Логистика асослари фани бўйича мавзулар Фаннинг ўқитилишидан асосий мақсад “Логистика” фанининг асосий талабига мос равишда корхоналарда логистика бўйича комплекс билим бериш билан бирга, унга почта алоқаси корхоналари хизматларидан оқилона фойдаланган ҳолда хизмат ва фаолият ҳақида талабаларга назарий билим бериш асосида уларнинг етук ва юқори малакали мутахассис бўлишлари ҳамда олинган билимлари асосида ўқитиш ва илмий изланишларни давом эттиришларни таъминлашдир.
Фанни ўқитишнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
- логистиканинг концептуал ва услубий асослари;
- ишлаб чиқариш ва хизматлар соҳасида моддий оқимларни бошқаришга логистик ёндошув;
- логистика назариясининг шаклланиши ва ривожланиши, усуллари, функциялари, тамойиллари, ташкилий тузилмалари ва кўринишлари ҳамда уларнинг аҳамияти;
- бозор ҳолатини таҳлил қилиш, почта алоқаси корхонасининг бозордаги ўрнини аниқлаш ва ривожлантириш йўлларини қидириб топиш, логистик ахборот билан таъминлаш, бозор конъюнктурасини ўрганиш;
- бозор иқтисодиёти шароитида почта алоқаси соҳасида логистика билан боғлиқ жараёнларда почта алоқаси корхонасининг ўрни ва унинг иштирокини аниқлаш ва бошқалар
Почта алоқасида хавфсизлик ва сифати махсус фани бўйича мавзулар “Почта алоқасида ҳавфсизлик ва сифат” фанини ўқитишнинг асосий вазифаси ва мақсади талабаларга почта алоқасида ҳавфсизлик ва сифат фаннинг асосий талабини қондириш мақсадида комплeкс билим бeриш билан бирга, унинг почта алоқаси корхоналари фаолиятини самарадорлигини бeлгилаб бeрувчи хавфсизлик ва сифат кўрсаткичларини ёритиб бeришдан иборат.
“Почта алоқасида ҳавфсизлик ва сифат” фанини ўқитишнинг асосий мақсади қўйидагилардан иборат;
- Почта хизмати хавфсизлиги масалалари, хамда ахборот хавфсизлиги;
- Сифатнинг миллий нормативлари ва уларни баҳолаш тизими;
- Почта жўнатмаларини хавфсиз сақланишининг назорати;
- Почта жўнатмаларини ташишда уларнинг хавфсизлигини таьминлаш;
- Халқаро почта тармоғи хизматининг сифат нормативлари;
- Халқаро хизмат сифатининг умумжаҳон стандарти;
- Корхонанинг техник ҳолатини ўрганиш, пул жўнатмаларини моддий қийматга ега жўнатмаларини хавфсиз жойларга жойлаштириш ва уларни хавфсизлигини таъминлаш;
- Корхонанинг молиявий қизиқишларининг аналог ошириш чораларини хавфсизлигини таьминлаш;
- Почта жўнатмаларида жўнатиш тақиқланган радиактив захарловчи моддалар ва совуқ уруш қуролларини жўнатилишини муайян даражада назорат қилиш;
- Почта жўнатмаларининг ҳамма турини зиён етказмасдан текшириш уларни сақланишига эьтибор бериш жўнатмаларда жўнатилиши мумкин бўлмаган почта жўнатмаларини аниқлаш;
- Халқаро почта тармоғи хизматининг сифати;
- Умужахон почта иттифоқи қошида ташкил этилган Алоқа сифатини яхшилаш фондининг вазифалари ва функсиялари;
- Почта маҳсулоти сифатининг кўрсаткичлари ва нормативлари тизимини такомиллаштириш йўллари;
- Почта алоқа хизматлари сифатини белгилашда почта хавфсизлиги хизматининг муҳимлилигига эътибор қаратиш.