Халқаро ва зона ичи телекоммуникация тармоқлари. Республика рақамли магистрал транспорт тармоғини яратиш 1995-1997 йиллар транс-азия- европа оптик толали алоқа линияси (ТАЕ ВОЛС) нинг миллий сегментини қуришдан бошланди, у эса узунлиги 830 км дан ортиқ магистрал ВОЛС ни фойдаланишга жорий этишни таъминлади. Магистрал тармоқнинг кейинчалик рақамлаштирилиши Япония кредити хисобига амалга оширилган OECF-1 лойихаси рамкасида 1995-2000 йилларда давом эттирилди. Лойихани амалга оширилиши натижасида узунлиги 1028 км бўлган РРЛ (радио реле линияси), узунлиги 1080км бўлган зона ичи ВОЛС фойдаланишга топширилди, рақамли оқимлар хамма вилоят марказлари ва 39 туман марказлари ва ажратилган шахарларга етказишлди, шунингдек умумий сиғими 24161 портли 4та рақамли АМТС фойдаланишга топширилди. Бундан ташқари, 1999-2001 йиллар қурилган Тошкент-Бухоро РРЛси ТАЕ ВОЛСнинг Ўзбекистон сегментини резервлашни таъминлади.
2001 йил Корея Республикаси Хукумати кредити хисобига Андижон ва Фарғона вилоятларида EDCF лойихаси амалга оширилди, лойиха доирасида Андижон ва Фарғона вилоятлари зона ичи телекоммуникация тармоқларининг реконструкцияси амалга оширилди. Бу лойихани амалга ошириш натижасида узунлиги 354км бўлган зона ичи оптик толали алоқа линияси қурилди, рақамли оқимлар Андижон вилоятининг саккизта туманига ва Фарғона вилоятининг олтита туманига етказишлди, умумий сиғими 46 минг номерли коммутацион ускуналар ўрнатилди.1992-2001 йилларда Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларини реконструкциялаш ва модернизациялаш юқори ўтказувчанлик қобилиятига эга рақамли синхрон иерархиялар технологиялари базасида юқори ишончли ва юқори яшовчан транспорт тармоғини яратиш ва нафақат анъанавий хизматларни янада ривожлантиришдан ташқари, телекоммуникациялар бозорига замонавий хизматларни жорий этишни таъминлаш, шунингдек уяли алоқа, маълумотлар узатиш ва Интернет хизматларини тақдим этиш учун инфраструктурани янада ривожлантириш имконини берди.
1. Индивидул лойиха ишини бажариш ва расмийлаштириш бўйича қўйиладиган талаблар
1. Индивидул лойиха ишини ҳар бир талаба шахсий топшириқ вазифа асосида бажаради ва тушунтириш хати талаблар асосида расмийлаштириб, стандарт талабларига жавоб бериши лозим. Индивидул лойиха иши ўз ичига магистрал тармоқ ва шаҳарлараро алоқа линия тармоқларини танлаш бўйича конкрет ечимларни ўз ичига олади. Индивидул лойиха иши техник ечимлар асосида иқтисодийли тармоқ бўлиши билан бирга, бу тармоқ кўплаб маълумотлар узатиш вазифасини бажариши керак. Тушунтириш хатида матн материаллари тўлиқ, хатосиз, сўзлар қисқартирилган бўлмасдан аниқ лойиҳалаштириш асосида бўлмоғи лозим. Ўлчов бирликлари Давлат Стандарти талаблари (ДСТ) асосида бўлиши керак.
2. Индивидул лойиха ишида лойиҳалаштириш материаллари схема ва чизмалар билан тўлдирилиб, чизма ва расмлар қора рангда (қалам билан) мухандислик графикаси фанида қўлланувчи асбоблар ёрдамида чизилиши лозим. Индивидул лойиха ишида келтирилган чизмалар расмлар ости ёзмасига эга бўлиб, жадваллар тепа томонида белгиланиб, Давлат стандарт талабларига жавоб бериши керак. Индивидул лойиха ишидаги ёзма маълумотлар кўриниши яққол кўринадиган рангли ручка ёки авторучка ёрдамида бажарилиб жадваллар эса қора ранг билан бажарилиши керак.
3. Матнда келтирилган маълумотлар ва лойиҳалаштириш ечимлари индивидул лойиха иши охирида келтирилган адабиётлар рўйхати тартиб рақами бўйича олиб борилиб, қўлланилган адабиёт тартиб рақами катта қавс орасида белгиланиши керак. Индивидул лойиха ишидаги чизма, расмлар ва жадваллар икки рақамли бўлиб, бажарилувчи бўлим тартиб рақамига тўғри келмоғи лозим.
4. Индивидул лойиха ишида келтирилган ҳисобларда аввал ҳисоблаш учун формула ёзилади, бу формуладаги ҳар бир харфли белгиланиш ёйилиб ёзилади ва ҳар бир белгиланиш тушунтириш сўзлар билан ифодаланиб, унинг ўлчов бирлиги ёзилади, ҳамда қандай адабиётдан фойдаланганлиги белгиланади.Агар ҳисоблар бир нечта частотада ёки ҳисоблар бир неча марта ҳисобланадиган бўлса, у ҳолда бу ҳисоблар битта қиймат учун ҳисобланган бўлиб, қолган қийматлар ҳисоб натижаси жадвалига тўлдирилади. Ҳар бир ҳисоблар натижаси жадвал кўринишида расмийлаштирилиб, уларнинг графиклари чизилади, ҳамда ҳар бир ҳисоблар графиги натижаси бўйича хулоса ёзилиши лозим.
5. Индивидул лойиха иши ўз ичига жилдланган йиғма иш, титул варағи, мундарижа, шахсий топшириқ ва қўлланилган адабиётлар рўйхатини ўз ичига олади. Индивидул лойиха ишининг тушунтириш хати кўриниши қуйидаги тартибда бўлади:
Титул варағи;
Индивидуал топшириқ–вазифа;
Кириш;
Индивидул лойиха иши нинг асосий матни;
Индивидул лойиха иши бўйича хулоса;
Адабиётлар рўйхати.
6. Индивидул лойиха ишининг ёзма кўриниши 297х210мм ўлчамдаги стандарт А4 оқ қоғоз форматига чоп этилади. Индивидул лойиха ишидаги тушунтириш хатининг маъноси индивидул лойиха иши учун берилган вазифага тўғри келиши керак. Индивидул лойиха ишидаги трасса кўриниши, лойихалаштирилаётган трассада регенераторларни ёки мультиплексорларни жойлаштириш чизмаси алохида А4 форматига қора ранг билан чизилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |