мукаммал бозор ва монополия. Бозор тузилмаси. Мукаммал рақобат: тавсифи ва асосий белгилари


Рақобат курашининг икки усули фарқланади: нарх воситасидаги рақобат ва нархсиз рақобат



Download 1,01 Mb.
bet7/16
Sana05.04.2022
Hajmi1,01 Mb.
#530607
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
2 5246931090463002365

Рақобат курашининг икки усули фарқланади: нарх воситасидаги рақобат ва нархсиз рақобат.
Ишлаб чиқарувчилар ўз товарлари нархларини бошқа ишлаб чиқарувчиларникига нисбатан пасайтириши йўли билан нарх воситасида рақобатлашув жараёни рўй беради.
Бу усулни қўллаш учун татбиркор бошқа рақибларига қараганда унумлироқ техника ва технологияъни ишлаб чиқариш жараёнига киритиши, малакалироқ ишчиларни ёллаши ва ишлаб чиқаришни самарали ташкил қилиши зарур. Фақат ана шу ҳолатда товарининг индивидуал қиймати бозор қийматидан паст бўлиб, мазкур товар нархини тушириш имкониятини беради.
Нарх воситасида рақобатлашиш усулларидан бири – демпинг нархларни қўллашдир. Бунда миллий ишлаб чиқарувчилар ўзларининг товарларини бошқа мамлакатларга ички бозордаги нархлардан, айрим ҳолларда таннархидан ҳам паст бўлган нархлар бўйича экспорт қилади. Шу орқали улар ички бозорда нархларнинг барқарорлигига эришиш мамлакатдаги ортиқча маҳсулотни бартараф этиш, янги бозорларга кириб олиш ва унда ўзларининг иқтисодий мавқеини мустаҳкамлашга харақат қилади.
Ҳозирги даврда ишлаб чиқарувчилардан бирининг ўз маҳсулотига нархни пасайтириши унинг рақобатчиларининг ҳам шундай ҳаракат қилишини тақозо қилади. Бу бозорда фирмаларнинг мавқеини ўзгартирмайди, фақат тармоқ бўйича фойдани камайтиради. Шу боис бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда нарх ёрдамида рақобат қилиш устувор ҳисобланмайди.
Нархсиз рақобатда рақобат курашининг асосий омили товарларнинг нархи эмас, балки унинг сифати, сервис (хизмат кўрсатиш), ишлаб чиқарувчи фирманинг обрў-эътибори ҳисобланади.
Ҳозирги даврда бир турдаги маҳсулотларнинг кўпайиши уларнинг сотишни рағбатлантирувчи реклама, товар белгилари ва фабрика муҳрларидан фойдаланишни келтириб чиқармоқда. Истеъмолчилик бозорида қўшимча хизмат кўрсатиш орқали харидорларни ўзига жалб қилиш кенг тарқалмоқда.
Нархсиз рақобатнинг товар сифатини табақалаштириш каби усули ҳам мавжудки, бунда товарлар бир хилдаги эҳтиёжни қондириши ва бир турга мансуб бўлиши, лекин турли-туман истеъмол хоссаларига эга бўлиши мумкин.
Нархсиз рақобат усуллари ичида маркетинг муҳим аҳамиятга эга бўлиб, у маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнини талабга мослаштирувчи тадбирлар тизимидан иборат. Бозор иқтисодиёти шароитида талабни яхши ўрганган ва истеъмолчилар эҳтиёжларини тўлароқ қондира оладиган корхо-налар ҳар доим рақобат курашида ютиб чиқади. Америкалик иқтисодчи профессорлар Кемпбелл Р.Макконнелл ва Стенли Л.Брю "рақобатнинг моҳияти иқтисодиётнинг иккита асосий субъектлари - корхоналар ва уй хўжаликлари доирасида иқтисодий қудратни кенг тақсимланишида. Кўплаб харидорлар ва сотувчилар мавжуд бўлганда маълум бир бозорда бирон бир харидор ёки сотувчи бундай миқдордаги маҳсулотга талаб ёки таклифни тақдим эта олмайди, бу нархга сезиларли таъсир кўрсатиши учун етарли бўлади "2 деб ҳисоблайдилар.

Download 1,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish