Давлат молияси давлатнинг керакли иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фукцияларни бажариш учун пул маблағлари билан таъминлашга ундалган молия тизимининг михим бўғинидир. Давлат молияси таркибига қуйидагилар киради.
Давлат бюджети.
Бюджетдан ташқари фондлар.
Давлаткредити.
Давлат корхоналари молияси.
Санаб ўтилган турли хилдаги функционал вазифаларни бажарадиган звенолар бўйича давлат иқтисодий ва ижтимоий жараёнларнинг тармоқли ва худудий муаммоларининг ечимлари кенг миқёсда таъсир кўрсатади.
Давлат млияси таркибида алохида ўринни эгаллайдиган бюджетдан ташқари фондлар тегишли хукумат органларининг бюджетига боғлиқ бўлмайди ва мустақил юридик шахс ҳуқуқига эгадирлар. Бюджетдан ташқари фондлар хукумат органлари қабул қилган қонун доирасида ташкил этилади.
Бюджетдан ташқари фондлар –умумдавлат молиясининг мухим бўғини бўлиб, уларнинг фаолияти қатъий белгиланган, манбаларни ташкил этиш йўллари кўрсатилган, пул фондлари билан фойдаланиш йўлларининг тартиби аниқлаб берилган, давлат хукуматининг юқори органларининг тегишли актлари асосида ўз фаолиятини амалга оширадилар.
Бюджетдан ташқари фондларни:
Консолидациялашган (бирлаштирлган) бюджетга қўшиладиган фондлар;
Консолидациялашган (бирлаштирлган) бюджетга қўшилмайдиган фондларга ажратиш мумкин.
Фукционал жихатига кўра ва бошқарув даражасига кўра бюджетдан ташқари фондлар турли хил бўладилар. Уларнинг фукционал жихатига кўра иқтисодий ёки ижтимоий фондларга бўлиш мумкин. Бошқару даражасига қараб эса умумдавлвт, республика ва регионал фондларга бўлиш мумкин.
Ўзгаришга бой иқтисодий шароит кўпинча бошқарув қарорларини тез қабул қилиш зарурлигигни белгилаб қўяди, шу қаторда молиявий ресурларни қайта тақсимланишида хам. Бюджет маблағларидан фойдаланишни хукумат органлари қонун асосида қатий тасдиқлаб берса, бюджетдан ташқари фондлар эса ижроия органлари орқали белгиланади. қонун асосида тасдиқланган бюджет парламент томонидан назорат қилинади, бюджетдан ташқари фондлар эса қонун чиқарувчи органлар томонидан назорат қилинмайди. Бу ха бюджетдан ташқари фондларни иқтисодий шароитга оператив мослашишини тезлатади.
Бюджетдан ташқари фондларни ташкил этилишининг мувофиқлигини таъминловчи яна бир мухим омил-бу бюджет тақчиллигидир. Харажатларнинг даромаддан ўсиб кетиши кучайишига молиявий ресурсларни фақат қидириб топишда эмас, балки корхоналар, ташкилотлар ва алохида тушган маблағларни қайта гурухланишини хам талаб этади. Ва нихоят, хўжалик юритишнинг ва хусусийлаштиришнинг кўп қиррали шакиллари билан бир қаторда жамиятда пул маблағларни қайта тақсимлашни янги усулларини қўллаш заруриятини қатъий талаб этади.
Шундай қилиб, бюджетдан ташқари фондлар-бу, жамиятнинг айрим маблағларининг молиялаштириш ва комплекс равишда оператив мустақиллик асосида сарфлаш учун, давлат орқали жалб қилинадиган молиявий ресурсларни файта тақсимлаш ва фойдаланиш усулидир. ғарб мамлакатларида бундай фондларнинг сони 30 дан 80 гачадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |