермер хўжалигини давлат рўйхатига олиш рад этилиши мумкин.
Давлат рўйхатига олиш рад этилганлиги, шунингдек, рўйхатга олиш муддатларининг бузилганлиги устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Туман ҳокимиятидагикорхоналарни рўйхатдан ўтқазиш бўлимигафуқоро томонида юқоридаги ҳужжатлар тақдим этилади. Туман ҳокими томонидан 3 календарь кунида корхонани ташкил этиш ёки раб этиш қарори қабул қилинади.Қишлоқ хўжалигида фаолият юритаётган субъектлар орасида фермер хўжаликлариетакчи кучга айланиб, улар орасида кўп тармоқли фермерлар сони тобора ортиб бормоқда. Республиккнинг барча худудларида2017 йилда 75 мингдан отиқкўп тармоқли фермер хўжаликлари ташкил этилиб, янги қўшимча ишлаб чиқариш соҳаларини, маҳсулотларини қайта ишлаш ва хизматлар кўрсатишни ривожлантириш бўйича лойиҳалар амалга оширилди.Дастур доирасида 150 та гўшт, сут ва мева-сабзавотни қайта ишлаш 420 та корхоналари ишга туширилди ҳамда 8316 та фермер хўжалигида сервис хизматлари, 350 дан ортиқ Музлаткич омборхоналар ташкил этилган.Натижада қишлоқ жойларда 69 мингга яқин (режага нисбатан 76,1%) янги иш ўринлари яратилиб, уларга қишлоқ ёшларини жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2018 йилда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш бўйича қабул қилинган ҳудудий Дастурларга асосан 21 мингдан ортиқ фермер хўжаликларини кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантириш белгиланган, Дастурлар ижросини амалга ошириш учун жами 1 586миллиард сўм маблағдан зиёт сарфланиши кўзда тутилиб, шундан 991.3 миллиард сўми фермер хўжаликлари ўз маблағлари ҳисобидан, 595.3 миллиард сўми тижорат банкларининг кредит маблағлари жалб этилиши ҳамда қишлоқ жойларда 85 мингта янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Президент “фермер хўжаликлари қишлоқларимизнинг таянч устунидир”, деб таъриф берган. Чунки,кўп тармоқли фермер хўжаликлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан бирга, уларни чуқур қайта ишлаш, қурилиш ишларини амалга ошириш ва қишлоқ аҳолисига хизмат кўрсатиш каби йўналишларда самарали фаолият олиб бормоқда.
2008-2017 йиллар оралиғидаги республикада фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлар сони ва уларнинг Пахта-ғаллачилик, Сабзовот- полизчилик, сабзавот-ғаллачилик, боғдорчилик-узумчилик, Чорвачилик вабошқа йўналишларга вилоятлар кесимида ихтисослашувини қуйидаги 3.1-жадвалдан кўриш мумкин.