MUHAMMAD AL – XORAZMIY NOMIDAGI TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI FARG’ONA FILIALI
TELEKOMMUNIKATSIYA TEXNOLOGIYALARI VA KASB TA`LIMI FAKULTETI TELEKOMMUNIKATSIYA TEXNOLOGIYALARI YO’NALISHI
630 – 18 guruh talabasi
Abduhakimov Muhammad Alining
INDIVIDUAL LOYIHA ISHI
Mavzu: Farg’ona-Toshkent viloyatlari orasida optik transport tarmog’ini loyihalashtirish.
Qabul qildi: Tillaboyev A.A., Telekommunikatsiya
injiniringi kafedrasi assistant o’qituvchisi
Farg’ona 2020
Кириш................................................................................................
|
Индивидул лойиха иши ни бажариш ва расмийлаштириш бўйича қўйиладиган талаблар .......................................................................
|
Алоқа линия иншоатларини лойиҳалаштириш....................................
|
Лойиҳалаштирувчи алоқа магистралида каналлар сони ҳисоби .....
|
Лойиҳалаштирилаётган магистрал трассасини танлаш ва асослаш
|
Синхрон рақамли транспорт модули сатхи ва оптик кабел русумини танлаш....................................................................................
|
Лойиҳалаштирувчи трасса магистрали учун кабел танлови
|
Лойиҳалаштирилувчи трасса учун регенерация участка узунлик ҳисоби.......................................................................................................
|
Линия регенераторларини жойлаштириш.............................................
|
Толали оптик алоқа линия қурилиши....................................................
|
Адабиётлар...............................................................................................
|
Иловалар...................................................................................................
|
Кириш.
Хар бир давлатнинг гармоник ривожланиши учун, мамлакатни ишончли халқаро, шахарлараро ва махаллий алоқа каналлари билан таъминлаш масалалари, биринчи даражали ахамиятга эгалиги шубхасиздир. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришган 1991 йилдан бошлаб, мустақил давлатниннг талабларидан келиб чиқиб, алоқа тизимини ривожлантириш сохасида биринчи ўринга, телекоммуникация тармоқларини тубдан яхшилаш ва ривожлантириш масалалари чиқди.
Мустақилликкача Республикада хамма магистрал ва зона ичи тармоқлар мис симли кабеллар ва хаво алоқа линиялари асосида ташкил этилган эди. Шахарлараро телефон станциялари эскирган конструкцияларда, аксарият холларда декада-одимловчи, координата ва квазиэлектрон базаларда ташкил этилган эди. Ўша пайтда, Республикада ягона, 2267 каналли АХЕ-10 русумли электрон шахарлараро телефон станция Тошкент шахрида ишлаб турган эди. Республиканинг халқаро алоқаси эса, автоматик алоқа ва каналлар сони чекланган, Москва халқаро станцияси орқали ташкил этилган эди. Йўлдошли алоқа 1980 йидла фойдаланишга топширилган “Азимут” йўлдошли алоқа станцияси орқали амалга оширилар эди, у Москвадан телевизион эшиттиришнинг иккита дастурини, радио эшиттиришнинг ўнта дастурини ва тўқсонта телефон каналини қабул қилишни таъминлар эди. Республика махаллий телефон тармоқларида маънавий эскирган, узоқ муддатли фойдаланилган, аналог координатали ва декада-одимловчи станциялар ишлаб турар эди.
Бу шароитларда Ўзбекистон Хукумати Республика телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш асосий йўналишлари сифатида қуйидаги биринчи даражали масалаларни белгилади:
Қўйилган масалалардан келиб чиқиб Республикада телекоммуникация тармоқларини тубдан реконструкциялаш ва модернизациялаш бошланди. Биринчи навбатда бу ўзгаришлар халқаро телекоммуникация тармоқларига тегишли бўлди.
Мустақил алоқа тизимини қуриш учун 1991 йилнинг ўзидаёқ Ўзбекистон Республикаси Хукумати “Интелсат” тизимининг Халқаро йўлдошли алоқа станциясини ва сиғими 810 каналли NEAX-61 халқаро коммутацион станцияни қуришга молиявий ёрдам кўрсатди. Биринчи навбатда Японияга 20 та канал ташкил қилинди. Бундан ташқари, Туркия Хукумати томонидан IBS русумидаги йўлдошли алоқа станцияси тортиқ қилинди, бу станция орқали Туркияга 30 та йўлдошли канал ташкил қилинди. Бу эса Ўзбекистон Республикасини халқаро телекоммуникация тармоқларига мустақил чиқиш имкониятини таъминлади.
Халқаро алоқани ривожлантириш борасидаги кейинги йирик қадам 1995 йил Тошкент шахрида 4270 портли EWSD русумли халқаро/ шахарлараро рақамли коммутацион станцияни қуриш бўлди, 2001 йил қайта жихозлаиш натижасида унинг сиғими 4 марта оширилди ва портлар сони 16659 га етказилди. Ушбу лойихани амалга ошириш натижасида, қисқа муддатларда 12 та йўналишларда бевосита халқаро каналлар ташкил қилинди, улар: Япония, Германия, Туркия, Буюкбритания, АҚШ, Франция, Хиндистон, Исроил, Италия, Корея, Сингапур, Покистон давлатларидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |