Мукаммал бозорда


Ишлаб чикариш билан истеъмолни боглаш функцияси



Download 2,59 Mb.
bet2/5
Sana17.12.2022
Hajmi2,59 Mb.
#889945
1   2   3   4   5
Bog'liq
Мукаммал бозорда

Ишлаб чикариш билан истеъмолни боглаш функцияси


Иктисодий фаолият ишлаб чикаришдан бошлаб, истеъмол билан тугалланади. Мухими - ишлаб чикариш ихтисослашади, кишилар узига керакли барча товарларни узи ишлаб чикармайди. М., самолёт заводи учиш аппаратини чикаради, аммо уз ишчилари учун озик-овкат, кийим-кечак, турар жой яратмайди. Завод самолётини бозорда сотиб, пулини ишчиларга маош килиб беради, улар истеъмол бозоридан тирикчилик товарларини сотиб оладилар. Демак, бозор оркали хар хил истеъмол кондирилади ва ишлаб чикариш билан богланади.

Кийматни товар шаклидан пул шаклига айлантириш функцияси


Товар ишлаб чикариш учун мехнат сарфланади, шу мехнат кийматни шакллантиради. Киймат иш кучи ва моддий ресурслар сарфидан иборат булади. Товар бозорга чикишга кадар мехнат моддий шаклда (масалан, овкат, кийим, станок ва х. о) булади, бозорда сотилгач. ундаги мехнат маълум микдордаги пулга айланади, яъни товар узининг пул эквивалентини топади ва киймат пул шаклига киради

Бозорнинг турлари


Бозорга гоят хилма-хил товар ва хизматлар чикарилади, улар бозор объектини ташкил этади. Уз объекти жихатидан бозорни 6 турга булиш мумкин: 1) Истеъмол товарлари бозори; 2) Ишлаб чикариш воситалари ва ресурслари бозори; 3) Иш кучи ёки мехнат бозори; 4) Молия бозори; 5) Интеллектуал товарлар бозори; 6) Курол-аслаха бозори.
Истеъмол товарлари бозори - кишиларнинг тирикчилиги учун зарур булган товарлар ва хизматлар бозорларидир. Бу бозорда кенг истеъмол буюмлари, маданий-маиший ва коммунал хизматлари олди-сотдиси олиб борилади. Бу бозорда деярли барча фукаролар иштирок этади. Бу бозорнинг Узбекистонда аник куринишлари бор: магазинлар, савдо уйлари, фирмалар, супермаркет, дукон, ошхона, нонвойхона, хар хил устахоналар, салонлар, нихоят, дехкон бозорлари ва буюм бозорларидир.
Ишлаб чикариш воситалари ва ресурслари бозори - 
ишлаб чикариш учун зарур булган нарсалар бозоридир.
Бу бозорда улгуржи савдо сотик юз беради. Мазкур бозор савдо фирмалари, савдо уйлари, биржалар фаолиятида, ер ва бошка кучмас мулк савдосида намоён булади. Бундай бозорда ресурсларга талабгорлар ресурс етказувчилар билан контракт-шартномалар асосида алока киладилар. Ресурс бозорининг бош бугини товар биржаси хисобланади. Товар биржаси улгуржи савдо билан шугулланувчи тижорат корхонасидир. Биржада товарларни етказиб бериш хакида битим тузилади.
Иш кучи ёки мехнат бозори - 
иш кучи олди-сотди килинадиган бозордир. Иш кучи махсус товар булганидан унинг бозори уз хусусиятига эга. Агар оддий товар сотилганда унинг эгаси узгарса, иш кучи сотилганда унинг эгаси узгармайди, чунки уни инсон жисмидан ажратиб булмайди. Мехнат бозори мехнат биржалари, ишчи ёлловчи воситачи фирмалардан ва нихоят, кишиларни бевосита ишга жалб этувчи корхоналарнинг узидан иборат. Шаркка хос булган тартибсиз мехнат бозори - бу м а р д и к о р бозоридир.
Молия бозори хам бозорнинг махсус тури. Молия бозори деганда молия ресурсига айланган пул маблаглари ва уларга тенглаштирилган кимматбахо когозлар бозорини тушуниш керак. Молия бозори таркибан кредит бозори, кимматли когозлар бозори ва валюта бозоридан иборат. Валюта аукциони, кредит пуллари аукциони, банклар, молия компаниялари, фонд биржалари ва бошкаларнинг фаолияти молия бозорининг яккол куринишларидир. Интеллектуал товарлар бозори - бу аклий мехнат махсули булган товарлар ва хизматлар бозоридир. Бу бозорда илмий ишланмалар, гоялар, техникавий лойихалар ва чизмалар, ахборот, санъат, адабиёт ва илмга тегишли асарлар, ижрочилик хизмати ва турли томоша хизматлари сотилади. Бу бозорнинг мухим унсури патент ва лицензия бозори ва хозирги кунда шоу-бизнес ва кино бозорларидир. Курол-аслаха бозори - бозорни алохида туриниташкил этади, бу ердаги товарлар истеъмол буюмлари хам эмас, ресурслар хам эмас. Бу ерда хавфсизликни таъминловчи курол-яроглар сотилади. Бу бозор салонлар ва кургазмалар шаклида амал килади. Майда куроллар магазинлар оркали сотилади.

Download 2,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish