Мобил алоқа тизимларида узатиш ва қабул қилиш қурилмалари фани бўйича
Кучайтиргичларнинг тавсифи ва асосий техник кўрсаткичлари Кучайтириш қурилмаларининг асосий характеристиклари. Кучайтиргичларнинг иш режимлари. D синфдаги кучайтиргичларнинг ўзига хос хусусиятлари. Радиоалоқани ташкил этиш умумий принципи. Радиоузатиш қурилмаларининг вазифаси. Радиоузатиш қурилмаларининг таснифланиши. Радиоузатиш қурилмаларининг каскадлари ва қисмлари. Радиоқабул қилиш қурилмаларининг асосий характеристикалари. Радиоқабул қилиш қурилмаларининг вазифаси ва турлари. Радиоқабул қилиш қурилмаларининг сифат кўрсаткичлари. Радиоқабул қилгичнинг энг оддий тузилиш схемаси. Тўғридан – тўғри детекторлашли қабул қилгичнинг тузилиш схемаси. Тўғридан-тўғри кучайтиришли қабул қилгичнинг тузилиш схемаси. Супергетеродинли қабул қилгичнинг тузилиш схемаси. Радиочастота кучайтиргичлари ҳақида умумий тушунчалар. Software Defined Radio технологияси. SDR архитектураси. Мобил телефонияда SDR архитектурасидан фойдаланиш. SDR сотали телефонининг архитектураси. Кўп диапазонли абонентлар қурилмалари учун кириш радиочастоталар (РЧ) модуллари. РЧ функционал тугунлар ва радиокомпонентлар. Дуплексерлар ва диплексерлар. Рақамли модуляциялаш усуллари. Амплитудавий манипуляциялаш (АМн). Частотавий манипуляциялаш (ЧМн). Фазавий манипуляциялаш (ФМн). Квадратурали амплитудавий манипуляциялаш (QАМ). Квадратурали фазавий манипуляциялаш (QPSK). Частотани ўзгартириш ҳақида умумий тушунчалар. Диодли сигналлар аралаштиргичлари схемалари. Транзисторли сигналлар аралаштиргичлари схемалари. Радиоқабул қилиш қурилмаларида сигналларни детекторлаш. Детекторлаш усуллари ва детекторлар характеристикалари. Амплитудавий модуляцияланган сигналларни детекторлаш. Частота бўйича модуляцияланган сигналларни детекторлаш. Фаза бўйича модуляцияланган сигналларни детекторлаш. Рақамли манипуляцияланган сигналларни детекторлаш. Радиоқабул қилиш қурилмаларида сигналларга рақамли ишлов бериш.
“Радио тўлқинларнинг тарқалиши ва антенна-фидер қурилмалари” фани бўйича
Антенналарнинг классификацияси. Антеннанинг кучайтириш коэффициенти. Белгиланиши, ўлчов бирлиги, физик моҳияти, йўналганлик коэффициенти, ҳимояланганлик коэффициенти, йўналганлик диаграммаси. Уларнингг параметрлари ва характеристикалари, график тасвирлари.
Симметрик тебратгич, унинг тузилиши ва йўналганлик хусусиятлари, электр хусусиятлари, афзалликлари ва камчиликлари, кириш қаршилиги, диапазонлик хусусиятларини ошириш усуллари, қўзғатиш усуллари. Симметрияловчи қурилмаларнинг турлари ва вазифалари. Содда тебратгичли антенна турлари. Илмоқсимон вибратор. Штирсимон вибратор. Боғлиқ тебратгичлардаги ток параметрларини унинг йўналганлик хусусиятларига кўрсатадиган таъсири. Директорнинг, рефлекторнинг хусусияти ва вазифаси. Кўндаланг нурлатувчи чизиқли антенна панжараси. Фазаланган чизиқли антенна панжараси. Бўйлама (ўқи бўйича) нурлатувчи чизиқли антенна панжараси. Секинлатиш коэффициенти, формуласи ва физик моҳияти.
Апертура ва унинг хусусиятлари. Гюйгенс элементининг йўналганлик хусусиятлари. Идеал қўзғатилган сирт ёйилмасининг йўналганлик хусусиятлари. Нотекис амплитуда тақсимотини қўзғатилган сирт ёйилмасининг йўналганлик хусусиятларига кўрсатадиган таъсири. Фаза хатоликларини қўзғатилган сирт ёйилмасининг йўналганлик хусусиятларига кўрсатадиган таъсири. Рупорли антеннанинг конструкцияси ва йўналганлик хусусиятлари, оптимал узунлиги, унинг хусусиятлари ва физик моҳияти. Пирамидасимон рупорнинг йўналганлик хусусиятлари. Е-секториал рупорнинг йўналганлик хусусиятлари. Н-секториал рупорнинг йўналганлик хусусиятлари. Конуссимон рупорнинг йўналганлик хусусиятлари. Рупорли антенналарнинг диапазонлик хусусиятлари, қўзғатиш усуллари, афзалликлари ва камчиликлари. Бир кўзгули параболик антенна. Тўғри фокусли кўзгули антенна. Офсетли кўзгули антенна. Қисқа фокусли ва узун фокусли кўзгули антенналар.
Кўзгули антенналардаги соя эффекти ва уларга қарши курашиш усуллари, кўзгунинг нурлатгичга кўрсатадиган таъсири, кўзгуга қўйиладиган талаблар, нурлатгичга қўйиладиган талаблар, йўналганлик диаграммасини бошқариш усуллари. Параболик антеннанинг сиртдан фойдаланиш коэффициенти ҳамда унинг физик моҳияти. Кўзгули – параболик антенналарнинг афзалликлари ва камчиликлари. Икки кўзгули параболик антенна конструкцияси ва ишлаш принципи. Грегори схемаси асосида қурилган икки кўзгули параболик антенна. Кассегрен схемаси асосида қурилган икки кўзгули параболик антенна. Икки ўзгули параболик антенналар.
Директорли антенналар. Директор ва рефлекторлар сонини директорли антеннанинг йўналганлик хусусиятларига кўрсатадиган таъсири.
Логопериодик антенналар. Спирал антенналар. Диэлектрик антенналар.
Тўлқин ўтказгичли-тирқишли антеннанинг конструкцияси ва йўналганлик хусусиятлари.
Симсиз алоқа каналининг таркиби ва хусусиятлари. Радиотўлқинларнинг тарқалиш механизмлари. Радиотўлқинларнинг частота диапазонлари бўйича таснифланиши. Электромагнит тўлқинларнинг эркин фазода тарқалиш хусусиятлари. Эркин фазодаги йўқотишлар. Эркин фазодаги таъсир этувчи майдон кучланганлигини ҳисоблаш. Кўтарилган антенна тушунчаси ва унинг физик моҳияти. ЖЮЧ ва УЮЧ диапазонидаги ер радиотўлқинларининг кўтарилган антенналарда тарқалиши. Интерференцион тенглама ва ундаги параметрлар. Шу тенглама асосида ҳисоблаш талаблари.
Ер радиотрассасини зоналарга бўлиниши. Тўғридан-тўғри кўриш масофаси, уни ҳисоблаш тенгламаси ва физик моҳияти. Ернинг эквивалент радиуси, уни ҳисоблаш тенгламаси ва физик моҳияти. Тўғридан-тўғри кўриш масофасини ҳисоблашда атмосфера рефракциялари ҳисобга олиш. Введенский тенгламаси ҳамда унинг физик моҳияти. Ер радиотўлқинларининг тарқалишига тропосферанинг кўрсатадиган таъсири.Радиотўлқинларнинг тропосферадаги локал нобиржинсликлардан аксланиши. УЮЧ диапазонидаги ер тўлқинларини ярим соя зонасида тарқалиши. УЮЧ диапазонидаги ер тўлқинларини соя зонасида тарқалиши. Френел зоналари ва унинг физик моҳияти. Френел зоналари радиусларини ҳисоблаш тенгламаси ҳамда радиотрассаларни қуришда ҳисоблаш натижаларини эътиборга олиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |