Муаммоли маруза матни молия фанидан


- жадвал Ўзбекистон республикаси маҳаллий бюджетлари



Download 3,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/160
Sana01.06.2022
Hajmi3,57 Mb.
#625592
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   160
Bog'liq
moliya

1- жадвал
Ўзбекистон республикаси маҳаллий бюджетлари 
ҳаражатлариниш динамикаси ва умумбюджет ҳаражатларидаги 
салмоғи (1994-1997 й.й.).
(млн. сўм) 

1994
1995
1996
1997
1. Республика 
давлат 
бюджети 
ҳаражатлари 
21621,6 98600,0 202600,0 317256,0 
2. Маҳаллий 
бюджетларнинг 
ҳаражатлари 
8936,9 46759,7 108393,3 171874,0 
3. Маҳаллий 
бюджетлар 
ҳаражатларининг давлат бюджети 
ҳаражатлари ҳажмидаги салмоғи 
41,2 
47,5 
53,6 
54,1 
Жадвал маълумотларидан яққол кўринадики, Республика давлат 
бюджетининг 
ўртача 
50 
фоиздан 
ортиқ 
қисми 
маҳаллий 
бюджетларнинг ҳиссасига тўғри келади. Шуниси ҳарактерлики, маҳаллий 
бюджет ҳаражатларининг умумбюджет ҳаражатларидаги салмоғи ўсиш 


тенденциясига эга. Ушбу ўсиш сурати 1994-1997 йиллар мобайнида 12,9% ни 
ташкил этди. Бу эса, шубҳасиз ссзиларли даражада ўсишдир. 
Маҳаллий бюджетларнинг мавқеини янада ошириш ҳукуматнинг 
бюджет сиёсатини самарадорлипши оширишга хизмат қиладигаи муҳим 
омил эканлиги шубҳасиздир. Айниқса бу борада Президеитимизнпиг 
фикр-мулоҳазаляри диққатга сазовордир: «Давлат бюджети даромадларининг 
катта қисмини жойларга бериш, бюджетларни мустаҳкамлаш зарур, Бу 
эса 
минтақалар 
мустақиллигини ошириш, уларнинг ташаббускорлигини, бюджетнинг 
ижросидан манфаатдорлиги ва бу борадига маъсулиятини ошириш имконини 
беради. Бундан ташқари бу нарса маҳаллий бюджетларга тушумларнинг 
янги манбааларини қидириб топишга рағбатлантиради, жойларда бюджет 
интизомини мустаҳкамлайди» (И.А.Каримов. Ўзбекистон иқгисодий 
ислоҳотларини чуқурлаштириш йўлида. Тошкент: Ўзбекистон, 1995. - 208 
бет). 
Президентимизнинг фикр мулоҳазаларидан ва бюджет ижросининг амалдаги 
ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, маҳаллий бюджетларнинг хукуматнинг 
ижтимоий-иқтисодий сиёсатини амалга оширишдаги
мавқеини янада ошишига сабаб бўлаётган қуйидаги омилларни ажратиб 
кўрсатиш мумкин: 
1. Маҳаллий молия органларининг бюджет ижросидан манфаатдорлигини 
ошириш ва шунинг асосида бюджет ҳаражатларини тўғри ва оқилона тарзда 
сарфланишини ва бюджетга тушумларнинг янги манбааларини қидириб 
топишга ва рағбатлантиришни таъминлашнинг зарурлиги. Ҳақиқатдан ҳам, 
бюджет харажатларини амалга оширишда бир қатор камчиликлар мавжуд. 
Хусусан бюджет маблағлари ҳисобидан сотиб олинадиган товарлар баҳосини 
сунъий равишда ошириш, бюджет маблағларини мақсадсиз ишлатиш холлари 
кўплаб 
учрамоқда. 
2. 
Аҳолини 
ижтимоий 
ҳимоя 
қилиш 
масаласининг 
устиворлиги. 
Ўзбекистон Республикасида аҳолини ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш бозор 
иқтисодиётига ўтиш дастурининг энг устивор йўналиши сифатида тан олинди. 
Республика Президенти И.Каримов томонидан илгари сурилган бозор 
муносабатларига ўтишнинг беш тамойилларидан бири - аҳолининг демографик 
таркибини ҳисобга олган ҳолда, кучли ижтимоий сиёсат юритиш ҳисобланади. 
Шу сабабли, аҳолининг кам таъминланган қатламларига тўланаётган ижтимоий 
тўловлар ҳажми ошиб бормоқда. 1994 йилда Республика бюджетининг 
ҳаражатларини умумий суммаси 21621,6 млн. сумни ташкил этгани ҳолда, 
унинг 45,2 фоизи ижтимоий ҳаражатлар ҳиссасига тўғри келди. 1995 йилда бу 
кўрсаткич 51,1 фоизни ташкил қилди. Ушбу харажатларнинг асосий қисми 
маҳаллий бюджетлар орқали ўтади. Масалан, Қашқадарё вилояти бюджетининг 


ҳаражатлари ҳажмида ижтимоий-маданий ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш 
ҳаражатларининг салмоғи 1994 йилда 85,6 фоизни, 1995 йилда 77,8 фоизни, 
1996 йилда эса 79,3 фоизни ташкил қилди. (Қашқадарё вилояти молия 
бошқармасининг ҳисобот материаллари, 1994-1996 й.й.). 
Республика Давлат бюджетида ижтимоий ҳаражатларнинг ўсиши давом 
этаяпти. Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 8 
мартдаги «Иш ҳақи, пенсиялар ва стипендияларнинг миқдорларини ошириш 
тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, иш ҳақи, пенсиялар ва талабаларнинг 
стипендиялари 1/4 баробар оширилди, меҳнат пенциясининг энг кам миқдори 
900 сум қилиб белгиланди. 
3. Маҳаллий бюджетлар ҳисобидан молиялаштириладиган тадбирларнинг 
кўпайиб бориши. Масалан 1994 йилдан бошлаб маҳаллий бюджетлар 
томонидан 
олдинги 
йилларда 
республика 
бюджети 
ҳисобидан 
молиялаштирилган кадрлар тайёрлаш, яъни ўрта махсус ўқув юртлари 
ҳаражатларини молиялаштиришни амалга оширилишини мисол қилиб 
кўрсатиш мумкин. Бундан ташқари давлат капитал қўйилмаларининг маҳаллий 
бюджетлардаги ҳажми ошиб бормоқда. Масалан, 1997 йилда давлат капитал 
қўйилмаларининг маҳаллий бюджетлар харажатлари таркибидаги салмоғи 19,8 
фоизни (34049 млн. сўм) ни ташкил қилди. Ҳолбуки бу кўрсаткич 1994 йилда 
3,3 фоизни ташкил қилган эди. 1994-1997 йиллар мобайнида ушбу кўрсаткич 
узлуксиз ўсиш тенденциясига эга бўлди. 1995 йилда 18,7 фоизни, 1996 йилда 
эса 19,6 фоизни ташкил қилди. (Ўзбекистан Республикаси Молия вазирлиги 
маҳаллий бюджетлар бошқармасининг ҳисобот материаллари, 1994-1997 йил, 
Тошкент. 1997 и.). Қашқадарё вилоят маҳаллий бюджетнинг 1997 йилги 
харажатлар ижросини таҳлил қилганимизда социал-маданий тадбирлар учун 
ажратилган маблағлар умумий ҳаражатларни 63,1 фоизини ташкил этган бўлса, 
кам таъминланган оилаларга бериладиган компенсация ҳаражатлари 25,8 
фоизни капитал қўйилма эса 7,9 фоизни ташкил этган ушбу тўғрисида жадвал 
кўрсатмалари қаралсин. 
млн. сўмда 
Харажатлар 
1997 
йил 
ажратилган 
маблағ 
1997 
йилнинг 
ижроси 

бажарилиши 
Халқ хўжалиги бўйича
352,2 
414,6 
117,7 
Маорифга
3604,5 
4164,6 
115,5 
Маданият ва фанга
78,6 
106,8 
139,5 
Соғлиқни сақлашга
1603,3 
1804,3 
112,8 
Ижтимоий соҳага
50,6 
57,2 
116 
Бошқарув 
аппаратини 
сақлашга
157,8 
213,9 
135,6 
Бошқа харажатлар
238,6 
157,9 
86,0 
Кам таъминланган оилаларга 
нафақалар
2936,6 
2146,6 
73,1 


Капитал қўйилмалар
719,1 
736,4 
102,4 
Жами
9741 
9802,8 , 
100,6 
2. Маҳаллий бюджетларни даромадларини таркиби ва тузилиши. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 24 апрелдага 
фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси томонидан 
«Солиқ кодекси» тасдиқланиб 1998 йил 1 январдан ижро этилиши кучга 
кирганлиги муносабати билан ушбу Кодекс солиқ тазимининг-ҳуқуқий 
асослари солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятларини 
белгилайди, солиқ ишларини юритиш тартиботини ва солиқ ҳақидаги қонун 
ҳужжатларини бўзганлик учун жавобгарликни тартибга солиб туради. 
Ҳар бир шахс ушбу Кодексда кўрсатилган солиқлар ва йиғимларни 
тўлаши шарт. 
Солиқ солиш юридик шахсларга нисбатан мулкчилик шаклидан қатъий 
назар, қонун олдида тенглик, жисмоний шахсларга нисбатан эса жинси, ирқи, 
миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий 
мавқеидан қатъий назар, қонун олдида тенглик асосида амалга оширилади: 
Белгиланаётган 
солиқлар 
ва 
йиғимлар 
товарларнинг 
(ишлар, 
хизматларнинг) ёки пул маблағларининг Ўзбекистон Республикаси худуди 
доирасида эркин муомалада бўлишини бевосита ёки билвосита чеклаб қўйиш 
ёҳуд солиқ тўловчининг иқтисодий фаолиятини бошқа тарзда чеклаб қўйиши 
ёки унга ғов бўлиши мумкин эмас. 
Олинган манбааларидан қатъий назар барча даромадларга солиқ 
солиниши шарт. 
Солиқ имтиёзларини бслгилаш ижтимоий адолат принципларига мос 
бўлиши керак. 
Ушбу Кодексга асосан солиқлар 2 хил турда мавжуддир: 

Умумдавлат солиқлари 

маҳаллий солиқлар ва йиғимлар. 
Умумдавлат солиқларига қуйидагалар киради; 
1.
Юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғи; 
2.
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи; 
3.
Қўшилган қиймат солиғи; 
4.
Акциз солиғи; 
5.
Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ; 
6.
Экология солиғи; 
7.
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ; 
Умумдавлат солиқлари ҳар йили қонуний тартибда белгиланадиган 
нормативлар бўйича тегишли бюджетлар ўртасида тақсимланади. Маҳаллий 
солиқлар ва йиғимларга қуйидагилар киради: 
1.
Мол-мулк солиғи 
2.
Ер солиғи 
3.
Реклама солиғи 
4.
Автотранспорт воситаларини олиб сотганлиги учун солиқ; 


5.
Савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқи учун йиғим, шу жумладан айрим турлардаги
товарларни сотиш ҳуқуқини берувчи лицензия йиғимлари; 
6.
Юридик шахсларни, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билаи 
шуғулланувчи жисмоний шахсларни рўйхатга олганлик учун йиғим; 
7.
Автотранспорт тўхташ жойидан фойдаланганлик учун йиғим. 
8.
Ободончилик ишлари учун йиғим. 
Қорақалпоғистон Республикасида маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ушбу 
Кодекс, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек 
Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан тартибга 
солинади. 
Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар. Ўзбекистон Республикаси қонун 
ҳужжатлари билан жорий этилади ва республиканинг бутун худудида 
ундирилади. Бу солиқлар ва йнғимлар ставкаларнинг миқдорлари (ставкаси 
ушбу Кодекс билан белгиланадиган юридпк шахсларнинг мол-мулкига 
солинадиган солиқ бундаи мустасно) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси томонидан белгиланади. 
Янги маҳаллий солиқлар ва йиғимларни жорий этиш Ўзбекистои 
Республикаси Вазирлар маҳкамаси билан мувофиқлаштирилиши лозим. Шунга 
мисол қилиб маҳаллий солиқлар ва йиғимларнинг 1998 йилдаги ставкалари 
Вазирлар маҳкамасининг 1997 йил 5 декабрдага 540 сонли қарори билан 
қуйидагича тасдиқланган; 
№ Солиқлар ва йиғимларни номи 
Белгиланган ставкалар 
1. Ободончилик ишлари учун 
йиғим
Хўжаликни ўзида қоладиган фойдасидан 
2%
2. Реклама солиғи
қилинган ишни нархидан 10% миқдори
3. Автотранспорт 
воситаларини 
олиб сотганлик учун солиқ
10% сотилгандан
4. Савдо-сотиқ 
қилиш ҳуқуқи 
учун йиғим
Минимал иш ҳақидан икки марта
5. Айрим 
турдага 
товарларни 
сотиш 
ҳуқуқини 
берувчи 
лицензия йиғимлари
3 минимал иш ҳақи баробарида
б. Юридик 
ва 
жисмоний 
шахсларни 
тадбиркорлик 
фаолияти билан шуғулланиш 
учун йиғим
3 минимал нш ҳақи баробарида
7. Автотранспорт тўхташ жойидан 
фойдаланганлик учун йиғим
1 соатга 25 сўм
8. Социал 
инфраструктурани 
ривожлантиришга солиқ
Корхонани ўз иҳтиёрида қолган фойдадаи 
6%

Download 3,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish