Мундарижа 1


Пармалаш станогига техник хизмат кўрсатиш ва хавфсизлик қоидалари



Download 1,05 Mb.
bet10/13
Sana25.02.2022
Hajmi1,05 Mb.
#301654
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Kurs ishi

Пармалаш станогига техник хизмат кўрсатиш ва хавфсизлик қоидалари
Станокнинг аниқлигини ва пухталигини узок; муддат сақлаш учун унга техник хизмат курсатиш зарур. Техник хизмат курсатишда бажариладиган ишлардан бири унга қарашдан иборат.
Станокка к;уйидаги қараш қоидалари тавсия этилади:
1. Станокни ишга тушириш олдидан уни чанг ва кирдан тозалаш; шпинделни суриш механизми, айланиш частоталарини ва суришни алмашлаб к;ушиш механизмининг дуруст ишлаши, шунингдек мойлаш ва совитиш системаларида мой ва МСС нинг борлиги тскширилади. Зарур булса, тогора ва мойдонларга мос мойлар, совитиш системасига эса МСС қўйилади.

  • Мойлаш системасидаги ишлатилган мойлар ҳар уч ойда камида бир марта алмаштирилади ва мой тогоралари (идишлари) яхшилаб ювилади.

  • Хар ойда бир марта совитиш системасини тозалаш ва ювиш ҳамда ишлатилган суюқликни алмаштириш керак.

  • Станок ишлаётган вак;тда подшипникларнинг қизиши кузатиб борилади ва уларнинг 60°С дан ортиқ қизишига йул қўйилмайди.

  • Иш тугагач, станокни к^ириндилардан тозалаш, столнинг ариқчаларидан кир ва к;ириндиларни кетказиш, барча ташк;и ишқаланувчи сиртларни мойлаш ҳамда мойдонларга мой қуйиш зарур.

9.8- расмда вертикал пармалаш станогининг мойлаш системаси курсатилган. Мазкур станокда: асосий ҳаракат электр двигателининг подшипниклари; тезликлар ва суришлар қутисидаги подшипниклар ва шестернялар; суришлар механизмининг ишқаланувчи деталлари; стол ни кутариш винти ва валиги; электр насоснинг подшипниклари мойланади.
Тезликлар ва суришлар қутисидаги подшипниклар ва шестернялар, шунингдек суришлар механизми марказлаштирилган усулда шестерняли насосдан мой юбориб мойланади. Насоснинг иши мой курсаткич буйича, тогорадаги мой сатҳи эса курсаткич буйича текширилади. Мазкур тизимда мойни дастлаб станок ун кун ишлагандан кейин, иккинчи мартасида йигирма кун, сунг ҳар уч ойда алмаштириш тавсия этилади. Мой қуйиш олдидан уни синчиклаб сузиш (фильтрлаш) лозим.
Вертикал пармалаш станогининг бошқа ишқаланувчи сиртлари мойдон ёрдамида мойланади.
Хавфсизлик техникаси қоидалари. Пармалаш станогида хавфсиз ишлашни таъминлашнинг асосий шартларидан бири заготовкани ва кесиш асбобини маҳкамлаш қоидаларига риоя қилишдан иборат. Бундан ташқари, ҳар бир ишчи хавфсиз ишлашнинг қўйидаги асосий қоидаларига амал қилиши лозим:

  • Иш ўрнида хавфсизлик тадбирлари бўйича кўрсатмалар олгандан кейингина станокда иш бошлашга рухсат этилади.

  • Ишлов бериладиган заготовкани ва кесиш асбобини пухта маҳкамлаш зарур.

  • Заготовкани урнатиш ва тайёр детални қирқиб олишда, кесиш асбобини алмаштириш (тез чиқариладиган патрондан бошқалари), станокни тозалаш ва мойлашда, шунингдек қириндиларни кетказишда пармалаш станогини тухтатиб қўйиш керак.

  • Иш вақтида станокни қаровсиз қолдирмаслик.

  • Майда қириндилар ажраладиган ашёдан тайёрланган заго- товкаларда тешикларга ишлов беришда ҳимоя кузойнаги тақиш зарур.

  • Пармалаш станокларида ишлаш вақтида сочлар бош кийими остига олиниши, енгларни қўлнинг билагига боглаб к;уйиш лозим. Кийимда тасмалар, шу жумладан, галстук осилиб турмаслиги керак.

  • Қириндини қўл билан сидирмаслик, бунинг учун махсус мосламалар (к;иргичлар, чуткалар), магнитлардан фойдаланиш лозим.

  • Чукур тешиклардаги қириндиларни пуфлаб кетказмаслик керак. Қиринди пневматик мослама ёки магнит билан кетказилади.

  • Иш ўрни доим тоза ва тартибли булиши зарур.

  • Иш урни бир текис ёритилиши, кўзни қамаштирмайдиган, лекин етарли даражада ёруғ бўлиши лозим.

  • Станокда, мосламаларда ва асбобда (кесиш ва ёрдамчи асбобларда) содир булган барча нуқсонларни устага айтиш керак.

Пармачининг хавфсиз ишлашини таъминлаш унинг иш ўрнини тўғри ташкил этишга кўпроқ боғлиқдир. Иш унуми ва ишлов берилган деталларнинг сифати ҳам иш ўрнини ташкил қилишга боғлиқ. Иш ўрни макқбул ташкил этилса, станокда ишлаш хавфсиз булади.
Иш ўрнида деталларни тайёрлаш учун зарур мосламалар, заготовкалар ва асбобларнинг ўзи бўлиши лозим. Қолган барча нарсалар тегишли жовонларда ва асбоблар қутисида туриши керак. Кесувчи майда асбобларни қутининг юқори хоналарида, йирикроқ ва кам ишлатиладиган асбобларни эса пастки хоналарида сақлаш лозим. Улчаш ва кесиш асбобларини алоҳида-алоҳида сақлаш керак. Қўл артиш латталари, чуткалар, қиргичларни махсус яшикда сақлаш мақсадга мувофиқдир.
Майда заготовкаларни станокда ишчининг к,улларига як;ин жойлашган яшикларда сак;лаш керак. Тайёр деталларни иш урнига як,ин турган алоҳида яшикка тахлаш зарур.
Пармаловчининг чап томонида заготовкалар идиши ўрнатилган к;абул столчаси, ўнг томонида кесиш, ўлчаш ва ёрдамчи асбоблар қутиси жойлашган. Мосламалар жовонда саланади. Асбоблар қутисига иш чизмалари ва технологик ҳужжатлар учун планшет урнатилган.

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish