5330500 - Компьютер инжиниринги (“Компьютер инжиниринги”, “АТ-Сервис”, “Мультимедиа технологиялари”) таълим йўналиши негизидаги:
– 5А350902-Интеллектуал ахборот коммуникация тизимлари
магистратура мутахассисликларига кирувчилар учун махсус (ихтисослик) фанларидан
Д А С Т У Р
Аннотация
Дастур 5А350902-Интеллектуал ахборот коммуникация тизимлари магистратура мутахассислигига кирувчилар учун 5330500 - Компьютер инжиниринги (“Компьютер инжиниринги”, “АТ-Сервис”, “Мультимедиа технологиялари”) таълим йўналишининг 2016/2017 ўқув йилида тасдиқланган ўқув режасидаги асосий фанлар асосида тузилган.
ТУЗУВЧИЛАР:
Джуманов Ж.Х. - ТАТУ «Компьютер тизимлари» кафедраси мудири, т.ф.д., профессор.
Мирюсупов З.З. - ТАТУ «Компьютер тизимлари» кафедраси доценти, т.ф.н.
Кучкоров Т.А. – ТАТУ «Компьютер тизимлари» кафедраси доценти, PhD.
Абдурашидова К.Т. – ТАТУ «Компьютер тизимлари» кафедраси доценти.
Дастур Компьютер инжиниринги факультетининг 2020 йил 23 июндаги № 10 сонли Кенгаши йиғилишида мухокама қилинган ва тасдиқлашга тавсия этилган.
КИРИШ
5330500 - Компьютер инжиниринги (“Компьютер инжиниринги”, “АТ-Сервис”, “Мультимедиа технологиялари”) бакалавриат таълим йўналиши – фан ва техника соҳасидаги йўналиш бўлиб, у ахборотларни ўзгартириш, узатиш, тақсимлаш, қайта ишлаш ва маълумотларга ишлов бериш соҳа истиқболини белгилашга, касбий кўникма, мутасаддилик қобилиятига йўналтирилган инсон фаолиятининг воситалари, усуллари, методлари ва услубларининг мажмуасини қамраб олади.
Таълим йўналиши негизидаги мутахассисликларнинг вазифаси - талабалар билимларини чуқурлаштириш ва − ахборот коммуникация технологиялари, компьютер тизимлари ва тармоқларининг математик, техник-дастурий таъминоти, геоахборот технологияларининг асосий тушунчалари, геоахборот тизимларини моделлаштириш, геоахборот технологиялари асосида дастурий восита ва иловалар ишлаб чиқиш; масофадан зондлаш асосида ҳудудларни (ерни) мониторинг қилиш дастурий воситаларни ишлаб чиқиш; компьютер кўриши асослари; сунъий йўлдош қурилмаларидан олинган тасвирларни қайта ишлаш, уларни синфлаштириш ва интеллектуал таҳлил қилиш, геопротал ва геохизматлар учун веб дастурлаш технологиялари, алгоритмлаш ва математик таъминотни яратиш, технологик ечимларни ишлаб чиқиш бўйича ҳамда илғор педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда билимларини ошириш ва кўникма ҳосил қилишдан иборатдир.
5330500 - Компьютер инжиниринги (“Компьютер инжиниринги”, “АТ-Сервис”, “Мультимедиа технологиялари”) таълим йўналиши негизидаги 5А350902-Интеллектуал ахборот коммуникация тизимлари магистратура мутахассисликларига кирувчи талабалар учун таълим йўналиши ўқув режасига асосан 3 та ихтисослик фанлари бўйича: “Маълумотлар интеллектуал таҳлил”, “Компьютер архектураси”, “Реал вақт тизимлари” бўйича тест саволлари шакиллантирилган. Бу фанлар ўз негизида қамраб олинган маълумотлар қуйида батафсил келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |