D
a
;
9
4
a
.
4) Olingan
9
4
a
natija berilgan sistemaning yagona yechimga aga bo’lishi uchun
a
parametr qanoatlantirishi kerak bo’lgan zaruriy shartdir.
5) Berilgan sistema
9
4
a
bo’lganda yagona yechimga ega ekanligini tekshirib ko’ramiz:
2
2
4
4
12
9 0,
4
4
12
9 0;
y
x
x
y
x
y
x
x
=>
2
2
2
2
4
8
4
4
12
9
0,
4
8
4
4
12
9
0;
y
xy
x
x
y
x
xy
y
x
x
Qo’shish usulidan foydalanib quyidagilarga ega bo’lamiz:
2
2
8
8
24
18 0
y
x
y
yoki
2
2
4
24
9 4
0
y
y
x
yoki
2
2
2
3
4
0
y
x
, demak,
2
2
2
3
(2 )
0
y
x
yoki
2
3
0,
0;
y
x
=>
3
,
2
0
y
x
Haqiqatdan ham, berilgan tengsizliklar sistemasi,
9
4
a
bo’lganda yagona yechimga ega
ekan. Javob:
9
4
a
.
III. Yechimning tahlili:
mashqlarning ko’rinishining tahlili muhimligini e’tiborga olib qo’yish lozim;
zaruriy shartlar paydo bo’lganda olingan natijalarni mashqning shartlarini bajarilishini
tekshirib ko’rishni esdan chiqarmaslik kerak (yagona yechimga ega bo’lishi, ikkita turli yechimga
ega bo’lishi va hokazolar).
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
227
ИНФОРМАТИКА ВА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ФАНИ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИ
МАСОФАДАН ЎҚИТИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ
ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
РЎЗИЕВ Ф.Ж. , Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникaция технологияларини
ривожлантириш маркази бўлим бошлиғи
20172021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор
йўналиши бўйича “Ҳаракатлар стратегияси”да узлуксиз таълим тизимини янада
такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат
бозорининг замонавий эҳтиёжларига мос юқори малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини
давом эттириш, педагог ва мутахассисларнинг малака даражасини юксалтириш устувор
вазифа сифатида белгилаб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълими
тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чоратадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ3931сонли қарорида умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим соҳасида ягона давлат
сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, умумтаълим мактабларида замонавий ахборот
коммуникatsiя технологияларини ривожлантириш, информатика ва ахборот технологиялари
фанини 2019–2020 ўқув йилидан бошлаб босқичмабосқич ўқитиш амалиётига ўтиш
назарда тутилган.
Халқ таълими тизимида олиб борилаётган туб ислоҳотлар негизида умумтаълим
муассасаларидаги информатика ва ахборот технологиялари фанини ўқитилишини
такомиллаштириш ҳамда “IT NATION” ғоясини ҳаётга тадбиқ этиш учун информатика ва
ахборот технологиялари фани ўқитувчиларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш
дастурларини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш, 20192020 ўқув йилидан босқичма
босқич барча информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиларини “IT NATION”
ғояси доирасида меҳнат бозорида талаби юқори бўлган мутахассисликлар бўйича тайёрлаш
заруратини келтириб чиқармоқда.
Информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиларини масофадан ўқитишда
қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим:
1.
Информатика ва ахборот технологиялари фанининг малака талабларини, ўқув
дастури ва ўқув режаларини 111синфлар кесимида ишлаб чиқиш;
2.
“IT NATION” ғояси доирасида информатика ва ва ахборот технологиялари фани
ўқитувчиларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш;
3.
Информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиларининг малакасини
ошириш ва қайта тайёрлашнинг “Оnline таълим платформасини” ни яратиш;
4.
Ўқувчиёшларга замонавий ахборот технологиялари қурилмаларидан самарали
фойдаланишга ўргатиш учун видеодарслар яратиш;
5.
Ўқувчиларни
меҳнат
бозори
эҳтиёжлари
асосида
АКТ
соҳасидаги
мутахассисликларни эгаллашлари учун ахбороттаълим ресурсларни ишлаб чиқишдан
иборат.
Мамлакатимизда
олиб
борилаётган
туб
ислоҳотларнинг
натижасида
рес
публикамизнинг меҳнат бозоридаги АКТ мутахассисларга бўлган эҳтиёжларни тўлдириш
ҳамда битирувчиларимизнинг бандлигини таъминлаш учун информатика ва ахборот
технологиялари фанининг малака талаблари, ўқув дастури ва ўқув режалари 111синфлар
кесимида ишлаб чиқилади ва “IT NATION” ғояси доирасида информатика ва ахборот
технологиялари фани ўқитувчиларининг малакасини ошириш учун “Оnline таълим
платформаси” ҳамда ўқувчиларни меҳнат бозори эҳтиёжлари асосида АКТ соҳасидаги
мутахассисликларни эгаллашлари учун ахбороттаълим ресурслари ишлаб чиқилди. Шу
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
228
жумладан, информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиларини масофадан
ўқитишнинг мақсад ва вазифалари қуйидагича белгилаб олинди:
Халқаро тажрибаларни ўрганиш, хамда ўрганиш натижалари ва тахлили асосида
Информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиларини масофадан ўқитиш
тизимини жорий этишга мос таклифлар киритиш;
Аналитик томонидан киритилган таклифларни ўрганиб, фойдаланувчи учун қулай ва
муҳим функционалларга эга бўлган тизим учун техник талаблар ишлаб чиқиш;
Информатика ва ахборот технологиялари фанининг 111 синфлар кесимида ўқув
дастурини ишлаб чиқиш;
Ўқув дастури ва режалари асосида 111 синфлар кесимида ахбороттаълим ресурслари
яратиш;
Ишлаб чиқилган ўқув дастури ва режалар асосида яратилаётган ахбороттаълим
ресурсларни босқичмабосқич тизимга жойлаштириб бориш;
Ўқув дастури ва режалари асосида яратилаётган ахбороттаълим ресурсларни таҳлил
қилиш;
Яратилган ахбороттаълим ресурсларини ахборот тизимидан фойдаланувчилар учун
қулай бўлган замонавий кўринишини шакллантириш;
Ўқув дастури ва режалари асосида яратилаётган ахбороттаълим ресурслари учун
медиа маҳсулотлар тайёрлаш жараёнини тасвирга олиш ва қайта ишлаш;
Ўқув дастури ва режалари асосида яратилган ахбороттаълим ресурсларини 111
синфлар кесимида Республикамизда ўқитилаётган таълим тилларига таржима қилиш;
Техник талаблар асосида тизимнинг интерфейсини фойдаланувчилар учун содда ва
қулай қилиб яратиш;
Техник талаблар асосида тизимнинг мобиль қурилмаларга мослаштирилган
иловасини яратиш;
Яратилган
ахбороттаълим ресурслари
асосида информатика ва ахборот
технологиялари фани ўқитувчиларини ишлаб чиқилган плотформада Оnline тарзда дарсни
олиб бориш.
Информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиларини масофадан ўқитиш
тизимини жорий этишга мос таклифлар киритиш.
Аналитик томонидан киритилган таклифларни ўрганиб, фойдаланувчи учун қулай ва
мухим функционалларга эга бўлган тизим учун техник талаблар ишлаб чиқиш;
Ишлаб чиқилган ўқув дастури ва режаларни ва улар асосида яратилаётган ахборот
таълим ресурсларни босқичмабосқич тизимга жойлаштириш;
Техник талаблар асосида тизимнинг интерфейсини фойдаланувчилар учун содда ва
қулай қилиб яратиш;
Ахборот тизимидан фойдаланувчилар учун қулай интерфейсини шакллантиш ва
ишлаб чиқиш;
Тизимнинг техник ҳужжатларини шакллантириш ва фойдаланувчилар учун
йўриқномалар ишлаб чиқишдан иборат.
Хулоса қилиб шуни такидлаш жоизки, умумтаълим муассасаларидаги информатика ва
ахборот технологиялари фанини ўқитилишини такомиллаштириш ҳамда “IT NATION”
ғоясини ҳаётга тадбиқ этиш учун информатика ва ахборот технологиялари фани
ўқитувчиларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш дастурларини қайта кўриб чиқиш ва
такомиллаштириш ҳамда “IT NATION” ғояси доирасида меҳнат бозорида талаби юқори
бўлган мутахассисликларни тайёрлаш муҳим бўлган долзарб вазифаларимиздан биридир.
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
229
“KIM KIMYONI BILADI” KIMYO FANINI O’RGANISHDA DIDAKTIK O’YIN
SAITKULOV F.E., Samarqand VXTXQTUMOHM o`qituvchisi
Mamlakatimizda mustaqillik yillarida amalga oshirilgan keng ko’lamli islohotlar milliy
davlatchilik va suverenitetni mustahkamlash, xavfsizlik va huquqtartibotni, jamiyatda qonun
ustuvorligini, inson huquq va erkinliklarini, millatlararo totuvlik va diniy bag’rikenglik muhitini
ta’minlash uchun muhim poydevor bo’ldi, xalqimizning munosib hayot kechirishi, jahon talablari
darajasida ta’lim olishi va kasb egallashi, fuqarolarimizning bunyodkorlik salohiyatini ro’yobga
chiqarish uchun zarur shartsharoitlar yaratdi[1].
“Kimyo” fanini o’zlashtirishda talabalarda nazariy zamin yaratish, ilmiy dunyoqarashni
shakllantirish, o’qitish jarayonida zamonaviy nazariy fikrlarni rivojlantirish g’oyatda muhimdir.
“Kimyo” fani ko’p jihatdan tajribaga asoslangan fanlardan biri bo’lib hisoblanadi. Bu fanni
o’rganish uchun faqatgina nazariy bilimlar etarli bo’lmay, balki amaliy mashg’ulotlar olib borish,
olingan natijalar asosida xulosalar chiqarish va ularni nazariy bilimlar bilan solishtirish,
shuningdek, talabalarning fan nuqtainazaridan fikr yuritish, mustaqil fikrlash va muammolarni
hal qilish qobiliyatlarini oshirishda amaliy mashg’ulotlar muhim ahamiyat kasb etadi.
Maktabda kimyo o‘qitishning ta’lim vazifasi – o‘quvchilarni: kimyo fanini o‘rganishga
kirishguncha boshqa fanlardan olgan bilimlarini va hayot tajribalariga tayangan holda eng muhim
kimyoviy tushunchalar, qonunlar, nazariyalarni kimyoviy til bilan tanishtirish, shu bilimlarga
suyangan holda ularda ilmiy dunyoqarashni shakllantirish, xususan, o‘quvchi tarbiyalanayotgan
viloyat va tumanlarda xalq xo‘jaligini oqilona kimyolashtirishning asosiy yo‘nalishlariga doir
bilimlarni berish, kimyoviy ishlab chiqarishning ilmiy asoslariga oid bilimlarning amaliy tadbiqi
va O‘zbekistonda kimyoviy ishlabchiqarishni rivojlantirish va unga inson omilining ta’siri haqida
hayotiy tajribalar bilan mutassil tanishtirib borishdan iborat [1,2].
Kimyo fani bo’yicha bajariladigan laboratoriya amaliy mashg’ulotlar davomida talabada
laboratoriya asbobuskunalari va idishlar bilan ishlashda dastlabki ko’nikmalar hosil bo’ladi
hamda uncha murakkab bo’lmagan tajribalarni o’tkazish uchun sharoit yaratiladi. Shuni ta'kidlash
lozimki, nazariy bilimlar hamda o’quv materiallarini mukammal o’zlashtirish laboratoriya
mashg’ulotlarini to’g’ri va aniq bajarishda muhim ahamiyat kasb etadi.
Didaktik o’yinlar kimyoni o’rganishda katta ahamiyatga egadir, chunki o’z qo’llari bilan
bajargan, ko’zi bilan ko’rgan jarayonlar o’quvchilar ongida katta taassurot uyg’otadi.
Quyida biz kimyoda didaktik o’yinlar haqida ma’lumot bermoqchimiz. “Siz moddalarni
bilasizmi” deb ataladi. Birinchi bo’lib maktabga kirish uchun o’quvchi, maktab qorovulidan
birinchi savolni olib unga javob berishi kerak[3].
Bu savol reaksiyaga kirishayotgan moddalarni davom ettirish kerak bo’ladi, so’ngra esa
darvoza ochiladi. To’g’ri yurib, chap tomonga buriladi va ikki daraxtga duch keladi. Unda har
bir daraxtda yetti xildagi moddalarni nomi va kashf qilingan olimni ismi keltirilgan. Yo’lda
davom etish uchun u yerda moddalarni kim kashf qilganligini aytish kerak bo’ladi. Savollarga
javob bergandan so’ng tegishli ball bo’yicha baholanadi, to’g’ri javobi uchun imtiyoz beriladi va
baliga 5% qo’shiladi.
Yo’lda davom etadi, oldidan uch qavatli bino chiqadi, birinchi qavatda
uchta eshik, har bir eshikda yetti xildan kislota va asoslar ishtirokida tuzlar hosil qiladi. Agar har
bir savolga to’g’ri javob bermasa ball olib tashlanadi. Umuman javob bermasa o’yin to’xtatiladi.
Hammasiga to’g’ri javob berilsa, tegishli ball bo’yicha baholanadi, to’g’ri javobi uchun imtiyoz
beriladi va baliga 5% qo’shiladi.
Ikkinchi qavat eshigi ochiladi. To’rtta eshik, har bir eshikda yetti xildan noorganik
moddalar nomi berilgan bo’lib savollarga javob beriladi. Agar har bir savolga to’g’ri javob
bermasa ball olib tashlanadi. Umuman javob bermasa o’yin to’xtatiladi. Hammasini to’g’ri javob
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
230
berilsa, tegishli ball bo’yicha baholanadi, to’g’ri javobi uchun imtiyoz beriladi va balliga 5%
qo’shiladi.
Uchinchi qavat eshigi ochiladi. Beshta eshik, har bir eshikda yetti xildan organik
moddalar nomi berilgan savollarga javob beriladi. Agar har bir savolga to’g’ri javob bermasa ball
olib tashlanadi. Umuman javob bermasa o’yin to’xtatiladi. Hammasini to’g’ri javob berilsa,
tegishli ball bo’yicha baholanadi, to’g’ri javobi uchun imtiyoz beriladi va baliga 5% qo’shiladi.
Hamma savolga to’g’ri javob berilsa eng mashaqqatli yo’l chiqadi va unda kimyodan
masala yechiladi.
Oxirgi eshikda esa o’quvchini rag’batlantirish uchun mukofot joylashtirilgan bo’ladi.
Bu usulni bajarishdan maqsad shuki, o’quvchilar har bir bosqichda moddalar bilan
yaqindan tanishishadi va o’rganadi. Ayniqsa bu usul kimyo kechalarida musobaqa tarzda
o’tkazilsa maqsadga muvofiq bo’ladi.
FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR
1.Fayazov.J, Maktabda ximiyaning eng muhim tushunchalarini o‘rganish. Toshkent,
“O‘qituvchi” 1984.
2.Vivyurskiy.B.YA, Ximiyadan bilim olishni va foydalanishni o‘rganaylik. Toshkent,
“O‘qituvchi” 1991.
3.Ishmuxamedov R.J., Yuldashev M. Ta’lim va tarbiyada innovatsion pedagogik
texnologiyalar.– T.: “Nihol” nashriyoti, 2016.
КИМЁ ФАНИ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ КАСБИЙ МАҲОРАТИНИ ОШИРИШДА
АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЎРНИ
Do'stlaringiz bilan baham: |