Муддатли депозит
ШАРТНОМАСИ № ____________
Тошкент ш. 2020 йил «_____» ____________
__________________________________________ (кейинги ўринларда «Банк» деб номланади) номидан 20____ йил “___” ____________даги № __________-сонли Ишончнома асосида ҳаракат қилувчи филиал бошқарувчиси ______________________ ва “IMKON-SUG`URTA” МЧЖ СК (кейинги ўринларда «Омонатчи» деб номланади) номидан Устав асосида фаолият юритувчи Бош директор А.Қ.Намозов иккинчи томондан, биргаликда «Тарафлар» деб юритилувчилар ушбу Шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:
1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
1.1. Омонатчи Банкка ______________ (__________________________________________ ______________) сўм миқдоридаги пул маблағларини депозит ҳисобварағига келиб тушган кундан 20____ йил “___” ___________га қадар муддатли депозит сифатида беради.
1.2. Мазкур Шартномада кўрсатилган муддат давомида берилган депозит маблағларидан фойдаланганлиги учун Банк Омонатчига 365 кун ҳисоблаган ҳолда йиллик 16% (ўн олти фоиз) миқдорида устама ҳақи тўлайди.
1.3. Депозит бўйича фоиз тўловлари ойма-ой ва депозитни қайтариш кунида амалга оширилади.
2. ТАРАФЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
2.1. Омонатчининг мажбуриятлари:
2.1.1. Шартномани 1.1.-бандида кўрсатилган депозит маблағини 5 (беш) иш кунида Банк томонидан очилган № _______________________, МФО ______ муддатли депозит ҳисобварағига мазкур Шартномада кўзда тутилган шартларда муддатли депозит сифатида жойлаштириш учун ўтказиб беради.
2.1.2. Депозит маблағларини муддатидан олдин тўлиқ ёки қисман қайтариб беришни талаб қилишдан олдин, Банкни депозит қайтариладиган санадан камида 10 (ўн) кун олдин ёзма равишда огоҳлантиради.
2.1.3. Депозит ҳисобварағини очиш учун сўралган барча керакли ҳужжатларни Банкка тақдим этади.
2.2. Банкнинг мажбуриятлари:
2.2.1. Омонатчи номига муддатли депозит ҳисобварағини очади.
2.2.2. Омонатчи тарафидан жойлаштирилган депозитни бутлигини таъминлайди.
2.2.3. Депозитдан фойдаланганлик учун тўланадиган фоизларни Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 764-моддаси ва «Тижорат банкларда фоиз ҳисоблаш тартиби тўғрисида»ги (АВ 1306-сон 30.01.2004 йил) Низомга асосан ҳисоблайди, бунда фоизлар депозит жойлаштирилган кундан уни қайтариш (муддатидан олдин тўлиқ ёки қисман қайтариш) кунига қадар, қайтариш куни ҳам ҳисобга олинган ҳолда ҳисобланади.
2.2.4. Мазкур Шартномани амал қилиш муддати давомида Омонатчига депозит бўйича фоизларни ҳар ойда, ойнинг охирги куни тўлаб беради. Агар тўловларни ўтказиш куни дам олиш кунига тўғри келса, кейинги банк иш кунидан кечиктирмаган ҳолда тўлаб берилиши лозим.
2.2.5. Мазкур Шартноманинг 1.1.-бандида келтирилган муддат тугагач, депозит суммасини ва ҳисобланган фоизларни Омонатчининг ҳисобварағига ўтказади. Агар тўловларни ўтказиш куни дам олиш кунларига тўғри келса, кейинги банк иш кунидан кечиктирмаган холда ўтказиб беради.
2.2.6. Омонатчидан депозитни тўлиқ ёки қисман муддатидан олдин олиш бўйича талабнома олинган тақдирда, Банк бундай талабномада кўрсатилган муддатда Омонатчига депозит суммасини тўлиқ ёки бир қисмини талабномага мувофиқ ҳолда ва фоизларни Шартноманинг 1.2. ва 2.2.3. бандларига мувофиқ ҳисоблаб ўтказади.
Депозит муддатидан олдин қисман қайтарилган тақдирда, депозитни қайтариш кунидан кейинги куннинг бошланиши ҳолатига, амалда қолган қисмига нисбатан фоизлар Шартноманинг 1.2.-бандига мувофиқ ҳисобланади.
2.2.7. Депозит маблағи тўлиқ ёки қисман муддатидан олдин Банкнинг ташаббуси билан қайтарилган тақдирда, муддатидан аввал қайтарилган суммага нисбатан мазкур Шартноманинг 1.2. ва 2.2.3. бандларига мувофиқ фоизлар ҳисобланган ҳолда ўтказилади.
Депозит муддатидан олдин қисман қайтарилган тақдирда, депозитни қайтариш кунидан кейинги куннинг бошланиши ҳолатига, амалда қолган қисмига нисбатан фоизлар Шартноманинг 1.2.-бандига мувофиқ ҳисобланади.
2.2.8. Банк Омонатчига ҳар чорак якуни бўйича, янги чоракнинг биринчи ойи 5-санасигача тўлов манбаи миқдори ва унга ҳисобланган фоизлар миқдори тўғрисидаги ёзма маълумот тақдим этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |