437
аралаш рангларда учрайди. Гигроскопик ва сувда яхши эрийди. XXI-аср
охирларига келиб, сильвинитнинг шифобахш хусусияти аниқланди, хатто чет
мамлакатларда сильвинит спелеокамераси ташкил этилган. Ушбу спелеокамера
яъни даволаниш масканига Врехнекамс конидан олиб келинган, махсус хоналар
ичига (девор, пол ва паталок) сильвинит плиталари ётқизилган. Асосан
шамоллаш, ангина, аллергия ва астма касалликлари даволанади. Даволаниш
кунига бир соатдан ошмаслиги керак, 7-10 кун даволанади. Ушбу
спелеокамерадан туберкулез, гипертония, ўсма касалликлари, рухий
хасталиклар ва юқори ҳароратда фойдаланиш мумкин эмас [2].
Саноатда калий хлорид ишлаб чиқариш асосан сильвинит минералидан
олинади. Сильвинитларни галургик усул билан қайта ишлаш СКМБ
(Соликамск калий маъдани бошқармаси) ва БКМБ (Березники калий маъдани
бошқармаси) да олиб борилмоқда. Бошқа корхоналар, “Уралкалий” ва
“Беларускалий” ИЧБ флотацион усули билан қайта ишлайди. Маъданни
флотацион усули билан бойитиш ҳорижнинг кўпгина калий корхоналари
(АҚШ, Канада, Германия ва бошқалар) да жорий қилинган [3]. Шу жумладан
Ўзбекистонда Қашқадарё вилояти Деҳқонобод Калий заводида ҳам флотация
усулидан фойдаланилади. Тюбегатан кони паст навли сильвинит миқдори қазиб
олинаётган руданинг 50% ташкил етади ва Галлургик усулда қайта ишлаш
мумкин. Бироқ “Деҳқонобод Калий заводи” флотация усулида ишлаб
чиқаришга мўлжалланган [4]. Шу сабабли, Паст навли Тюбегатан кони
сильвинит рудаларини Галлургик бойитиш ҳозирги куннинг долзарб
муаммоларидан ҳисобланади. Калийли ўғитлар сифатини оширишнинг энг
самарали усули - бу 0,2 мм синфни флотацион озуқадан чиқариб ташлаш ва уни
галлургик қайта ишлашга юбориш. Галургик усулда бойитиш усулидан
фойдаланиш кўп ҳолларда паст навли калий рудаларини қайта ишлаш
самарадорлигини сезиларли даражада оширишга имкон беради. Галургик
усулдан фойдаланганда 99% юқори концентрацияли калий хлоридни олиш
мумкин. Ва шу билан бирга, тоза натрий хлорид ҳосил бўлади, у озиқ-овқат
тузи сифатида ишлатилиши ёки турли хил натрий таркибидаги моддаларни
олиш учун ишлатилиши мумкин. 1-жадвал. Технологик параметрларнинг қизил
сильвинит ёрдамида галлургия усули билан калий хлорид олиш жараёнига
таъсири.
№
ТАЖРИБА
Э
РИШ ҲАРОРАТИ
,
°С
С
ИНФ
,
РУДА
ММ
Э
РИШ ВАҚТИ
,
МИНУТ
10
20
30
К
АЛИЙ ХЛОРИДНИ АЖРАТИБ ОЛИШ
,
%
1
60
-2+1
5,3
11,9
15,2
2
-1+0,5
6,6
12,6
17,8
3
-0,5+0,2
8,05
16,9
20,1
4
80
-2+1
12,2
26,0
35,4
5
-1+0,5
14,1
28,1
37,1
6
-0,5+0,2
16,4
29,3
41,2
7
100
-2+1
21,5
47,5
67,8
8
-1+0,5
23,6
48,4
69,3
9
-0,5+0,2
25,2
50,7
70,5
Тажрибалар натижаларидан кўриниб турибдики, ҳароратнинг 100°C га
кўтарилиши билан, сильвинит рудаси намуналарининг эриш вақтининг
давомийлиги, калий хлоридни қайта тиклаш фоизини оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: