«МУФАРРАҲНИНГ ЭНГ ЯХШИ ТАЛАБАСИ»
Талабалар ўртасида китобхонлик маданиятини шакллантириш ҳамда янги чоп этилган бадиий китоблар мазмун-моҳиятини кенг кўламда тарғиб қилиш мақсадида Тошкент давлат педагогика университети Ахборот-Ресурс маркази қошида «Mufarrah» китобхонлик клуби ташкил қилинган.
Мазкур клуб фаолиятига назар ташласак, бугунги кунга қадар Саид Аҳмад, Ойбек, Саида Зуннунова, Ғафур Ғулом каби таниқли ёзувчиларимизнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда Саид Аҳмаднинг «Йўқотганларим ва топганларим», Алихонтўра Соғунийнинг «Тарихи Муҳаммадий» асарларининг тақдимотлари ўтказиб келинаётганлигига гувоҳ бўлишимиз мумкин.
Шу асосда клуб фаолиятида китобхонлик тарғибот тадбирларини янада ривожлантириш мақсадида «Mufarrahнинг энг яхши талабаси» кўрик-танловини ташкил этиш режалаштирилган.
Мазкур танловда иштирок этмоқчи талабалар клуб томонидан махсус ишлаб чиқилган йўналиш босқичларидан муваффақиятли ўтишлари талаб этилади.
Кўрик-танловнинг биринчи йўналиши «Personal development» бўлиб, у ўз ичига 1-8-босқичларни қамраб олади. Мазкур йўналиш босқичларида талабаларнинг шахсий ривожланишлари учун мўлжалланган вазифалар: мақсад қўйиш психотехнологияси, вақтни бошқариш, нотиқлик маҳорати, бошланғич китоб ўқиш кўникмаларини шакллантириш омиллари, китоб мутолаасида интеллектни тутган ўрни (эмоционал ва ақлий) ҳақидаги вазифалар талабаларнинг китобхонлик маданиятини шакллантиришдаги ўз устида ишлаш кўникмаларини пайдо қилишга ёрдам беради.
Танловнинг иккинчи йўналиши «Book leader» деб номланиб, 9-15-босқичларни қамраб олади. Иштирокчилар мазкур йўналишда китобхонлик бўйича маънавий-маърифий тадбирларни мустақил равишда ташкиллаштириш ва махсус китобхонлик вазифаларини бажаришлари талаб этилади.
Учинчи босқич «Stars club» деб номланиб, 16-21-босқичларни қамраб олади ҳамда бу йўнаилш books analitycs яъни, бадиий асарларнинг инсон руҳиятига бўлган ижобий таъсири ҳамда ютуқли жиҳатларининг тахлилига қаратилганлиги билан аҳамиятли ҳисобланади. Шунингдек, мазкур йўналишда бадиий адабиётлар асосида ишланган фильмлар таҳлилини олиб бориш кўзда тутилган.
Юқоридаги 3 та йўналиш бўйича ташкил этилган 21-босқичларни муваффақиятли топширган иштирокчилар танлов сертификатига эга бўладилар ҳамда «Mufarrahнинг энг яхши талабаси» кўрик-танловини финал қисмида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритадилар. Танлов якунидаги барча саволлар йўналиш босқичларидаги вазифалардан тайёрланади ва тақдим этилади.
«Mufarrahнинг энг яхши талабаси» кўрик-танловининг финал қисми май ойининг иккинчи ўн кунлигида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Танлов ғолибларига 1-ўрин учун Apple Ipad, 2-ўрин учун диплом, китоблар тўплами ва махсус совға, 3-ўрин учун диплом ва махсус совға тақдим этилади.
Танлов ҳақида батафсил маълумот олиш ва иштирок этиш учун университетнинг ахборот-ресурс марказига мурожаат қилишингиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |