Мундарижа I боб. “Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 10


-расм. Фермер хўжаликларида кўп тармоқли фермер хўжалик фаолиятини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими



Download 2,2 Mb.
bet101/185
Sana29.09.2022
Hajmi2,2 Mb.
#850844
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   185
Bog'liq
111 кўп тармоқ фермер хўж ташкил

8.5.1-расм. Фермер хўжаликларида кўп тармоқли фермер хўжалик фаолиятини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими

8.5.2-расм Фермер хўжаликларида ноқишлоқ хўжалик фаолиятини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими
Қўшимча тармоқ турли йўналишларда бўлиши мумкин. Энг муҳими мавжуд қонунларимиз билан таъқиланмаган ва бошқа фермер хўжаликларига зарар келтирмайдиган ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) фаолиятиниташкил этиш мумкин.
Кўп тармоқли фермер хўжаликларида ишлаб чиқаришнинг қўшимча тармоғи асосий тармоқ билан боғлиқ ҳолда ёки асосий тармоқ билан боғлиқ бўлмаган соҳаларда ташкил этилиши мумкин. Хусусан:
 қўшимча тармоқ асосий тармоқ билан боғлиқ ҳолда ташкил этилганда, фермер хўжалиги сабзавотчилик йўналишида (асосий тармоқ) фаолият юритса қўшимча тармоқ сифатида сабзавотни қайта ишлаш цехлари фаолиятини йўлга қўйиши, маҳсулотларни тайёрлаш, ташиш ва сақлаш, чорвачилик маҳсулотлари етиштириш каби соҳаларда ўз фаолиятини кенгайтириши назарда тутилади;
 қўшимча тармоқ асосий тармоқ билан боғлиқ бўлмаган соҳаларда ташкил этилганда, фермер хўжалиги пахта ғаллачилик йўналигида (асосий тармоқ) юритса қўшимча тармоқ сифатида аҳолига таранспорт хизмати кўрсатиш, хўжалик қошида кичик тикув цехларини ташкил этиш каби соҳаларда ўз фаолиятини кенгайтириши назарда тутилади.
Фермер хўжаликларида қўшимча тармоқларни йўлга қўйиш - фермер хўжаликлари асосий фаолият йўналиши бўйича етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига қўшимча равишда иқтисодиётнинг бошқа соҳаларидаги хўжалик юритиш субъектларида ишлаб чиқарилаётган хомашё ва ярим тайёр маҳсулотларни сақлаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш, шунингдек, турли йўналишда таъминот ва хизмат кўрсатиш соҳалари фаолиятини ташкил этган ҳолда, ўз даромадини қўшимча молиявий манбалар асосида барқарор кўпайтиришни таъминлашга қаратилган фаолияти ҳам ҳисобланади.
Кўп тармоқли ишлаб чиқаришни ташкил қилишдаги муҳим шартлардан бири бу - ҳар қандай фермер хўжалиги ўз даромадини (соф фойда) ошириш мақсадида ўз хохишига кўра ихтиёрий равишда қўшимча тармоқларни ташкил этган ҳолда кўп тармоқли фермер хўжалигига айланиши мумкинлигидир. Бу борадаги фермернинг фаолияти тўлиқ ихтиёрий ва фермер хўжалигининг хусусий манфаатларига бўйсиниши лозим.
Қўшимча тармоқлар фаолиятини йўлга қўйиш асосида фермер хўжаликлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жойларнинг ўзида ортиқча нобудгарчиликларга йўл қўймасдан қайта ишлаш, рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариб, уларни ички ва ташқи бозорларга чиқариш ҳамда қишлоқларда иш жойлари яратиш, қишлоқ аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий аҳволи, хаёт фаровонлигини яхшилашга хисса қўшади. Бу кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш асосида жамият кўрадиган наф ҳисобланади.
Кўп тармоқли фермер хўжаликларида қўшимча тармоқ фаолияти ҳисобига етиштирилган маҳсулотлар фермер хўжаликларининг ички истеъмолига йўналтирилиши ва шунингдек бозорга чиқарилиши ҳам мумкин. Лекин, иқтисодий жиҳатдан қўшимча тармоқ юқори товарлилик даражасига эга бўлиши мақасдга мувофиқ. Бу кўп тармоқли фермер хўжалигини ривожлатиришда қўйилган мақсад ва вазифаларга ҳам мос келади.
Фермер хўжаликларида асосий тармоққа қўшимча равишда ташкил этиш кўзда тутилган соҳанинг фаолияти хўжаликнинг асосий тармоғига шунингдек, ҳудуди бўйича қўшни жойлашган фермер хўжаликлари фаолиятига салбий таъсир кўрсатмаслиги, фермер хўжаликларида асосий тармоққа қўшимча равишда ташкил этиш кўзда тутилган соҳанинг фаолияти хўжаликнинг асосий тармоғида етиштириладиган маҳсулотлар сифати пасайиши, инсон соғлиги учун зарарли моддалар билан ифлосланишига олиб келмаслиги, фермер хўжаликларида асосий тармоққа қўшимча равишда ташкил этиш кўзда тутилган соҳанинг фаолияти республикадаги мавжуд қонунлар билан таъқиқланмаган бўлиши лозим.
Қўшимча тармоқни ташкил этиш учун фермер хўжалиги ихтиёрида зарур шарт-шароитлар (билим, тажриба ва малака) ва ресурслар (ер, сув, бино ва жойлар, иш кучи, техник восита кабилар) етарли даражада мавжуд бўлиши мақсадга мувофиқ.Фермер хўжаликларида ишлаб чиқаришнинг қўшимча тармоғи асосий тармоқ билан боғлиқ ҳолда ёки асосий тармоқ билан боғлиқ бўлмаган соҳаларда ташкил этилиши мумкин. Фермер хўжалигининг асосий хусусиятлари ишлаб чиқаришни ташкил қилишдаги муҳим шартлардан бири бу – ҳар қандай фермер хўжалиги ўз даромадини (соф фойда) ошириш мақсадида ўз хоҳишига кўра ихтиёрий равишда қўшимча тармоқларни ташкил этган ҳолда кўп тармоқли фермер хўжалигига айланишини назарда тутади.Ҳозирги пайтда фермер хўжаликлари ихтиёрида бўлган мавжуд ер-сув, меҳнат ресурслари, нефть маҳсулотлари, минерал ўғитлар, техника воситалари, бино ва иншоотлар каби воситалардан унумли фойдаланган ҳолда фермер хўжалигининг оладиган фойдаси миқдорини ошириш масаласи кўзда тутилган.
Илмий жиҳатдан фермер хўжаликларида кўп тармоқли фаолиятни йўналишларини таснифлаш муҳим назарий аҳамиятга эгадир.Чунки биринчидан, ижтимоий такрор ишлаб чиқариш тизимида таъминот ва хизмат кўрсатиш соҳаларини таркибларга ажратиш асосида кўп тармоқли фермер хўжаликларида қўшимча фаолиятнинг алоҳида бўғинлари ва уларни иқтисодиётдаги ўрнини белгилаш имконияти яратилади, иккинчидан, иқтисодиётнинг тармоқлараро алоқаларини белгилайди ва шу асосда асосий ишлаб чиқариш йўналиши ва унга турдош бўлган соҳаларни ривожлантиришнинг самарали йўналиши аниқланади.
Мавжуд ҳолатни ҳисобга олиб, “қишлоқда кўп тармоқли фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлар” ва “қишлоқ хўжалигида тадбиркорлик билан шуғулланувчилар” деб аталадиган касб эгаларининг бир-биридан фарқлаш мақсадга мувофиқ. Чунки, қишлоқда ҳам шаҳардаги каби савдо-сотиқ, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш, умумий овқатланиш, маданий-маиший хизмат кўрсатиш каби кўплаб хизмат турлари билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатади. Бу турдаги соҳа касб эгалари ўз иш фаолиятида қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ меҳнат тури билан шуғулланмасликлари сабабли уларнинг мақоми қишлоқда кўп тармоқли фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлар деб белгиланиши мақсадга мувофиқ. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларидаги қўшимча хўжалик фаолияти қишлоқ хўжалиги тармоғи билан чамбарчаст боғлиқ бўлганлиги, қишлоқ хўжалиги тармоғидан олинадиган даромаднинг бир қисми ноқишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга сарфланишини ҳисобга олиб бу йўналишни “қишлоқ хўжалигида кўп тармоқли тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар” деб белгиланиши мақсадга мувофиқ.
Юқоридаги билдирилган фикр-мулоҳазаларни таҳлил қилиб, бизнинг фикримизча, фермер хўжалигида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришдан ташқари, шу маҳсулотларни сақлаш, қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот сифатида ёки ярим тайёр маҳсулот сифатида истеъмолчиларга сотишни шунингдек, ўз хўжалигидан ташқари бошқа хўжалик субъектларига таъминот ва турли хил хизматлар кўрсатишни ташкил қилган бўлса, бу тоифадаги тадбиркорлик субъектларини иш билан банд бўлган ишчилар сонидан қатъи назар, кўп тармоқли фермер хўжаликлари деб белгилаш мақсадга мувофиқ.
Кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини ривожлантиришдан мақсад асосий тармоқга қўшимча бўлган молиявий барқарорлигини таъминлашга қаратилган бўлиб мавжуд ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва ноқишлоқ соҳаларини ривожлантириш,бошқа хизмат кўрсатиш соҳаларига инвестициялар жалб қилиш эвазигаамалга оширилади.
Кўп тармоқли фермер хўжаликларида ишлаб чиқаришнинг қўшимча тармоғи асосий тармоқ билан боғлиқ ҳолда ёки асосий тармоқ билан боғлиқ бўлмаган соҳаларда ташкил этилиши мумкин. Хусусан:

  • қўшимча тармоқ асосий тармоқ билан боғлиқ ҳолда ташкил этилганда–масалан, фермер хўжалиги сабзавотчилик йўналишида (асосий тармоқ) фаолият юритса қўшимча тармоқ сифатида сабзавотни қайта ишлаш цехлари фаолиятини йўлга қўйиши, маҳсулотларни тайёрлаш, ташиш ва сақлаш, чорвачилик маҳсулотлари етиштириш каби соҳаларда ўз фаолиятини кенгайтириши назарда тутилади;

  • қўшимча тармоқ асосий тармоқ билан боғлиқ бўлмаган соҳаларда ташкил этилганда масалан, фермер хўжалиги пахта-ғаллачилик йўналишида (асосий тармоқ) фаолият юритса қўшимча тармоқ сифатида аҳолига турли хилдаги хизматларни кўрсатиш, хўжалик қошида кичик тикув цехларини ташкил этиш каби соҳаларда ўз фаолиятини кенгайтириши назардатутилади.

  • фермер хўжаликларида кўптармоқли фаолиятнинг ўзига хос алоҳида хусусиятлари ва йўналишларини ҳисобга олиб, бўйўналишларни қуйидагичатаснифлашмумкин (8.5-расм).

  • тадқиқотлар кўрсатишича, республика минтақаларининг табиий- иқлим шароити, узоқ вақтдан буён шаклланган айрим тарихий анъаналар ва бошқа омиллардан келиб чиққан ҳолда минтақалар бўйича фермер хўжаликлари турли йўналишдаги қўшимча хўжалик фаолияти билан шуғулланмоқдалар.

Масалан, жанубий ва шимолий минтақада фаолият юритаётган фермер хўжаликлари қўшимча равишда асосан касаначилик, ипакчилик, каштачилик, кулолчилик, ёғочга ишлов бериш, агротуризм каби соҳалар билан шуғулланишса, Фарғона водийси вилоятларидаги фермер хўжаликларида кўпроқ пойабзал таъмирлаш ва тикиш, савдо, умумовқатланиш хизмати, тикувчилик, халқ ҳунармандчилиги, хомашёга бирламчи ишлов бериш каби фаолият турлари ривожланмоқда.
Марказий минтақа: Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида фаолият юритаётган фермер хўжаликларида эса ижтимоий соҳаларни ривожлантириш яъни, суратхона, сартарошлик ва косметология, телекоммуникация, дам олиш уйлари ва даволаниш масканларини ташкил этиш, тоғ олди туризми каби фаолият турлари бошқа минтақаларга нисбатан кўпроқ ривож топмоқда.
Фермер хўжалиги ташкил этилгандан бошлаб келгусида шуғулланиши лозим бўлган қўшимча тармоқлар турларини ўз Низомида кўрсатиб ўтиши лозим. Айрим турдаги қўшимча фаолият турлари (соғлиқни сақлаш,савдо-сотиқ, автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчаси, транспорт ва бошқа шу каби хизматлар) билан белгиланган тартибда махсус рухсатнома (лицензия) олгандан сўнг шуғулланишга рухсат берилади.
Ҳар қандай фермер хўжалиги ўз даромадини (соф фойда) ошириш мақсадида ўз ҳохишига кўра ихтиёрий равишда қўшимча тармоқларни ташкил этган ҳолда кўп тармоқли фермер хўжалигига айланиши мумкин.
Қўшимча тармоқ фаолияти ҳисобига етиштирилган маҳсулотлар фермер хўжаликларининг ички истеъмолига йўналтирилиши ва бозорга чиқарилиши мумкин.
Ҳар бир қишлоқ хўжалиги корхонаси ихтисослашувини белгилашда ундаги мавжуд табиий ва иқтисодий шароитларга мос тармоқлар ва маҳсулотларга эътибор қаратиши керак.
Фермер хўжаликларида кўп тармоқли фаолиятни ривожлантиришга асосий ихтисослашувига қўшимча равишда бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятни ташкил этиш учун солиққа тортиш, суғурталаш, кредитлаш каби иқтисодий меҳанизмларда имтиёзлар бериш орқали кўмаклашиш мумкин.
Бунинг натижасида қўшимча тармоқлар ҳисобидан олинган юқори даромад асосий тармоқ ҳисобланган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш учун йўналтириш ва маҳсулот етиштириш ҳажмини тобора оширилишини таъминлаш имкониятини беради.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish