Мультимодал юк ташишни ташкил этишнинг тазимли таҳлили мундарижа


Транспорт юк ташувларини ташкил этишда мультимодаль усулини жорий қилиш



Download 8,43 Mb.
bet12/17
Sana24.02.2022
Hajmi8,43 Mb.
#226266
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
2 5273726811602161081

3.2. Транспорт юк ташувларини ташкил этишда мультимодаль усулини жорий қилиш
Заминимиз қуёшли, тупроғи олтинга тенг юрт ҳисобланади. Юртимизда етиштирилаётган мева ва сабзавот маҳсулотларига бўлган талаб ички бозорни таъминлаш билан бирга, уларнинг ташқи бозорларда ҳам йилдан-йилга харидорбоплиги талаб ортиб бормоқда. Шу жиҳатдан, етиштирилаётган барча турдаги маҳсулотларни истеъмолчиларга сифатли ва истеъмолбоп тарзида етказиб бериш бугун ўз ечимини кутаётган долзарб масалалардан биридир. Бугунги кунда барча соҳаларда тайёрланаётган маҳсулотларни ташқи ва ички бозорларда сифатли қилиб ташиш ва уни истеъмолчига етказиб беришда логистика ва юк ташиш соҳасида хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш муҳим масалалардан ҳисобланади.
Шу боис ушбу соҳаларни барқарор ривожлантириш борасида 2015-2019 йилларда ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш дастурида, энг аввало, автомобиль ва темир йўлларни, логистика марказлари ва коммуникацияларни янада ривожлантиришга доир аниқ чоралар кўриш назарда тутилган. Бу борада умумий қиймати 10 миллиард долларлик 150 тадан ортиқ лойиҳани амалга ошириш лозим бўлади. Мазкур дастурнинг меъёрий-ҳуқуқий асоси сифатида Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг 2015 йил 6 мартдаги “2015-2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида”ги ПҚ-2313-сон Қарори қабул қилинди. Ушбу қарор ижроси амалда ўзининг самарали натижасини бермоқда.
Хусусан, мазкур соҳанинг 2005 йилдаги 24,6 фоиздан 2014 йилда 49.8 фоизга, юк айланмасида 59,7 фоиздан 83,2 фоизга, йўловчи ташишда 65,7 фоиздан 85,2 фоизга, йўловчи айланмасида 77,8 фоиздан 88,6 фоизга қадар ошган. Шу жумладан, юк ташишдан олинган даромад 2 трилион 228,3 млрд. сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг ҳисобот даврига нисбатан 15,1 млрд. сўмга ёки 1,0 фоизга камдир.
Дунёнинг турли давлатларидан транспорт, логистика ва юк ташиш соҳасида фаолият юритаётган йирик компанияларни бир жойда тўплаган «Trans Uzbekistan–2015» халқаро кўргазмаси мазкур йўналишда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва мамлакатимиз иқтисодиётига инвестициялар жалб қилишда муҳим омил бўлади.
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти ўтган йилда ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг Вазирлар Маҳкамаси мажлисида 2015 йилга белгилаб берган устувор йўналишларидан келиб чиқувчи вазифа ва топшириқларни бажариш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни жадаллаштиришга йўналтирилган фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш, жамият иқтисодий барқарорлигини таъминловчи кўрсаткичларнинг бажарилиши ва сифат кўрсаткичларининг яхшиланишини таъминлашга эришди.
2015 йилда темир йўл станцияларидан 67,7 млн. тонна юк ортилди, бу 2014 йилга нисбатан 1,6 млн. тоннага ортиқ бўлиб, ўсиш 103,0 фоизни ташкил этди. Юк ортиш ҳажми суткасига 185 минг тоннани ташкил этиб, 2014 йилга нисбатан 4,5 минг тоннага кўпайди (2014 й.–181,5 минг тн). Юк ортиш ҳажми, асосан, қурилиш материаллари 1,06 млн. тоннага ёки 115 фоизга, қора металллар 90,1 минг тоннага ёки 110,5 фоизга ва бошқа юкларни жунатиш 1,3 млн.тоннага ёки 106 фоизга ошиши ҳисобига эришилди.
Шу билан бирга, дон ва дон маҳсулотлари 50,5 минг тонна ёки 3,9 фоизга, кимёвий ва минерал ўғитлар 258,4 минг тонна ёки 5,8 фоизга, пахта толаси 88,4 минг тонна ёки 12,8 фоизга ва кўмир ортиш 652,4 минг тонна ёки 14,1 фоизга камайган. Юк ортиш жараёни таҳлили натижаларига кўра барча минтақавий темир йўл узелларида юкларни жўнатиш ҳажми 2014 йилга нисбатан ошириб бажарилган. Шу билан бирга, юкларнинг айрим турларини ортиш 2014 йилга нисбатан камайган.
Масалан, Тошкент МТУ кўмирни 665 минг тоннага, кимёвий ва минерал ўғитларни 62 минг тоннага ва пахтани 56 минг тоннага, Қўқон МТУ нефть ва нефть маҳсулотларини 36 минг тоннага, кимёвий ва минерал ўғитларни 61 минг тоннага, қурилиш материалларини 21 минг тоннага, цементни 163 минг тоннага, Бухоро МТУ дон ва дон маҳсулотларини 42 минг тоннага, кимёвий ва минерал ўғитларни 240 минг тоннага, цементни 27 минг тоннага, пахта толасини 36 минг тоннага, Қўнғирот МТУ пахта толасини 18,4 минг тоннага ва бошқа юкларни 188,5 минг, Қарши МТУ дон ва дон маҳсулотлари 43 минг тоннага, нефть ва нефть маҳсулотларини 145 минг тоннага, қора металл жўнатиш 8 минг тоннага, Термиз МТУ дон ва дон маҳсулотлари 15 минг тоннага, нефть ва нефть маҳсулотларини 11 минг тоннага, қурилиш материалларини 58 минг тоннага ва пахта толасини жўнатиш 17 минг тоннага камайишига йўл қўйилган. Юк айланмаси хажми 2014 йилга нисбатан 97,9 фоизга бажарилиб, 18,9 млрд.тн.км. ташкил этди.
2015 йилда экспорт қатновларида юк ташиш хажми 5,2 млн. тонна ёки 79,9 фоизни, ушбу ташувларда юк айланмаси ҳажми 1,3 млрд.т-км.ни ёки 65,7 фоизни ташкил этди. Ҳисобот дарида экспорт қатновларида ўртача ташиш масофаси 245 км ташкил этиб, 2014 йилга нисбатан 53 км.га камайган. Экспорт қатновларидан 130,1 млрд. сўмлик даромад олинди. Бу 2014 йилга нисбатан 59,3 млрд. сўмга ёки 31,3 фоизга камдир.
Экспорт қатновларида нефть ва нефть маҳсулотларини ташиш 167 минг тоннага, цемент ва қурилиш материаллари 275 минг тоннага, кимёвий ва минерал ўғитлар 301 минг тоннага, пахта толаси 101 минг тоннага, дон маҳсулотларини ташиш 76 минг тоннага камайган.
Ҳисобот даврида транзит ташишларда юкларни ташиш ҳажми 376 минг тоннага ёки 4,8 фоизга камайиб ва 7,5 млн. тоннани ташкил этди. Транзит ташишларида юк айланмаси ҳажми 117,4 млн.тн-км га камайиб, 3,4 млрд.тн-км.ни ёки 96,7 фоизни ташкил этди. Транзит қатновларида ўртача ташиш масофаси 7 км.га кўпайди ва 459 км.ни ташкил этди.
Транзит юкларнинг кириб келиши Тожикистондан – 409 минг тоннага ёки 34,4 млн. долларга, Қирғизистондан – 76 минг тоннага ёки 2,9 млн. долларга, Туркманистондан – 21 минг тоннага ёки 3,6 млн. долларга, Россиядан 16 минг тоннага ёки 453 минг долларга камайган.
Юк турлари бўйича цемент ва қурилиш материалларини ташиш 210 минг тоннага, нефть ва нефть маҳсулотларини ташиш 132 минг тоннага, ёғоч маҳсулотларини ташиш 238 минг тоннага, саноат маҳсулотлари, мева ва сабзавотлар ташиш 68 минг тоннага камайган.
Транзит қатновлардан олинган умумий даромад 250,5 млн. долл. бўлиб, 2014 йилга нисбатан 46,9 млн. долл. камайди ва 84,2 фоизни ташкил этди (2014 йилда 297,4 млн. долл.). Транзит ташувлар қуйидаги йўналишларда, Болдир-Қудуқли 235,1 минг тоннага ёки 15,2 млн. долл., Келес-Бекобод 145 минг тоннага ёки 11,0 млн.долл, Болдир-Ғалаба 96,9 минг тоннага ёки 4,9 млн.долл., Каракалпакия-Қудуқли 31,4 минг тоннага ёки 3,6 млн.долларга камайган.
Маҳаллий қатновларда ҳисобот даврида 58,0 млн.тонна юк ташилиб, бу кўрсатгич 2014 йилга нисбатан 104,9 фоизни ташкил этди. Маҳаллий қатновларда юк айланмаси ҳажми 12,2 млрд.тн.кмни ёки 2014 йилга нисбатан 106,1 фоизни ташкил этди, ўртача ташиш масофаси 2 кмга кўпайиб, 210 кмни ташкил этди.

Download 8,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish