Муаммоли маруза матни молия фанидан


Бюджетдан ташқари фондлар - умумдавлат молиясининг бўғини



Download 2,17 Mb.
bet74/117
Sana19.03.2022
Hajmi2,17 Mb.
#501433
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   117
Bog'liq
Moliya ma\'ruzalar matni 09216

2.Бюджетдан ташқари фондлар - умумдавлат молиясининг бўғини сифатида.
Бюджетдан ташқари фондларга тушадиган маблағларнинг фойдаланиш йўналишлари, бу фондларни мақсадларига, конкрет иқтисодий шароитга караб ишлаб чикилган ва амалга ошириладиган режалар асосида белгиланади. Маблағларнинг бир қисми таъсис фаолиятга йўналтирилади, ҳамда қимматли қоғозларни олиш учун ҳам йўналтирилиши мумкин. Бюджетдан ташқари фондлар инвесторлар ва молиявий бозорнинг қатнашчиси бўлиши мумкин, чунки:
Биринчидан, одатда пул маблағлари билан фойдаланиш вақти уларнинг вужудга келиши билан тўғри келмайди.
Иккинчидан, инвестицион фаолият натижасидаги даромадлар тегишли фондларнинг ҳаражатларни молиялаштириш учун қўшимча манба бўлади.
Бюджетдан ташқари фондларни ташкил этиш хуқуқга республика ва махаллий органлар эга. Республика даражасида ташкил этилган бюджетдан ташқари фондлар, одатда махаллий хукумат органлар ихтиёрига бир қисмини ажратиш билан ҳарактерланади.
Бу республика ва махаллий бюджетдан ташқари фондларга тушадиган солиқларниг улушини аниқлаш йўли билан амалга ошириладн.
Бундай йўл билан нафақа фонди, давлат ижтимоий суғурта фонди, аҳолининг бандлик фонди ва бошқалар ташкил этилади.
Махаллий манбалар эвазига махалла даражада ўз бюджетдан ташқари фондлар ташкил этилади. Уларнинг ичида махаллани ривожлантириш учун, кам таъминланган аҳоли қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, фондларни, табиатни сақлаш фондларни ва бошқаларни ажратиш мумкин.
Мақсадли бюджетдан ташқари фондлар одатда давлат хукумат органлари ихтиёрида бўлади, лекин улар оператив бошқарилиши турли ва шу қаторда махсус маъмурий аппарат орқали олиб борилиши мумкнн.
Бошқарув тузилмалар, фондлар билан фойдаланиши учун қонун билан белгиланган маълум хуқуқларга ва мажбуриятларга эга.
Бюджетдан ташқари фондлар ёрдамида қуйидаги вазифалар амалга ошириладн:
Корхоналар, ташкилотларга кредитлар, субсидиялар бериш молиялаштириш йўллари билан ишлаб чиқариш жараёнига таьсир кўрсатади;
Умуман, ижтимоий иифраструктурани молиялаштириш, субсидия, пенсия ва нафақалар бериш йўллари аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш;
Чет эл давлатларига шу қаторда хорижий партнёрларга заёмлар бериш ва бошқалар.
Бюджетдан ташқари фондларни ўз фаолиятини амалга оширишни ташкил этиш давлат хукумат органларининг ихтиёрида бўлади. Уларни жамлаш ва фойдаланиш тартиби эса тегишли қонунлар билан қатъий белгиланади.
Инвестиция фонди (ИФ) - юридик шахс бўлиб, учун кўпчилик капитал эгаларининг жамоа инвестицияларини бошқаради. Инвестиция фондлари кредит тизими ривожланган молия муассасаларининг жуда муҳим кўринишларидан биридир.
Инвестиция фонди акцияларининг бозордаги қиймати фонднинг барча қўйилмалари (активлари) соф бозор қийматига (мажбуриятларни чегириб), ўзи чиқарган акциялари микдорига таксимланган қийматга мувофик келади. Бошқача айтганда, инвестиция фонди эгалик килаётган қимматли қоғозлар қиймати канчалик усиб борса, инвестиция фондига тегишли акциялар қиймати ҳам кутарилади ва аксинча..
Инвестиция фондлари очик ва ёпик турда булиши мумкин. Ёпиқ турдаги фондлар уз акцияларини унинг эагаларидан сотиб олишга мажбур эмас, очик турдаги фондлар эса биринчи талабдаёқ сотиб олади.
Дастлаб инвестиция фонди ёпиқ шаклда тузила бошлади. Бундай инвестиция фондларининг қимматли қоғозлар мажмуаси бир маротаба шаклланади, шунга мувофиқ тарзда акцияларнинг маълум конунисми чиқарилади. Ҳар кандай корпорацияда бўлгани каби бирламчи эмиссия акциялари ҳам фақат муассислар ўртасида тақсимланади.
Кейинчалик четдан акциядорларни жалб қилиш мақсадида қўшимча эмиссиялар ўтказилади, бироқ бундай жараён аввал чиқарилган акциялар батамом жойлаштирилиб бўлгандан сўнггина рўй беради. Эмиссиялар ўртасидаги вақт ичида акциялар сони доимий бўлади, аммо акциядорлар таркиби тўхтовсиз ўзгариб туриши мумкии. Улар биржада ҳамиша муомалада бўлиши ҳамда биржадан ташқари бозорда сотилиши ва сотиб олиниши мумкин, бироқ инвесторлар томонидан фонднинг ўзига уларнинг бозордаги қиймати бўйича топширилиши мумкин эмас.
Очиқ инвестиция фонди акцияларишшг доимий эмиссияларини бажаради, бунииг учун учун бошқарувчи органнинг махсус рухсатномасига эга. Бундай фондларда акциядорлар сони ўзгариб туради. Шу хил фондларни ўзаро фондларни ўзаро фондлар деб ҳам юритишади.
Бундай инвестиция фонднинг акциялари «сотиб олинган» ёки «қайтарилган» деб аталади, улар биржада котировкаланмайди, балки инвестиция фондининг ўзи қийматни тўлайди. Бу акциялар фондга тегишли қимматли қоғозлар мажмуасидаги улушга даъвогар ҳисобланади. Бунингмаъноси шуки, агар инвестор уз акциясини очик турдаги фондда сотишни истаса, у холда сотиш пайтидаги акциялар мажмуаси қийматидан тегишли улушни олади. Инвестиция фонди акциясининг нархи ҳар куни ёки ҳар хафтада инвестиция фонди мажмуасидаги қимматли коғозларнинг бозор қийматига кўра суммага бошқа активларни кўшиб, пассивларни булардан чиқариб акцияларнянг умумий сонига бўлиш йўли билан аникланади. Очиқ инвестиция фонди ўз ахцияларини сотиб олиши учун ҳамма вақт ликвидли маблағлар захирасига эга бўлиши лозим.
Худди оддий акциядорлнк жамиятлари каби инвестиция фонди акциядорлари ҳам овоз хуқуқи ва ахборот олиш хуқуқидан фойдаланади. чиқарилган барча акциялар уларнинг эгаларига тенг хуқуқлар беради.
Фонднинг ҳар бир акциядори акциядорларнинг умумий йиғилишида шахсан ёки ваколат олган вақили оркали иштирок этиш ҳамда фонд низомига мувофик тарзда мухокама қилиш учун таклифлар киритиш хуқуқига эга.
Фонд тугатилган такдирда кредитчи эътирозини қондиришдан қолган унинг мулки акцияларни сақлаётганлар ўртасида фонднинг устав капиталидан тегишли акциялар улушга мувофик холда тақсимланади.
Бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда хусусий инвестиция фондлари кўпрок учрайди.
Траст фондлар .
Траст фондлар алохида шахслар ва ташкилотларнинг мулки ҳамда қимматли қоғозларини ишончномалар оркали бошқариш мақсадида тузила бошлади. Мулкни ишониб топширувчилариинг ўзлари молия бизнесининг нозик томонларини тушунмаганликлари сабабли траст компания билан контракт ахднома тузади, унга хаёт даврида ёки меросхурлар фойдасига ўз активларини бошқаришни топширади. Траст-компаниялар уй хужаликлари ва жамоат ташкилотларининг активларинигина эмас, хатто ўрта ва йирик корпорацияларнинг киммали коғозларини ҳам бошқаради. Одатда корпорация траст компанияларга сақлаб туриладиган фонд деб ном олган фонд ташкил этиш учун мунтазам равишда маблағ ўтказиб боради. Траст- компаниялар унинг ёрдамида корпорациялар облигацияларининг муддати тугаганидан кейин уларнинг қийматини коплайди. Траст-компаниялар хайрия ва пенсия фондларини ҳам бошқаришлари мумкин. Тупланган маблағларни траст-компаниялар одатда гаров билан қўйилган кредитлар сингари тургун киммали коғозларга сарф этади. Траст-компанияларнинг узини одатда тижорат банкларининг траст бўлинмалари бошқаради, бу эса уларга факат кредит эмас, балки инвестиция фаолияти билан ҳам шуғулланиш имконини беради.
Ўз операцияларининг хусусиятига кўра траст-компаниялар бошқалардан кўра банкларга яқин туради, шунинг учун ҳам уни «ярим банк» дейишади, чунки улар худди банкларники каби, лекин бироз бошқача хусусиятли хизматлар таклиф этади.
Траст-компанияларнинг барча активлари 3 гурухга бўлинади.
Компания фондлари улар траст-компанияларнинг ўз акция маблағларини ҳамда тақсимланмаган фойдани камрайди.
Фойда ва курсатилган хизмат учун воситачилик. тушумлари ҳамда трасг-компаниялар инвестициялардан келадиган даромад суммасидан иборат маблагдан хосил бўлади.
Кафолатли фондлар булар ишончномалар асосида кабул қилинган фондлардир. Траст-компаниялар бундай фондларнинг мулкдорларшга маълум фоизлар кўринишида аниқ қайд этилган даромад олишни кафолатлайди. Кафолатли фондлар - бу деярли мутлок муддатли фондлар тузилиши конун билан тартибга солиб турилади. Одатда улар биринчи гаров билан берилган инвестициялар, давлат облигациялари ва фойда кўраётган компанияларнинг қиммали қоғозларидан вужудга келади.
Траст-компаниялар активларининг учинчи гурухи, мерос, агентлик ва траст-фондларда намоён бўлади.
Мерос гурухи траст-бизнес ривожланишининг дастлабки босқичини ўз ичига олади. Одатда булар кўчмас мулк бўлиб, уни траст-компания мулкдорнинг меросхур манфаатлари йўлидаги васияти асосида чиқаради. Траст-компанияларнинг агентлик вазифалари қиммали қоғозларнинг якка тартибдаги мажмуасини сақлаш ёки бошқариш, компанияларнинг акциялари ва облигацияларининг утказишдан (мақсад) иборат ва хоказолар. Траст-компаниялар траст-фондларни сармоя билан тула таъмннлайди, трас фондлар эса хеч кандай чайковчилик масадиспз аник йуналишларда иш олиб боради. Бу уларнинг юксак даражадаги тургунлигини белгилайди. Траст фондларнинг аксарият қисми урта муддатли хусусият касб этгани сабабли худди шундай хусуснят траст-компанияларнинг инвестицияларига ҳам хос.
Траст фондлар турар-жойларни гаровга олиб инвестициялашга ихтисослашади.



Download 2,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish