КОН ҲАҚИДА ҚИСҚАЧА МАЪЛУМОТЛАР
«Қизил олма» кони вафойдали казилма буйича умумий маълумотлар (геологик ва кон техник тавсифлари).Қизил олма кони Чотқол тоғ тизмасининг жануби-ғарбий қисмида Ангрен дарёсининг ўнг томонида, Ақча-Қорабоғ сойлари оралиғида жойлашган. Маъмурий муносабатда Тошкент вилояти Оҳангарон туманида. Ангрен маъмурият ва саноат шаҳар марказидан шарқда 10 км, Олмалиқ шахридан жанубий-ғарбийтомондан 50 км, Оҳангарон шаҳридан гарб томонда 40 км, Тошкент шаҳридан тўғри йўналиш бўйича жануби-шарқ томонда 70 км, шарқий қурама геологик разведка экспедиция қўргонидан 3 км ғарбда жойлашган. Таркибга ушбулар киради:Қизил олма сой ГРП кон тадқиқотдан 3 км, Ангрен олтинни бойитувчи фабрикасигача 4 км. Олтин таркибли флюс истеъмолчиси Олмалиқ мис эритма заводидан 50 км да жойлашган. Ангрен – вилоятдаги катта саноат марказий шаҳарлардан бири. Шаҳарда ГРEС, Кўмир кони, қурилиш комбинатлар, қурилиш моллари комбинатлари, тўртта темирбетон маҳсулотлари заводи, 2018 йилда иш бошлаган керамик заводи ва шина ишлаб чиқариш заводи, олтинни бойитиш фабрикаси (ЗИФ). Бу ерда кўмир, керамика хом-ашё, флюорит, қурилиш моллари, олтин қазиб олинади Жойнинг релефи –қир адирли, мутлақ баландликлари денгиз сатхидан +1000, +1500 м. ва 100 – 200 м нисбий ошиш билан фарқланади. Қарабоғсой, Гўшсой, Қизилолмасой ва бошқа сойларнинг эрозия фаолияти натижасида пайдо бўлган. Қирларнинг қияликлари 300 дан ошмайди, водийнинг кенглиги 70-100м дан 700м гача.
Гидрографик тармоқ – катта бўлмаган тоғ сойлари жойлашган, улардан кўпи доимий оқими йўқ. Катталари Қорабоғсой ва Гўшсой сойларидир. Техник ва ичимлик сув таъминлаш. Ангрен сой оқимларидаги махсус сув омборларидан таминланади.Коннинг структураси-Коннинг руда танаси Қизилолмасой ва Қоробоғ сойнинг шарқий қисмида жойлашган. Коннинг структураси ва руда танаси бутунлай бир томондан икки структурали қаватларга эга эканлиги маълум булди.Фундамент ва чехол қатламлари ҳар хил тектоник бузилиш ва дарзликлардан ташкил топган. Фундамент дарзликлари баландликлари ,вулканит чехол қатламини ёпиб турувчи шимоли-шарқий ва марказий участкаларда замонавий эррозион қатламлари билан ювилади. Фундамент дарзликлари баландлиги ва вулканит қатламини ёпиб турувчи шимоли-шарқий ва марказий участкаларда нисбатан шарқга чуқурлашиб сой оралиғи участкаларида фундамент 150-200 м чуқурликда жойлашган.Самарчуқ ва Чумауқ – 2 майдонларида фундаментнинг стратиграфик контакти ва чехоли Қарабоғ дарзликларига сатҳдан 100-500 м чуқурликга жойлашган. Чумауқ 1кони майдонларида вулканит подошвалари (-300) шимолий – ғарбий томонга вакуп дарзликлар билан блокларга бўлиниб, нисбий сурилиш амплитудаси билан 50-100м ва ундан кўпроқ чуқурликларда жойлашган. Натижада чехол ва фундамент изо чегараси бўлими сабабли структура мураккаб кўриниш хосил қилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |