37 www.journal.bfa.uz
бўлиб, “бошқариш”, “раҳбарлик қилиш” деган маъноларни англатади (Мадвалиев,
2006-2008). Шунингдек, “депозит” сўзи 1) банклардаги нақд пул депозитлари (банк
омонатлари); 2) кредит ташкилотига сақлаш учун берилган қимматли қоғозлар ва пул
маблағлари; 3) талаб қилинадиган тўловни таъминлаш учун тўлов сифатида амалга
ошириладиган турли ташкилотларга маблағлар киритиш; 4) мижознинг банкка бўлган
талабларини ўз ичига олган ёки тасдиқловчи ёзувлар каби маъноларни ҳам англатади
(Райзберг ва бошқалар, 2007). Демак, “депозит сиёсати”нинг иқтисодий моҳиятидан
кўриниб турибдики, у “сақлашга қўйилган буюм” ёки “омонат”ни “бошқариш”
кераклигини англатади.
Тижорат банкларининг депозит сиёсати соҳасидаги илмий адабиётларни ўрганиш
асносида бир қатор олимларнинг бу тушунча тўғрисидаги фикрларини кўриб чиқиш
ўринли деб ҳисоблаймиз. Белотелованинг (2016) фикрича, банкнинг депозит сиёсати
тижорат банкининг вақтинча бўш пул маблағларини турли хил омонатлардаги банк
ҳисобварақларига жалб қилиш соҳасидаги муҳим таркибий қисм бўлиб, бу асосан
банкнинг стратегик режасига асосланган таҳлиллар асосида банкнинг ресурс
базасининг таркиби, ҳозирги ҳолати ва динамикаси ҳамда уни ривожлантиришнинг
асосий истиқболларидан келиб чиқиши керак. Ҳақиқатдан ҳам, банк томонидан ишлаб
чиқилган стратегияга асосланиб, банк актив ва пассив операцияларининг
мутаносиблигидан келиб чиққан ҳолда ресурсларни жалб қилиш банкнинг келгусида
барқарор ресурс манбаига эга бўлишига олиб келади. Ўз навбатида, бу банкнинг
мижозлари олдидаги мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлақонли бажаришига замин
яратади. Бу ҳолат эса банк томонидан мукаммал ишлаб чиқилган депозит сиёсати
орқали амалга оширилади.
Шунингдек, иқтисодчи олимлар Лаврушин (2011) ва Пановаларнинг (1997)
фикрича, банк депозит сиёсати бу – мижозларнинг омонатларини жалб қилиш ҳамда
уларни самарали бошқариш бўйича банк сиёсатидир. Белоглазованинг (2014) фикрича
эса, банк депозит сиёсати – тижорат банкларида мавжуд бўлган турли хилдаги
омонатларга вақтинча бўш пул маблағларини жалб қилиш жараёнидир. Таъкидлаш
лозимки, банк томонидан пухта ўйланган ва мукаммал тарзда ишлаб чиқилган депозит
сиёсати тижорат банкларининг барқарор русурс маблағларини ошиши ҳамда бу ўз
навбатида, банк депозит базасининг кенгайиши учун асосий дастак бўлиб ҳисобланади.
Омонов (2018) фикрича, “депозит сиёсати” сўзи алоҳида олиб қараладиган бўлса,
ушбу сўз тижорат банкларининг муддатли молиявий ресурсларини бошқариш
маъносини англатмайди. “Депозит сиёсати” сўзини, албатта “тижорат банклари депозит
сиёсати” тарзида қўллансагина, у тижорат банкларида жалб қилинган маблағлар
доирасида тегишли чора-тадбирлар маъносини англатади. Дарҳақиқат, депозит сиёсати
умумий банк сиёсатининг асосий бир қисми ҳисобланиб, кредит ташкилотларининг
депозит фаолиятини амалга ошириш стратегияси ва тактикасини белгилаб беради.
Бизнинг фикримизча, тижорат банклари депозит сиёсати банк томонидан
жисмоний ва юридик шахсларнинг бўш пул маблағлрини жалб қилиш ҳамда кейинчалик
мазкур маблағларни ўзаро манфаатли асосда жойлаштиришга қаратилган чора-
тадбирларни ўзида мужассам этган банк сиёсатидир.
Do'stlaringiz bilan baham: