Монопол бозор деб озчилик харидорлар ва сотувчилар хукмрон булган, монопол нарх урнатилган, ракобат чекланган ёки ракобат умуман булмайдиган бозорга айтилади. Монопол бозорнинг узи 3 хил куринишда булади: Монопол ракобатлар бозори. Бу бозор сон жихатидан куп булмаган, бозорга бир хил ухшаш ёки уринбосар товарлар чикарадиган фирмалар кулида булади, улар узаро ракобат киладилар. Бунга мисол килиб, Узбекистондаги кийим-кечак бозорини олиш мумкин. Бу ерда асосан 8 та фирма махсулот чикаради, лекин улар нафакат узаро балки товари Узбекистонга кириб келган хориж фирмалари билан хам ракобатлашадилар.
МОНОПОЛИЯ (юн. mono — танҳо, poleo — сотаман) — иқтисодиётнинг бир соҳасида танҳо ҳукмронлик; бозорни ташкил этиш шакли. Бундай бозорларда ягона сотувчи ўз товари билан фа-олият кўрсатади, бошқа тармоқларда бундай товарнинг ўринбосари бўлмайди. Монополия ишлаб чиқариш воситалари, иш кучи ва яратилган маҳсулотлар асосий қисмининг озчилик корхоналар, со-ҳибкор шахслар ёки давлат қўлида тўпланиши натижасида пайдо бўлади. Монополия кўринишлари қадимдан мавжуд.
Ноёб махсулот етиштириладиган ерлар, конлар, сув ҳавзалари, ўрмонлар ва б. табиий манбалар озчилик қўлида тўпланиб, эгаларига монопол мавқе берган, улар маълум маҳсулотни бозоргатанҳо етказиб берувчиларга айланиб, у ерда ҳукмрон бўлганлар. Монополия ўз табиатига кўра и. ч. да турғунлик пайдо қилади, чунки монопол мавқега таяниб, сарфларни камайтирмай фойда кўриш, рақобатнинг йўқлиги ёки заифлигидан фойдаланиб бозорга ўз измини ўтказиш мумкин. Монополия бозор муносабатларини чеклайди, шу сабабли ҳатто бозор иқтисодиёти ҳукмрон давлатлар моно-полияга қарши чоратадбирларни кўрадилар. Монополиянинг асосий шакллари — картель, синдикат, трест, концернлар ҳисобланади (қ. Монополияга карши цонунчилик).
Узбекистоннинг бозор иктисодиётига утишининг узига хос йули
Бозор иктисодиёти деганда иктисодий фаолиятда эркинликка, хужалик юритишда окилоналик тамойилларига асосланган демократик иктисодиёт тушунилади. Бозор иктисодиётига эркинлик хос булиб, уни мулкчилик шакли таъминлайди. Бунадй иктисодиётда хусусий мулк, жамоа мулки ва давлат мулки мавжуд булиб, у ёки бу мулкнинг якка хокимлиги булмайди. Барча мулклар тенг, улар чекланмаган холда ривожланади. Мулкчиликнинг асосини хусусий мулк ташкил этади. Тарихан караганда бозор иктисодиётининг 2 тури бор. Биринчиси, ёввойи бозор иктисодиёти, иккинчиси, маданийлашган бозор иктисодиёти. Ёввойи бозор иктисодиётининг асл намунаси XVIII ва XIX асрларда булган. Унинг асосий белгилари куйидагилардан иборат булган:
Do'stlaringiz bilan baham: |