3.1. Қишлоқ хўжалигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда фермерлик фаолиятининг тутган ўрни
Бозор иқтисодиёти турли мулкчилик шаклларига, тадбиркорлик эркинлигига асосланган иқтисодий тизимдир. Бозор сотувчи билан харидор ўртасида товар айрибошланадиган жой бўлиб, унинг фаолияти бизнес билан боғлиқдир. Иқтисодий адабиётларда бизнес, тадбиркорлик фаолиятига нисбатан турлича қарашлар мавжуд. Классик сиёсий иқтисод асосчиларидан А.Смит “иқтисодий олам” концепциясини ишлаб чиқди. Унинг фикрига кўра, тадбиркор фойда олиш учун қандайдир тижорат ғоясини амалга ошириш мақсадини кўзлаб таваккалчилик билан иш кўрувчи мулкдор деб тавсифланган. Ж.Б.Сей эса тадбиркорни максимал маҳсулот (фойда) олиш мақсадида ишлаб чиқариш омилларини бир-бирига уйғунлаштирувчи иқтисодий агент деб атаган. Инглиз олими Ж.М.Кейнс иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш, самарали талабни, инвестицияга бўлган мойилликни рағбатлантириш орқали тадбиркорликни ривожлантириш ғоясини илгари сурди. Тадбиркорлик назарияси асосчиларидан бири Й.Шумпетер тадбиркорни ишлаб чиқаришни ташкил этувчи, янги йўлларни, комбинацияларни яратувчи деб атаган ва унинг асосий вазифаларини асослаган. Бир гуруҳ рус олимлари бизнес рус тилида “предприниматель” (тадбиркор) деган маънони англатади деб ҳисоблаб бизнесни фойда олишга қаратилган ишлаб чиқариш фаолияти деб таърифлайдилар. А.Ж.Тошбоев тадбиркор ўз молиявий маблағи, интелуктуал солоҳияти, ишбилармонлик қобилятини жамлаган ҳолда корхона ташкил этиб, уни ривожланиш ҳисобига тадбиркорлик фаолиятидан чиқариш ғоясини илгари суради. Тадбиркорлик фаолиятиданвоз кечиш ва гигант корхонагаайлаувчи фаолият деб баҳолайди. Тадбиркорликка мунтазам янги имкониятларни излашга асосланган, кўзланган мақсадга эришиш учун турли манбалардан ресурсларни жалб қилиш кўникмасига эга бўлган, инновацияни қўллашга қаратилган, новаторлик, маъмуриятчиликка зид бўлган хўжалик юритиш стили, сифатида таъриф берилган. Бизнинг фикримизча, мазкур таърифларда бизнес ва тадбиркорлик тушунчаларининг асл моҳияти тўла очилмаган. Уларда асосан бизнеснинг қўлланиш соҳалари, катта-кичиклиги, ошкора ёки яширинлиги ҳамда тадбиркорликнинг белгилари қандай бўлиши тўғрисида сўз боради.
Хақиқатан ҳам пул топишга қаратилган ҳар қандай фаолиятни бизнес, тадбиркорлик тушунчалари билан ифодалаш мумкин эмас. Масалан, ёлланма ишчи, ходимнинг меҳнат фаолияти бизнес эмас. Ёлланма ишчининг мақсади олган иш ҳақи эвазига иш кучини такрор ишлаб чиқариш ва унинг шахсий эҳтиёжини қондиришдан иборат бўлади.
Ушбу тушунчаларнинг моҳиятини фаолият ва иқтисодий муносабатни ифодаловчи категория сифатида ечиб бериш мақсадга мувофиқдир. Шу нуқтаи-назардан бизнес иқтисодий категория сифатида даромад, фойда олиш мақсадида мулкий маъсулият ва жавобгарлика, иқтисодий таҳликага асосланган фаолият билан боғлиқ бўлган иқтисодий муносабатларни ифодалайди.
Иқтисодий категория сифатида бизнес бирламчи, тадбиркорлик эса иккиламчи, натижаиқтисодий муносабатларни ифодалайди.
Бозор иқтисодиёти субъектларининг хўжалик фаолиятида “тадбиркорлик” ва “бизнес” тушунчалари ўзаро яқин бўлиб, амалиётда улар бир-бирини алмаштиришлари мумкин. Рус адабий тили луғатида “бизнесмен” гўёки тадбиркор, ишчан деб билинса, “бизнес” эса фаолият фойда келтирувчи машғулот деб тушунилади. “Тадбиркор” ва “бизнесмен” каби тушунчалар билан ишлаб чиқариш, даллолчилик, савдо молиявий ва инновацион фаолиятлари билан шуғулланувчи ва маълум миқдорда даромад олиш ниятидаги инсон ифодаланади. “Бизнес” тушунчаси “тадбиркор”дан анча кам маънога эга деб қаралади. Ғарб давлатларининг бозор иқтисодиёти ҳақидаги адабиётларида, бизнес жамиятнинг талаб ва ҳоҳишларини қондиришга қаратилган ишлаб чиқариш тизими, деб тушунтирилади. Тадбиркорликни «даромад келтирадиган ёки наф берадиган хўжалик фаолияти (касб-кор, машғулот) соҳибкорлик- тижорат ишлари билан шуғулланиш, пул топиш мақсадида бирор иш билан банд бўлиш» яъни «тадбиркорлик-пул топиш мақсадида масъулиятни зиммага олган ҳолда бирон иқтисодий фаолият билан шуғулланиш» деб таърифлашган. Ушбу икки таъриф бир-бирига жуда ўхшаш бўлиб, уларнинг бир-бирларидан фарқланишини кўрсатиб беролмайди
Шундай қилиб, биз даромад топишга қаратилган ҳар қандай фаолиятни ҳам бизнес тушунчаси билан ифодалаш мумкин эмас. Бизнес фойда олишга йўналтирилган фаолият бўлиб, мулкий масъулият ва жавобгарликка, иқтисодий таҳликага асосланади. Бу эса бизнес билан шуғулланувчи фаолиятда хонавайрон бўлиш, бозори касод бўлиш хавфи мавжудлигини, агар бу ҳол юз берса, у ҳолда мулкидан айрилиши мумкинлигини англатади. Шунинг учун, бизнес тушунчаси даромад, фойда, наф олиш мақсадида мулкий жавобгарликка, иқтисодий таҳликага асосланган фаолиятни англатади. «Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик тўғрисида»ги Қонунда тадбиркорликка қуйидагича таъриф берилган: «Тадбиркорлик – мулкчилик субъектларининг фойда олиш мақсадида таваккал қилиб ва мулкий жавобгарлик асосида, амалдаги қонунлар доирасида ташаббус билан иқтисодий фаолият кўрсатишидир».
Тадбиркорлик яратувчилик, яъни товар ва хизмат ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлгани учун ўзининг ёки ўзгаларнинг моддий ва пул маблағларини, яъни капитални амалда ишга солувчи фаолият ҳисобланади.
Кичик бизнес субъектлари бозор иқтисодиётининг муҳим таркибий қисми бўлиб хизмат қилади. У бозор рақобат меҳанизмининг оммавий асоси ва элементи ҳисобланади. Кичик бизнес ва тадбиркорлик иқтисодий категория бўлиб, хўжалик субъектлари ўртасидаги иқтисодий муносабатларни ифодалайди.Шунингдек, тадбиркорлик бизнесдан фарқли равишда товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг ўзи шуғулланаётган соҳасини чуқур билишни, касбий маҳоратлилик хусусиятларини эгаллаган ҳолда фаолият юритмоқда. Масалан: 2017 йилда республика бўйича кичик бизнес ва тадбиркорликни ташкил этилган 38,2 мингта бўлиб (деҳқон ва фермер хўжаликлари кирмаган) 2016 йилга нисбатан 122 фоизга ошган.Ташкил этилган тадбиркорлик субъектлариниг асосий қисмидан, саноат тармоғи 27 фоиз, савдо соҳаси 21 фоиз, қишлоқ ва ўрмон, балиқ хўжалигида 13 ва қурулишда 10 фоизни ташкил этмоқда. Ташкил этилган тадбиркорлик субъектларибизнес ва тадбиркорлик мулк шаклларига кўра давлат, нодавлат, шу жумладан, хусусий, аралаш шаклларда намоён бўлади. Нодавлат шаклларига хусусий–якка ва хусусий–жамоа тадбиркорлик киради. Ўз навбатида хусусий–якка тадбиркорлик субъектининг ўз меҳнатига ва ёлланма меҳнатга асосланган бўлади. Хусусий–жамоа тадбиркорликка шериклик, пайчилик жамоалари, акциядорлик жамиятлари киради. Аралаш тадбиркорлик қўшма, аралаш ва ижара корхоналари шаклида намоён бўлади.
Ерга мулкчилик масаласи Ўзбекистон Республикасининг «Ер тўғрисида»ги Қонуни ўз аксини топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ер хусусий мулк қилиб сотилиши мумкин эмаслиги, балки уни узоқ муддатли ижара шартлари билан топшириш мумкинлиги белгилаб қўйилди. Ерга муносабат масаласини ҳал этишда деҳқоннинг хўжайинлик ҳиссини қайта тиклаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади5.
Фермер хўжаликларини ташкил этиш ва ривожлантириш учун 1991 йил 29декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Деҳқон (фермер) хўжаликларини янада мустаҳкамлаш ва республикада ишбилармонлик фаолиятини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги Фармони, 1991йил 30 декабрида эса Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада деҳқон (фермер) хўжаликларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чоралари ҳақида»ги қарори қабул қилинди. Ушбу ҳужжатларгабиноан республикамизда фермер хўжаликларини ташкил этиш учун 200,0 минг гектар махсус ер фонди ажратилди.1998 йилда Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжаликлари тўғрисида»ги Қонуни қабул қилингандан сўнг фермер хўжаликлари мустақил товар хўжалиги сифатида ишлай бошлайди. Фермер хўжаликлари томонидан давлат томонидан белгиланган буюртма асосаида пахта ва ғалла етиштириш ташкил қилинди. Унинг фаолияти кенгайиб бориши билан бошқа тармоқларни ривожлантириш бўйича фермер хўжаликлари ташкил бўла бошлади. Ташкил бўлган кўп тармоқлифермер хўжаликлари томонидан турли қишлоқ хўжалик экинлари парваришланиб юқори натижаларга эришганлиги учун бошқа хўжалик субъектларига нисбатан фермер хўжаликлари фаолияти кенгайиб йирик маҳсулот етиштирувчи субъектга айланмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |