11.3.1-расм. 2011-2016 йилларда пакана ва ярим пакана интенсив мевали боғлар барпо этиш кўрсаткичлари36
туғилади. Уларнинг анчагина қисми озиқ-овқат саноатида қайта ишланади. Консерва, повидло, жем, мураббо, мармелад, консерва, шарбат, мева сувлари ва компотлари, вино ва бошқа алкогол ичимликлар ва бошқа маҳсулотлар тайёрланади. Шакарлилик даражаси юқори бўлган меваларнинг анчагина қисми қуритилади.Мева-резаворларни қайта ишлаш уларни узоқ муддатларда сақлаш, истеъмол қилиш ҳамда узоқ масофаларга ташиш харажатларини камайтиришга шароит яратади.Дарахтларни барглари чорва озуқаси ва органиқ ўғит, шохлари ва поялари ёқилғи, қурилиш ва бошқа мақсадлар учун фойдаланилади ва уруғларидан мой, дориворлар ва бошқа маҳсулотлар тайёрланади.Боғдорчилик самарадорлиги яна шундаки, уларнинг кўпчилиги узоқ (15-20 дан 80-90) йиллар давомида ҳосил беради. Илдизлари бақувват чуқур жойлашган, қурғоқчиликка бирмунча чидамли, тупроқ унумдорлиги нисбатан паст, нотекис ерларда ҳам ривожланади. Боғдорчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш сермеҳнат ва сердаромад ҳисобланади. Боғдорчиликни интенсив ривожлантириш меҳнат, ер, сув ва бошқа ресурслар потенциалидан фойдаланиш самарадорлигини оширади. Маданий боғдорчилик Ўзбекистонда тахминан милодгача V асрлардан ривожлана бошлаган. Аммо обьектив ва субьектив сабабларга кўра, унинг ижтимоий - иқтисодий самарадорлигидан узоқ йиллар барқарор фойдаланилмаган. Биринчи жаҳон ва фуқаролар уруши йилларида боғдорчиликмаҳсулотлари кескин камайиб кетган.Истиқболда боғдорчилик маҳсулотларини кўпайиши гектаридан ҳосилдорликни 2-3 марта ошириш ҳамда ўрик, нок, гилос, анжир, анор, хурмо, шотут ва бошқа Республика шароатида сердаромад майдонларни кенгайтириш мақсадга мувофиқдир. Ҳукуматимиз томонидан озиқ-овқат экинларини, интенсив боғ ва узумзорларни, пакана навлили меваларни кўпайтириш учун кўп тармоқли фермер хўжаликларини кўпайтиришга эътиборни қаратмоқда.
Республикадаги мавжуд боғ-токзорлар тўлиқ инвентаризациядан ўтказилиб, яроқсиз 12,0 минг гектар боғ, 5,2 минг гектар токзор аниқланиб, уларни реконструция қилиш учун тизимли дастурлар ишлаб чиқилди ва бугунги кунга келиб 4,5 минг гектар боғ, 3,2 минг гектар токзорлар қайта реконструкция қилинди.
Бундан ташқари Республикада янги боғ-токзорлар ва интенсив боғлар барпо этиш бўйича жойлардан 13,5 минг гектар янги боғ, 5,2 минг гектар янги токзор ва2,1 минг гектар илғор технологиялар асосида пакана ва ярим пакана мевали боғлар барпо этиш учун таклифлари олиниб,бугунги кунга 4,3 минг гектар янги мевали боғ, 1,8 мингянги ток, 323 гектар интенсив мевали боғлар барпо этилди.
Республикада боғдорчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кўпайтириш мақсадида кейинги йилларда янги боғлар, шу жумладан, пакана ва ярим пакана (интенсив) мевали боғларни барпо этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунки пакана ва ярим пакана пайвандтагларга уланган мевали дарахтлар кўчатлари тез ҳосилга кириши ҳамда майдон бирлиги ҳисобидан юқори ҳосил бериши билан ажралиб туради.
Интенсив мевали боғларнинг афзаллиги шундаки, бу дарахтларнинг танаси кичик бўлганлиги учун уларга ишлов бериш (кесиш, шакл бериш, мевасини териш ва ҳ.к) қулай. Бундай боғларда дарахтлар танасига ёруғлик тушиши, ҳаво айланиши яхши бўлганлиги боис мева сифати юқори бўлади. Бунда иш унуми юқори бўлиши билан бирга терилган маҳсулот сифати ҳам яхши бўлиб, нобудгарчиликнинг олди олинади.
Маълумки, юртимиз иқлим шароитида пакана пайвандтагларга уланган кўчатларнинг турлари ва навларига қараб парвариш ишларини олиб боришлари талаб этилади. Ушбу агротехник жараёнлар ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли ўтказилса, янги экилган пакана ва ярим пакана (интенсив) боғлар иккинчи-учинчи йилда ҳосил бера бошлайди. Бундай боғлар иккинчи йилда гектарига 2–5, учинчи йилда 5–10 тонна ҳосил беради. 4–5-йилга бориб гектаридан 40–50 тонна ёки маҳаллий боғларга нисбатан 2–3 баробар кўп ҳосил олиш мумкин.
Жорий йилда республикамиз бўйича 7,6 минг гектар янги боғлар, 3,8 минг гектар янги токзорлар, 2,8 минг гектар пакана ва ярим пакана (интенсив) мевали боғлар барпо этилди. Қибрай туманидаги “Сувонқулова Гулноза” фермер хўжалигида 20 гектар олма, Бўстонлиқ туманидаги “Тош Агро Инвест” МЧЖ корхонасида 30 гектар олма, Нуробод туманидаги “Тоҳир Шарипов боғлари” фермер хўжалигида 240 гектар шафтоли ва олхўри, Жомбой туманидаги “Лаззат мева” корхонасида 60 гектар олма, Боғдод туманидаги “С.Сулаймонов” фермер хўжалигида 5 гектар олма, Избоскан туманидаги “Донёрбек боғи” фермер хўжалигида 7 гектар олма ва нок, Косонсой туманидаги “Аҳмадхон хожи Косоний” фермер хўжалигида 15 гектар олма, Бахмал туманидаги “Худоёр ота” фермер хўжалигида 40 гектар олхўри, олма ва нок боғлари интенсив усулда барпо этилиб, бугунги кунда улардан юқори ҳосил олиш бўйича агротехник тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Шу билан биргаликда республикамизга кейинги 2 йилда жами 4 млн. донага яқин пайвандтаглар четдан олиб келиниб, пакана ва ярим пакана мевали кўчатлар кўпайтирилмоқда. Шу тариқа 2015 йилга бориб республикамиздаги мавжуд эҳтиёжни юқори ҳосил берадиган интенсив кўчатлар билан ўзимизда парваришланаётган пайвандтаглар орқали тўлиқ таъминлашга эришилади. Шу билан биргаликда маҳаллий генофонлардан самарали фойдаланиш натижасида мева ва узумнинг маҳаллий навларини яратиш бўйича ҳам вазирлик тизимидаги илмий муассасаларда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.Меваларнинг ҳар йили бир хил ҳосил бериши ташқилий-хўжалик томонидан катта аҳамиятга эга, чунки ҳосил мўл бўлган йили навларга ажратиш, жойлаш, жўнатиш ва сақлаш учун кўплаб ишчи кучи талаб қилинади. Ҳосил кам бўлган йилда эса ишчи кучи, транспорт воситалари тўла равишда иш билан таъминланмайди. Натижада хўжаликларнинг керакли даромади ҳар йили бир хил бўлмайди.Ҳар гектардан олинадиган ялпи маҳсулот миқдорини кўпайтиришда мева дарахтларини пакана-пайвандтагда ўстириш муҳимдир. Пакана пайвандтакка уланган олма ва нок икки-уч ёшиданоқ нишона қилади, тўртинчи йили гектаридан 4-6 тонна ҳосил олинади. Пакана дарахтли боғ тез ҳосилга кириши, мўл ва муттасил ҳосил олиниши жиҳатидан баланд дарахтли боғдан афзалликка эга. Пакана пайвандтакка уланган олма ва нок дарахтлари унчалик катта бўлиб ўсмаганидан, баланд ўсадиган пайвандтакка уланган мева дарахтига қараганда уч-тўрт марта кўп туп жойлашади. Дарахт шох-шаббасини сийраклаш, заракунанда ва касалликларга қарши дори пуркаш каби ишларга кетадиган меҳнат сарфи оз бўлади. Меваларнинг ҳар йили бир хил ҳосил бериши ташқилий-хўжалик томонидан катта аҳамиятга эга, чунки ҳосил мўл бўлган йили навларга ажратиш, жойлаш, жўнатиш ва сақлаш учун кўплаб ишчи кучи талаб қилинади. Ҳосил кам бўлган йилда эса ишчи кучи, транспорт воситалари тўла равишда иш билан таъминланмайди. Натижада хўжаликларнинг керакли даромади ҳар йили бир хил бўлмайди.
Ҳар гектардан олинадиган ялпи маҳсулот миқдорини кўпайтиришда мева дарахтларини пакана-пайвандтагда ўстириш муҳимдир. Пакана пайвандтакка уланган олма ва нок икки-уч ёшиданоқ нишона қилади, тўртинчи йили гектаридан 4-6 тонна ҳосил олинади.
Пакана дарахтли боғ тез ҳосилга кириши, мўл ва муттасил ҳосил олиниши жиҳатидан баланд дарахтли боғдан афзалликка эга.
Пакана пайвандтакка уланган олма ва нок дарахтлари унчалик катта бўлиб ўсмаганидан, баланд ўсадиган пайвандтакка уланган мева дарахтига қараганда уч-тўрт марта кўп туп жойлашади. Дарахт шох-шаббасини сийраклаш, заракунанда ва касалликларга қарши дори пуркаш каби ишларга кетадиган меҳнат сарфи оз бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |