Хулоса_____________________________________________________________
|
23
|
Фойдаланилган Адабиётлар__________________________________________
|
24
|
КИРИШ
Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланиш суратини ҳар томонлама жадаллаштириш, ривожлантириш учун кончилик саноатининг халқ хўжалигида тутган ўрни катта аҳамиятга эга.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февральдаги ПФ-4947-сонли Фармонига мувофиқ 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тасдиқланган бўлиб, бунга кўра миллий иқтисодиётнинг мутаносиблиги ва барқарорлигини таъминлаш, унинг таркибида саноат, хизмат кўрсатиш соҳаси, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик улушини кўпайтириш; ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, ишлаб чиқариш, транспорт-коммуникация ва ижтимоий инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган фаол инвестиция сиёсатини олиб бориш; юқори технологияли қайта ишлаш тармоқларини, энг аввало, маҳаллий хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни жадал ривожлантиришга қаратилган сифат жиҳатидан янги босқичга ўтказиш орқали саноатни янада модернизация ва диверсификация қилиш каби долзарб масалалар айтиб ўтилган [1].Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.А. Каримовнинг такидлашича: «Ўзбекистон заминида мавжуд бўлган бойликларга эга мамлакатлар жаҳон харитасида кўп эмас. Бу бойликларнинг ҳам кўпчилиги ҳам ишга солинмаган»[2]. Юртимизда кончилик корхоналаридан йириклари Навоий кон металлургия комбинати, Олмалиқ кон металлургия комбинати, Ўзбек кўмир ОАЖ ва Ўзкимёсаноат ДАК лардир. Ҳозирги кундаги шахта ва карерларда катта электромеханик ускуналарга эга. Уларни кон корхонаси шароитига қараб танлаб олиш, ишини самарадор ва ишончли равишда ишлатиш, юқори малакага эга бўлган мутахасисларни жалб этиш бу кончилик саноатининг асосий талабларидан хисобланади. Кончилик саноатининг ривожи ва ишлаб чиқарилаётган махсулотнинг кўпайиши, янги шахта, шахталарни ишга тушириш, эскиларини таъмирлаш, янги замонавий техника – технологияни қўллаш ва автоматлаштирилган, механизациялашган техналогияларни жалб этишимиз Республикамиздаги конларни ривожланишга олиб келади.ОАЖ Олмалик Кон Металлургия Комбинати Ангрен руда бошқармаси «Қизил олма» руда кони хозирги кунда этакчи олтин казиб олиш кони ҳисобланади.2020 йилгача Олмалиқ тоғ – кон металлургия комбинати (ОТМК) томонидан Қизил олма конида қиймати 185 млн . долларга тенг иккита ер ости кони барпо этилади. Ушбу инвестиция лойихалари давлатимиз рахбари фармони билан тасдиқланган 2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш , модернизациялаш ва диверсификациялаш буйича чора - тадбирлар дастурига киритилган.2015 йилда «Олмалиқ металлургия қурилиш» трести «Самарчуг» участкасида хозирда ишлаб турган Қизил олма кони базасида 83 млрд сўмга тенг инвестицияни ўзлаштириш прогнози билан ер ости конини қуришда давом этади . 2019 йилгача барпо этилиши кутилаётган янги коннинг қуввати йилига 100 минг тонна руда казиб олиш имкони беради . Бу эрда мавжуд қудукни чуқурлаштириб , ер ости ишлари мажмуаси барпо этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |