Мухаммадиева Дилафруз Ахтамовна Сравнительное исследование



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/41
Sana24.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#199647
TuriИсследование
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   41
Bog'liq
161540251832794daraja

УМУМИЙ ХУЛОСАЛАР 
1. «Бобурнома» таржималари орасида шунчаки ўзга тилга таржима 
қилинганлиги билангина аҳамиятли бўлган нашрлар бор, шу билан бирга 
аслиятга анча яқинлашган, тўлиқ ва эътироф этишга арзирли таржималар ҳам 
мавжуд. Инглизча ва туркча таржималарни ана шундай матнлар сирасига 
киритиш мумкин. 
«Бобурнома»нинг озарбайжонча таржимаси изоҳларга бой, уларнинг 
асосий қисми сатр остида берилган, диққатга сазовор жойи шундаки, 
изоҳларда туркча, русча ва ўзбекча нашрлар ўртасидаги фарқлар очиб 
берилган. Озарбайжонча матнда паремияларнинг асли сақланиб, унинг 
мазмуни ҳаволада келтирилган. 
Қозоқча таржимада воқеалар жуда кичик-кичик мавзуларга бўлиниб 
берилган. «Бобурнома»даги афоризмлар қозоқчага таржима қилинган. 
Мақолларни ўгиришда ҳозирги қозоқчада мавжуд бўлган эквивалентини 
қўллаш усулидан фойдаланилган. 
2. Туркча нашрда киши исмлари, жўғрофий номлар кўрсаткичларида 
чалкашликлар бор, Бобур Мирзонинг фармонлари ҳам тўлалигича 
келтирилмаган. Матнда кўплаб узилишлар бор. «Бобурнома» таржимони 
Р. Р. Арат таржима жараѐнида асардаги ҳар бир паремиянинг дастлаб эски 
ўзбек ѐзувидаги шаклини келтиради, мазмунини эса қавс ичида туркча 
алифбода беради. 
3. «Бобурнома»да мақол ва маталлардан шахс ва вазиятларни янада 
ѐрқинроқ тасвирлашда унумли фойдаланилган. «Бобурнома»даги мақол, 


24 
матал ва афоризмларни семантик таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, аксарият 
воқеаларни тасвирлаѐтганда Бобур мирзо бирор паремия билан фикрини 
якунлайди. «Бобурнома»даги паремияларнинг ҳам аксарияти тарихий мақол 
ва маталлар бўлиб, уларинг бир қисми бугунги кунда истеъмолдан чиқиб 
кетган, маълум қисми структур-семантик ўзгаришлар билан қўлланади. 
4. Мақол-маталларнинг бир қисми форс тилида. Бунга сабаб, форс 
тилининг давлат ва ижод тили сифатидаги мавқейи ҳали ҳам амалдалиги ва 
Бобурнинг кўпроқ ҳаѐти форсий қавмлар орасида кечганлиги билан изоҳлаш 
мумкин.Туркий тилда берилган мақол-маталлар ҳозирги ўзбек тилида 
ўзгаришсиз қўлланилади. Афоризмлар «Бобурнома»да фикрни хулосалаш 
учун энг кўп ишлатилган паремиялардир, чунки улар муаллифнинг ҳаѐтидаги 
яхши-ѐмон воқеалардан чиқарган сабоқларидир. Бобур афоризмларида ўз 
ҳаѐтидаги хусусий вазият халқ, омма, ҳаѐт нуқтаи назардан умумлашади. 
5. Паремияларни турк тилига таржима қилишда уч тамойилга 
асосланилган: сўзма-сўз таржима қилиш, грамматик воситани ўзгартириш 
орқали таржима қилиш, таркибини ўзгартирган ҳолда таржима қилиш.Мақол 
ва маталлар таржимасида таржимон кўпроқ сўзма-сўз таржима қилиш 
усулидан фойдаланади. Турк тилида мавжуд бирор мақол билан таржима 
қилинган ҳолат кўзга ташланмади. Шеърий тарзда берилган мақол ва 
маталлар туркча таржимада насрий тарзда ифодаланади, афоризмларнинг 
насрий баѐнини бериш билан чекланилади. Туркча матнда маъноси етарлича 
очилмаган мақол, матал ва афоризмлар мавжуд. 
6. «Бобурнома» туркча матнида таржима жараѐнида сақланиб қолган 
фраземалар кам миқдорни ташкил этади. Таржима матнда сақланиб қолган 
фраземаларнинг бир қисми ҳозирги замон турк тилида мавжуд бўлган 
эквиваленти билан ўгирилган. Қолган қисмининг эса сўзма-сўз таржима 
қилиш орқали маъноси тушунтирилган. 
7. «Бобурнома» матнидаги фраземаларнинг кўпчилик қисми ҳозирги 
ўзбек тилида мавжуд эмас, баъзи ҳолларда ҳозирги ўзбек тилида 
учрамайдиган тарихий фразема бугунги турк тилида истеъмолда эканлиги 
ҳолати ҳам аниқланди. 
8. Сўзма-сўз таржима қилинган фраземаларнинг баъзиларида таржимада 
сўзлар нотўғри танланганлиги учун, маъно ўзгаришига учраган. Аксарият 
ҳолларда таржимон сўзма-сўз таржимада Бобур айтмоқчи бўлган тушунчани 
тўлиқ ифодалаб бера олган. Буни туркча таржиманинг ютуғи сифатида 
баҳолаш мумкин. 



Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish