3.Ўзбекистон иқтисодиётида бюджетдан ташқари фондларнинг ижтимоий ва иқгисодий аҳамияти. Пенсия фонди - бу пенсия билан таъминловчи давлат молия бошқарувининг органидир. Бу фонд мустакил молиявий - банк системаси бўлиб хисобланиб, бу фонднинг маблағлари билан бюджети таркибига кирмайди.
Пенсия фонди билан давлат бюджетининг фарқли томони шундан нборатки, ўз ресурсларининг хиссаси баландлиги ва марказлаштирилган манбалардан катта маблағ ва дотацияларни рад этади. Махсус пенсия туловлари ижтимоий суғурта доирасида шахсий функционал вазифага эга бўлиб, тушумлар ва наблағлар билан қўшилмаган холда пенсия фондида тўпланади.
Пенсия фондининг ташкил этиш манбалари ҳар хил. Улар қуйидагилардир:
Иш хакя фондининг 37,3% микдоридаги Суғурта бадаллари;
Мулкчилик шаклларидан катъий назар корхоналар, муассасалар ва таппсилотларнинг сотилган махсулотларнинг амалдаги хажмининг 0,5% микдоридаги мажбурий ажратмалари суммаси;
Фукароларнинг иш хакининг 1,5% микдорқдаги мажбурий суғурта бадаллари;
Белгиланган тартибда суғурта бадаллари хисобига кабул қилинмаган пенсия таъминоти ва ижтимоий Суғуртага доир нафақаларни тулаш бўйича ҳаражатлар суммаси;
Бадалларнинг белгиланган муддатда туланмаганлиги холларида хисобланган пениялар ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларига солинадиган жарималар суммалари ва бошқалар.
Ўзбекистон Республикаси ижтимоий таъминот вазирлиги хузуридаги пенсия жамгармасига Суғурта бадаллари микдорлари Ўзбекистон Республикаси хукумати томонидан мехнатга хак тулаш жамгармасининг умумий суммасига % ларда белгиланади.
Суғурта бадалларинииг хисоблаш ижтимоий Суғурта жорий қилинган ишловчиларини барча категорияларини иш хаки фондига ббелгиланган тарифдан келиб чиккан холда амалга оширилади.
Суғурта бадаллари солиқларни ушлашни хисобга олмаган холда, молиялаштириш манбаларидан катъий назар амалдага конунчиликка мувофик чиқарилган низомлар, карорлар ва бошқа меъёрий хужжатларга кура мазкур корхона томонидан аникланадиган иш хакларининг барча турларига хисобланади. Суғурта бадаллари қуйидаги турдаги туловларга хисобланмайди:
Фойдаланилмаган таътил учун компенсациялар;
Ишдан бушаш чогидаги чиқиш нафақаси;
Моддий ёрдам куринишида бериладиган пул нафақаларини ҳар хил турларига;
Компенсация тўловларига;
Бепул овкатлар қийматларига ва бошқалар.
Пенсия фондининг асосий вазифалари: Пенсияларни ва болалар нафақасини тулаш ҳамда уларни молиялаштиришни ташкил этиш учун маблагларнн марказлаштириб йиғиш ва жамлаш.
Узоқ муддат асосида республика ва махаллий режаларида
аҳолинн ижтимоий куллаб-кувватлаш учун молиялаштиришда
катнашиш.
Ўз-ўзини молиялаштириш принциплари ва тижорат фаолияти асосвда фоқд маблагларини кенгайтириб кайта ишлаб чиқариш.
Пенсия фондининг функциялари: Давлат ижтимоий Суғуртанинг бадаллар микдорини аниклашда катнашади;
Суғурта бадалларинй уз вақтида ва тулик келиб тушшшши, ҳамда тугри сарфланипгани назоратини таъминлайди;
Нафақа таъминотини ривожлантириш ва ижтимоий режаларни ишлаб чикиш бўйича таклифларни тайёрлашда катнашади;
Фондга карашли вазифалар компенсациясига халкаро ҳамкорликни амалга оширади.
Бозор иқтисодиёти шароитида аҳоли миграцияси тенденцияси тез одпиб бормокда. Шунинг муносабати билан маблагларни тез орада аник бир худудга ўтказиш зарур бўлади. Тижорат фаолиятининг хисобида фондга қўшимча маблаг топишга ҳам рухсат берилади. Маошларнинг ўсиб бориши ва яшаш шароити қимматлашиб бораётганлиги муносабати билан пенсияларнинг микдори ҳам узгариб туради. Пенсия фондининг маблаглари махаллий банклар счётларида тупланади, марказдан эса факатгнна керакли тулов топширикномалари берилади.
Ўзбекистон Республикаси ижтимоий таъминот вазпрлиги хузуридага пенсия фондишгаг маблаглари банк муассасаларидаги жорий хисоб варакаларида сакланади. Хисоб вараклар Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки пенсия жамгармаси билан келишилган холда белгилайдиган тартибда очилади. Пенсия фондининг маблагларидан пенсиялар, вақтинчалик мехнатга лаёкатсизлик, хомиладорлик ва фарзандни тугиш, фарзанднинг тугилишидаги ва дафн қилиш маросими учун нафақаларнинг туланиши ҳаражатлари маблаг билан таъминланади.
Пенсия фонди ядоралари пенсия фонди бюджетининг ижро этилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тасдиклаган бюджетдаги корхона ва ташкилотлар учун бухгалтерлик хисобининг хисоб вараклари режасини кўллаган холда хисоб юритадилар ва йилнинг ҳар чорагида пенсия фонди бюджетининг ижро этилиши хакида молиявий хисоботларни тузадилар.
1994 йил охирида республикамизда Миллий хусусийлаштириш
инвестиция фонди ташкил этилди.