Ижодкорлик жараёнларини ташкил этиш
Ижодкорлик жараёнларини ташкил этиш қуйидагиларни ўз ичига олади:
-медитация (фикрни бир нуқтага жалб қилиш, ички ҳиссиётларни жамлаш);
-бадан-тарбия машқларини бажариш ва овқатланиш;
-махсус руҳий ҳолатлар муолажалари;
-дам олиш, қизиққан машғулотлар билан машғул бўлиш (Хобби);
-ҳаётдаги бир хилликни шакллантириш;
-иш жойини тўғри ташкил этиш;
-иш унумини ошириш услублари муаммоларни тузилиш усулларини белгилаш;
-ижодий ишлаш усуллари;
-руҳий усуллар, ечимлар, маҳорат;
-вақтни бошқара олиш, иш доимийлиги ва бошқалар.
П-175, П-171 қоидаларни ишлатиш мақсадга мувофиқдир. Муаммоларни тузилиш усуллари бу асосий муаммони ечиш учун керак бўлган асосий хаётий мақсадларни ажратиш, фаолиятнинг мухим доираси, хар бир мақсаднинг асосий муаммолари, барча амалий тадбирлар, майда ишлар, турли маълумот ва тўла аниқ натижалардир.
3. Қандай қилиб вақтни тўғри тақсимлаш мумкин
Вақтдан тежамкорлик билан фойдаланиш учун қатор услубларни қўллаш мумкин:
-бажариладиган ишлар рўйҳатини тузиш, улардан энг зарурларини ажратиб олиш;
- бажариш кўламини белгилаб бориш;
-ҳамма ишларни зарурийлик даражаларига ажратиш;
энг зарурлари;
зарурати кам, лекин уларни яқин ўртада бажариш керак бўлганлари;
бўш вақтларда бажарилиши керак бўладиганлари;
-ортиқча ваъдалардан ҳоли бўлиш, ўз имкониятларингиз ва вақтингизни баҳолаш;
-фаоллик билан самарадорликнинг фарқини инобатга олиш;
-бекорга кетган вақтингизни таҳлил қилиб кўринг;
-ишда вақтни осойишта ташкил қилиш;
-кундалик ишларни шундай режалаштирингки, қийинроқ, муаммолларни кунлик ишчанлик вақтида бажаринг;
-тан олинг, сиз ҳамма ишни ҳам бажара олмайсиз, баъзи деталларга вақт сарфлаб ўтирманг, асосий ва иккинчи даражалини ажратинг, биринчи навбатдагиларни эсланг вақтдан фойдаланишда иккиланишдан қочинг.
4. Қандай қилиб ақлий имкониятларни ошириш ва тасаввурни ривожлантириш мумкин.
Маърузада 1967 йилда Гилфорд томонидан ишлаб чиқилган интеллект тузилиши концепсиясида ҳақида сўз юритилади. Унинг томонидан яратилган “SOI” модели бир қатор амалий воситаларни хазинасини билиб олишнинг ақлик фаолиятини ва фаоллигини рағбатлантиришни беради.
Моделда 120 та интелектуал жараёнлар (усуллар), 5 та операцияни 4 хил мазмун ва 6 турдаги фикрлаш фаолиятлари махсулини ўз ичига олади. Энг керакли кўрсаткич хусусияти ва ахборотларни қайта ишлашда ақлий фаолия усулларини акс эттиради. Ижодиёт жараёнида янгиликлар ва керакли ишни бажара олиш доираси 1.1 бўлимда ва 1.5 расмда келтирилган. 5.2 жадвалда таянч сўзлар ва иборалар берилган бўлиб улар фикрлаш жараёнларини ва ъар бир даража учун хизмат қилади.
Ижодий имкониятларни баҳолашга қуйидаги ўлчовлар киради: ўзига хос ўзгарувчанлик, силжувчанлик (енгиллик) аниқ фикрлаш ва тасаввур қилиш киради.
Ижодий имкониятларни баҳолаш Торренс тестлари ёрдамида амалга оширилади:
- Тасвирий ижодий фикрлашдаги, тасаввур қилиш ва ўзига хос кўрсаткичларни ўз ичига олади.
- Ижодий фикрлашни оғзаки тури ахборот саволларини бериш имкониятини бахолаш яхши таниш жисм тўғрисида ностандарт саволлар бир қатор расмлар тасвирида кўрсатилган холатлар бўйича хулоса, ҳамда тахмин қилиш ва оддий жисмлар қўлланилишини оргинал (ўзига хос усулини қўллашни таклиф қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |