Кесиш ҳолати элементларининг жадваллардан танланган қийматлари
№
|
Операция номи
|
Кесувчи асбоб №
|
V
м/мин
|
n
айл/мин
|
t,
мм
|
S0
мм/айл
|
Sм
мм/мин
|
Т0
мин
|
Тшт.
мин
|
015
|
Тиш фрезалаш
|
1
|
20
|
35
|
26
|
0,6
|
21
|
55,1
|
63,4
|
020
|
Фрезалаш
|
1
|
14,1
|
250
|
7
|
Sz=0,06
|
30
|
2,6
|
11,1
|
2
|
11
|
250
|
6
|
Sz=0,06
|
30
|
2,5
|
3
|
15,7
|
250
|
7,5
|
Sz=0,06
|
30
|
4,1
|
030
|
Жилвирлаш
|
1
|
23 м/сек
|
4000
|
0,1
|
0,0012
|
4,8
|
8,4
|
9,74
|
035
|
Тиш Жилвирлаш
|
1
|
49 м/сек
|
2340
|
0,1
|
0,001
|
2,34
|
234,2
|
248,2
|
Махсус мосламанинг ишлаш принципи.
Машинасозликда мосламалар асосий технологик қурилма вазифани бажаради. Ишлаб чикаришни такомиллаштиришда мосламалар муҳим элемент ҳисобланади.
Мослама – деб металл қирқувчи дастгохларда ишлов берилувчи деталларни конструкциясида кўрсатилган шартларни таъминловчи, аниқлигини, формасини ва ишлов берилаётган юзаларни ўзаро ҳолатини таъминловчи ва ишлов бериш жараёнида уни маҳкамлаш вазифасини бажарувчи қўшимча қурилмаларга айтилади.
Дастгох мосламалари технологик таъминотнинг 50% ни ташкил этади. Дастгох мосламаларини куллаш куйидаги кулайликларни тугдиради:
1. Ишлов бериладиган детални ишлов бериш процессида ишончли базалаш ва махкамлаш имконини беради;
2. Ишчи квалификациясига минималь боглик холда ишлов бериладиган деталлар юкори сифатини таминлайди;
3. Мосламаларни механизациялаш натижасида ишлаб чикариш унумдорлигини оширади ва ишчи мехнат шароитини яхшилайди;
4. Жихозларнинг технологик имкониятини кенгайтиради.
Ишлаб чикариш турига (донабай, серияли,оммавий), технологик талаблар, ишлов бериладиган хом-ашё шакли, унинг улчамлари, дастгох мосламаларининг кулланилиш шароитига караб бир неча гурухга булинади: махсус (СП); универсал-йигма (УСП); йигиладиган-ажраладиган (СРП); универсал мосланувчан (УПП); ва бошкалар.
Мосламалар механизациялашган даражасига кура кул, кучли, механизациялашган, яримавтоматлашган ва автоматлашган турларига булинади.
Мосламалар ишлатишга кулай ва хавфсиз, тез харакатга келувчи, ишлов беришни аниклигини таъминлаши учун етарли даражада мустахкам, кулай яъни дастгохга урнатишда ва олишда кулай, конструкцияси содда, тайёрлашга арзон ва таъмирлашга кулай булиши керак.
Менинг деталим учун йирик серияли ишлаб чикариш тури танланган, бу ишлаб чикариш турида юкори унумдорликка эга мосламалар кулланилади. Мен берилган операцияни бажаришда 3 кулочокли патрондан фойдаландим, у стандартлаштирилган мослама бўлиб ишлаб чиқаришда кенг фойдаланилади. Уни янгидан лойихалаш талаб этилмайди, шунинг учун мен 010 токарлик операциясида қўллаш учун махсус пневматик мослама лойихаладим. Мазкур мослама тузилиши жуда оддий бўлиб меҳнат унумдорлигини оширади. Мослама 0,4 МПа босим остидаги сиқилган ҳаво ёрдамида ишлайди. Мосламанинг ўрнатиш элементи сифатида плиталардан фойдаланилган.
Патрон Корпус 1 , кулачок 2, ричак 6, тортки 7, муфта 3, кулок 4 данташкил топган.
Мосламанинг ишлаш принципи қуйидагича, ишлов бериладиган детал плитага ўрнатилгандан сўнг ҳаво цилиндрининг штокли қисмига сиқилган ҳаво киритилади. Патрон шпинделнинг утказилувчи кисмларига урнатилади ва махкамлаш болтлари ёрдамида чегаралаб куйилади. Хаво цилиндридаги кучланиш муфта оркали торткига, кулокларга ва ричагдан кулачокка узатилиб ишлов бериладиган детални кисади.
Do'stlaringiz bilan baham: |